ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КОДЕЛАК® БРОНХО С ЧАБРЕЦОМ
Препаратнинг савдо номи: Коделак® Бронхо с чабрецом
Дори шакли: эликсир
Таркиби:
5 мл эликсир қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: амброксол гидрохлориди – 10 мг, глицирризин кислотасининг тринатрийли тузи (натрий глицирризанати) – 30 мг, суюқ тошчўп экстракти – 500 мг;
ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (нипагин) – 3,75 мг, пропилпарагидроксибензоат (нипазол) – 1,25 мг, сорбитол (сорбит) – 3000 мг, тозаланган сув – 5 мл гача.
Таърифи: оч-жигаррангдан жигарранг ранггача суюқлик.
Сақлаш жараёнида чўкма ҳосил бўлишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: мажмуавий балғам кўчирувчи восита.
АТХ коди: R05CA10.
Фармакологик хусусиятлари
Йўтални даволаш учун мажмуавий препарат, муколитик ва балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади, шунингдек яллиғланишга қарши фаолликга эга. Коделак® Бронхо с чабрецом эликсирининг таъсири унинг компонентларининг фармакологик хусусиятлари билан боғлиқ:
амброксол секретомотор, секретолитик ва балғам кўчирувчи таъсирга эга, балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг бузилган нисбатини нормаллаштиради, альвеолаларда сурфактант секрециясини оширади. Балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради ва уни ажралишига ёрдам беради;
глициррат (глицирризин кислотаси ва унинг тузлари) яллиғланишга қарши ва вирусларга қарши таъсирга эга. Антиоксидант ва мембранани турғунлаштирувчи фаоллиги туфайли цитопротектор таъсир кўрсатади. Яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатиб, эндоген глюкокортикостероидлар таъсирини кучайтиради. Яққол яллиғланишга қарши фаоллиги туфайли нафас йўлларида яллиғланиш жараёнларини камайишига ёрдам беради;
тошчўп ўти экстракти балғам кўчирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга эфир мойларининг аралашмасини сақлайди. Бундан ташқари тошчўп ўти кучсиз спазмолитик ва репаратив хусусиятларга эга.
Қўлланилиши
Қовушқоқ балғам ҳосил бўлиши билан кечувчи нафас йўлларининг касалликлари: ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК), бронхоэктатик касалликда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга буюрилади, овқат қабул қилиш вақтида, оз миқдордаги сув билан қабул қилинади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 10 мл дан суткада 4 марта буюрилади.
2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга 2,5 мл дан эликсир суткада 3 марта, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 5 мл дан суткада 3 марта буюрилади.
Шифокор маслаҳатисиз даволашнинг максимал давомийлиги – 5 кунни ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар.
Кам ҳолларда – ҳолсизлик, бош оғриғи, диарея, оғиз бўшлиғи ва нафас йўлларини қуриши, экзантемалар, ринорея, қабзият, дизурия. Юқори дозаларда узоқ муддат қабул қилинганда – гастралгия, кўнгил айниши, қусиш.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, 2 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, меъда ва ўн икки бармоқ яра касаллиги, бронхиал астма.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Йўталга қарши дори воситалари билан бирга қўллаш балҳам ажралишини қийинлашишига олиб келади.
Махсус кўрсатмалар
Йўталга қарши воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Қандли диабети бўлган пациентларда 5 мл эликсирда 0,18 НБ миқдорда сорбит мавжудлигини ҳисоби билан қўллаш мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Коделак® Бронхо с чабрицом препаратини ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Коделак® Бронхо с чабрецом препаратини эмизиш даврида қўллаш зарурати бўлса эмизишни тўхтатиш керак.
Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.
Препарат транспорт воситалари ва турли механизмларни бошқариш, шунингдек диққатни юқори жамлаш ва психомотор ва ҳаракат реакцияларининг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия.
Даволаш: сунъий қусишни чақириш, препаратни қабул қилишдан кейин биринчи 1-2 соатда меъдани ювиш.
Чиқарилиш шакли
100 ёки 200 мл дан тўқ шиша флаконларда. Бир флакон давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов қошиқчаси билан картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.