ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚнома
ПУСТЫРНИКА ТРАВА
HERBA LEONURI
Савдо номи: Пустырника трава.
Lamiaceae оиласига мансуб, арслонқуйруқни (Leonurus сardiaca L. ва Leonurus quinquelobatus Gilib) ёввойи ва хонаки ўстириладиган, кўп йиллик ўтсимон ўсимлигининг гуллаш вақтида йиғилган, қуритилган ва майдаланган ўти.
Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.
Таркибида: гликозидлар, алкалоидлар, флавоноидлар, сапонинлар, эфир мойлари мавжуд.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Седатив восита.
Фармакологик хусусиятлари
Тинчлантирувчи, қон босимини туширувчи, манфий хронотроп ва кардиотоник таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Уйқуни бузилиши билан бирга кечувчи невротик ва астеноневротик ҳолатларда, неврастенияда, неврозда, вегетатив томир дистониясида, артериал босимнинг кўтарилишида, тахикардия ва кардиалгик оғриқлар билан бирга ўтувчи климакcдан олдинги даврдаги вегетоневрозларда, артериал гипертониянинг бошланғич даврида мажмуавий даволаш таркибида, ҳамда гипертиреоздаги уйқусизликда ва гипертонияда қўллаш тавсия этилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дамлама кўринишида қўлланади. Уни тайёрлаш учун 15 г ўт эмалланган идишга солинади, устидан 1 стакан (200 мл) қайнатилган қайноқ сув қуйилади, идишни қопқоғи ёпилиб, сув ҳаммомида (қайнаб турган сувда) 15 мин давомида иситилади, кейин совутилади, докадан ўтказилади (ўсимлик хом-ашёсини сиқиб). Олинган дамламанинг ҳажми кайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Тайёрланган дамламани салқин жойда икки суткагача сақлаш мумкин. 1 ош қошиқдан кунига 3 марта, овқатдан 1 соат олдин қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Аниқланмаган.
Чиқарилиш шакли
30 г, 50 г дан полиэтилен пакетларда, картон ўрамда; 10 кг, 15 кг дан қопларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.