📜 Инструкция по применению Витамед®
💊 Состав препарата Витамед®
✅ Применение препарата Витамед®
📅 Условия хранения Витамед®
⏳ Срок годности Витамед®

ҚУЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТАМЕД®

VITAMED®

 

Препаратнинг савдо помп: Витамед®

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

фаол моддалар:  
Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) 10 мг
Рибофлавин натрий фосфати (В2 витамини) 4 мг
Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) 4 мг
Никотинамид (РР витамини) 40 мг
Цианокобаламин (В12 витамини) 8 мкг
Д-пантенол (В5 провитамини) 6 мг
ёрдамчи моддалар:  
Бензил спирти 18 мг
Пропиленгликоль 100 мг
Натрий эдетат 2 мг
Инъекция учун сув  2 мл гача

Таърифи: тиниқ сариқ эритма

Фармакотерапевтик гурухи: В гуруҳ витаминлар мажмуаси

АТХ коди: A11E

 

Фармакологик хусусиятлари

Препаратни таркибига кирувчи В гуруҳ витаминларнинг хусусияти билан аниқланади.

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) – одам организмида фосфорланиш жараёни натижасида кокарбоксилазага айланади, бу кўпчилик фермент реакцияларининг коферменти ҳисобланади. В1 витамини карбонсувлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувида, шунингдек синапсларда нерв қўзғалишини ўтказилиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Тиамин микроциркуляцияни яхшилайди ва қон элементлари синтезига ёрдам беради, нерв тизимининг нормал фаолияти, тўқима нафасини бошқариш учун зарур.

Рибофлавин (В2 витамини) – оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаради, оқсил, ёғ ва карбонсувлар алмашинувида, шунингдек кўзнинг нормал кўриш фаолиятини тутиб туришда ва гемоглобин синтезида иштирок этади. Биоген аминлар ва нейротрансмиттерларнинг алмашинувини назорат қилади.

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – марказий ва периферик нерв тизимининг нормал фаолияти учун зарур. Пиридоксин аминокислоталарнинг алмашинувига таъсир қилувчи кўпчилик ферментларнинг оксидланмаган 1коферменти ҳисобланади. Пиридоксин триптофан, метеонин, глутамин ва бошқа аминокислоталарнинг алмашинувида иштирок қилади. Гистаминнинг алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Пиридоксин липидлар алмашинувини меъёрлаштириш қобилиятига эга.

Никотинамид (РР витамини) – никотинамид коферментларнинг (НАД+ ва НАДФ+ ва бошқа тикланган шакллари) структурали компоненти ҳисобланади. Улар энергия алмашинувида асосий ролни ўйновчи, 300 га яқин оксидланиш-қайтарилиш ферментларининг таркибига киради. Никотинамид бош миянинг катта ярим шарлари пўстлоқ қисмининг фаолиятига, қон томир ҳавзасининг ҳолатига ва қон оқимининг тезлигига фаоллаштирувчи таъсир кўрсатади. Қонда холестерин ва триглицеридлар миқдорини камайтиради, оқсиллар ва карбонсувлар алмашинувида иштирок этади.

Цианокобаламин (В12 витамини) – юқори биологик фаолликка эга. Нормал қон яратиш учун зарур (эритроцитларни етилишига ёрдам беради). Трансметилланиш жараёнларида, водородни олиб ўтилишида, метеонин, нуклеин кислоталари, холин, креатининни ҳосил бўлишида иштирок этади. Жигар функциясига ва нерв тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Қон ивиш тизимини фаоллаштиради.

D-пантенол (В5 провитамини) – ёғлар, оқсиллар, карбонсувлар метаболизмида асосий ролни ўйнайди, ҳаёт учун муҳим бўлган стероллар, нейромедиаторлар, фосфолипидлар, порфирин каби бирикмаларнинг синтезида иштирок қилади. Нерв тизимининг ҳолатига, буйрак усти безлари ва қалқонсимон безининг фаолиятига меъёрлаштирувчи таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

  • Гипо- ва авитаминозлар
  • Нерв илдизчалари синдроми
  • Ўраб олувчи герпес
  • Миалгиялар
  • Анемиялар
  • Невритлар, невралгия, периферик парезлар ва фалажлар, радикулитлар, люмбаго, плекситлар, юз нервининг парези, уч шохли нервнинг невралгияси, илдизли синдромлар
  • Турли этиологияли полинейропатиялар (шу жумладан алкоголли, диабетик ва бошқ)
  • Ҳомиладорлик ва лактация даври
  • Витаминларни сўрилишини пасайган ҳолатлари
  • Қон айланиш тизимининг касалликлари (мажмуавий даволаш таркибида)
  • Жигар функциясини яққол бузилишлари, вирусли гепатитлар
  • Узоқ вақт битмайдиган жароҳатлар ва яралар
  • Сочларни тўкилиши ва тирноқларнинг мўртлиги
  • Стоматологияда (гингивит, стоматит)
  • Дисбактериоз
  • Вегето-қонтомир дистонияси
  • Нейродермитлар, дерматозлар, псориазни даволашда мажмуавий даволаш таркибида
  • Соғайиш даврида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат суткада 1 марта 0.25-2 мл мушак ичига чукур ёки вена ичига секин юборилади. Даволаш курси 10-30 кунни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда қичишиш, эшакеми, кўп терлаш, тошмалар кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Гипервитаминози бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антибиотиклар ва базис даволашнинг бошқа препаратлари билан мутаносиб.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

В гуруҳ витаминлар комплекси – сувда эрувчан витаминлар бўлганлиги туфайли, дозани ошириб юборилишини эҳтимоли кам.

В витаминининг дозасини ошириб юборилиши симптомлари: жумладан, чанқоқни ошиши, тери қизариши, хаддан зиёд сийдикни ажралиши, диарея. Бу симптомлар – тана компенсацион механизми, танадан ортиқча витаминни сафро қопи ва ичаклар оркали чиқариш.

 

Чикарилиш шакли

Инъекция 2 мл эритма жигарранг рангли шиша ампулада (I тур). 5 ампула пластик контур уяли ўрамда картон кутида (қўллаш бўйича йўриқномаси билан) жойланган.

 

Саклаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.