📜 Инструкция по применению Витабрин
💊 Состав препарата Витабрин
✅ Применение препарата Витабрин
📅 Условия хранения Витабрин
⏳ Срок годности Витабрин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТАБРИН

VITABRIN

Препаратнинг савдо номи: Витабрин

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Тиамин гидрохлориди (В1 витамини), Рибофлавин натрий фосфати (В2 витамини), Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини), Никотинамид (РР витамини), Цианокобаламин (В12 витамини), Д-пантенол (В5 провитамини).

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 ампула 3 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Тиамин гидрохлориди (Витамин В1)                         5 мг

Рибофлавин натрий фосфати (Витамин В2)              2 мг

Пиридоксин гидрохлориди (Витамин В6)                2 мг

Никотинамид (Витамин РР)                                       20 мг

Цианокобаламин (Витамин В12)                                 2 мг

Д-пантенол (Провитамин В5)                                     3 мг

ёрдамчи моддалар:

Бензил спирти                                                              0,015 мг

Динатрий ЭДТА                                                          100 мг

Пропиленгликоль                                                        0,02 мг

Монотиоглицерол                                                        5 мг

Инъекция учун сув                                      етарли миқдорда.

Таърифи: тўқ – сариқ рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар

АТХ коди: А11ВА

Фармакологик хусусиятлари

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) – одам организмида фосфорланиш жараёни натижасида кокарбоксилазага айланади, бу кўпчилик фермент реакцияларининг коферменти ҳисобланади. В1 витамини карбонсувлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувида, шунингдек синапсларда нерв қўзғалишини ўтказилиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Тиамин микроциркуляцияни яхшилайди ва қон элементларининг синтезига ёрдам беради, нерв тизимининг нормал фаолияти, тўқима нафасини бошқариш учун зарур.

Рибофлавин (В2 витамини) – оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаради, оқсил, ёғ ва углеводлар алмашинувида, шунингдек кўзнинг нормал кўриш фаолиятини тутиб туришда ва гемоглобин синтезида иштирок этади. Биоген аминлар ва нейротрансмиттерларнинг алмашинувини назорат қилади.

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – марказий ва периферик нерв тизимининг нормал фаолияти учун зарур. Пиридоксин аминокислоталарнинг оксидланмаган алмашинувига таъсир қилувчи кўпчилик ферментларнинг коферменти ҳисобланади. Пиридоксин триптофан, метеонин, глутамин ва бошқа аминокислоталарнинг алмашинувида иштирок этади. Гистаминнинг алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Пиридоксин липидлар алмашинувини меъёрлаштириш қобилиятига эга.

Никотинамид (РР витамини) – никотинамид коферментларнинг (НАД+ ва НАДФ+ ва бошқа тикланган шакллари) структурали компоненти ҳисобланади. Улар энергия алмашинувида асосий ролни ўйновчи, 300 га яқин оксидланиш-қайтарилиш ферментларининг таркибига киради. Никотинамид бош миянинг катта ярим шарлари пўстлоқ қисмининг фаолиятига, қон томир ҳавзасининг ҳолатига ва қон оқимининг тезлигига фаоллаштирувчи таъсир кўрсатади. Қонда холестерин ва триглицеридлар миқдорини камайтиради, оқсиллар ва углеводлар алмашинувида иштирок этади.

Цианокобаламин (В12 витамини) – юқори биологик фаолликка эга. Нормал қон яратиш учун зарур (эритроцитларни етилишига ёрдам беради). Трансметилланиш жараёнларида, водородни олиб ўтилишида, метеонин, нуклеин кислоталари, холин, креатининни ҳосил бўлишида иштирок этади. Жигар функциясига ва нерв тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Қон ивиш тизимини фаоллаштиради.

D-пантенол (В5 провитамини) – ёғлар, оқсиллар, углеводлар метаболизмида асосий ролни ўйнайди, ҳаёт учун муҳим бўлган стероллар, нейромедиаторлар, фосфолипидлар, порфирин каби бирикмаларнинг синтезида иштирок қилади. Нерв тизимининг ҳолатига, буйрак усти безлари ва қалқонсимон безининг фаолиятига меъёрлаштирувчи таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

– Гипо- ва авитаминозлар.

– Нерв илдизчалари синдроми.

– Ўраб олувчи герпес.

– Миалгиялар.

– Анемиялар.

– Невритлар, невралгия, периферик парезлар ва фалажлар, радикулитлар, люмбаго, плекситлар, юз нервининг парези, уч шохли нервнинг невралгияси, илдизли синдромлар.

– Турли этиологияли полинейропатиялар (шу жумладан алкоголли, диабетик ва бошқ.).

– Ҳомиладорлик ва лактация даври.

– Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар оқибатидаги витаминларни етарли ўзлаштирилмаслиги.

– Юрак-қон томир тизимининг касалликлари (мажмуавий даволаш таркибида).

– Жигар функциясини яққол бузилишлари, вирусли гепатитлар.

– Узоқ вақт битмайдиган жароҳатлар ва яралар.

– Гемералопия, катаракта, конъюнктивит, кератит.

– Сочларни тўкилиши ва тирноқларнинг мўртлиги.

– Стоматологияда (гингивит, стоматит).

– Дисбактериоз.

– Вегето-қон томир дистонияси.

– Нейродермитлар, дерматозлар, псориазни даволашда мажмуавий даволаш таркибида.

– Реконвалесценция даврида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат суткада 1 марта мушак ичига чуқур ёки вена ичига секин юборилади. Даволаш курси 10-30 кунни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда қичишиш, эшакеми, кўп терлаш, тошмалар кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Гипервитаминозли пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антибиотиклар ва базис терапиянинг бошқа  препаратлари билан мутаносиб.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли  

Инъекция 3 мл эритма жигарранг рангли шиша ампулада (I тур). 5 ампула пластик контур уяли ўрамда картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.