ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КЛИМАДИНОН®
KLIMADYNON®
Препаратнинг савдо номи: Климадинон®
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма
Таркиби:
100 г Климадинон® эритмаси қуйидагиларни сақлайди:
12 г цимицифуга (Cimicifugae rhizome) илдизпояси суюқ экстракти, бу 2,4 г қуритилган ўсимлик дори хом ашёсига эквивалентдир.
Этанол миқдори: 35,0-40,0% (ҳажм нисбати).
Қўшимча ингредиентлар:
Натрий сахарини 2Н2О, қалампир ялпиз мойи, тозаланган сув.
Таърифи: тиниқ ёки бироз хира, оч-жигарранг рангли, ширин таъмли ва ҳидли, ёғоч таъмини эслатувчи суюқлик.
Сақлаш жараёнида бироз чўкма тушиши мумкин.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Гинекологик касалликларни даволаш учун бошқа препаратлар. Ўсимликлардан олинадиган климаксга қарши дори воситаси.
АТХ код: G02CX
Фармакологик хусусиятлари
Ушбу ўсимликдан олинадиган дори препаратини қўллаш климакс давридаги лохаслик симптомларини енгиллаштиришга ёрдам беради. Таъсир механизми ва климактерик симптомларини яхшиланишига ёрдам берувчи компонентлар маълум эмас.
Фармакокинетикаси
Таърифланмаган.
Қўлланилиши
Қизиш ҳисси ва кўп терлаш каби, менопауза симптомларини енгиллаштириш учун ўсимликдан олинадиган дори воситаси.
Қўллаш усули ва дозалари
Дозалаш
Пациентлар | бир марталик доза | кундузги доза |
Менопауза давридаги аёллар | 30 томчи | 60 томчи |
Қўллаш усули
Кунига икки марта (эрталаб ва кечқурун), етарли миқдордаги суюқлик билан ичга қабул қилинади.
Даволаш давомийлиги:
Агар симптомлар даволаш курси давомида сақланса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Шифокор маслаҳатисиз Климадинон® препаратини 6 ойдан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлар
Тери реакциялари (масалан, тошма, қичишиш), юзни шиши, периферик шишлар ва меъда-ичак бузилишлари (масалан, диспепсия, диарея) пайдо бўлиши мумкин. Цимицифуга сақловчи препаратларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган, жигарнинг шикастланиши ҳақида маълумотлар мавжуд. Илтимос, “Махсус кўрсатмалар” бўлимига ҳам қаралсин.
Ножўя таъсирлар пайдо бўлганида дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препарат компонентларига юқори сезувчанлик. Климадинон® эритмасини алкоголизм билан касалланган пациентларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас (этил спирти сақлайди).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Жигар касаллиги бўлган пациентларга Климадинон® ни шифокор маслаҳатисиз қўллаш мумкин эмас.
Жигарни шикастланишини кўрсатувчи симптомлар (чарчаш, иштахани йўқолиши, тери ва кўзни сарғайиши, кўнгил айниш ва қусиш билан бирга қориннинг юқори қисмида кучли оғриқ бўлиши ёки сийдик рангини тўқ бўлиши) пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. Аёллар жинсий гормонларини (эстрогенлар) қабул қилаётган, пациентларга, шунингдек сут безининг раки ёки гормонга боғлиқ ўсмалар бўйича даволанаётган пациентлар шифокор маслаҳатисиз препаратни қабул қилиши мумкин эмас.
Ушбу дори 38% (хажм нисбатида) алкоголь сақлайди.
Жигар касаллиги, тутқаноқ, бош мия касалликлари ёки жароҳатлари бўлган пациентларда фақат шифокор маслаҳатидан сўнг қўллаш лозим.
Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўллашни хавфсизлиги аниқланмаган. Етарли маълумотларни йўқлиги туфайли, ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Туғруқ ёшидаги аёлларга даволаш вақтида самарали контрацепцияни қўллашни кўриб чиқиш лозим.
Препарат тавсия этилган дозаларда автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Қўллашда флаконни вертикал ҳолатда тутинг.
Сақлаш жараёнида эритма хиралашиши ёки аҳамиятсиз бўлган чўкма тушиши мумкин. Бу препаратнинг самарасига таъсир қилмайди.
Қўллашдан олдин яхшилаб чайқатилсин!
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
Ичга қабул қилиш учун эритма, 50 ва 100 мл.
50 ёки 100 мл дан препарат бураладиган қопқоқли вертикал дозаловчи мослама билан жиҳозланган тўқ рангли шиша флакон, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил. Очилган флаконларни 6 ой давомида ишлатиш мумкин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецептисиз