📜 Инструкция по применению Қирқбўғим ўти
💊 Состав препарата Қирқбўғим ўти
✅ Применение препарата Қирқбўғим ўти
📅 Условия хранения Қирқбўғим ўти
⏳ Срок годности Қирқбўғим ўти

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ҚИРҚБЎҒИМ ЎТИ

HERBA EQUISETI ARVENSIS

 

Препаратнинг савдо номи: Қирқбўғим ўти.

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркиби: Тритерпен сапонинлар, алкалоидлар, кремний ва олма кислотаси, минерал тузлар, ошловчи моддалар, флавон гликозидлар (изокверцитрин, лютеолин 5-гликозид, эквицетрин) саклайди.

Таърифи: Тешик диаметри 7 мм бўлган элакдан ўтказилган, қисман тугунли ва қинли поя ва шохча бўлакчалари; ранги кулранг-яшил; ҳиди суст; таъми бир оз нордонрок.

Фармакотерапевтик гурухи: Диуретик восита.

Фармакологик хусусиятлари

Equisetaceae оиласига мансуб, ёввойи, кўп йиллик ўтсимон қирқбўғим – Equisetum arvense L, ўсимлигининг ёз давомида йиғилган ва қуритилган ер устки вегетатив новдалари.

Сийдик хайдовчи хусусиятга эга.

Қўлланилиши

Юрак қон-томир ва ўпка-юрак етишмовчилиги туфайли келиб чиқадиган димланиш холатларини даволашда кўлланилади. Сийдик пуфаги яллиғланишида ва сийдик йўллари касаллигида сийдик хайдовчи восита сифатида ишлатилади.

Қўллаш усули ва дозаси

Дамлама кўринишида қабул қилинади. Дамламани тайёрлаш учун 10 г ўтни сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади, қопқоқ билан ёпилади ва қайнаётган сув ҳаммомида 15 минут давомида қиздирилади, кейин 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади, дока орқали сузиб олинади ва қолган хом-ашё сиқилади ва тайёрланган дамламани хажми қайнатилган сув билан 200 мл га етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

Ичга кунига 1/4 стакандан 3-4 маҳал қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат нефротоксик таъсир қилиши мумкин. Препаратга ўта сезувчанликда аллергик таъсирланишлар кузатилиши мумкин.

 

Қуллаш мумкин бўлмаган холатлар

Нефритлар, нефрозо-нефрит ва препаратга якка тартибда ўта сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатмасин.

Чиқарилиш шакли

30 г, 50 г, 100 г дан картон ёки полиэтилен қутиларда ва 20 кг, 25 кг, 30 кг дан қопларда, бўхчаларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.