📜 Инструкция по применению Новокаин-RG
💊 Состав препарата Новокаин-RG
✅ Применение препарата Новокаин-RG
📅 Условия хранения Новокаин-RG
⏳ Срок годности Новокаин-RG

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НОВОКАИН-RG

NOVOCAINRG

Препаратнинг савдо номи: Новокаин-RG

Таъсир этувчи модда (ХПН): прокаин гидрохлориди

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: прокаин гидрохлориди – 5,0 мг.

ёрдамчи моддалар: 0,1 М хлорид кислотаси эритмаси – рН 3,5-5,0 гача; инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: Тиниқ рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.

АТХ коди: N01BА02

Фармакологик хусусиятлари

Кучсиз оғриқсизлантириш ва кенг терапевтик таъсирга эга бўлган маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита. Вольтажга боғлиқ натрий каналларини блоклайди, сезувчи нерв учларидаги импульслар генерациясига ва нерв толалари бўйлаб импульсларнинг ўтишига тўсқинлик қилади. Нафақат оғриқ, балки бошқа импульсларнинг ўтказилишини ҳам сусайтиради. Препарат таъсирида аввал совуқни сезиш йўқолади, сўнгра кетма-кет иссиқлик, оғриқ ва босимни сезиш йўқолади. Резорбтив таъсирда препарат марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсир кўрсатади, силлиқ мускулларнинг спазмини бўшаштиради, пресинаптик нерв учларидан ацетилхолиннинг ажралиб чиқишини сусайтиради ва шунинг учун бироз ганглияларни блокловчи таъсирга эга, катта дозаларда нерв-мушак ўтказувчанлигини бузиши мумкин. Препарат шунингдек гипотензив ва антиаритмик таъсир кўрсатади (қўзғалувчанлик ва автоматизмни пасайтиради, ўтказувчанликни ёмонлаштиради). Инфильтрацион анестезияда таъсирининг давомийлиги ярим-бир соатни ташкил этади. Бошқа тур анестезияларда таъсирининг давомийлиги препаратнинг концентрациясига, уни адреналин эритмаси билан қўшиб ишлатилишига боғлиқ бўлиб, ўртача ярим соатдан бир ярим соатгача бўлиши мумкин.

 

Фармакокинетикаси

Организмда препарат тўқималар ва қон плазмасининг эстеразалари томонидан гидролизланади ва иккита асосий фармакологик фаол метаболитлари ҳосил бўлади: диэтиламиноэтанол (ўртача томирларни кенгайтирувчи таъсирига эга) ва парааминобензой кислота. Метаболитлари буйраклар орқали чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Инфильтрацион, суяк ички анестезия; паранефрал ва вагосимпатик блокадалар; совуқ уриши (реактивгача бўлган даврда); гипертония касаллиги, ҳомиладорликнинг гипертоник синдромли кечки токсикозлари, фантом оғриқлари, меъда ва ўн икки бармок ичакнинг яра касаллиги, қичима, нейродермит, экзема, кератит, радикулит, иридоциклит, глаукома. Шунингдек, антибиотик билан инъекция қилинганда бўладиган оғриқни камайтириш мақсадида пенициллин кукунини эритиш учун ҳам ишлатилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Инфильтрацион анестезия учун 0,25%-0,5% ли эритмалари ишлатилади: А.В.Вишневский усули бўйича анестезияси учун (таранг ўрмаловчи инфильтрация) 0,125%-0,25% ли эритмалари; паранефрал блокадада 0,25%-0,5% ли эритма (100-150 мл ёки 50-80 мл мос равишда); вагосимпатик блокадада 0,25% ли эритма (30-100 мл); нейродермитда, ишиасда, экземада циркуляр ва паравертебрал блокада учун тери ичига 0,25%-0,5% ли эритма юборилади.

Сўрилишини камайтириш ва таъсирини узайтириши учун маҳаллий анестезияда препаратга 0,1% ли адреналин гидрохлориди эритмасидан 2-10 мл га 1 томчи ҳисобидан қўшилади.

Совуқ урганида (реактивгача бўлган даврда) периферик томирларнинг спазмини бартараф қилиш ва микроциркуляцияни яхшилаш учун артерия ичига 10 мл 0,25% ли препарат эритмаси, 2 мл 1% ли никотин кислотасининг эритмаси ва 10000 ТБ гепариндан ташкил топган аралашма юборилади.

Вена ичига 1 мл дан 10-15 мл гача 0,25% ли эритма, аста-секин, яхшиси изотоник натрий хлоридининг эритмасида юборилади. Инъекциялар сони (баъзи ҳолларда 10-20 гача) касалликнинг оғирлигига боғлиқ бўлади.

Меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллигида, носпецифик ярали колитда ичга ёрдамчи воситаси сифатида 0,25%-0,5% ли эритмалари 30-50 мл дан кунига 2-3 марта буюрилади. 0,25% концентрацияни ҳосил қилиш учун 0,5% ли эритма физиологик эритмада ёки инъекция учун сувда 2 марта суюлтирилади.

Юқори дозалари (катталар учун): бир марталик ичиш учун (0,25%-0,5% ли эритма) – 0,25 г (100 мл ёки 50 мл мос равишада), вена ичига (0,25% ли эритма) – 0,05 г (20 мл); ичиш учун суткалик доза (0,25%-0,5% ли эритма) – 0,75 г (300 мл ва 150 мл); вена ичига юбориш учун (0,25% ли эритма) – 0,1 г (40 мл).

Инфильтрацион анестезия учун қуйидаги юқори дозалари белгиланган (катталар учун): операциянинг бошида биринчи доза – 1,25 г дан юқори эмас – 0,25% ли эритма (500 мл) ёки 0,75г-0,5% ли эритма қўлланганида (150 мл). Кейинчалик операциянинг ҳар соати давомида – 2,5 г дан юқори бўлмаган 0,25% ли эритма (1000 мл) ёки 2 г дан юқори бўлмаган 0,5% ли эритма (400 мл) дозада ишлатилади.

Ножўя таъсирлари

Препаратга юқори сезувчанликда бош айланиши, умумий холсизлик, артериал босимини, баъзи ҳолларда коллапсгача пасайиши. Аллергик тери реакциялари (дерматитлар, кепакланиш ва бошқалар). Анафилактик шок бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик. Кўп қон йўқотилиши билан кечувчи шошилинч операциялар. Тўқималардаги яққол фиброз ўзгаришлар (ўрмаловчи инфильтрацион анестезияси учун). Адреналин қўшилган аралашмани тиреотоксикозда, юрак ритмини бузилишида, яққол гипертензияда, қон томирларининг оғир касалликларида, феохромацитомада, қўл ва оёқ бармоқларини оғриқсизлантиришда, ҳамда маҳаллий анестезияни умумий таъсирига эга препаратлар – галотан (фторотан), трихлорэтилен (трилен), эрготамин билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат бошқа маҳаллий анестетиклар, умумий наркоз воситалари, ухлатувчи, седатив воситаларининг марказий нерв тизимини сусайтирувчи таъсирини кучайтиради, сульфаниламидларнинг микробларга қарши таъсирини сусайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Кексаларда, кучсизлашган беморларда, болаларда, тутқаноғи бўлган беморларда, юрак ўтказувчанлигини бузилиши, жигар фаолиятининг яққол бузилишлари бўлган шахсларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Юқори дозаларда ишлатилганида дозани ошириб юбориш белгилари билан бирга кечувчи ошиқча сўрилиш мумкин.

Препарат шиллиқ қаватларидан сўрилмайди. Юзаки оғриқсизлантиришни таъминламайди.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш фақат агарда она учун кутиладиган фойда ҳомила ёки бола учун бўладиган потенциал хавфдан устун бўлганида оқланган.

Препартни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида юз терисининг ва шиллиқ қаватларнинг оқариши, бош айланиши, умумий бўшашиш, кўнгил айниши, қусиш, совуқ тер чиқиши, нафасни тезлашиши, тахикардия, артериал босимини хатто коллапсгача пасайиши кузатилади.

Марказий нерв тизимига таъсири қўрқув ҳисси, галюцинациялар, тиришиш, ҳаракат қўзғалиши билан намоён бўлади.

Доза ошириб юборилганидаги биринчи ёрдам – адекват ўпка вентиляциясини кислород ингаляцияси билан сақлаб туриш, қисқа таъсир этувчи наркоз воситаларини вена ичига юбориш, оғир ҳолатларда – дезинтоксикацион ва симптоматик даволаш қўлланади.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 5 мг/мл, 2 мл, 5 мл дан ампулаларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.