📜 Инструкция по применению Протионамид
💊 Состав препарата Протионамид
✅ Применение препарата Протионамид
📅 Условия хранения Протионамид
⏳ Срок годности Протионамид

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПРОТИОНАМИД

PROTIONAMID

Препаратнинг савдо номи: Протионамид

Таъсир этувчи модда (ХПН): Протионамид

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

фаол модда: протионамид – 250 мг;

ёрдамчи моддалар:

ядроси: микрокристаллик целлюлоза – 10,5 мг, маккажўхори крахмали – 49,0 мг, магний стеарати – 3,5 мг, лактоза моногидрати – 30,0 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 7,0 мг;

плёнка кобиғи: гидроксипропилцеллюлоза (гипромеллоза) – 6,6 мг, титан диоксиди – 2,407 мг, глицерил каприлокапрат – 0,9 мг, сариқ темир оксиди бўёвчиси – 0,023 мг, сариқ хинолин алюмин лаки – 0,07 мг.

Таърифи: сариқ рангли, икки томонлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида таблетка сариқ рангли.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Туберкулёзга қарши восита.

АТХ коди: J04AD01

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси. II қатор синтетик туберкулёзга қарши препарат. I қатор препаратларга чидамли микобактерияларга нисбатан бактериостатик таъсир этади. Микол кислоталари синтезини блоклайди, никотин кислотасининг антагонисти хусусиятларига эга. Юқори концентрацияда микроб ҳужайрасининг оқсил синтезини бузади. Асосан кўпаяётган туберкулёз микобактериялари (жумладан, атипик), ҳужайрадан ташқари ва ҳужайра ичида жойлашган микроорганизмларга бактериостатик таъсир кўрсатади.

 

Фармакокинетикаси

Меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, қонда максимал концентрацияга қабул қилгандан сўнг 2-3 соатдан кейин эришилади. Тўқималарга (туберкулёз ўчоқлари, ўпкалардаги каверналар, плевра бўшлиғи, менингитда орқа мия суюқлигига) осон ўтади. Қисман сульфоксидга метаболизмга учрайди(туберкулостатик таъсир кўрсатади). Буйраклар орқали ва ўт билан (15-20% ўзгармаган ҳолда) чиқарилади.

Қўлланилиши

Инфильтратив туберкулёз (1-қатор туберкулёзга қарши препаратлар билан даволашга резистент бўлган ўпка ва ўпкадан ташқари шакллари ёки улар ёмон ўзлаштирилганида), ярали ва экссудатив жараёнлар.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан сўнг. Катталарга 250 мг дан суткада 3 марта, яхши ўзлаштирилганида – 500 мг дан суткада 2 марта. 60 ёшдан ошган беморларга ва тана вазни 50 кг дан кам бўлганда кўпи билан 750 мг суткалик дозада қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, гиперсаливация, оғизда “металл” таъми, жигар фаолиятини бузилиши.

Нерв тизими томонидан: уйқусизлик, қўзғалувчанлик, депрессия, ҳавотирлик, кам ҳолларда – бош айланиши, уйқучанлик, бош оғриғи, астения, айрим ҳолларда – парестезия, периферик невропатия, кўрув нерви неврити.

Юрак қон-томир тизими томонидан: тахикардия, ҳолсизлик, ортостатик гипотензия.

Эндокрин тизими томонидан: қандли диабети бўлган беморларда гипогликемия, гинекомастия, дисменорея, гипотиреоз, потенцияни пасайиши.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Болалар (18 ёшгача), ўта юқори сезувчанлик, ўткир гастрит, меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги, эрозив-ярали колит, ўткир гепатит, жигар циррози, сурункали алкоголизм, ҳомиладорлик, эмизиш.

Эҳтиёткорлик билан: қандли диабет, оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа препаратларнинг (шу жумладан, изониазид ва барбитуратлар) метаболизмини секинлаштиради. Изониазид ва циклосерин билан мажмуада қўлланганида руҳий бузилишларни ривожланиш эҳтимолини инобатга олиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Туберкулёз микобактериялари этионамидга чидамли бўлганида препаратни буюриш мумкин эмас (кесишган резистентлик). Даволаниш вақтида зардобдаги трансаминазалар, гаммаглутаминтрансфераза ва ишқорий фосфатазанинг даражасини доимий назорат қилиш, қандли диабети бўлган беморларда эса – қондаги глюкозанинг даражасини мониторинг қилиш (ойда камида бир марта) керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

250 мг дан плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 10 донадан контур уяли ўрамда.

5, 10 ёки 50 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроклилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.