📜 Инструкция по применению Верапамила гидрохлорид
💊 Состав препарата Верапамила гидрохлорид
✅ Применение препарата Верапамила гидрохлорид
📅 Условия хранения Верапамила гидрохлорид
⏳ Срок годности Верапамила гидрохлорид

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВЕРАПАМИЛА ГИДРОХЛОРИД

VERAPAMIL HYDROCHLORIDE

 

Препаратнинг савдо номи: Верапамила гидрохлорид

Таъсир этувчи модда (ХПН): верапамил гидрохлориди

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 80 мг верапамил гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати, коповидон, магний стеарати.

Плёнка ҳосил қилувчи қобиқ: гидроксипропилцеллюлоза, лактоза моногидрати, титан диоксиди (Е 171), полиэтиленгликоль, триацетин.

Таърифи: думалоқ шаклли, икки томони қавариқ юзали, оқ рангли, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида турли тузилишга эга икки қатлам кўринади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Асосан юракка таъсир этувчи селектив кальций антагонистлари. Фенилалкиламин ҳосилалари.

АТХ коди: С08D A01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Верапамил гидрохлориди L тип I синф кальций каналларининг селектив блокаторидир, антиангинал ва гипотензив таъсир кўрсатади. Потенциалга боғлиқ кальций каналларини блоклайди ва кальций ионларини ҳужайра ичига, хусусан, кардиомиоцитлар ва қон томирларининг силлиқ мушакларини ҳужайраларига киришини издан чиқаради, бунда қонда кальцийнинг концентрацияси ўзгармайди.

Препаратнинг антиангинал таъсири коронар ва периферик артерия қон томирларининг тонусини пасайиши, юрак мушагининг, шу жумладан ишемияга учраган соҳаларидаги мушакларни қон билан таъминланишини яхшиланиши оқибатида амалга оширилади; миокарднинг қисқарувчанлигини пасайтириши ва коронар қон оқимини ошириши ҳисобига миокарднинг кислородга бўлган талабини пасайтиради. Антиангинал самараси, шунингдек периферик вазодилатация қилувчи таъсири билан боғлиқ, бу кейинги юкламани ва миокардни кислородга бўлган эҳтиёжини пасайишига олиб келади.

Верапамил гидрохлориди IV синф антиаритмик препаратлари гуруҳига мансуб. Антиаритмик самараси юрак ўтказувчи тизимининг (синоатриал ва атриовентрикуляр тугунларда) ҳужайраларида кальций каналларини блокадаси билан боғлиқ бўлиб, бу синус тугунининг Р-ҳужайралари, юрак бўлмачалардаги эктопик ўчоқлар автоматизмини ва атриовентрикуляр тугун орқали қўзғалишнинг ўтиш тезлигини секинлашишига олиб келади. Бунинг натижасида синус ва атриовентрикуляр тугунларда самарали рефрактер даври ошади, синус ритми секинлашади, юрак қисқаришлари сони камаяди.

Верапамил гидрохлоридининг антигипертензив таъсири қон томирларини силлиқ мушакларини бўшашиши, умумий периферик томирлар қаршилигини пасайиши, артериал босимни одатда, постурал гипотензия ва рефрактер тахикардия ривожланмасдан, пасайиши билан боғлиқ; брадикардия (юрак қисқаришлари сонини минутига 50 дан кам бўлиши) кам ҳолларда ривожланади.

 

 

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилинганидан сўнг ингичка ичакда Верапамил гидрохлоридининг юборилган дозасининг 90% дан қўпроқ қисми сўрилади. Препарат асосан жигарда, жигарнинг дарвоза тизими орқали биринчи ўтишида жадал метаболизм оқибатида метаболизмга учрайди, препаратнинг биокираолишлиги 20-35% ни ташкил қилади. Қон плазмасида Верапамил гидрохлоридининг максимал концентрацияси, препарат қабул қилинганидан кейин 1-2 соат ўтгач кузатилади.

Қон босимининг пасайиш даражаси плазмадаги Верапамил гидрохлоридининг концентрациясига боғлиқ эмас.

Қон оқсиллари билан препаратнинг тахминан 90% боғланади.

Верапамил гидрохлориди йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сутига чиқарилади. Ўртача ярим чиқарилиш даври биринчи марта қабул қилинганидан сўнг 2,8-7,4 соатни ва узоқ вақт қабул қилиш фонида 4,5-12 соатни ташкил қилади. Катта ёшдаги пациентлар гуруҳида ярим чиқарилиш даври ошиши мумкин.

Яқинда олинган маълумотлар, буйраклари соғлом одамларда ва буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида бўлган пациентларда верапамилни фармакокинетикасида фарқ йўқлигини кўрсатади.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври 14-16 соатгача ошади, тақсимланиш ҳажми ошади, плазма клиренси норманинг тахминан 30% ни ташкил қилади. Шунинг учун бундай пациентлар учун доза, одатдаги суткалик дозанинг ⅓ гача камайтирилади.

Препарат асосан буйраклар орқали (70%), қисман ичак орқали чиқарилади.

 

Қўлланилиши

  • Артериал гипертензия.
  • Юрак ишемик касаллиги: шу жумладан стабил зўриқиш стенокардияси, ностабил стенокардия (кучайиб борувчи стенокардия, тинч ҳолатдаги стенокардия, вазоспастик стенокардия (вариант стенокардияси, Принцметал стенокардияси), юрак етишмовчилиги бўлмаган пациентларда, агар β-адреноблокаторларни қўллаш кўрсатилган бўлмаса постинфаркт стенокардия.
  • Аритмиялар: пароксизмал юрак қоринчалари устки тахикардияси тез атриовентикуляр ўтказувчанлик билан бўлган юрак бўлмачаларини липиллаши/ҳилпиллашида (Вольф-Паркинсон-Уайт WPW синдромидан ташқари) да қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ҳар бир пациент учун доза шахсий равишда танланади.

Таблеткаларни сўрмасдан, чайнамасдан, майдаламасдан, қисмларга бўлмасдан, бутунлигича ютилади; етарли миқдордаги суюқлик билан ичиш керак (масалан, 1 стакан сувда, аммо ҳеч қандай ҳолатда грейпфрут шарбати билан эмас), яхшиси овқат вақтида ёки дарҳол овқатдан кейин.

Катталар ва тана вазни 50 кг дан катта ўсмирлар

Юрак ишемик касаллиги юрак қоринчаси устки пароксизмал тахикардияси, бўлмачаларни липиллаши/хилпиллаши.

Тавсия қилинадиган доза 3-4 қабулга бўлинган 120-480 мг ни ташкил қилади. Препаратни максимал суткалик дозаси-480 мг.

Артериал гипертензия

Тавсия қилинадиган суткалик доза 3 қабулга бўлинган 120-360 мг ни ташкил қилади.

Барқарор антигипертензив самара даволаш бошланганидан сўнг бир ҳафта давомида ривожланади.

Стенокардия ва аритмияларда препаратнинг одатдаги дозаси 80 мг дан суткада 3-4 марта (240-320 мг) ни ташкил қилади.

Одатда максимал самара даволаш бошланганидан сўнг 48 соат давомида ривожланади.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Мавжуд бўлган маълумотлар “Махсус кўрсатмалар” бўлимида таърифланган. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга Верапамил гидрохлоридини эҳтиёткорлик билан ва синчков кузатув остида қўллаш лозим.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда оғирлик даражасига кўра Верапамил гидрохлоридини таъсири кучаяди ва дори воситасини парчаланишини секинлашиши сабабли узаяди. Шунинг учун бундай ҳолларда дозани ўта эҳтиёткорлик билан аниқлаш ва кичик дозалардан (масалан, жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар учун аввал 40 мг дан суткада 2-3 марта, суткада 80-120 мг га мувофиқ) бошлаш керак, “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг.

Зарур бўлганда бошланғич дозани пациентни ҳолатига ва препаратни қўлланганда баҳоланадиган клиник жавобга кўра аста-секин ошириш керак.

Верапамилни 40 мг дозада қўллаш зарур бўлганида препаратни бундай дозалашга имкон бўлгандагина қўллаш лозим.

Препаратни ётган ҳолатда қабул қилиш мумкин эмас.

Верапамил гидрохлоридини миокард инфаркти юзага келган ҳолатдан кейин 7 кун давомида буюриш мумкин эмас.

Узоқ даволангандан кейин, дозасини аста-секин камайтириб препаратни бекор қилиш лозим.

Даволаш давомийлигини шифокор шахсий равишда аниқлайди, у пациентни ҳолатига ва касалликни кечишига боғлиқ.

Болалар. Препаратни болаларга ушбу дори шаклида буюрилмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими: стенокардия, артериал гипотензия, синоатриал ва атриовентрикуляр блокадалар I, II ёки III даражали AV-блокада, брадикардия, юрак бўлмачаларини фибрилляцияси билан кечувчи брадиаритмия, синус тугунининг тўхтаб қолиши, асистолия; юрак етишмовчилигини зўрайиш/ривожланиш хавфи, ортостатик реакциялар, тахикардия, тўш суяги ортида оғриқ, миокард инфаркти, юрак уриб кетиши, тўпиқларнинг периферик шиши, синкопе, қизиб кетиш ҳисси кузатилган.

Овқат ҳазм қилиш йўллари: қоринда дискомфорт/оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм каби меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлари, ичак атонияси, ичак тутилиши, қабзият, оғизни қуриши, милкларнинг гиперплазияси (гингивит ва қон кетиши).

Нерв тизими: бош мия қон айланишини бузилиши, онгни чалкашиши, мувозанатни бузилиши, толиқиш, уйқусизлик, асабийлик, мушак тиришишлари, психозлар, нейропатия, экстрапирамид синдроми, уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар, тремор.

Эшитиш ва вестибуляр аппарати аъзолари: қулоқларни шанғиллаши, вертиго.

Сийдик-жинсий тизими: эректил дисфункция, шу жумладан импотенция, тез-тез сийиш, ҳайз циклини бузилиши; кекса ёшдаги пациентлар узоқ вақт даволанганда гинекомастия ривожланган, у препарат бекор қилинганидан сўнг тўлиқ ўтиб кетган, галакторея.

Таянч-ҳаракат тизими: мушак кучсизлиги, миалгия, артралгия.

Тери ва тери ости тўқималари: терида тошмалар (шу жумладан макулопапулёз тошма, эшакеми), қичишиш, алопеция, гипергидроз, пигментацияни бузилиши, эритромелалгия, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, Квинке шиши, фотодерматитлар,  кўкаришлар, пурпура.

Гепатобилиар тизими: трансаминазалар, ишқорий фосфатаза ва билирубин даражасини ошиши кузатилиши мумкин; клиник кўринишлар (ўзини ёмон ҳис қилиш, тана ҳароратини кўтарилиши ва/ёки ўнг қовурға ости соҳасида оғриқ) билан кечувчи жигар шикастланиши кузатилиши мумкин. Шу сабабли пациентларда жигар фаолиятини вақти-вақти билан назорат қилиш мақсадга мувофиқдир. Баъзи ҳолларда бу ўзгаришлар даволаш давом эттирилганида ўз-ўзидан йўқолади.

Иммун тизими: ўта юқори сезувчанлик, аллергик гепатит, бронхоспазм.

Бошқалар: кўришни ноаниқлиги, қон плазмасида пролактин даражасини ошиши, глюкозага толерантликни пасайиши кузатилган.

Верапамил ва колхицинни мажмуавий қўлланиши билан ассоциацияланган фалаж (тетрапарез) ҳақида хабарлар берилган. Бу ҳолат СYР3А4 ва Р-qp ни верапамил томонидан сусайтирилиши оқибатида колхицинни гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунинг учун колхицин ва верапамилни мажмуавий қўллаш тавсия қилинмайди.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Верапамилга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
  • Кардиоген шок.
  • Асоратлар кечувчи миокард инфарктининг ўткир фазаси (брадикардия минутига 50 зарбдан кам, артериал гипотензия (систолик босим 90 мм сим. уст. дан паст), чап қоринча етишмовчилиги).
  • Ўтказувчанликни оғир бузилишлари: II-III даражали синоатриал ва атриовентрикуляр (AV) блокада (ритмни сунъий бошқарувчиси бўлган пациентлардан ташқари).
  • Синус тугунининг кучсизлиги синдроми (ритмни сунъий бошқарувчиси бўлган пациентлардан ташқари).
  • Юракдан отилиб чиқадиган фракцияни пасайиши 35% дан кам ва/ёки ўпка артериясида 20 мм сим. уст. дан юқори бўлган босим билан кечувчи (агар фақат иккиламчи қоринча устки тахикардиясини Верапамил билан даволашдан фойда бўлмаганда) юрак етишмовчилиги.
  • Қўшимча ўтказиш йўллари бўлганида (WPW ва LGL синдромлари фонида) юрак бўлмачаларининг липиллаши/хилпиллаши. Бундай пациентларда верапамил гидрохлоридни қўлланганда қоринчалар тахиаритмияни жумладагн қоринчаларни фибрилляциясини ривожланиш хавфи мавжуд.
  • Вена ичига юбориш учун β-адренорецепторларининг блокаторларини бир вақтда қўллаш (жадал даволашдан ташқари).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

β-адреноблокаторлар билан бир вақтда қўллаш: синоатриал тугунини автоматизмига, АV-ўтказувчанлигига ва миокардни қисқарувчанлигига ўзаро сусайтирувчи таъсирини оширади, буни натижасида, айниқса, β-адреноблокаторларни юқори дозаларда қўлланганида ёки уларни вена ичига юборилганида, яққол артериал гипотензияни, АV- ва SA-блокадаларни, брадикардияни, юрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи ошади.

Алоҳида хавф гуруҳини сурункали юрак етишмовчилиги, яққол кардиомиопатияни яққол белгилари бўлган, ёки яқин вақтда миокард инфарктини ўтказган пациентлар ташкил қилади. Верапамил гидрохлоридини β-адреноблокаторлар билан мажмуавий қўллаб даволашни фақат аниқ кўрсатмалар бўйича ва шифокорнинг назорати остида ўтказиш лозим.

Антигипертензив препаратлар (масалан, вазодилататорлар, ААФ ингибиторлари, диуретиклар, αблокаторлар, празозин ва теразозин) билан: верапамил гидрохлориди уларни таъсирини кучайтиради.

Трициклик антидепрессантлар, нейролептиклар билан: верапамил гидрохлоридининг гипотензив таъсирини кучайтиради.

Юрак гликозидлари (масалан, дигоксин) билан: даволашни бошида (1-нчи ҳафта) қон зардобида дигоксиннинг даражаси 50-70% га ошади, шунинг учун дигоксин дозасига тузатиш киритиш керак унинг, қон зардобида даражасини вақти-вақти билан, айниқса, даволашни бошида назорат қилиш лозим.

I-III синф антиаритмик препаратлари (шу жумладан амиодарон) билан: бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Дизопирамид (ритмилен) билан: бир вақтда қўллаш мумкин эмас, Верапамил гидрохлоридини қўллашни бошлашдан 48 соат олдин дизопирамидни қабул қилишни тўхтатиш керак ва верапамил гидрохлоридини қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг 24 соатдан кейин дизопирамидни қабул қилишни тиклаш мумкин.

Флекаинид билан: миокардга нисбатан ўзаро бостирувчи таъсири сезиларли ўзгаради, атриовентрикуляр ўтказувчанлик секинлашади ва реполяризация давомийлиги ошади.

Хинидин билан: перорал қўлланганда хинидинни клиренси (≈35%) камаяди. Артериал гипотензияни гипертрофик кардиомиопатияси бўлган пациентларда ўпка шишини ривожланиши мумкин, шунинг учун иккала препаратни бирга буюриш мумкин эмас.

Перорал ҳомилага қарши препаратлар, гидантоин, салицилатлар, сульфаниламид ва сульфонилмочевина ҳосилалари билан: верапамилни плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси юқори бўлганлиги сабабли, уни ушбу хоссаларга эга бошқа препаратларни қабул қилаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Кальций тузлари ва D витамини билан: верапамил гидрохлоридининг фармакологик самараси, эҳтимол пасайиши мумкин.

Пропранолол, метопролол билан: верапамил гидрохлориди уларни клиренсини пасайтириши мумкин;

Рифампицин, фенобарбитал билан: микросомал ферментларининг индукторлари каби препаратларни самарадорлигини пасайтириши мумкин.

Литий тузлари, теофиллин билан: верапамилнинг таъсирида, қон зардобидаги уларнинг концентрацияси ўзгариши мумкин, шунинг учун бу препаратларни қабул қилаётган пациентлар синчков кузатув остида бўлишлари керак.

Циклоспорин, эверолимус, сиролимус, такролимус, серотонин рецепторларининг ингибиторлари (алмотриптан каби), карбамазепин ва теофиллинлар билан: бир вақтда қўлланганида верапамил қон зардобида уларни даражасини ошишига олиб келади.

Колхицин билан: верапамил уни таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин. Бу препаратларни мажмуавий қўллаш тавсия қилинмайди.

Н2-рецепторларнинг антагонистлари, циметидин билан: плазмада верапамилнинг концентрациясини ошиши мумкин.

Антиретровирус препаратлари (ритонавир, индинавир каби) билан: қон плазмасида верапамилнинг концентрациясини ошиши мумкин. Шунинг учун Верапамил гидрохлоридини бундай мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш ёки унинг дозаси пасайтирилиши керак.

ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари (симвастатин, аторвастатин, ловастатин) билан: статинлар билан даволашни энг кичик мумкин бўлган дозаларда бошлаш ва аста-секин уларни ошириш лозим. Агар верапамилни қўллаётган пациентга статинларни буюриш керак бўлса, уларни дозаларини камайтириш кераклигини ҳисобга олиш ва қон плазмасида холестеринни концентрациясига мувофиқ дозани танлаш лозим.

Симвастатин билан (катта дозаларда): миопатия, рабдомиолизни ривожланиш хавфи ошади. Симвастатиннинг дозага мос равишда тузатиш киритиш керак.

Флувастатин, правастатин ва розувастатин билан: улар CYP3A4 тизими томонидан метаболизмга учрамайди ва шу сабабли верапамил билан деярли ўзаро таъсирлашмайди.

Цитохром Р450 3А4 изоэнзимини, субстратлари, масалан, CSE ингибиторлари (шу жумладан, ловастатин, симвастатин, аторвастатин) билан: плазмада бу дори воситаларининг даражасини ошиши кузатилиши мумкин, бу эса мушакларни токсик шикастланиш хавфини оширади.

Ингаляцион анестетиклар ёки нерв-мушак ўтказувчанлигининг блокаторлари билан: юрак фаолиятига сусайтирувчи таъсиридан сақланиш учун, препаратларининг дозасига тузатиш киритиш керак.

Миорелаксантлар билан: уларнинг  таъсирини кучайтиради.

Макролидлар (масалан, эритромицин ёки кларитромицин) билан: ўзаро таъсири туфайли верапамилни қон плазмасида даражаси ошади.

Диабетга қарши препаратлар (глибурид) билан: глибуриднинг Сmax 28% га ошади.

Доскорубицин (перорал) билан: ўпканинг майда ҳужайрали раки бўлган пациентларда, плазмада доксорубициннинг биокираолишлиги ва максимал даражаси ошади.

Тешик далачой препаратлари билан: концентрация-вақт эгри чизиқ остидаги майдони камаяди, Сmax ошади.

Рентгеноконтраст воситалар билан: синоатриал тугунини автоматизмига, АV ўтказувчанликка ва миокарднинг қисқарувчанлигига нисбатан верапамилнинг сусайтирувчи таъсирини кучайтириши мумкин.

Этанол билан: верапамил алкоголни парчаланишини секинлаштиради ва плазмада уни даражасини оширади ва шу орқали унинг таъсирини кучайтиради.

Грейпфрут шарбати билан: бир вақтда қабул қилинганда, верапамилнинг биокираолишлиги  30% га ошади.

Сульфинпиразон билан: перорал қабул қилинадиган верапамил клиренсини 3 мартага, биокираолишлигини-60% га ошиши кузатилган. Гипотензив самара пасайиши мумкин.

Ацетилсалицил кислотаси билан: қон кетиш хавфини ошади.

Дигитоксин билан: дигитоксинни клиренсини (≈27%) ва экстрараренал клиренсни (≈29%) камайиши кузатилади.

Бунспироном билан: AUC ва Сmax 3-4 мартага ошади.

Имипрамин билан: имипраминни фаол метаболит дезипраминга таъсирисиз AUC (≈15%) ошади.

Мидазолам билан: AUC ни 3 марта ва Сmax ни 2 мартага ошиши кузатилади.

Верапамил гидрохлоридини метаболизмини in vitro шароитдаги тадқиқотлар уни цитохром Р450 СYP3A4, CYP1A2, CYP2C8, CYP2C9 ва CYP2C18 лари иштирокида метаболизмга учрашини кўрсатади. Верапамин СYP3A4 ва Р-гликопротеин (P-gp) ферментининг ингибитори ҳисобланади. СYP3A4 ингибиторлари билан верапамилни қон плазмасидаги даражасини ошиши билан кечадиган клиник муҳим ўзаро таъсирлари тўғрисида хабар қилинган. СYP3A4 индукторлари верапамил гидрохлоридини плазмадаги даражасини пасайишини чақиради, шунинг учун препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирини мониторингини ўтказиш зарур.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни брадикардия билан асоратланган ўткир миокард инфаркти, яққол артериал гипотензияси ёки чап қоринчанинг дисфункцияси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Верапамил гидрохлориди атриовентикуляр ва синоатриал тугунларга таъсир қилади ва атрио- вентрикуляр ўтказувчанлик вақтини узайтиради. I даражали AV- блокадаси бўлган пациентларга, II ёки III даражали атриовентрикуляр блокадани ёки Гис оёқчасини бир тутамли, икки тутамли ёки уч тутамли блокадани ривожланиши мумкинлиги туфайли эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, бу Верапамил гидрохлоридни кейинги дозаларини бекор қилишни ва зарур бўлганда мувофиқ даволашни буюришни талаб қилади.

Верапамил гидрохлорид атриовентрикуляр ва синоатриал тугунларга таъсир қилади ва баъзида II ёки III даражали атривентрикуляр блокадани, брадикардияни, асистолияни пайдо бўлишини келтириб чиқариши мумкин. Синус тугунининг кучсизлиги синдроми (синоатриал тугун касаллиги) бўлган пациентларда бундай симптомларни учраш эҳтимоли яқинроқ бўлиб, улар кўпинча кекса ёшдаги пациентларда учрайди. Синус тугунни кучсизлиги синдроми бўлмаган пациентларда тўсатдан артриовентрикуляр ёки нормал синус ритмига қайтадиган асистолия, одатда қисқа муддатлидир (бир неча секунд ёки кам). Агар бу ҳолат тез ўтувчан бўлмаса мувофиқ даволашни дарҳол бошлаш лозим (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг).

Антиаритмик воситалар, β-адреноблокаторлар. Кардиоваскуляр таъсирини ўзаро кучайиши (атриовентрикуляр блокада даражасини юқори даражагача ошиши юрак қисқаришлари сонини аҳамиятли пасайиши, юрак етишмовчилигини пайдо бўлиши, артериал босимини аҳамиятли пасайиши). Бўлмачаларни адашган ритм бошқарувчиси билан кечадиган симптоматик брадикардия (минутига 36 зарб) верапамил гидрохлориди билан даволаш фонида тимололни кўз томчилари билан (β-адреноблокаторлар) ёндош даволанаётган пациентларда кузатилган.

Верапамилни дигоксин билан бир вақтда қўлланганда дигоксин дозасини камайтириш лозим (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Верапамил билан даволашни бошлашдан олдин отилиб чиқувчи фракцияси 35% дан кўп бўлган пациентларда юрак етишмовчилигини компенсация қилиш ва бутун даволаш даври давомида уларни ҳолатини адекват назорат қилиш керак.

Верапамил гидрохлоридни Myastenia gravis, Ламберт-Итон синдроми, Дюшенни кучайиб борувчи дистрофияси бўлган пациентларга нерв мушак ўтказувчанлигини бузилишлари бўлган касалликлари: эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Верапамил гидрохлоридни жигар фаолиятини бузилиши (одатдаги суткалик дозани 30% гача камайтириш тавсия қилинади) буйрак етишмовчилиги (PQ-Т давомийлигини шунингдек Верапамил гидрохлоридини мумкин бўлган дозасини ошириб юборилиши белгилари синчков назорат қилиш керак) бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Пациентларда ЭКГ да PQ-интервалини давомийлиги, шунингдек Верапамил гидрохлоридни мумкин бўлган дозасини ошириб юборилиш белгиларини (АБ, ЮҚС мунтазам назорати) назорат қилиш лозим.

Верапамил гидрохлоридини кекса ёшдаги шахсларга буюрилганда кекса ёшдаги шахслар, хатто одатий дозалашда препаратни таъсирига юқори сезувчанликка эга эканликларини ҳисобга олиш лозим.

Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун уни кам учрайдиган галактозани ўзлаштираолмасликни наслий шакллари, лактоза етишмовчилиги, лактаза ёки глюкозо-галактоза мальабсорбция синдроми бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Препаратни ҳомиладор аёлларга қўлланиши тўғрисида аниқ ва яхши ўрганилган маълумотлар йўқ. Шунинг учун препаратни ҳомиладорлик вақтида фақат зарур бўлган ҳолларда қўллаш лозим. Верапамил йўлдош орқали ўтади ва киндик қонида аниқланади.

Верапамил ва унинг метаболитлари кўкрак сутига киради. Чақалоқ организмига тушадиган верапамилни дозаси паст (она қабул қилган дозанинг (0,1-1%)) шунинг учун верапамилни қўллаш эмизиш билан мос тушиши мумкин, аммо чақалоқ учун хавфни истисно қилиш мумкин эмас. Эмизикли чақалоқларда жиддий ножўя реакцияларни пайдо бўлиш хавфини ҳисобга олиб, верапамилни эмизиш даврида фақат она учун жуда зарур ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Верапамил гидрохлоридни антигипертензив самараси туфайли индивидуал реакцияга кўра, транспорт воситаларини, бошқа механизмларни бошқариш ёки хавфли шароитларда ишлаш қобилияти бузилиши мумкин. Айниқса бу даволашни бошида доза оширилганда, гипотензив препарати ўзгартирилганда, препаратни алкогол билан бир вақтда қўллангандагига тегишли. Верапамил қон плазмасида алкогол даражасини ошириши ва уни чиқарилишини секинлаштириши мумкин, шунинг учун алкоголни таъсири кучайиши мумкин.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Верапамилни дозаси ошириб юборилганида кузатиладиган симптомлар, қабул қилинган препаратнинг миқдорига, вақтига, детоксикацион тадбирлар қачон кўрилганига ва пациентнинг ёшига боғлиқ.

Симптомлари: артериал гипотензия юқори даражали атриовентрикуляр блокадага қадар бўлган брадикардия ва синус тугунини тўхташи, гипергликемия, ступор ва метаболик ацидоз. Дозани ошириб юборилиш натижасида летал ҳолатлар кузатилган.

Даволаш: асосан тутиб турувчи ва индивидуал бўлиши керак. Верапамил гидрохлоридни перорал қўлланганда дозани ошириб юборилиш симптомларини бартараф қилиш учун β-адренергик рағбатлантиришни ва/ёки вена ичига кальций препаратларини юбориш самарали қўлланади. Аҳамиятли артериал гипотензия ёки юқори даражали атриовентрикуляр блокада ҳолларида артериал босимини оширувчи (қон томирларни торайтирувчи), воситаларни ёки кардиостимуляторларни мувофиқ равишда қўллаш керак.

Асистолияда одатий тадбирларни қўллаган ҳолда, β-адренергик рағбатлантиришни (масалан, изопротереол гидрохлориди), артериал босимини оширишга қаратилган бошқа воситаларни қўллаш ёки юрак фаолиятини ва нафасни тиклашни ўтказиш лозим.

Верапамил гидрохлориди гемодиализ ёрдамида чиқарилмайди.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда, 5 блистердан қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.