📜 Инструкция по применению Ревартон
💊 Состав препарата Ревартон
✅ Применение препарата Ревартон
📅 Условия хранения Ревартон
⏳ Срок годности Ревартон

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕВАРТОН

REVARTON

 

Препаратнинг савдо номи: Ревартон

Таъсир этувчи модда (ХПН): креатин  фосфати  динатрийли тузи

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: креатин фосфати динатрийли тузи (креатин фосфати динатрийли тузи тетрагидрати кўринишида).

Таърифи: оқ рангли ёки кристалл кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита

АТХ коди: C01EB05

Фармакологик хусусиятлари

Юракни ҳимоя қилувчи, мембраналарни барқарорлаштирувчи, антиаритмик, метаболик восита. Креатин фосфати организмнинг турли тўқималарида, айниқса миокардда кенг тарқалган эндоген физиологик фаол субстанциядир. Креатин фосфати молекуласидаги фосфор кислотасининг юқори энергияли боғи, миокардни энергия билан таъминлаши мумкин. Хужайраларда энергия манбаи бўлган экзоген креатинин фосфати фосфорланувчи бирикмаларнинг хужайра ичидаги миқдорини меъёрида тутиб туради. Ушбу препарат 5´-нуклеотидаза фаоллигини бостириш йўли билан АТФ синтезини ошириши ва фосфолипидазани ингибиция қилиш йўли билан хужайра мембранасини барқарорлаштириши ва шундай қилиб хужайраларни эркин радикаллар чақирадиган шикастланишдан сақлаши мумкин. Ишемик реперфузия вақтида креатинин фосфати энергияга боғлиқ бўлган секин кальций каналини фаоллантиради ва кальцийни секин оқимини оширади, қутбсизланишни максимал тезлигини пасайтиради, бу унинг антиаритмик самарасига сабабчи бўлади. Креатинин фосфати юқори самарали ва кам заҳарли юракни ҳимоя қилувчи восита бўлиб, у миокард инфарктида некроз соҳасини анча қисқартириши мумкин, ўткир қоринчалар аритмиясини камайтиради ва миокард хужайраларига барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатиб, уларнинг ишемияси олдини олади. Ревартон одатдаги даволаш билан бирга сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ножўя таъсирлар кўрсатмай, юрак фаолиятининг кўрсаткичларини оширади ва уларнинг клиник статусини яхшилайди. Юракда жарроҳлик аралашувлар ўтказилаётган вақтда кардиоплегик эритмага креатинин фосфати кўшилганида миокард ишемиясидан самарали ҳимояланишга эришиш мумкин. Бунда юрак фаолиятини тикланиши тезлашади, юрак аритмиясининг ва бошқа асоратларнинг ривожланишини олди олинади.

 

Қўлланилиши

Ўткир миокард инфаркти; сурункали юрак етишмовчилиги; юракдаги операциялар; ўткир қон  айланишини бузилиши (асосий даволашга қўшимча сифатида); ўткир  скелет мушакларининг зўриқиш ҳолатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Миокард инфарктида биринчи кундаги бошланғич доза 2 г, вена ичига оқизиб юбориш йўли билан қуйилади (инъекция 4 минутдан кўпроқ давом этиши керак). 2 соат ўтгач 5 г препаратни томчилаб инфузия қилиш керак, унинг ҳар грамми 30 мл 5% глюкоза эритмасида суюлтирилади (томчилаб юбориш 1 соат давомида ўтказилади). Иккинчи-бешинчи суткалари препарат 5 г дан вена ичига ҳар куни юборилиши мумкин. Агар бемор критик ҳолатда бўлса ёки препаратнинг терапевтик самараси етарли бўлмаса, дозаси 10 г гача оширилиши мумкин.

Юрак етишмовчилиги биринчи 14 кун давомида препарат 1 г дан кунига икки марта вена ичига юборилади. Препаратни аста-секин (2 минутдан зиёдроқ) юбориш керак. 15-44 суткалари препаратни вена ичига юбориладиган дозаси то 0,5-1 г гача, мушак ичига юбориладиган дозаси 0,5 г гача камайтирилиши мумкин. Мушак ичига юбориш учун инъекция қилинган жойидаги оғриқни олдини олиш мақсадида, препарат 40 мг лидокаин сақловчи 4 мл эритувчида эритилади.

Юракдаги операцияда операциядан олдинги икки кун давомида ҳар куни 12 мл инъекция учун стерил сувда эритилган 2 г препаратни вена ичига аста-секин (камида 4 минут) юбориш тавсия этилади. Сўнгра, аортани қисиш олдидан ва то тўлиқ анестезияга эришгунча, кардиоплегик эритма ишлатилгунича вена ичига соатига 1 г дозада юборилади. Операция вақтида кардиоплегик эритмага ушбу препарат концентрацияси 2,5 г/л (10 ммоль/л) га етгунча кўшилади ва 4оС ҳароратда тана вазнига 15 ммоль/кг бирламчи дозада кейинчалик эса, то аортани қисиб қўйилиши тугамагунича, 30 минутда 10 ммоль/кг дозада юборилади. Операция тугаганидан ва аортадан қисқич олинганидан кейин, препарат ҳар кунлик 8 г доза (4 г 500 мл 5% ли глюкоза эритмасида қуйиш тезлиги соатига 40 мл) узлуксиз 48 соат ичида қуйилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори шахсий сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Креатин фосфати дигоксин, фуросемид, допамин, максилетин, карнитин, верапамил, гидрокартизон, цитиколин, окситоцин, пропафеном каби препаратлар билан бирга қўлланганида 3-5 соат давомида барқарорлиги сақланади.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат 1 г: 6 мл нисбатида инъекция учун сувда эритилиши мумкин, вена ичига юборилиш вақти камида 2 минут.

Препарат барқарор, 5% ли глюкоза эритмасида, инъекция учун сувда, физиологик ва кардиоплегик эритмаларда камида 16 соат барқарорлиги сақланади.

Препарат юракни ҳимояловчи воситадир, лекин у кардиокинетик терапиянинг ўрнини босаолмайди.

Диабети бўлган пациентлар учун препарат 5% ли глюкоза эритмасида суюлтирилиши мумкин эмас, лекин инъекция учун сувда ёки физиологик эритмада эритилиши мумкин.

Ҳомиладорларда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳозирги кунгача препаратни фетал заҳарлилиги ёки ҳомиладорларга таъсири ҳақида ҳеч қандай маълумотлар аниқланган эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида хабарлар ҳозиргача келиб тушмаган.

Чиқарилиш шакли

1 г дан флаконда. Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

200С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.