📜 Инструкция по применению НовоСэвен
💊 Состав препарата НовоСэвен
✅ Применение препарата НовоСэвен
📅 Условия хранения НовоСэвен
⏳ Срок годности НовоСэвен

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НовоСэвен®

NovoSeven

 

Препаратнинг савдо номи: НовоСэвен®

Таъсир этувчи модда (ХПН): эптаког альфа (фаоллаштирилган)

Дори шакли: вена ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат

Таркиби:

фаол модда: эптаког альфа (rFVIIa) 1 мг (50 КЕД) ва 2 мг (100 КЕД),

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, кальций хлориди дигидрати, глицил-глицин, полисорбат 80, метионин, сахароза, маннитол.

эритувчи: гистидин 1,705 мг ёки 3,255 мг, инъекция учун сув.

1 КЕД 1000 ХБ га (Халқаро Бирлик) мувофиқ келади.

Суюлтирилганидан кейин эритманинг 1 мл да 1 мг эптаког альфа (фаоллаштирилган) сақланади.

Суюлтирилгандан кейин эритманинг 1 мл дан 10 мг сахароза сақланади.

Таърифи: оқ рангли лиофилизация қилинган кукун.

Эритувчи – тиниқ ёки деярли тиниқ рангсиз суюқлик.

Тайёрланган эритма рН нинг тахминан 6,0 га тенг.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гемостатиклар. Қон ивиш факторлари.

АТХ коди: В02BD08.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Эптаког альфа (фаоллаштирилган) оғмахонларнинг буйрак хужайралари (ВНК-хужайралар) дан ген инженерия усули билан олинадиган молекуляр массаси тахминан 50000 дальтонга тенг бўлган VIIа рекомбинант қон ивиш факторидир.

НовоСэвен® препарати фаоллаштирилган рекомбинант VII қон ивиш факторини сақлайди. Препаратнинг таъсир механизми VIIа факторини тўқимадан ажралиб чиқувчи фактори билан боғланиши билан ифодаланади. Ҳосил бўлган мажмуа IX факторни фаоллаштиради ва фаоллашган IXа фактори ҳосил бўлади, X фактори ва фаол Ха факторини ҳосил қилади, бу кам миқдордаги протромбинни тромбинга бирламчи айланишига олиб келади. Тромбин шикастланиш соҳасида тромбоцитлар ва V ва VIII факторларни фаоллаштиради ва фибриногенни фибринга айлантириб, гемостатик тиқин ҳосил бўлишини таъминлайди. Фармакологик дозаларда НовоСэвен® препарати бевосита, тўқима факторларига боғлиқ бўлмаган ҳолда, шикастланиш соҳасида жойлашган фаоллашган тромбоцитларнинг юзасидаги Х факторини фаоллаштиради. Бу эса тўқима факторидан қатъий назар, протромбиндан кўп миқдорда тромбин ҳосил бўлишига олиб келади. Шундай қилиб, VIIа факторини фармакодинамик самараси кўп миқдорда маҳаллий Ха факторини, тромбин ва фибринни ҳосил бўлишига олиб келади.

Назарий жиҳатдан, ДВС-синдроми ривожланишига мойил бўлган касалликлари бўлган беморларда қон ивишини тизимли равишда фаоллашиш хавфини бутунлай истисно қилиб бўлмайди.

Қон ивишининг VIIа факторини туғма танқислиги бўлган пациентлар иштирокидаги кузатув олиб борилган дастурда (F7HAEM-3578), жаррохлик аралашувларини ўтказган 91 нафар пациентнинг 3 нафарида тромбоэмболия холатлари кузатилган.

 

Фармакокинетикаси

Соғлом кўнгиллилар

Қон ивишининг VII факторини фаоллигини аниқлашнинг коагуляцион усулини қўллаб, дозо-эскалацион тадқиқотда оқ танли ва Монголоид ирқига мансуб 35 нафар соғлом кўнгиллиларда НовоСэвен® препаратининг фармакокинетикаси ўрганилган. Соғлом кўнгилли гендер ва этник мансублигига мувофиқ равишда гуруҳлар бўйича тақсимланган ва НовоСэвен® препаратини 40, 80 ва 160 мкг/кг тана вазнига дозаларда ва/ёки плацебо (хар бирига уч дозадан) юборилган.

Фармакокинетик профили дозага тўғри пропорционал боғлиқлигидан далолат беради. Жинси ва этник мансублигидан қатъий назар, фармакокинетикаси бир хил бўлган. Ўртача стационар тақсимланиш ҳажми 130 дан 165 мл/кг диапозонда ўзгариб турган, клиренснинг ўртача қийматлари соатига 33,3 дан 37,2 мл/соат х кг гача ўзгариб турган, ярим парчаланиш даври эса 3,9 дан 6,0 соатгачани ташкил этган.

Ингибиторли А ва В гемофилия

VII қон ивиш факторини миқдорий аниқлаш усулини қўллаб, НовоСэвен® препаратининг фармакокинетик хусусиятлари болалар ёшидаги 12 нафар пациентда (2 ёшдан 12 ёшгача) ва 5 нафар катта пациентда қон кетиши бўлмаган шароитларда ўрганилган. Ушбу тадқиқотларда шунингдек препарат болаларга тана вазнига 90 ва 180 мкг/кг дозаларда юборилганда ҳам дозалар пропорционаллиги аниқланган, бу препаратнинг (17,5-70 мкг/кг rFVIIа) пастроқ дозаларини қўллаб ўтказилган олдинги тадқиқотлар натижаси билан мувофиқ келади. Болалар организмидан умумий клиренси учун ўртача кўрсаткичи катта пациентлар гуруҳи билан (78 қарши 53 мл/соат х кг) солиштирилганда тахминан 50% га юқори бўлган, айни пайтда ярим чиқарилиш даври эса иккала гуруҳда ўртача 2,3 соатни ташкил қилган. Ўртача мувозанатли тақсимланиш хажми болаларда 196 мл/кг ва катта пациентларда 159 мл/кг бўлган.

Клиренс қиймати ёш билан боғлиқлиги аниқланган, демак, ёшроқ пациентларда препаратнинг клиренси 50% дан юқорироқ экан.

VII факторининг танқислиги

НовоСэвен® препаратининг бир марта 1 кг тана вазнига 15 ва 30 мкг дозада юборилганидаги фармакокинетикаси дозага аҳамиятли боғлиқ бўлмаган қуйидаги параметрлари бўйича жиддий фарқларга эга бўлмаган: умумий клиренси (70,8-79,1 мл/соат х кг), турғун ҳолатидаги тақсимланиш ҳажми (280-290 мл/кг), плазмада сақланишининг ўртача вақти (3,74-3,80 соат) ва организмдан ярим чиқарилиш даври (2,82-3,11 соат). In vivo шароитида  плазмани тикланишининг ўртача кўрсаткичи тахминан 20% ни ташкил қилган.

Гланцман тромбостенияси

Гланцман тромбостенияси бўлган беморларда НовоСэвен® препаратининг фармакокинетикаси ўрганилмаган, аммо тахминларга кўра препаратнинг фармакокинетик кўрсаткичлари А ва В гемофилияси бўлган беморлардаги каби бўлади.

Хавфсизлиги бўйича клиник олди маълумотлар

Хавфсизлигини ўрганиш бўйича клиник олди тадқиқотлари дастурини ўтказишда олинган барча маълумотлар, фаоллаштирилган рекомбинант VII (rFVIIа) қон ивиши факторининг фармакологик таъсири билан боғлиқ.

Макака-крабоеда ўтказилган экспериментал юрак-қон томир моделида rFХIIIа ва FVIIа қон ивиш факторлари билан мажмуавий даволашда, препаратларнинг анча паст дозалари қўлланганда, хар бир препарат билан алохида даволашдагига нисбатан мумкин бўлган синергик таъсири ортиқча фармакологик самарага (тромбоз ва ўлим) олиб келган.

 

Қўлланилиши

НовоСэвен® хирургик муолажаларда ва инвазив муолажаларда қон кетишини тўхтатиш ва олдини олиш учун қуйидаги гуруҳ беморларида ишлатилади:

  • наслий гемофилия беморларда VIII ёки IX қон ивиши омиллари ингибиторларининг титри >5БЕ бўлганида
  • наслий гемофилияли беморларда анамнезига асосланган VIII ёки IX омилларига нисбатан иммун реакцияси кутилса
  • орттирилган гемофилияли беморларда
  • VII омилининг туғма танқислиги бўлган беморларда
  • Гланцман тромбастенияси бўлган беморларда гликопротеин IIb-IIIa га ва/ёки HLA (тўқималар мутаносиблиги антигенлари) антителолар мавжудлигида ва тромбоцитар массасини трансфузиясига рефракторлик бўлганида (ҳозирги вақтда ва ўтмишда).

 

Қўллаш усули ва дозалари

Даволашни гемофилияни ва/ёки қоннинг ивишини бузилишини даволаш тажрибасига эга бўлган шифокорнинг кузатуви остида бошлаш керак.

Ингибиторли билан ёки VIII фактори ёки IX факторини юборилишига кутилаётган иммун реакцияси бўлган А ёки В гемофилия

Доза

Қон кетиши бошланганидан кейин препаратини иложи борича тезроқ юборишни бошлаш керак. Вена ичига оқим билан юбориладиган тавсия этиладиган бошланғич доза беморнинг бир кг тана вазнига 90 мкг ни ташкил қилади. Бошланғич доза юборилганидан кейин такрорий инъекциялар керак бўлиши мумкин. Даволашнинг давомийлиги ва инъекциялар орасидаги интервал қон кетишнинг оғирлигига ёки инвазив муолажанинг ёки жарроҳлик аралашувининг характерига қараб белгиланади.

Болаларда дозалаш

Ҳозирги вақтда мавжуд клиник тажриба, гарчи клиренси болаларда юқорилиги маълум бўлсада, болалар ва катталар учун дифференциацияланган дозалаш тартибини таклиф қилиш имконини бермайди. Шунинг учун педиатрия амалиётида плазмада катта беморларнинг плазмасидаги концентрация билан бир хил концентрацияга эришиш учун НовоСэвен® препаратининг янада юқорироқ дазаларини ишлатишнинг зарурати туғилиши мумкин («Фармакокинетик хусусиятлари» бўлимига қаранг).

Препаратни юборишлар сони

Гемостазга эришилгунча ҳар 2-3 соатда юборилади. Агарда қон кетиши тўхтаганидан сўнг ҳам даволашни давом эттиришга кўрсатмалар бўлса, унда препаратни юбориш орасидаги интервал, кўрсатмаларга мувофиқ бутун даволаш даври давомида 4, 6, 8 ёки 12 соатгача кетма-кет оширилиши мумкин.

Енгил ва ўртача даражадаги қон кетишлари (шу жумладан амбулатор даволаш)

Енгил ва ўртача оғирлик даражадаги қон кетишларида (бўғимлардан, мушаклардан ва шиллиқ тўқималардан) препаратни эрта юбориш энг самарали ҳисобланади. Қуйидаги дозалаш тартиби тавсия қилинади:

  • 1 кг тана вазнига 90 мкг дозада иккитадан учта инъекциягача уч соатдан кейин. Самарани бир маромда сақлаб туриш учун НовоСэвен® препаратининг битта қўшимча дозаси 1 кг тана вазнига 90 мкг ҳисобидан буюрилиши мумкин.
  • 1 кг тана вазнига 270 мкг ҳисобидан бир марта инъекция.

Амбулатор даволашнинг давомийлиги 24 соатдан ошмаслиги керак.

Кекса пациентларда 1 кг тана вазнига 270 мкг дозада препаратни қўллаш клиник тажрибаси йўқ.

Оғир даражадаги қон кетишлари

Препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси тана вазнининг ҳар кг га 90 мкг ни ташкил қилади ва ушбу бемор одатда даволанадиган клиникага олиб бориш босқичида юборилиши мумкин. Кейинчалик даволашнинг схемаси қон кетишнинг тури ва оғирлигига боғлиқ бўлади. Даволашнинг бошида препарат ҳар икки соатда, то клиник яхшиланиш бошлангунича юборилади. Даволашни давом эттиришга кўрсатмалар бўлганида препаратни юбориш орасидаги интерваллар 1-2 сутка давомида 3 соатгача узайтирилиши мумкин. Кейинчалик препаратни юбориш орасидаги интерваллар кўрсатмаларга мувофиқ 4, 6, 8 ёки 12 соатгача узайтирилиши мумкин. Оғир қон кетишини даволашнинг давомийлиги клиник кўрсатмалар бўлганида 2-3 ҳафта ва ундан ҳам кўпроқни ташкил қилиши мумкин.

Инвазив аралашувлар/хирургик операциялар

Бевосита аралашув олдидан препарат тана вазнининг ҳар кг га 90 мкг дозада юборилади. Иккинчи доза 2 соатдан кейин юборилади ва сўнгра эса препарат 2-3 соатлик интервал билан 24-48 соат давомида беморнинг клиник ҳолатига қараб юборилади. Катта операцияларда даволаш, препаратни юқорида тавсия қилинган дозада юбориш орасида 2-4 соатлик интервал билан 6-7 сутка давом этади. Кейинги икки ҳафта давомида даволаш ўтказилганида препаратни юбориш орасидаги интервал 6-8 соатгача узайтирилиши мумкин. Катта операциялардан кейин препаратни қўллашнинг умумий давомийлиги операциядан кейин яраларни битгунига қадар 2-3 ҳафтани ташкил қилиши мумкин.

-Орттирилган гемофилия

Доза ва дозалар орасидаги интервал (шу жумладан амбулатор даволаш)

Қон кетиши бошланганидан кейин НовоСэвен® препаратини иложи борича эртароқ юбориш кўрсатилган. Вена ичига оқим билан юбориладиган тавсия этиладиган бошланғич доза беморнинг 1 кг тана вазнига 90 мкг ни ташкил қилади. Биринчи инъекциядан сўнг НовоСэвен® препаратини юборишни заруратга қараб такрорлаш мумкин. Даволашнинг давомийлиги ва препаратни юборишлар орасидаги интервал қон кетишнинг оғирлигига ёки жарроҳлик аралашуви/инвазив муолажанинг характерига қараб белгиланади. Бошланғич дозани юборишда интервал 2-3 соатни ташкил қилиши лозим. Гемостазга эришилгандан кейин препаратни юбориш орасидаги интервалларни бутун даволаш даври давомида 4, 6, 8 ёки 12 соатгача ошириш мумкин.

VII омилининг танқислиги

Дозалаш, дозалар диапазони ва юборишлар орасидаги интервал.

Хирургик операциялар ёки инвазив муолажалар ўтказилишида қон кетишни олдини олиш

ёки тўхтатиш учун тавсия этиладиган препаратнинг дозалари ҳар кг тана вазнига 15-30 мкг ни ташкил қилади. Препарат то гемостазга эришилгунча ҳар 4-6 соатда юборилади. Дозалар ва юбориш тез-тезлиги шахсий тартибда аниқланади.

– Гланцман тромбастенияси

Дозалаш, дозалар диапазони ва юборилиш орасидаги интервал

Хирургик операциялар ёки инвазив муолажаларда қон кетишларни назорат қилиш ва олдини олиш учун тавсия этиладиган препаратнинг дозаси ҳар кг тана вазнига 90 мкг (80-120 мкг) ни ташкил қилади. Препарат ҳар 2 соатда (1,5-2,5 соат) юборилади. Турғун гоместазни таъминлаш учун камида учта доза керак бўлади. Вена ичига болюс усулида юбориш тавсия этилади, чунки томчилаб юборишда препаратнинг самараси пасайиши мумкин. Рефрактерликсиз Гланцман тромбастенияси бўлган беморларда танлов препарати тромбоцитар массасидир.

Юбориш

Препаратни қўллаш бўйича йўриқномасида таърифланганидек суюлтириш, вена ичига 2-5 минут давомида аста-секин юбориш керак. НовоСэвен® препаратини бошқа инфузион эритмалар билан аралаштириш ёки томчилатгич орқали юбориш мумкин эмас.

Даволаш жараёнидаги мониторинг – лаборатор текширувлар

НовоСэвен® препарати билан даволаш лаборатор назоратни талаб қилмайди. Препаратнинг дозалари қон кетиш оғирлигига ва клиник самарага боғлиқ равишда белгиланади.

rFVIIа юборилгандан кейин протромбин вақти (ПВ) ва фаоллаштирилган қисман тромбопластик вақти (ФҚТВ) камаяди, аммо, ПВ ва ФҚТВ ва rFVIIа клиник самараси орасидаги корреляция аниқланмаган.

 

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя таъсирларнинг жиддийси ҳам, жиддий эмаси ҳам, аъзо тизимлари бўйича рўйхати қуйидагиларда кўрсатилган:

Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача)

  • диссеминирланган томир ички ивиш ва лаборатория кўрсатгичларини ёндош ўзгариши: Д-димернинг миқдорини ошиши ва антитромбин III даражасини пасайиши («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг);
  • коагулопатия;

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача)

  • юқори сезувчанлик (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

Номаълум:

  • анафилактик реакциялар;

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Кам холларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача)

  • бош оғриғи;

Қон томирлари томонидан бузилишлар

Кам холларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача)

  • артериал тромбоэмболия ҳоллари (миокард инфаркти, бош мия инфаркти, бош мия ишемияси, мия артерияларининг окклюзияси, цереброваскуляр патология, буйрак артерияларининг тромбози, периферик томирларнинг ишемияси, периферик артерияларнинг тромбози ва ичакнинг ишемияси);
  • стенокардия;

Тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача)

  • тромбоэмболия ҳолатларида (чуқур веналар тромбози, препаратни юбориш жойида веналар тромбози, ўпка тромбоэмболияси, жигар тромбоэмболия ҳолатлари, шу жумладан дарвоза венаси тромбози, жигар венаси тромбози, тромбофлебит, юза веналар тромбофлебити ва ичак ишемияси).

Номаълум:

  • юрак ичи тромби

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача)

  • кўнгил айниши;

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача)

  • терида тошмалар пайдо бўлиши (шу жумладан аллергик дерматит ва эритематоз тошма);
  • терини қичишиши ва уртикар тошма

Номаълум:

  • тери қопламаларини қизариши
  • ангионевротик шиш

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар

Тез-тез эмас (≥1/10000 дан <1/1000 гача)

  • терапевтик таъсирларни пасайиши*,
  • иситма

Кам холларда (≥1/1000 дан <1/100 гача)

  • юбориш жойида реакциялар, шу жумладан юбориш жойида оғриқ;

Тадқиқотлар

Кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача)

  • фибрин дегидрадацияси махсулотларни сақланишини ошиши
  • аланинаминотрансфераза, ишқорий фосфотаза, лактатдегидрогеназа фаоллигини ва протромбиннинг концентрациясини ошиши.

Хар бир гуруҳ ичида ножўя реакциялар ривожланиш тез-тезлиги бўйича улар жиддийлиги бўйича камайиши келтирилган.

Ножўя реакциялар тез-тезлиги, фақат постмаркетинг қўллаш жараёнида кузатилган (клиник тадқиқотлар йўлида эмас) номаълум бўлиб келтирилган.

* Самарадорлигининг етарли эмаслик холлари таърифланган (терапевтик таъсирини пасайиши). НовоСэвен® препаратининг дозалаш тартиби «Қўллаш усули ва дозалари» бўлимида таърифланган даволашнинг тавсия қилинган тартибига мувофиқ келиши керак.

Орттирилган гемофилияси бўлган пациентлар

Орттирилган гемофилия билан бўлган 61 нафар пациентлар иштирокида ўтказилган тадқиқотларда (препаратни 100 қўллаш эпизодлари йиғиндиси), айрим ножўя реакциялар кўпроқ учрашини кўрсатади (эпизодлар сонидан 1%): артериал тромбоэмболия ҳоллари (мия артерияларининг окклюзияси, цереброваскуляр патология), веноз тромбоэмболия ҳоллари (ўпка тромбоэмболияси, чуқур веналарнинг тромбози), стенокардия, кўнгил айниши, иситма, эритрематоз тошма ва лаборатор текширишларида фибриннинг деградацияси маҳсулотларининг миқдорини ошиши.

Ингибитор антителоларини ҳосил бўлиши

Постмаркетинг қўллашда ва клиник тадқиқотлар НовоСэвен® препаратларига ингибитор антителаларини ҳосил бўлиши ҳақида ёки А ёки В гемофилияси бўлган пациентларда қон ивишини VII фактори ҳақида тасдиқланган маълумотлар олинмаган.

Постмаркетинг кузатув программасида қон ивиш VII факторини туғма танқислиги бўлган пациентларда НовоСэвен® препаратига ингибитор антителалар ҳосил бўлиши холларида маълум бўлган.

VII қон ивиш фактори танқислиги бўлган пациентларда клиник тадқиқотлар йўлида, НовоСэвен® препаратига антителоларни пайдо бўлиши ёки VII қон ивиш омилига ягона кузатилган ножўя реакциялар бўлган (ривожланиш тез-тезлиги: тез тез (≥1/100 дан <1/10 гача).

Айрим холларда in vitro антителалар ингибиция қилувчи самараси аниқланган. Ушбу пациентларда олдин одам плазмаси билан даволаш ва/ёки VII қон ивучанлиги плазмали фактори VII қон ивиш факторини оғир мутация гени ёки НовоСэвен® препаратини дозасини ошириб юборилиши каби мавжуд бўлган хавф омили антителалар ҳосил бўлишига ёрдам берган.

VII қон ивиш фактори танқислиги бўлган НовоСэвен® препарати билан даволанаётган беморларда, VII қон ивиш факторига ривожланган антителаларни назорат қилиш керак, “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг.

Тромбоэмболия

НовоСэвен® препарати йўриқномасида кўрсатилмаган кўрсатмалар бўйича қўлланганида, артериал тромбоэмболияни ривожланиш ҳоллари кўпроқ аниқланган (≥1/100 дан <1/10 гача). Артериал тромбоэмболияни ривожланишини юқорироқ хавфи (юқоридаги “Қон томирлари томонидан бузилишлар” га қаранг) (синалаётган препарат билан даволаш олаётган пациентлар гуруҳида 5,3%, плацебо олган гуруҳ пациентларидаги 2,8% билан солиштирганда) маълумотларнинг мета-таҳлилида олинган, улар маъқулланган кўрсатмалар чегарасидан ташқаридаги касалликларни даволаш учун препаратни қўллаш бўйича плацебо-назоратли клиник текширишлар давомида йиғиб олинган, улар касалликнинг турли характеристикасига ва, демак, хавфнинг турли профилига эга бўлган турли гуруҳ пациентларида ўтказилган. НовоСэвен® препаратини тасдиқланган кўрсатмалар чегарасидан ташқарида қўллаш тавсия этилмайди, чунки бундай қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– фаол компонентига ёрдамчи моддаларга, сичқонлар, оғмахонлар, ёки сигирларнинг оқсилларига юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

НовоСэвен® препарати ва қон ивиш омилларининг концентратлари орасида ўзаро таъсир хавфи бўйича маълумотлар йўқ. Бир вақтда протромбин мажмуаси концентратларини (фаоллантирилган ва фаоллантирилмаган) ва НовоСэвен® препаратини юбориш мумкин эмас.

Мавжуд маълумотлар бўйича антифибринолитик воситалар гемофилияси бўлган беморларда, айниқса ортопедик операцияларда ва юқори фибринолитик фаолликка эга бўлган тўқималардаги операцияларда, масалан, оғиз бўшлиғида интраоперацион қон кетишини пасайтиради. Антифибринолитиклар ва НовоСэвен® препаратини мажмуавий қўллаш тажрибаси чекланган.

Клиника олди тадқиқотлари натижаси асосида (“Хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлар” қаранг) rFVII ва rFVIII  қон ивиш омили препаратлари билан мажмуавий даволаш тавсия этилмайди.

rFVII ва rFVIII қон ивиш омили ўзаро таъсири ҳақида клиник маълумотлар йўқ.

Номутаносиблик

НовоСэвен® ни инфузион эритмалар билан аралаштириш ёки томчилагичда буюриш мумкин эмас

 

Махсус кўрсатмалар

НовоСэвен® препаратини қўллаш тромботик асоратлар ривожланиши ёки томир ички диссеминирланган қон ивиши синдроми (ДВС) ривожланишининг потенциал хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Бундай холатларга оғир артеросклероз, ёрилган яралар, септицемия ва ДВС-синдроми киради.

Тромботик асоратлар ривожланиш хавфини ошиши мавжуд бўлган ёки томир ичи ивиш диссеминацияланган синдроми (ДВС-синдроми) пациентларга, анамнезида юрак ишемик касаллиги ва жигар касаллиги, шу жумладан жаррохликдан кейинги даврдаги пациентларга ва чақалоқларга НовоСэвен® препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Хар бир холатда санаб ўтилган холатлар билан бўлган пациентларни даволаш учун НовоСэвен® препаратини қўллашдаги потенциал фойда таърифланган асоратларни уларда ривожланиш хавфига нисбатан синков чамалаб кўриш керак.

Рекомбинантли VIIа қон ивиш омили бўлган – НовоСэвен® препарати сичқон IgG, сигир IgG ва бошқа маданийлаштирилган (оғмахонлар ва сигирларнинг зардоб оқсиллари) қолдиқ оқсилларининг изларини сақлаши мумкинлиги туфайли, ушбу препаратни қабул қилган беморларда, бу оқсилларга нисбатан юқори сезувчанлик ривожланишини жуда кам эҳтимоли бор.

Бундай холатларда ангигистамин препаратларни вена ичига юборишни кўриб чиқиш керак. Аллергик ёки анафилактик реакциялар пайдо бўлганда препаратни юбориши зудлик билан тўхтатиш керак. Анафилактик шок ривожланган холатда унинг симптомларини бартараф қилиши учун стандарт даволаш қўлланади.

Аллергик реакцияларни эрта симптомларини ривожланиши ҳақида пациентларни огохлантириш керак. Кўрсатилган симптомлар ривожланганда улар препарат билан даволанишини зудлик билан тўхтатинг ва шифокорга мурожаат қилишни бошлаш керак.

Оғир қон кетишларда препаратни гемофилия ва VIII ёки IX қон ивиш омилларига нисбатан ингибиторлари билан даволашга ихтисослашган клиникаларда ишлатилиши яхшироқ ҳисобланади, ва имкони бўлса гемофилияни даволашга ихтисослашган шифокор билан ҳамкорликда бўлиши керак.

Агар беморда қон кетишини тўхтатиш имкони бўлмаса, уни дархол госпитализация қилиш зарур.

НовоСэвен® препаратини уй шароитида қўлланганлигини ҳар бир хол ҳақида шифокорга ёки клиникага хабар беришлари лозим. VII омилининг танқислиги бўлган беморларда, протромбин вақтини ва VII омилининг фаоллигини НовоСэвен® препаратини юборишдан олдин ва кейин назорат қилиш керак.

VII фактор омилини танқислиги бўлган беморларда протромбин вақтини ва VII фактор фаоллигини НовоСэвен® препаратини юборишдан олдин ва кейин назорат қилиш керак.

Агарда препаратни тавсия қилинган дозаси юборилишига қарамасдан VIIа омилининг фаоллиги кутилган даражасига етмаса ёки қон кетиши давом этса, антителалар ҳосил бўлганлигини тахмин қилиш мумкин. Бундай ҳолда антителалар мавжудлигига тахлил ўтказиш керак.

VII қон ивиш фактори танқислиги бўлган пациентларда жарроҳлик аралашувлари жараёнида НовоСэвен® препарати қўлланганда тромбозлар холати хақида маълумот бўлган, лекин НовоСэвен® препарати билан даволаниш фонида VII қон ивиш фактори танқислиги бўлган беморларда тромбоз хавфи хақида маълумотлар йўқ. (“Фармакодинамика” бўлимига қаранг).

Фруктозани ўзлаштираолмаслиги ва глюкоза, галактоза ва сахароза изомальтозани сўрилиши етишмовчилиги билан боғлиқ кам наслий муаммолари бўлган пациентларга ушбу дори препаратини қабул қилиш керак эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик

Эҳтиёткорлик чораси сифатида НовоСэвен® препаратини ҳомиладорлик вақтида қўллашдан сақланиш керак. Ҳомиладорлик вақтида қўллаш бўйича маъқулланган кўрсатмаларга кўра чегараланган маълумотлар rFVIIа ни ҳомиладорликнинг кечишига ва ҳомила/чақалоқ соғлиғига таъсири йўқлигини тасдиқлайди. Бошқа эпидемиологик маълумотлар хозирги вақтда йўқ. Ҳайвонлардаги тажриба ҳомиладорлик кечишига, ҳомила ривожланишига/чақалоқ ва туғруққа нисбатан бевосита ёки бевосита зарарини аниқламаган (хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотларига қаранг).

Эмизиш дари

rFVIIа аёл кўкрак сутига ажралиши номаълум. Ҳайвонларда rFVIIа сутига ажралиши аниқланмаган. Эмизишни давом эттириши бекор қилиш хақида ёки НовоСэвен® препарати билан даволашни давом эттириш бекор қилиш ҳақида хулосани бола учун эмизишни фойдаси ва аёллар учун НовоСэвен® препаратини билан даволашдан фойдаланишдан келиб чиқиб қабул қилиш керак.

Фертиллик

Клиник олди тадқиқотлар маълумотлари ва постмаркетинг маълумотлар фертил ёшидаги аёл ва эркакларга rFVIIа зарарли таъсирини кўрсатмаган.

Дори воситасини транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

НовоСэвен® препаратини дозалимитацияловчи токсиклиги клиник тадқиқотларда ўрганилмаган.

Гемофилияли пациентларда дозани ошириб юборилишини бир қанча холатлари ҳақида маълумотлар бўлган. Дозани ошириб юборилиши билан боғлиқ ягона асорат 5,5 мг ўрнига 16 ёшли пациентда 24 мг rFVIIа олган 16 ёшли пациентда ўтиб кетувчи артериал босимини бироз ошиши кузатилган.

Орттирилган гемофилияси ёки Гланцман тромбастенияси бўлган пациентларда дозани ошириб юборилиши холлари ҳақида маълумотлар бўлмаган, VII қон ивиш фактори танқислиги бўлган пациентлар учун тавсия этилган дозаси rFVIIа 15-30 мкг/кг ташкил қилган, тавсия этилган дозадан 10-20 марта каттароқ препарат дозасини олаётган эркак (80 ёшдан ошганларда) кекса пациентларда дозани ошириб юборилишини бир холати тромботик асоратлар билан (мияни энса сохаси томирлари тромбози) боғлиқ бўлган. Шунингдек VII қон ивиш фактори танқислиги бўлган бир пациентда FVII ва НовоСэвен® препаратига антителалар ривожланишини дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ бўлганлиги ҳақида маълум бўлган.

Тавсия этилган дозаларда оширмаслик керак, чунки ушбу қўшимча хавфи билан боғлиқ маълумот мавжуд эмас.

Чиқарилиш шакли

1 мг (50 КЕД) эритма тайёрлаш учун вена ичига юбориш учун лиофилизат, 1 гидролитик синф рангсиз шиша флаконда 2 мг (100 КЕД) полипропилен қопқоқли “Snap-off” алюмин қалпоқчаси ва хлорбутил резина тиқин билан беркитилган. 1 мл, 2 мл дан эритма (1 мг ва 2 мг доза учун мувофиқ) 1 гидролитик синф шиша шприцга олдиндан тўлдирилган полипропиленли чегараси билан, бромбутил резина поршени, полипропилен тиқинли бромбутил резинадан қалпоқчаси билан.

1 флакон лиофилизат билан, 1 шприц эритувчиси билан, 1 адаптер флакон учун ва 1 шток поршен қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Олдиндан эритувчиси билан тўлдирилган шприцга шикаст етказмаслик учун, уни музлатилмасин. Ёруғликдан ҳимоялансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Тайёрланган эритма физик ва химик хусусиятларни 6 соат давомида 25ºС ҳароратда ва 24 соат давомида 5ºС ҳароратда сақлайди. Микробиологик нуқтаи назардан препаратни тайёр бўлгандан кейин дархол қўллаш керак. Агар препарат дархол юборилмаган холда, давомийлиги ва сақлаш шароити учун фойдаланувчи жавобгардир (2ºС дан 8ºС гача ҳароратда 24 соатдан кўп эмас), ўрнатилган тартибда тасдиқланган назоратдаги асептик шароитда тайёрланган эритма холатидан ташқари.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

НовоСэвен® препаратини қўллаш бўйича қўлланма

 

НОВОСЭВЕН® ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН УШБУ ЙЎРИҚНОМАНИ ДИҚҚАТ БИЛАН ЎҚИБ ЧИҚИНГ.

НовоСэвен® препарати лиофилизат шаклида чиқарилади. Шприцдаги эритувчида лиофилизат эритилгандан кейин юбориш учун мўлжалланган. Эритувчи гистидин эритмасидан иборат. Тайёрланган эритма вена ичига юбориш учун мўлжалланган. Бу ўрам ичидагиси НовоСэвен® препаратини ва эритиш юбориш учун мўлжалланган.

Сизга шунингдек капалак-игна билан юбориш учун система, стерил спиртли тампонлар, докали салфеткалар ва лейкопластир керак бўлади, улар НовоСэвен® препаратининг ўрамига кирмайди.

Препаратни биринчи қўллашдан олдин шифокор ёки хамшира Сизни эритмани тўғри тайёрлаш ва юборишга ўргатиш керак.

Доимо препаратни юборишдан олдин қўлингизни ювинг ва атрофингиз тозалигини кузатинг.

Сиз препаратни эритаётганингизда ва вена ичига юбораётганингизда асептика қоидаларига риоя қилиш жуда муҳим. Акс ҳолда микроблар, қонга тушиши ва зарарланишини чақириши мумкин.

Сиз препаратни қўллашга тайёр бўлмагунизча ўрамни очманг.

Агар Сиз уни тушириб юборган бўлсангиз ёки у шикастланган бўлса, ўрам ичидагисини ишлатманг. Бундай холда янги ўрамни қўлланг.

Ўрам ичидагисини яроқлилик муддати ўтгач ишлатманг. Янги ўрамни ишлатинг. Яроқлилик муддати “годен до” сўзларидан кейин картон қутида, флакон этикеткасида, флакон учун адаптер ўрамида ва олдиндан тўлдирилган шприц этикеткасида кўрсатилган.

Агар Сиз стериллиги бузилганлигини гумон қилсангиз, ўрам ичидагисини ишлатманг. Янги ўрамни ишлатинг.

Тайёрланган эритмани юбормагунизча хеч нимани ташлаб юборманг.

Ўрам ичидагиси фақат бир марталик қўллаш учун мўлжалланган.

Ўрам қуйидагиларни сақлайди:

  • 1 флакон НовоСэвен® препарати лиофилизати билан
  • Флакон учун 1 адаптер
  • Эритувчиси билан олдиндан тўлдирилган 1 шприц
  • 1 поршен штоки (шприц тагида жойлашган).

Лиофилизатли флакон НовоСэвен®

ПластиковыйПластик қалпоқча
  Резина тиқин

(пластик қалпоқча тагида)

Флакон учун адаптер

 

      Адаптер ўрами

        Тиғи                          ҳимоя

(ҳимоя                       наклейкаси

наклейкаси тагида)

шприц қалпоқчаси
Флакон ва шприцни тайёрлаш

Шприц учи

(қалпоқча таги)         Шкала    Поршень

Поршн штоки

 

 

 

Резьбаси                                       Устги учи

  1. Флакон ва шприцни тайёрлаш.

Сизга совутгичдан НовоСэвен® ўрамининг керакли миқдорини олинг.

  • Яроқлилик муддатини текширинг
  • Ўрамда Сизга керакли препарат сақланишига ишонч ҳосил қилиш учун номи, дозаси ва ўрамдаги рангли кодини текширинг.
  • Қўлингизни ювинг ва тоза сочиқ билан артинг ёки хавода қуритинг.
  • Флакон, флакон учун адаптер ва шприцни картон қутидан чиқаринг. Поршен штокини қутида қолдиринг.
  • Лиофилизатли флаконни ва шприцни хона ҳароратигача иситинг (370 С дан юқори бўлмаган). Бунинг учун қўллар каби улар ҳам иссиқ бўлмагунча, уларни қўлингизда ушлаб туринг. (А расм).
  • Флаконни ва олдиндан тўлдирилган шприцни иситиш учун ҳеч қандай бошқа усулни ишлатманг.

  • Флакондан пластик қалпоқчани ечиб олинг (В расм). Агар қалпоқча зич беркитилмаган бўлса ёки у йўқ бўлса, бу флаконни ишлатманг.
  • Ишлатиш олдидан резина тиқинга стерил спиртли тампон билан ишлов беринг, унда иложи борича бактерияларни бўлмаслигини таъминлаш учун, уни қуришига бир неча секунд имкон беринг.
  • Сизнинг қўлингиздан унга микроблар ўтиб қолмаслиги учун, бармоқларингиз билан резина тиқинига тегинманг.

  1. Адаптерни улаш
  • Флакон учун адаптер ўрамидан ҳимоя наклейкани ечиб олинг. (С расм).

Агар ҳимоя наклейкаси шикастланган ёки зич ёпиштирилмаган бўлса, бу адаптерни ишлатманг.

Адаптерни ўрамдан бармоқлар билан чиқариб олманг. Агар Сиз қўллингиз билан адаптер тиғига тегиб кетсангиз, сизнинг қўлингиздан микроблар адаптерга ўтади.

 

  • Флаконни қаттиқ горизонтал юзага қўйинг.
  • Ўрам билан адаптерни тўнкаринг ва адаптерни флаконга кийдиринг (D расм).

Адаптерни кийдирганингиздан кейин Сиз уни флакондан ечиб олманг.

 

 

  • Е расмда кўрсатилганидек адаптер ўрамини катта ва кўрсаткич бармоқлар билан бироз сиқинг.

Адаптердан ўрамни олинг.

Флакондан ўрам билан адаптерни бирга ечилиб кетмаслигини кузатиб боринг.

 

 

  1. Поршен штокини ва шприцни бирлаштириш
  • Поршенни ташқи охиридан ушлаб туриб штокини картон қутидан чиқариб олинг. Резба ёки штокнинг ўзига тегиб кетманг, чунки бундай холда Сизнинг қўлингиздан микроблар унга ўтиб қолиши мумкин.
  • Дархол поршен штокини шприцга бириктиринг. Бунинг учун уни олдиндан тўлдирилган шприц поршенига то қаршилик сезмагунингизча соат стеркаси бўйича буранг (F расм).

 

  • Олдиндан тўлдирилган шприцдан перфорация йўли бўйича у синмагунича, уни пастга эгиб қалпоқчани ечиб олинг. (G расм).

Шприц учига қўлингизни текизманг, чунки бундай холда Сизнинг қўлингиздан микроблар унга ўтиб қолиши мумкин.

Агар қалпоқча зич ёпилмаган бўлса, ёки у бўлмаса, бу олдиндан тўлдирилган шприцни ишлатманг.

Лиофилизатли флакон адаптерига олдиндан тўлдирилган шприцни, то қаршилик сезмагунингизча буранг. (Н расм).

  1. Эритмани тайёрлаш
  • Олдиндан тўлдирилган шприцни бироз эгинг, бунда лиофилизатли флакон пастга қараган бўлиши керак.
  • Поршенга босинг ва эритувчининг ҳаммасини флаконга юборинг (I расм)

  • Поршен штокини пастга қараган холатда тутиб туриб, лиофилизат тўлиқ эригунича флаконни эҳтиёткорлик билан айлантиринг (J расм).

Флаконни силкитманг, бу кўпик ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.

  • Олинган эритмани ташқи кўринишини текширинг. У тиниқ бўлиши керак.

Агар Сиз эримаган заррачаларни ёки рангини ўзгаришини сезган бўлсангиз бу эритмани қўлламанг, бошқа ўрамдан янги эритма тайёрланг.

 

 

Инфекцияланишдан сақланиш учун НовоСэвен® препаратини эритмани тайёр бўлганидан кейин дархол қўллаш тавсия этилади.

Эритмани шифокор ва хамшира билан маслахатлашмасдан сақламанг.

Агар препаратни юқорироқ дозаси зарур бўлса, қўшимча флакон, адаптер ва олдиндан тўлдирилган шприцларни қўллаб А-J босқичларини қайтаринг.

  • Поршен штокини босиб ушлаб туринг.
  • Шприц билан флаконни туби билан тепага қаратиб ўгиринг.
  • Поршен штокини қўйиб юборинг ва тайёр бўлган эритма шприцни тўлдириш учун ўзини орқага харакат қилишга имкон беринг (К расм).
  • Эритмани ҳаммаси шприцга ўтиши учун поршен штокини бироз пастга тортинг.
  • Агар Сизга тайёрланган эритмани бир қисми керак бўлса, шифокор ёки хамшира кўрсатмасига мувофиқ эритмани керакли миқдорини олиш учун шприцдаги шкаладан фойдаланинг.
  • Агар шприцда жуда кўп ҳаво пайдо бўлса, ҳавони қайта флаконга юборинг.
  • Флаконни тубини юқорига қаратиб ушлаб туринг ҳаво пуфакчаларини юқорига кўтарилиши учун бармоғингиз билан шприц бўйлаб эхтиёткорлик билан чертинг.
  • Ҳамма ҳаво пуфаклари чиқмагунича аста-секин шток поршенига босинг.

  • шпирцдан адаптер билан флаконни бураб олинг (L расм).
  • Сизнинг қўлингиздаги микроблар унга ўтмаслиги учун шприц учига тегманг.

НовоСэвен® препаратини вена ички катетерлари учун игнасиз бўлинмалар орқали юбориш

Диққат: олдиндан тўлдирилган шприц шишадан тайёрланган ва стандарт луер-лок коннекторлари билан мутаносиб. Айрим ички игнали игнасиз коннекторлар бу олдиндан тўлдирилган шприц билан номутаносиб. Бу номутаносиблик препаратни юборишга тўсқинлик қилиши ва/ёки игнасиз коннекторни шикастланишига олиб келиши мумкин.

Игнасиз коннекторни қўллаш бўйича йўриқномага амал қилинг. Игнасиз коннектор ёрдамида юбориш учун, тайёрланган эритмани чиқариб олиш учун стандарт 10 мл ли стерил луер-лок пластикли шприц талаб қилиниши мумкин. Буни J босқичдан кейин дарҳол амалга ошириш керак.

  1. Тайёрланган эритмани юбориш

НовоСэвен® препарати вена ичига юбориш учун тайёр.

  • Препаратни шифокор ёки ҳамшира кўрсатмаларига мувофиқ юборинг.
  • Аста-секин 2-5 минут давомида юборинг.

Препаратни марказий веноз катетер ёки тери ости порти каби марказий веноз кириш мосламаси (МВКМ) орқали юбориш:

  • Асептик юбориш техникасидан фойдаланинг. МВКМ ёки коннектордан тўғри фойдаланиш бўйича шифокор ёки ҳамшира кўрсатмасига амал қилинг.
  • МВКМ га юбориш учун тайёрланган эритмани чиқариб олиш учун стерил 10 мл ли пластикли шприц талаб қилиниши мумкин.
  • Агар НовоСэвен® препаратини юбориш олдидан ёки кейин тизимни ювиш керак бўлса, бунинг учун инъекция учун 9 мг/мл ли натрий хлориди эритмасидан фойдаланинг.

Утилизацияси

Инъекциядан кейин НовоСэвен® препаратининг ҳамма ишлатилмаган эритмаси, шприц вена ичига юбориш учун тизим билан, флакон адаптер билан ва эритма тайёрлаш ҳамда юбориш учун Сиз фойдаланган ҳамма нарсани техника хавфсизлигига амал қилган ҳолда шифокор ёки ҳамширадан олинган йўриқномага мувофиқ равишда утилизация қилинг (М расм).

Бу материалларни одатдаги маиший чиқиндилар билан бирга ташлаб юборманг.

Тизимни ишлатилгандан кейин қисмларга ажратманг.

Эритма тайёрлаш ва препаратни юбориш учун ишлатилган ҳамма нарсаларни қайта ишлатиш мумкин эмас.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.