📜 Инструкция по применению Простамол уно
💊 Состав препарата Простамол уно
✅ Применение препарата Простамол уно
📅 Условия хранения Простамол уно
⏳ Срок годности Простамол уно

ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

Простамол® уно

юмшоқ капсулалар 320 мг

Serenoa пальмаси меваларидан олинган экстракт

Илтимос, ушбу дори воситасини қўллашни бошлашдан олдин илова-варақани диққат билан тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумотлар сақлайди.

Бу препаратни ушбу илова-варақада баён этилган кўрсатмаларга ёки шифокор ёки дорихона ходимининг йўриқномаларига қатъий риоя қилган ҳолда қабул қилиш керак.

–     Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сиз уни яна ўқиб чиқишингиз керак бўлиши мумкин.

–     Агар Сизга қўшимча маълумотлар ёки даволаш бўйича маслаҳатлар керак бўлса, дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.

–       Бирон-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу барча бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар, шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаган ножўя таъсирларга ҳам тааллуқлидир. 4-бўлимга қаранг.

–     Агар Сиз ўзингизни яхши ҳис этмасангиз ёки аҳволни ёмонлашишини сезсангиз, даволовчи шифокорга хабар беринг.

Ушбу илова-варақада қуйидаги маълумотлар сақланади:

  1. Простамол® уно нима ва у нима учун ишлатилади
  2. Простамол® уно препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак
  3. Простамол® унони қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
  5. Простамол уно препаратини қандай сақлаш керак
  6. Ўрамнинг ичидагиси ва қўшимча маълумотлар.

  1. Простамол® уно нима ва у нима учун қўлланади

Простамол® уно ўсимликдан олинган урологик восита (простата бези касалликларини даволаш учун дори препарати) бўлиб, таркибида ўрмаловчи пальма меваларининг экстрактини (Serenoae repentis extractum) сақлайди.

Простамол® уно простата безини 1 ва 2 босқичларидаги хавфсиз катталашиши (келиб чиқиши хавфсиз бўлган) оқибатида сийишни қийинлашишидан азият чекувчи эркакларни даволаш учун ишлатилади.

Простата безини хавфсиз катталашиши (простата безини хавфсиз гиперплазияси) нинг босқичларини таснифи

Босқич Номи Симптомлари
I Таъсирланиш босқичи –      Сийдик чиқарилишини тутилиши

–      Сийиш вақтини узайиши ва бўлиб-бўлиб сийиш

–      Сийдик оқимини кучсизлашиши

–      Сийишлар сонини ошиши (айниқса тунда)

–      Қовуқни тўлиқ бўшаши

II Қолдиқ сийдик босқичи –      Сийишни янада қийинлашиши

–      Қовуқни тўлиқ бўшамаслиги, қовуқда хатто сийишдан кейин хам қолдиқ сийдик қолади

–      Пациент қовуқ тўлиқ бўшамаганини ҳис этади

Простата безининг хавфсиз гиперплазиясида қуйидаги симптомлар юз бериши мумкин:

  • Тез-тез сийиш, айниқса тунда
  • Кучсиз ёки узуқ-узуқ сийдик оқими
  • Сийдикни томчилаб чиқиши
  • Қовуқни тўлиқ бўшамаганлик ҳисси
  • Сийиш вақтида оғриқ
  • Жинсий фаолиятни бузилиши

Бу симптомларнинг кўпчилиги простата безининг катталашиши ҳисобига сийдик чиқариш каналини (бу канал орқали сийдик қовуқдан оқиб чиқади) торайиши оқибатида келиб чиқади.

Простамол® уно простата бези тўқимасини ўсишини давом этишини олдини олади.

Простамол® уно жинсий фаолиятга таъсир қилмайди.

Агар симптомлар кучайса ёки аҳволни яхшиланиши юз бермаса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

  1. Простамол® уно препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак

Простамол® унони қуйидаги ҳолатларда қабул қилиш мумкин эмас:

Serenoa пальмаси мевалари экстракти ёки ушбу препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига (6 бўлимда кўрсатилган) аллергияда қўллаш мумкин эмас.

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Простамол® уно препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки дорихона ходимига маслаҳат олиш учун мурожаат қилинг.

Простамол® уно простата безининг катталашишидаги симптомларни енгиллаштиради холос. У простата бези катталашишини ортга ривожланишига олиб келмайди. Шунинг учун шифокор билан мунтазам равишда маслаҳатлашиш керак.

Агар қуйидагилар кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак:

  • Агар Сизда сийдикда қон пайдо бўлса
  • Агар Сизда доимий сийдикни томчилаб чиқиши ўрин тутса (қовуқни ҳаддан ташқари тўлиб кетиши туфайли сийдикни тутиб тура олмаслик)
  • Агар Сизда тўсатдан сия олмаслик (сийдикни ўткир тутилиши) билан бирга сийдик чиқаришга оғриқли қистовлар пайдо бўлса.

Бошқа дори препаратлари ва Простамол® унони қабул қилиш

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири маълум эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Простамол® уно транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди ёки аҳамиятсиз даражада таъсир қилади.

  1. Простамол® унони қандай қабул қилиш керак

Бу препаратни ушбу илова-варақада баён этилган кўрсатмаларга ёки шифокор ёки дорихона ҳодимининг йўриқномаларига қатъий риоя қилган ҳолда қабул қилиш керак. Агар Сизда шубҳа туғилса, даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.

 

 

Дозалаш:

Тавсия қилинадиган доза: Простамол® унонинг 1 юмшоқ капсуласидан ҳар куни, сутканинг айни бир вақтида қабул қилинади. Юмшоқ капсула овқатдан кейин, чайнамасдан ва етарли миқдордаги суюқлик билан бирга ютилади.

Даволаш давомийлиги

Қўллаш давомийлиги касалликнинг тури, оғирлик даражаси ва кечишига боғлиқ ва вақт бўйича чекланмаган. Даволаш давомийлиги юзасидан шифокор билан маслаҳатлашинг.

Простамол® уно билан даволаш узоқ муддатли ва доимий ҳисобланади. Даволашни муваффақияти учун ҳар куни мунтазам қабул қилиш айниқса муҳимдир. Симптомларни енгиллашишини тахминан, олти ҳафтадан кейингина кутиш мумкин. Препаратнинг таъсири тўлақонли намоён бўлгунча тахминан уч ой ўтиши мумкин.

Болалар ва ўсмирлар

Простамол® уно 18 ёшдан кичик болалар ва ўсмирларга тасия қилинмайди.

Агар Сиз Простамол® уно нинг тавсия этилган дозасини ошириб юборган бўлсангиз

Ҳозирги вақтгача Простамол® унонинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари қайд этилмаган.

Агар Сиз Простамол® унони қабул қилишни унутган бўлсангиз

Ўтказиб юборилган қабулни компенсация қилиш учун Простамол® унонинг икки баробар дозасини қабул қилманг.

Агар Сиз Простамол® уно препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Агар Сиз Простамол® уно ни қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз симптомлар такроран пайдо бўлиши мумкин.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар

Барча дори препаратлари каби ушбу препарат ҳам, гарчи улар ҳаммада хам юз бермасада, ножўя таъсирларни чақириши мумкин.

 

Кам пайдо бўладиган (1000 пациентдан 1 да кузатилиши мумкин) ножўя таъсирлар

  • Меъда ва овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар: меъда томонидан ноҳуш ҳислар

Ножўя таъсирларни пайдо бўлиши ҳақида хабар бериш

Ҳар қандай ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокор ёки дорихона ходимига хабар беринг. Бу барча бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар, шу жумладан ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя таъсирларга ҳам тааллуқлидир. Сиз шунингдек ножўя таъсир тўғрисида “Берлин-Хеми” Компаниясининг Ўзбекистондаги Ваколатхонасига қуйидаги манзилга: Тошкент шаҳри, 100015, Афросиёб кўч., 12 (бизнес марказ) хабар беришингиз мумкин.

Ножўя таъсирлар тўғрисида хабар бериб, Сиз ушбу дори препаратининг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумоти йиғишга ёрдам беришингиз мумкин.

  1. Простамол® уно ни қандай сақлаш керак

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ушбу препаратни йиғма картон қутичада кўрсатилган “Годен до” сўзларидан кейинги яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатманг. Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг сўнгги куни ҳисобланади.

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин!

Дори воситасини канализация орқали ёки маиший чиқиндилар билан бирга ташлаб юборманг. Ишлатилмаган препаратни утилизация қилиш усули тўғрисида дорихона ходимидан сўранг. Ушбу чора-тадбирлар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради

Бериш тартиби

Ушбу дори препарати шифокор рецептисиз берилади

  1. Ўрам ичидагиси ва қўшимча маълумотлар

 

Простамол® уно препаратининг таркиби

  • Бир капсулада 320 мг Serenoa пальмаси мевалари экстракти (9-11:1) сақланади.
  • Бошқа компонентлар: сукцинилланган желатин, глицерин, титан диоксиди бўёвчиси
    (Е 171), темир (II) оксиди, темир (IV) оксиди (Е 172), кармин лаки (Е 120).

Простамол® уно препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Овал шаклли, тиниқ бўлмаган, икки хил қизил-қора рангли қобиқли, жигаррангдан то сарғиш ёки яшил-жигарранггача бўлган суюқлик (мойли) сақловчи юмшоқ желатин капсулалар.

Контейнер сифатида босиб очиш учун алюмин фольга билан қопланган тиниқ ПВДХ/ПВХ ўрами ишлатилади.

15, 30 ва 60 та юмшоқ капсула сақловчи оригинал ўрамлар.

Савдода барча ўлчамдаги ўрамлар бўлмаслиги мумкин.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.