📜 Инструкция по применению Допрокин
💊 Состав препарата Допрокин
✅ Применение препарата Допрокин
📅 Условия хранения Допрокин
⏳ Срок годности Допрокин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДОПРОКИН

DOPROKIN

 

Препаратнинг савдо номи:Допрокин

Таъсир этувчи модда (ХПН): домперидон

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 10 мг домперидон (домперидон малеати шаклида);

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, қисман желатинланган маккажўхори крахмали, повидон К90, натрий лаурилсульфати, микрокристалл целлюлоза, гидрогенланган ўсимлик мойи, магний стеарати.

Таърифи: думалоқ, икки томонлама қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Меъда-ичак йўллари (МИЙ) томонидан функционал бузилишларни даволаш учун қўлланадиган препаратлар. Прокинетиклар (МИЙ ҳаракатини стимуляторлари).

АТХ коди: A03FA03

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Допрокин – оғиз орқали қабул қилиш учун мўлжалланган меъда-ичак йўлларининг моторикасини рағбатлантирувчи, қусишга қарши препарат.

Домперидон – дофаминнинг антагонисти бўлиб, метоклопрамид ва баъзи нейролептикларга ўхшаб қусишга қарши хусусиятларга эга.

Домперидон гематоэнцефалик тўсиқ орқали ёмон ўтади. Домперидонни қўллаш кам ҳолларда, айниқса катталарда экстрапирамид ножўя самаралар билан кечади, бироқ домперидон гипофиздан пролактинни ажралиб чиқишини рағбатлантиради. Унинг қусишга қарши таъсири, эҳтимол, периферик (гастрокинетик) таъсири ва хеморецепторларнинг триггер зонасидаги дофамин рецепторларига антагонизми билан ифодаланиши мумкин.

Домперидон ичга қабул қилинганида антрал ва дуоденал қисқаришларнинг давомийлиги узаяди, меъдани бўшашишини – соғлом одамларда меъданинг ичидаги суюқ ва ярим қаттиқ овқат фракцияларини ва меъдани бўшашиш жараёни секинлашган беморларда қаттиқ овқат фракцияларини чиқишини тезлаштиради ва соғлом одамларда қизилўнгачнинг пастки қисмидаги сфинктер босимини оширади. Домперидон меъданинг секрециясига таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Домперидон оғиз орқали оч қоринга қабул қилинганида тез сўрилади. Плазмадаги максимал концентрациясига тахминан 1 соат давомида эришилади. Домперидон ичга қабул қилинганида мутлоқ биологик кираолишлигини пастлиги (тахминан 15%) ичак деворида ва жигарда бирламчи экстенсив метаболизми билан боғлиқ.

Соғлом одамларда домперидон овқатдан кейин қабул қилинганида унинг биологик кираолишлиги ошганлиги туфайли, меъда-ичак йўллари томонидан шикоятлари бўлган беморлар домперидонни овқатдан 15-30 минут олдин қабул қилишлари керак. Меъда ширасининг гипоацидлиги домперидонни сўрилишини пасайтиради. Циметидин ёки натрий бикарбонати олдиндан қабул қилинганидан сўнг домперидоннинг перорал биологик кираолишлиги камаяди. Домперидон овқатдан кейин қабул қилинганида максимал сўрилиш даражасига эришиш учун кўпроқ вақт талаб этилади, AUC эса бироз ошади.

Домперидон оғиз орқали қабул қилинганида организмда тўпланмайди ва хусусий алмашинувини индукция қилмайди; препарат кунига 30 мг дан оғиз орқали икки ҳафта давомида қабул қилинганидан сўнг юборилгандан сўнг 90 минутдан кейин, плазмада
21 нг/мл тенг бўлган максимал концентрацияси биринчи дозаси қабул қилинганидан кейин кузатиладиган максимал концентрацияси билан деярли бир хил (18 нг/мл) бўлган. Домперидон плазма оқсиллари билан 91-93% га боғланади.

Домперидон жигарда гидроксилланиш ва N-дезалкилланиш йўллари билан метаболизмга учрайди. Сийдик ва аҳлат билан чиқарилиши оғиз орқали қабул қилинган дозанинг мувофиқ 31% ва 66% ни ташкил этади. Домперидонни ўзгармаган ҳолда чиқарилиши катта бўлмаган фоизлар (аҳлат билан 10% ва сийдик билан тахминан 1%) ни ташкил этади. Бир марталик дозаси қабул қилинганидан сўнг плазмадан ярим чиқарилиш даври соғлом одамларда 7-9 соатни ташкил этади, бироқ оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда узайган бўлади.

Қўлланилиши

Кўнгил айниши ва қусиш симптомларини енгиллаштириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Допрокин ичга овқатдан олдин, чайнамасдан, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади. Препарат овқатдан кейин қабул қилинганида сўрилиши бироз секинлашади.

Катталар ва тана вазни 35 кг дан ортиқ бўлган болалар: 1 таблетка (10 мг) дан кунига 3 марта қабул қилинади.

Максимал суткалик доза 30 мг ни ташкил этади.

Одатда даволаш курси бир ҳафтадан ошмайди.

Жигар фаолиятини бузилиши

Домперидон препаратини жигар фаолиятини оғир ва ўртача даражада бузилишларида қўллаш мумкин эмас. Жигар фаолиятини енгил бузилишларида дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишларида домперидоннинг ярим чиқарилиш даври узайганлиги сабабли, қайтадан қабул қилинганида қабул қилишлар сонини буйрак фаолиятини бузилиш даражасига қараб, суткада 1-2 мартагача пасайтириш мумкин, шунингдек дозасини пасайтириш талаб этилиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакцияларни ривожланиш тезлиги: тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10), тез-тез эмас
(≥ 1/1000, аммо < 1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, аммо < 1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), учраш тез-тезлиги номаълум (маълумотлар йўқлиги туфайли аниқлаш мумкин эмас).

Иммун тизими томонидан: учраш тез-тезлиги номаълум – анафилактик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок.

Руҳий бузилишлар: тез-тез эмас – либидони пасайиши, ҳавотирлик; учраш тез-тезлиги номаълум – тажаввузкорлик, асабийлик.

Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – уйқучанлик, бош оғриғи; учраш тез-тезлиги номаълум – экстрапирамид синдром, тиришишлар. Экстрапирамид кўринишлар болаларда жуда кам ҳолларда, катталарда якка ҳолларда ривожланади, улар бутунлай қайтувчан ва препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг дарҳол йўқолади.

Кўриш аъзолари томонидан: учраш тез-тезлиги номаълум – окулогир криз.

Юрак қон-томир тизими томонидан: учраш тез-тезлиги номаълум – QT оралиғини узайиши, қоринчалар аритмияси, тўсатдан кузатилган юрак ўлими, “пируэт” туридаги қоринчалар тахикардияси.

МИЙ томонидан: тез-тез – оғизни қуриши; тез-тез эмас – диарея.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – қичишиш, тошма; учраш тез-тезлиги номаълум – ангионевротик шиш, эшакеми.

Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан: тез-тез эмас – сут безлари соҳасида оғриқ, сут безларини сезувчанлигини ортиши, галакторея; кам ҳолларда – гинекомастия, аменорея.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: учраш тез-тезлиги номаълум – сийдик тутилиши.

Лаборатор кўрсаткичлар: учраш тез-тезлиги номаълум – жигар фаолиятининг лаборатор кўрсаткичларини силжиши, қонда пролактиннинг даражасини ошиши бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • домперидонга юқори сезувчанлик;
  • меъда-ичакдан қон кетишлари, механик ичак тутилишида ёки перфорация;
  • гипофизнинг пролактин секреция қилувчи ўсмалари (пролактинома);
  • жигар фаолиятини оғир ёки ўртача даражадаги бузилишлари;
  • кетоконазол, эритромицин ёки QT оралиғини узайтирувчи бошқа дори воситалари, ёки флуконазол, вориконазол, кларитромицин, амиодарон, телитромицин ва бошқалар каби CYP3A4 изоферментининг кучли ингибиторларини перорал шакллари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Домперидоннинг метаболик ўзгаришларини асосий йўли цитохром Р450 тизимининг CYP3A4 иштирокида бўлади. In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқотлар асосида, Допрокин билан бир вақтда, ушбу ферментни сезиларли даражадаги ингибиция қиладиган дори воситаларини қабул қилиш, домперидоннинг плазмадаги даражасини ошишига олиб келади деб тахмин қилиш мумкин.

Фармакодинамик ва/ёки фармакокинетик ўзаро таъсир қилиш оқибатида QT оралиғини узайиш ҳавфини ошиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган мажмуалар:

– QT оралиғини узайтирувчи препаратлар: антиаритмик препаратларнинг IA синфи (масалан, дизопирамид, гидрохинидин, хинидин); антиаритмик препаратларнинг III синфи (масалан, амиодарон, дофетилид, дронедарон, ибутилид, соталол); нейролептиклар (масалан, галоперидол, пимозид, сертиндол); антидепрессантлар (масалан, циталопрам, эсциталопрам); антибиотиклар (масалан, эритромицин, левофлоксацин, моксифлоксацин, спирамицин); замбуруғларга қарши воситалар (масалан, пентамидин); безгакка қарши препаратлар (хусусан, галофантрин, люмефантрин); меъда-ичак препаратлари (масалан, цизаприд, доласетрон, прукалоприд); антигистамин препаратлар (масалан, меквитазин, мизоластин); ракка қарши препаратлар (масалан, торемифен, вандетаниб, винкамин); айрим бошқа препаратлар (масалан, бепридил, дифеманил, метадон);

  • CYP3A4 нинг кучли ингибиторлари (QT оралиғини узайтириш ҳусусиятидан қатъий назар): протеаза ингибиторлари; тизимли таъсир қилувчи замбуруғларга қарши азол препаратлари; айрим макролидлар (эритромицин, кларитромицин, телитромицин).

Бирга қўллаш тавсия этилмаган мажмуалар: CYP3A4 нинг ўртача ингибиторлари (масалан, дилтиазем, верапамил, макролидлар гуруҳининг айрим антибиотиклари).

Эҳтиёткорлик билан қўллаш керак бўлган мажмуалар: брадикардия ва гипокалиемияни чақирадиган препаратлар, шунингдек азитромицин ва рокситромицин.

Цитметидин, натрий гидрокарбонати, бошқа антацид ва антисекретор препаратлар домперидоннинг биокираолишлигини пасайтирадилар.

Антихолинергик воситалар домперидоннинг таъсирини нейтраллаши мумкин.

Допрокин препаратини, уларнинг таъсирини кучайтирмайдиган нейролептиклар, дофаминергик рецепторларнинг агонистлари (бромкриптин, леводопа) билан бир вақтда қўллаш мумкин, нохуш периферик самаралари овқат ҳазм бўлишини бузилиши, кўнгил айниши ва қусишни чақирадиган препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин, бунда у уларнинг асосий хусусиятларига таъсир қилмасдан, нохуш самараларини сусайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Допрокин антацидлар ёки антисекретор препаратлар билан бирга қўлланганида антацидлар ва антисекретор препаратларни овқатдан кейин қабул қилиш керак, лекин овқатдан олдин эмас, яъни уларни Допрокин билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.

Узоқ муддат даволанганда беморлар мунтазам назорат остида бўлишлари керак.

Таркибида лактоза сақлаганлиги туфайли препаратни галактозани ўзлаштиролмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза/галактоза мальабсорбция синдроми бўлган пациентларга қўллаш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида домперидонни қўллаш юзасидан маълумотлар етарли эмас. Ҳозирги вақтда препарат одамларга қўлланганида репродуктив фаолиятига токсик таъсир қилишини потенциал ҳавф маълум эмас. Шунинг учун ҳомиладорлик вақтида Допрокин препаратини қўллашдан кутилган фойда оқланган ҳолатлардагина буюриш керак.

Аёлларнинг кўкрак сутида домперидоннинг концентрацияси плазмадаги мувофиқ концентрациясига нисбатан 4 марта кам бўлади. Ушбу қийматни янги туғилган чақалоқларга салбий таъсир кўрсатиши номаълум. Шу сабабли, Допрокин лактация даврида қўлланганида эмизишни тўхтатиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Препаратни аниқ дозалаш кераклиги туфайли, препарат таблетка шаклида тана вазни 35 кг дан кичик бўлган болалар ва ўсмирларга қўллаш учун тавсия этилмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Допрокин автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кучли қўзғалувчанлик, уйқучанлик, тиришишлар, дезориентация ва айниқса болаларда экстрапирамид реакциялар.

Даволаш: симптоматик, специфик антидоти йўқ. Меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш ва синчков кузатиш керак. Антихолинергик ва паркинсонизмга қарши препаратлар экстрапирамид реакциялар ривожланганида самарали бўлиши мумкин. QT оралиғини узайиши мумкинлиги туфайли, электрокардиограмма (ЭКГ) ни монитор қилиш керак.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда. 2 ёки 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.