ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛИПИКУР
LIPICUR
Препаратнинг савдо номи: Липикур
Таъсир этувчи модда (ХПН): аторвастатин
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: кальций аторвастатин (10 мг аторвастатинга эквивалент) – 10 мг;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристаллик целлюлоза, лактоза, тальк, магний стеарати, натрий кроскармелоза, натрий лаурилсульфати, коллоид кремний диоксиди.
Таърифи: оқ рангли, думалоқ, иккиёқлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Гиполипидемик воситалар.
АТХ коди: С10АА05
Фармакологик хусусиятлари
Аторвастатин – 3-гидрокси-3-метилглутарилкоэнзим А ни стеролларнинг, шу жумладан холестериннинг прекурсори – мевалонатга айланишига масъул фермент – ГМГ-КоА редуктазанинг селектив рақобатли ингибиторидир. Жигарда триглицеридлар ва холестерин ЖПЗЛП липопротеинлар (жуда паст зичликдаги липопротеинлар) таркибига киради ва периферик тўқималарга ташилиш мақсадида қон плазмасига тушади. Жуда паст зичликдаги липопротеинлардан ҳосил бўладиган паст зичликдаги липопротеинлар (ПЗЛП), асосан паст зичликдаги липопротеинларнинг юқори аффин рецепторлари билан ўзаро таъсир қилиб катаболизмга учрайди.
Аторвастатин жигарда ГМГ-КоА редуктаза фаоллигини ва холестерин синтезини ингибирлаб, қон плазмасида холестерин ва липопротеинларнинг миқдорини камайтиради. Аторвастатин шунингдек гепатоцитларнинг хужайра юзасида ПЗЛП рецепторларининг сонини оширади, бу ПЗЛП ларнинг қамраб олиниши ва катаболизмини кучайишига олиб келади.
Аторвастатин ПЗЛП ҳосил бўлиши ва ПЗЛП заррачаларининг сонини камайтиради. У ПЗЛП рецепторларининг фаоллигини яққол ва барқарор ошишини чақиради, шунингдек қонда айланаётган ПЗЛП нинг сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Аторвастатин, одатда бошқа гиполипидемик препаратлар билан даволаб бўлмайдиган оилавий гомозигот гиперхолестеринемияси бўлган беморларда холестерин/ПЗЛП даражасини самарали пасайтиради.
ПЗЛП холестерини ва аполипопротеин В нинг концентрацияларини бир вақтда турли диапазонларда ошиши билан бирга, аторвастатин умумий холестерин концентрациясини (30-46% га), холестерин/ПЗЛП (41-61% га), аполипопротеин В ни (34-50% га) ва триглицеридларни (14-33% га) пасайтиради. Бу натижалар гетерозигот оилавий гиперхолестеринемияси, аралаш гиперлипидемияси бўлган пациентларда, шу жумладан 2 тур (инсулинга боғлиқ бўлмаган) қандли диабети бўлган пациентларда олинган.
Умумий холестерин, ПЗЛП-холестерини ва аполипопротеин В нинг даражасини пасайиши юрак-томир патологияси чақирган юрак-томир бузилишлари ва ўлимлар сонини камайишига олиб келиши исботланган.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши: Ичга қабул қилинганидан кейин аторвастатин тез сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmax) га 1 соатдан 2 соатгача вақт давомида эришилади. Сўрилиш даражаси аторвастатиннинг дозасига пропорционал ошади. Қобиқ билан қопланган таблетка шаклидаги аторвастатиннинг биокираолишлиги эритма кўринишида қабул қилинган аторвастатиннинг биокираолишлиги билан солиштирилганида 95-99% ни ташкил қилади. Аторвастатиннинг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 12% ни, ГМГ-КоА редуктазага нисбатан ингибирловчи фаоллигининг тизимли биокираолишлиги эса – тахминан 30% ни ташкил қилади. Дори препаратининг паст тизимли биокираолишлиги, у қон оқимига тушгунича меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватидаги тизим олди клиренси ва/ёки жигардаги тез метаболизми (биринчи ўтиш самараси) билан тушунтирилади.
Тақсимланиши: Аторвастатиннинг ўртача тақсимланиш ҳажми тахминан 361 л ни ташкил қилади. Аторвастатин плазма оқсиллари билан – 98% дан кўпроқ боғланади.
Метаболизми: Аторвастатин изофермент цитохром Р450 CYP 3А4 иштирокида орто- ва парагидроксилланган ҳосилалари ва бета-оксидланишнинг турли маҳсулотларини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Сўнгра бу бирикмалар глюкуронланиш йўли билан метаболизмга учрайди. In vitro шароитида ГМГ-КоА редуктазани орто- ва парагидроксилланган метаболитлар томонидан сусайтирилиши, аторвастатин томонидан сусайтирилиши билан бир хил. ГМГ-КоА редуктазага нисбатан ингибирловчи фаоллиги 70% га фаол метаболитлари билан боғлиқ.
Чиқарилиши: Жигардаги ва жигардан ташқари метаболик ўзгаришлардан сўнг аторвастатин асосан ўт-сафро билан чиқарилади. Бироқ дори препарати эҳтимол, ичак-жигар рецеркуляциясига учрамайди. Одам плазмасида аторвастатиннинг элиминация фазасини ўртача яримчиқарилиш даври тахминан 14 соатни ташкил қилади. ГМГ-КоА редуктазага нисбатан ингибирловчи фаол қисмининг яримчиқарилиш даври 20-30 соатга тенг, бу фаол метаболитларининг таъсири билан тушунтирилади.
Болалар: Болаларга таалуқли фармакологик маълумотлар етарли эмас (ўтказилмаган).
Жинси: Аёллар ва эркакларда қон плазмасидаги аторвастатин ва унинг фаол метаболитларининг концентрацияси фарқ қилади (аёлларда Cmax эркакларникидан тахминан 20% га юқори, айни пайтда AUC эркакларникидан 10% га паст). Бу фарқлар ҳеч қандай клиник аҳамиятга эга эмас, аёллар ва эркакларда қон липидларига таъсиридаги фарқ эса аҳамиятсиздир.
Жигар етишмовчилиги: Жигарнинг сурункали алкоголли шикастланиши (Childs-Pugh B) бўлган пациентларда аторвастатин ва унинг фаол метаболитларининг концентрацияси плазмада аҳамиятли (Сmax тахминан 16 марта, AUC эса, тахминан 11 марта) ошган.
Қўлланилиши
– бирламчи гиперхолестеринемияси, гетерозигот оилавий гиперхолестеринемияси ва мажмуавий (аралаш) гиперлипидемияси (Фредриксон бўйича IIa ва IIb турларига мос келадиган) бўлган пациентларда тавсия этилган парҳез билан бирга умумий холестерин, ПЗЛП-холестерини, аполипопротеин ва ёки триглицеридларнинг ошган концентрациясини пасайтириш мақсадида;
– оилавий гомозигот гиперхолестеринемияда, холестерин (ПЗЛП) даражасини пасайтирувчи бошқа гиполипидемик дори препаратлари билан мажмуада ёрдамчи даволаш сифатида ёки бошқа даволаш усуллари етарли самара бермаганида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат билан даволашни бошлашдан олдин пациентга стандарт гипохолестеринемик парҳезни ва унга бутун даволаш даври давомида риоя қилишни тавсия этиш лозим. Доза холестериннинг (ПЗЛП) концентрациясини дастлабки кўрсаткичлари, даволаш мақсадлари ва даволашга пациентнинг жавоби асосида шахсий танланади.
Одатда суткада 10 мг бошланғич доза қўлланади. Дозани ўзгартириш камида 4 ҳафта ва ундан ортиқ интерваллар билан амалга оширилади. Максимал суткалик доза суткада 80 мг ни ташкил қилади. Суткалик дозанинг ҳаммасини бирдан кунига бир марта, сутканинг вақтидан қатъий назар, овқат вақтида ёки овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш керак.
Диагностика қилинган юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларда, шунингдек ишемик эпизодларни пайдо бўлишини юқори хавфи бўлган пациентларда даволашнинг мақсади холестерин (ПЗЛП) нинг концентрациясини < 3 ммоль/л (ёки < 115 мг/дл) ва умумий холестериннинг концентрациясини < 5 ммоль/л (ёки < 190 мг/дл) га эришишдир.
Бирламчи гиперхолестеринемия ва мажмуавий (аралаш) гиперлипидемия
Кўпчилик пациентларда препаратнинг суткада 10 мг дозаси етарлидир. Самарани бошланиши одатда дори перапаратини қабул қилиш бошлаганидан сўнг 2 ҳафтадан кейин кузатилади, максимал терапевтик таъсири эса одатда 4 ҳафта ўтгач намоён бўлади.
Оилавий гиперхолестеринемиянинг гетерозигот шакли
Бошланғич доза суткада Аторвастатин дори препаратининг 10 мг ни ташкил қилади. Дозани ҳар бир пациент учун шахсий белгилаш ва суткада 40 мг дозага етгунича камида 4 ҳафталик интерваллар билан танлаш лозим. Сўнгра дозани максимал, суткада 80 мг гача ошириш ёки аторвастатиннинг 40 мг ли дозасини ўт-сафро кислоталарини боғловчи дори препарати билан қўллаш мумкин.
Оилавий гиперхолестеринемиянинг гомозигот шакли
64 пациент иштирок этган клиник текширишларда, улардан гомозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган – 46 нафари 80 мг аторвастатин қабул қилган. Бу 46 пациентнинг ҳолида ПЗЛП холестерининг даражасини 21% га пасайиши олинган.
Оилавий гомозигот гиперхолестеринемияси бўлган пациентлар, агарда бошқа усуллар билан даволаш кутилган натижаларни бермаса, суткада 10 мг дан 80 мг гача дозада аторвастатинни бошқа гиполипидемик даволаш (масалан, ПЗЛП холестериннинг даражасини пасайтирувчи бошқа дори воситалар) билан бир вақтда олишган.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Буйраклар фаолиятини бузилишлари аторвастатиннинг плазмадаги концентрациясига ва унинг самарадорлигига таъсир қилмайди. Шу нуқтаи назардан дозани ўзгартиришнинг зарурати йўқ.
Кекса ёшли пациентлар
70 ёшдан ошган пациентларда аторвастатиннинг самарадорлиги ва унинг ўзлаштирилиши тавсия қилинган дозалаш тартибида, қолган катта пациентларники билан бир хил.
Болалар ва кичик ёшли шахслар
Болаларга дори препарати мутахассис – шифокор томонидан буюрилиши керак.
Болаларни даволаш тажрибаси оилавий гомозигот гиперхолестеринемия каби оғир гиперлипидемияси бўлган пациентларнинг (4-17 ёшли) кичик гуруҳи билан чекланган. Бу гуруҳ пациентларда тавсия этилган бошланғич доза суткада 10 мг ни ташкил қилади. Дозалашни ўзлаштирилиши ва жавобга қараб 80 мг гача ошириш мумкин. Қўллашнинг хавфсизлиги бўйича маълумотлар пубертат даврини ҳисоби билан бу пациентлар гуруҳида аниқланмаган.
Ножўя таъсирлари
Тез-тез (≥1/100 < 1/10 гача)
- қабзият, метеоризм, диспепсия, қорин оғриқлари, кўнгил айниши, диарея;
- аллергик реакциялар;
- уйқусизлик;
- бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар;
- ўта юқори сезувчанлик;
- ҳолсизлик, кўкрак қафасида оғриқ, елкаларда оғриқ;
- тери тошмаси, қичишиш;
- миалгия, артралгия;
- периферик шишлар;
тез-тез эмас (≥1/1000 < 1/100 гача)
- анорексия, қусиш, панкреатит;
- тромбоцитопения;
- гипергликемия ёки гипогликемия;
- алопеция;
- амнезия;
- периферик нейропатия, чарчоқлик;
- қулоқларда шовқин;
- эшакеми;
- миопатия;
- импотенция;
- тана вазнини ошиши;
кам (≥1/10000 < 1/1000 гача)
- гепатит, димланган сариқлик;
- миозит, рабдомиолиз;
жуда кам (<1/10000)
- анафилаксия;
- вазомотор шиш, буллез тошма (шу жумладан кўпшаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз);
- зардоб аминотрансферазаларининг фаоллигини ошиши (қайтувчи характерга эга);
- креатинфофокиназа (СК) нинг фаоллигини ошиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- анамнезда аторвастатинга ёки бу дори маҳсулотнинг ҳар қандай ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик;
- фаол босқичдаги жигар касалликлари ёки қон зардобида аминотрансферазаларни норманинг юқори чегарасидан 3 марта юқори фаоллигини ошган ҳолда сақланиб туриши;
- миопатия;
- ҳомиладорлик ёки эмизиш даври;
- контрацептив воситаларни қўлламайдиган репродуктив ёшдаги аёллар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари гуруҳи дори препаратлари қўлланган вақтда миопатияни ривожланиш хавфи циклоспорин, фибрат кислотасининг ҳосилалари, макролид антибиотиклар, шу жумладан эритромицин, азоллар гуруҳига мансуб замбуруғларга қарши дори препаратлари ёки ниацин бир вақтда қўлланганида ошади. Кам ҳолларда бу миоглобинурия чақирган буйраклар фаолиятини бузилиши билан бир қаторда, скелет мушакларини емирилиши юз беришига олиб келган. Шу сабабдан юқорида санаб ўтилган дори препаратларини аторвастатин дори препарати билан бир вақтда қўллашдан кутиладиган фойдани, бундай қўллашнинг потенциал хавфи билан қиёслаш керак.
Изофермент цитохром Р450 CYP 3А4 ингибиторлари:
Аторвастатин изофермент цитохром Р450 CYP 3А4 иштирокида метаболизмга учрайди. Шунинг учун аторвастатин ва изофермент цитохром Р450 CYP 3А4 ингибиторлари (масалан, циклоспорин, макролид антибиотиклар, шу жумладан эритромицин ва кларитромицин, нефазодон, азоллар гуруҳига кирувчи замбуруғларга қарши дори препаратлари, шу жумладан итраконазол, шунингдек ОИТВ вируси протеазаси ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида ўзаро таъсири юз бериши мумкин. Шуни ҳисобга олиб, бу препаратлар аторвастатин билан бир вақтда қўлланганида алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки бу плазмада аторвастатиннинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин.
Эритромицин, кларитромицин:
Аторвастатинни 10 мг дозада суткада бир марта изофермент цитохром Р450 CYP 3А4 нинг маълум ингибиторлари, эритромицин (500 мг дан суткада тўрт марта) ёки кларитромицин (500 мг дан суткада икки марта) билан бир вақтда қўллаш плазмада аторвастатиннинг концентрациясини ошишини чақирган. Кларитромицин аторвастатиннинг Сmax ни 56% га, AUC ни эса – 80% га ошишини чақирган.
Р гликопротеиннинг ингибиторлари:
Аторвастатин ва унинг метаболитлари Р гликопротеинининг субстратларидир. Р гликопротеиннинг ингибиторлари (масалан, циклоспорин) аторвастатиннинг биологик кираолишлигини ошириши мумкин.
Итраконазол:
Аторвастатинни 40 мг дозада ва итраконазолни суткада 200 мг дозада бир вақтда қўллаш аторвастатиннинг AUC ни уч баробар ошишини чақирган.
Протеаза ингибиторлари:
Аторвастатинни изофермент цитохром Р450 CYP 3А4 ингибиторлари сифатида маълум бўлган протеаза ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш, плазмада аторвастатиннинг концентрациясини ошиши билан боғлиқ бўлган.
Грейпфрут шарбати:
CYP3A4 ни бостирувчи бир ёки бир неча ингредиентлар сақлайди ва плазмада бу цитохром ёрдамида метаболизмга учрайдиган дори препаратларнинг концентрациясини ошириши мумкин. 240 мл грейпфрут шарбатини қабул қилиш аторвастатиннинг AUC ни 37% га ошишини ва фаол ортогидроксил метаболитнинг AUC ни 20,4% га пасайишини чақирган.
Грейпфрут шарбатининг катта миқдорини (5 кун давомида суткада 1,2 литрдан ортиқ) истеъмол қилиш, аторвастатиннинг AUC ни 2,5 марта ва ГМГ-КоА редуктазанинг фаол ингибиторларининг (аторвастатин ва унинг фаол метаболитлари) AUC ни 1,3 марта оширган. Шу сабабдан аторвастатин билан даволаш вақтида грейпфрут шарбатининг катта миқдорини истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.
Изофермент цитохром Р450 CYP 3А4 индукторлари:
Изофермент цитохром Р450 CYP 3А4 ни индукцияловчи дори препаратларнинг (масалан, рифампицин, фенитоин) аторвастатинга таъсири аниқ эмас. Бу изоферментнинг бошқа субстратлари билан бўлиши мумкин бўлган ўзаро таъсирларини, гарчи улар аниқ бўлмасада, тор терапевтик индексига эга бошқа дори препаратлари, масалан, амиодарон каби, III синф антиаритмик дори препаратлари қўлланганида эътиборга олиш керак.
Гемфиброзил/фибратлар:
Аторвастатин ингибиторлари фибратлар билан бир вақтда қўлланганида миопатиянинг ривожланишини хавфи ошиши мумкин. In vitro текширишлар гемофиброзил аторвастатиннинг глюкуронланишини сусайтириши ва шунинг учун зардобда аторвастатиннинг даражасини ошишини чақириши мумкинлигини кўрсатди.
Дигоксин:
Дигоксиннинг кўп марталик дозалари ва 10 мг аторвастатин бир вақтда юборилганида, дигоксиннинг концентрацияси мувозанатли ҳолатда ўзгармайди. Айни пайтда дигоксин ва 80 мг аторвастатинни суткада бир марта бир вақтда қўллаш дигоксиннинг концентрациясини тахминан 20% га ошишини чақирган. Бу ўзаро таъсир, эҳтимол, мембрана оқсили Р гликопротеин томонидан амалга ошириладиган транспортнинг сусайиши оқибатида юз беради. Дигоксин қабул қилаётган пациентларни синчковлаб кузатиш керак.
Перорал контрацептивлар:
Аторвастатин ва перорал контрацептивларни бир вақтда қўллаш норэтистерон ва этинилэстрадиолнинг концентрациясини ошишини чақиради. Концентрациянинг ошишини перорал контрацептивларнинг дозаларини белгилаётган вақтда ҳисобга олиш керак.
Колестипол:
Аторвастатинни колестипол билан бир вақтда олаётган пациентларда, плазмада аторвастатин ва унинг метаболитларининг концентрациясини (тахминан 25%) пасайиши юз беради. Бироқ гиполипидемик самара аторвастатин ва колестипол бир вақтда юборилганида, ҳар бир дори препарати алоҳида қўлланганига қараганда яққолроқ бўлган.
Меъда ширасининг кислоталилигини нейтралловчи дори препаратлари:
Аторвастатин ва алюминий гидроксиди ва магний гидроксидини сақловчи дори препаратларини бир вақтда қўллаш, аторвастатиннинг плазмадаги концентрациясини тахминан 35% га пасайтирган, шу билан бирга бу ПЗЛП холестерини фракциясининг концентрациясини пасайишига таъсир қилмаган.
Варфарин:
Аторвастатин ва варфаринни бир вақтда қўллаш, бу икки дори препаратларини қабул қилишни биринчи кунлари давомида протромбин вақтини бироз қисқаришини чақирган, бироқ бундай ҳолат 15 кун давомида нормага қайтган. Бироқ шундай бўлсада, варфарин қабул қилаётган пациентларни, агарда уларнинг даволанишига аторвастатин қўшилса, диққат билан кузатиш керак.
Феназон:
Аторвастатиннинг кўп марталик дозалари ва феназонни бир вақтда юборилиши феназоннинг клиренсига таъсир кўрсатмаган ёки бироз таъсир кўрсатган.
Циметидин:
Циметидин ва аторвастатин орасидаги ўзаро таъсирни ўрганиш бўйича ўтказилган текширишлар, бу дори препаратлари орасида ҳеч қандай ўзаро таъсирни аниқламади.
Амлодипин:
Мувозанат ҳолатдаги аторвастатиннинг фармакокинетик хусусиятлари аторвастатин 80 мг дозада ва амлодипин 10 мг дозада бир вақтда қўлланган вақтда ўзгармаган.
Бошқа дори препаратлари:
Аторвастатин антигипертензив ва гипогликемик дори препаратлари билан бир вақтда қўлланган текширишларда клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Даволашни бошлашдан олдин жигар фаолиятини назоратли текширишларини ўтказиш ва препарат қўлланаётган вақтда мунтазам бу текширишларнинг натижаларини мониторингини олиб бориш керак. Аминотрансферазаларнинг фаоллигини ошиши аниқланган пациентлар, натижалар нормаллашгунича кузатув остида бўлишлари керак. Аминотрансферазаларнинг фаоллиги 3 мартадан кўпроқ ортиқлигида сақланиб турган ҳолда, дозани пасайтириш ёки дори препаратини бекор қилиш тавсия қилинади.
Алкоголни катта миқдорини истеъмол қилувчи ва (ёки) анамнезида жигар касалликлари бўлган пациентларда, аторвастатин дори препаратини қўллаш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Скелет мушакларига таъсири
Аторвастатин, ГМГ-КоА редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби, жуда кам холларда скелет мушакларига таъсир қилиши ва миалгия, миозит ва миопатияни чақириши мумкин, у эса ўз навбатида ҳаёт учун потенциал хавф туғдирувчи, креатинкиназанинг фаоллигини аҳамиятли ошиши (нормадан 10 мартадан ортиқ ошиши) билан ифодаланувчи миоглобинемия ва миоглобинурияни ривожланишига олиб келиши мумкин, улар эса ўз навбатида буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин.
Даволашни бошлашдан олдин:
Статинлар билан даволашни бошлашдан олдин қуйидаги ҳолларда пациентларда креатинкиназанинг (СК) фаоллигини аниқлашни ўтказиш керак: буйраклар фаолиятини бузилишлари, гипотиреоз, анамнездаги С миопатияси, анамнездаги статинлар ва фибратларни қабул қилиш билан боғлиқ миопатия, жигар фаолиятини бузилишлари бўлган ва (ёки) алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилувчи пациентлар, кекса ёшли (70 ёшдан ошган) пациентлар.
Креатининкиназанинг (СК) фаоллигини текшириш
Креатинкиназанинг фаоллигини оғир жисмоний юкламадан кейин, шунингдек текширишнинг натижаларига таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа омиллар борлигида аниқлаш мумкин эмас. Бундай ҳолларда олинган натижаларни таҳлил қилиш қийин бўлиши мумкин. Креатининкиназанинг фаоллигини кўрсаткичи жиддий ошганида (норманинг юқори чегарасидан 5 мартадан ортиқ ошиши) натижаларни тасдиқлаш мақсадида кейинги 5-7 кунлар давомида текширишни такрорлаш керак.
Даволаш вақтида
Мушак оғриқлари, спазмлар ёки мушакларни бўшашиши пайдо бўлиши тўғрисида, айниқса агарда бунга умумий ҳолсизлик ва иситма йўлдош бўлиб келса, дарҳол шифокорга хабар бериш керак.
– агарда юқорида эслатиб ўтилган симптомлар аторвастатинни қўллаш вақтида тўсатдан пайдо бўлса, дарҳол креатининкиназанинг фаоллигини ўлчашни ўтказиш керак. Креатининкиназанинг фаоллигини кўрсаткичини жиддий ошишида (нормал кўрсаткичлардан 5 мартадан ортиқ ошишида) аторвастатинни бекор қилиш керак.
– агарда мушаклар билан боғлиқ симптомлар зўрайса ва пациент учун қийинчилик туғдирса, дори препаратини юборишни, ҳатто агар креатининкиназанинг фаоллиги нормал кўрсаткичлардан 5 мартадан ортиқ ошмаса ҳам тўхтатиш керак.
– агарда мушаклар билан боғлиқ симптомлар сусайса, креатининкиназанинг фаоллиги эса нормал кўрсаткичларга қайтса, аторвастатинни ёки бошқа статинни кейинги қўллашни, пасайган дозаларни қўллаш ва пациентнинг ҳолатини синчков кузатиш шароитида давом эттириш мумкин.
– агарда креатинкиназанинг фаоллиги нормал кўрсаткичлардан 10 мартадан ортиқ даражада кескин ошса ёки рабдомиолизни (скелет мушакларини парчаланиши) ривожланиши ташхис қилингани ёки гумон қилинган ҳолда аторвастатин билан даволашни дарҳол тўхтатиш керак.
Рабдомиолизни ривожланиш хавфи аторвастатинни циклоспорин, эритромицин, кларитромицин, итраконазол, кетоконазол, нефазодон, ниацин, гемфиброзил ва бошқа фибратлар ва ОИТВ вируси протеазаси ингибиторлари каби дори препаратлари билан мажмуада қўлланган вақтда ошади.
Транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиш хусусиятлари
Механик транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига аторвастатин дори препаратининг қўллашни таъсирига оид текширишлар йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ножўя таъсирларини кучайиши.
Даволаш: Симптоматик даволаш. Зардобда креатинкиназанинг фаоллигини назорат қилиш керак.
Чиқарилиш шакли
Пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар 10 мг.
10 таблеткадан блистерда, 1, 3 ёки 10 блистер картон қутида.
Cақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.