📜 Инструкция по применению Цитрон Хот
💊 Состав препарата Цитрон Хот
✅ Применение препарата Цитрон Хот
📅 Условия хранения Цитрон Хот
⏳ Срок годности Цитрон Хот

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦИТРОН ХОТ

CITRON HOT

Препаратнинг савдо номи: Цитрон Хот

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, фенилэфрин, фенирамин, аскорбин кислотаси.

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

бир пакетча қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол – 325 мг, фенилэфрина гидрохлорид – 10 мг, фенирамина малеат – 20 мг, аскорбин кислотаси – 50 мг;

ёрдамчи моддалар: натрия цитрат, олма сиркаси, сарик буёвчи, хинолин сарик буёвчиси, титан диоксид, сахароза, лимон хушбуйи 3201, кальций фосфат, лимон сиркаси.

Таърифи: цитрус ҳидли, сочилувчан гралулаланган ок кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК ва “шамоллаш” белгиларини бартараф қилиш учун воситалар (анальгетик нонаркотик восита+альфа-адреномиметик+Н1-гистамин рецептогрлар блокатори+витамин).

АТХ коди: N02BE51

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат, унинг тъсири уни ташкил қилувчи компонентларининг самараларига боғлиқ.

Парацетамол – асосан марказий нерв тизимида простагландинларнинг синтезини тормозланиши ва кам даражада оғриқ импульсларини ҳосил бўлишини блокланиши орқали оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Периферик таъсири, шунингдек простагландинлар синтезини тормозланиши ёки синтезини ёки оғриқ рецепторларини механик ёки кимёвий рағбатлантиришга сезувчанлигига масъул бўлган бошқа субстанцияларнинг таъсирни сусайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Аскорбин кислотаси –  оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини, карбонсувлар алмашинувини, қон ивувчанлигини, тўқималар регенерациясини, стероид гормонларнинг синтезини бошқарилишида иштирок этади, томирлар ўтказувчанлигини пасайтиради, В1, В2, А, Е, витаминлари, фоллат кислотаси, пантотен кислотасига бўлган эҳтиёжни камайтиради. Парацетамолни ўзлаштираолинишини яхшилайди ва унинг таъсирини узайтиради (яримчиқарилиш даврини (Т1/2) узайиши билан боғлиқ). Организмнинг атроф-муҳитнинг салбий омилларига қаршилигини оширади.

Фенирамин малеати – анти-аллергик таъсир кўрсатади. Эффектор ҳужайраларнинг Н1-рецепторлари учун гистамин билан рақобат қилиб, улар орқали амалга ошириладиган гистаминнинг таъсирини (тўқималарнинг шиши ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошиши) бартараф қилади, аммо агарда улар ривожланган бўлса, унинг самараларини йўқотолмайди. Бурун битиши, тумов ва аксиришни қўшимча камайишини таъминлайди.

Фармокинетикаси

Парацетамол – асосан  юмшоқ тўқималарда тез ва биртекис тақсимланади, Т1/2 1,25 дан 3 соатгача тенг. Жигарда микросомал фермент тизими иштирокида метаболизмга учрайди. Парацетамолнинг оғиз орқали қабул қилинган дозасини тахминан 85% сийдик билан (эркин ва коньюгацияланган парацетамол кўринишида) 24 соат давомида чиқарилади.

Аскорбин кислотаси – меъда-ичак йўлларидан (ингичка ичакдан) яхши сўрилади ва тўқималарда тақсимланади, айниқса буйрак усти безларида. Асосан жигарда дезоксиаскорбин кислотасига ва кейинчалик шовулсирка ва дикетогулон кислоталарга айланиб метаболизмга учрайди. Ўзгармаган аскорбат ва метаболитлари сийдик, ахлат, тер, кўкрак сути билан чиқарилади.

Фенирамин малеати – ичга қўллангандан кейин меъда-ичак йўлларидан аста-секин, лекин тўлиқ сўрилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, шунингдек буйракларда кечади. Т1/2 – 14-25 соат, организмдан буйраклар орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Қўлланилиши

Ўткир респиратор вирусли инфекция (симптоматик даволаш) аллергик ринит, ринофарингит.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1 пакетчадан суткада 2-3 марта.

Пакетчанинг ичидагиси етарли миқдордаги қайноқ сувда эритилади. Препаратни қабул қилишлар орасидаги интервал камида 4 соатни ташкил қилиши керак. Буйрак етишмовчилигида препаратни қабул қилишлар орасидаги интервал камида 8 соатни ташкил қилиши керак. Қабул қилиш давомийлиги шифокор маслаҳатисиз оғриқни қолдирувчи восита сифатида буюрилганида 5 кундан, иситмани туширувчи восита сифатида 3 кундан ошмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш), кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқлар, анемия, тромбоцитопения; оғизни  қуриши, аккомодация парези, сийдикни тутилиши, уйқучанлик. Узоқ муддат катта дозаларда қўлланганида – гепатотоксик таъсири, гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения; меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, нефротоксиклик (папилляр некроз) кузатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Парацетамолга, аскорбин кислотасига, фенирамин малеатига ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (зўрайиш босқичидаги), буйрак етишмовчилиги, портал гипертензия, сурункали алкоголизм, глюкоза-6-фосфат дегидрогеназа танқислиги, 12 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик ва лактация даври.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Этанол фенирамин малеатининг седатив таъсирини кучайтиради.

Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши, антипсихотик (фенотиазин ҳосилалари) дори воситалари препаратнинг ножўя самараларини ривожланиш хавфини (сийдикни тутилиши, оғзини қуриши, қабзиятлар) оширади.

Глюкокортикостероидларни бирга қабул қилиш глаукомани ривожланиш хавфини оширади. Микросомал оксидланиш индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) гидроксидланган фаол метаболитларни ишлаб чиқарилишини ошириб, бу препаратнинг дозаси бироз ошириб юборилганда оғир заҳарланишларни ривожланиш хавфини оширади. Микросомал оксидланиш ингибиторлари (циметидин) парацетамолнинг гепатотоксик таъсир хавфини пасайтиради.

Парацетамол урикозурик дори воситаларнинг самарадорлигини пасайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препарат билан даволаш фонида 3 кундан ортиқ давом этган гипертермияда шифокорнинг маслаҳати талаб қилинади.

Препаратни қабул қилиш глюкоза ва сийдик кислотасининг плазмадаги миқдорини аниқлашда лаборатория текширишларининг кўрсаткичларини ўзгартиради.

Даволаш вақтида периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.

Даволаниш даврида этанолни истеъмол қилишдан (гепатотоксик таъсирни ривожланиши мумкин), автотранспортни ҳайдашдан ва диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Туғма гипербилирубинемияда (Жильбер, Дубина-Джонсон ва Ротор синдромлари), ёпиқ бурчакли глаукомада, простата безининг гиперплазиясида, вирусли гепатитда, алкоголли гепатитда, кекса ёшдаги шахсларда эҳтиёткорлик билан қабул қилинади.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик ва лактация даврида етарлича маълумот бўлмаганлиги учун қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Катталарда заҳарли таъсири препаратнинг таркибида парацетамолни 10-15 г дан ортиқ қабул қилгандан кейин бўлиши мумкин.

Симптомлари (парацетамол билан боғлиқ бўлган): тери қопламаларини оқариши, иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш; гепатонекроз (заҳарланиш оқибатидаги некрознинг яққоллиги бевосита дозани ошириб юбориш даражасига боғлиқ), «жигар» трансаминазаларининг фаоллигини ошиши, протромбин вақтини (қабул қилгандан кейин 12-48 соатдан сўнг) ошиши, жигарни шикастланишини кенг клиник манзараси 1-6 кундан кейин намоён бўлади. Кам: жигар етишмовчилиги яшин тезлигида ривожланади ва буйрак етишмовчилиги (тубуляр некроз) билан асоратланиши  мумкин.

Даволаш: дозани ошириб юборилишидан кейин биринчи 6 соатда – меъдани ювиш, SH-гуруҳи донаторларини ва глутатион – метионин синтезининг ўтмишдошларини доза ошириб юборилганидан 8-9 соатдан ва N-ацетилцистеинни 12 соатдан кейин юбориш. Қўшимча терапевтик тадбирларни ўтказиш (кейинчалик метионинни юбориш, в/и га N-ацетилцистеинни юбориш) зарурати парацетамолнинг қондаги концентарциясига, шунингдек уни қабул қилгандан кейин ўтган вақтга қараб аниқланади.

 

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун 22,1г.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ ёругликдан химояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.