ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КЛОТРИМАЗОЛ
CLOTRIMAZOLE
Препаратнинг савдо номи: Клотримазол.
Таъсир этувчи модда (ХПН): Клотримазол.
Чиқарилиш шакли: Қин шамчалари 100 мг дан.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Клотримазол – имидазол гуруҳига мансуб синтетик антимикотик ва антитрихомонад воситадир. Препаратнинг таъсир механизми микроорганизмларнинг хужайра мембранасини ҳосил бўлиши учун зарур бўлган эргостерол синтезини тормозланиши билан боғлиқ, бу унинг ўтказувчанлигини бузилишига ва кейинчалик хужайрани лизисига олиб келади. Препарат шунингдек липосомаларнинг фосфолипид қобиғини ўтказувчанлигини оширади, цитоплазма вакуолизациясини, рибосомалар миқдорини камайишини чақиради. Бундан ташқари, клотримазол пероксидазалар фаоллигини сусайтиради, бу ҳужайрада водород пероксидини тўпланишини осонлаштиради, у эса унинг парчаланишида иштирок этади. Клотримазолнинг таъсир доираси дерматофитларни, ачитқи замбуруғларини, стафилококкларни, эритразма қўзғатувчиларини, трихомонадаларни ўз ичига олади
Фармакокинетикаси
Қинга қўлланганда киритилган дозанинг тахминан 3-10 % сўрилади.
Қўлланилиши
Candida тури ачитқи замбуруғлари ва ёки Trichomonas vaginalis (кандидозли вульвовагинит, трихомониаз) чақирган генитал инфекциялар, Клотримазолга сезгир бактериялар чақирган генитал суперинфекциялар.
Қўллаш усули ва дозалари
Қин шамчалари 6 кун давомида қўлланилади, 1 шамчадан суткада 1 марта, кечқурун қинга чуқур киритилади. Зарурати бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Маҳаллий реакциялар – гиперемия, ачишиш ҳисси, қичишиш, санчиқ, камдан-кам ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даври.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Клотримазол нистатин билан бир вақтда қўлланилганда, Клотримазолнинг фаоллиги пасайиши мумкин. Қинга юборилганида препарат амфотерацин В ва бошқа полиен антибиотикларининг фаоллигини пасайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Ҳайз кўриш даврида қин шамчаларини қўллаш мумкин эмас. Реинфекцияни олдини олиш учун иккала жинсий шерикни бир вақтда даволаш керак. Трихомониази бўлган беморларни муваффақиятли даволаш учун Клотримазол билан бир вақтда тизимли таъсирга эга бошқа дори воситалар, масалан, метронидозол ичга буюрилади.
Дозани ошириб юборилиши
Клотримазолни юқори дозаларда қўллаш, ҳаётга хавф туғдирувчи қандай бўлмасин реакциялар ва ҳолатларни чақирмаган. Аммо ножўя таъсирнинг кўринишларини кучайтириши мумкин.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 0С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.