📜 Инструкция по применению Қора андиз илдизпоялари ва илдизлари
💊 Состав препарата Қора андиз илдизпоялари ва илдизлари
✅ Применение препарата Қора андиз илдизпоялари ва илдизлари
📅 Условия хранения Қора андиз илдизпоялари ва илдизлари
⏳ Срок годности Қора андиз илдизпоялари ва илдизлари

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ҚОРА АНДИЗ ИЛДИЗПОЯЛАРИ ВА ИЛДИЗЛАРИ

RHIZOMATA ET RADICES INULAE HELENII

 

Препаратнинг савдо номи: Қора андиз илдизпоялари ва илдизлари

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркибида: 1-3% эфир мойлари (сесквитерпен лактон таркибига кирувчи), инулин, сапонинлар ва бошқаларни сақлайди.

Таърифи: Майдаланган хом-ашe, тешик, диаметри 7 мм бўлган элакдан ўтадиган илдиз ва илдизпояларнинг бўлакчалари;

ранги: кулранг-қўнғир, сарғимтир-оқ, сарғимтир-кулранг;

хушбўй хидли;

таъми: хуштаъм, тахирроқ.

Фармакотерапевтик гурухи: Балғам кўчирувчи восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Астрадошлар оиласига мансуб, кузда йигиб ва қуритилган, кўп йиллик, ёввойи, ўтсимон қора андиз – Inula helenium L. ўсимлигининг илдизпоялари ва илдизлари.

Балғам кўчирувчи ва дезинфекцияловчи таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Балғам кўчишини қийинлашгани билан кечадиган юқори нафас йўлларининг касалликларини (бронхитлар, трахеитлар) даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Қора андиз илдизпоялари ва илдизлари қайнатма кўринишида қабул қилинади. Қайнатмани тайёрлаш учун 20 г майдаланган илдизни сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади, қопқоқ билан ёпиб, қайнаётган сув ҳаммомида 30 минут давомида қайнатилади, сўнг 10 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Қайнатма дока орқали сузиб олинади ва қолган хом-ашё сиқилади. Тайёрланган қайнатмани хажмини қайнатилагн сув билан 200 мл га етказилади. Қайнатмани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

Иллиқ холда 1 ош қошиқдан кунига 3 махал, овқатдан 1 соат олдин қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реақциялар булиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аникланманган.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

 

Дозани ошириб юборилиши

Кузатилмаган

 

Чиқарилиш шакли

30 г, 50 г, 100 г дан картон ёки полиэтилен қутиларда ва 10, 15, 30 кг дан қопларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.