ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МЕЗАКАР®
MEZAKAR®
Препаратнинг савдо номи: МЕЗАКАР®
Таъсир этувчи модда (ХПН): карбамазепин
Дори шакли: таблеткалар.
Таркиби:
ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: карбамазепин – 200 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, гипромеллоза, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати ва тозаланган сув.
Таърифи: бир томонида бўлиниш чизиғи ва иккинчи томонида «К» бостирилган ёзуви бўлган оқ ёки деярли оқ рангли думалоқ таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Эпилепсияга қарши препаратлар.
АТХ коди: N03AF01.
Фармакологик хусусиятлари
Фармокодинамикаси
Эпилепсияга қарши дори воситаси сифатида карбамазепиннинг фаоллик спектри: иккиламчи тарқоқ бўлган ва тарқоқ бўлмаган ҳолда парциал (оддий ва комплекс) хуружларни; тарқоқ тоник-клоник тиришиш хуружларини, шунингдек кўрсатилган хуружлар комбинациясини қамраб олади.
Мезакар® препаратининг фаол моддаси карбамазепиннинг таъсир механизми фақат қисман аниқланган. Карбамазепин ўта қўзғалган нерв толалари мембраналарини барқарорлаштиради, такрорий нейронал разрядлар юзага келишини ингибиция қилади ва қўзғалган импульсларнинг синаптик ўтишини пасайтиради. Эҳтимол, қўллаш давомийлиги ва вольтажга боғлиқ бўлган натрий каналларини блокада қилиш йўли орқали қутбсизланган нейронларда натрийга боғлиқ таъсир потенциалларининг такроран ҳосил бўлишини олдини олиш препарат таъсирининг бош механизми бўлиб ҳисобланади.
Глутамат ажратилишини пасайиши ва нейронлар мембраналарини барқарорлашиши препаратнинг тиришишларга қарши таъсирини изоҳлаши мумкин, карбамазепиннинг антиманиакал таъсири эса допамин ва норадреналин метаболизмини сўндирилишидан келиб чиқиши мумкин.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Таблеткалар қабул қилинганидан кейин карбамазепин, гарчанд секин бўлса-да, деярли тўлиқ сўрилади. Одатдаги таблеткани бир марта қабул қилинганидан кейин плазмада максимал концентрациясига 12 соат (чайналадиган таблеткалар учун 6 соат; сироп учун – 2 соат) ўтгач эришилади. Ичга қабул қилиш учун препаратнинг турли дори шакллари қўлланилганидан кейин фаол модданинг сўрилиш даражасида клиник аҳамиятли фарқлар қайд этилмаган. Препаратнинг 400 мг карбамазепинни сақлайдиган таблеткасини бир марта ичга қабул қилинганидан кейин ўзгармас фаол модданинг плазмадаги концентрациясининг тахминан 4,5 мкг/мл бўлган ўртача қийматига эришилади.
Мезакар® препаратининг биокиришаолиши перорал қўллаш учун турли шаклларида 85-100% ни ташкил этди. Овқатланиш Мезакар® препарати дозаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда карбамазепиннинг сўрилиши тезлиги ва даражасига сезиларли равишда таъсир қилмайди.
Плазмада препаратнинг мувозанат концентрацияларига 1-2 ҳафта чегарасида эришилади, бу жигар фермент тизимларининг карбамазепин билан аутоиндукциясининг, бир вақтда қўлланиладиган бошқа дори воситалари билан гетероиндукциясининг ўзига хос индивидуал хусусиятларига, шунингдек даволашга қадар беморнинг ҳолатига, препарат дозасига ва даволаш давомийлигига боғлиқ.
Карбамазепин турли препаратларининг биокиришаолиши ўзгариб туриши мумкин; паст самарадорликни ёки эпилепсия хуружлари хавфини, шунингдек ножўя таъсирларнинг кучайишини олдини олиш мақсадида дори шаклини ўзгартиришдан тийилиш мақсадга мувофиқ.
Тақсимланиши
Карбамазепинни қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 70–80% ни ташкил этади. Ўзгармас карбамазепиннинг орқа мия суюқлигида ва сўлакдаги концентрацияси фаол модданинг оқсиллар билан боғланмаган заррачасига (20–30%) пропорционал. Она сутида карбамазепин концентрацияси унинг қон плазмасидаги даражасининг 25-60 фоизини ташкил этади.
Карбамазепин йўлдош тўсиғи орқали сингиб ўтади. Карбамазепин тўлиқ сўрилганида эҳтимол қилинган тақсимланиш ҳажми 0,8-1,9 л/кг ни ташкил этади.
Биотрансформацияси
Карбамазепин кўпинча эпоксид йўли орқали жигарда метаболизмга учрайди, бунинг оқибатида асосий метаболитлар – 10,11-трансдиол ҳосиласи ва глюкурон кислотаси билан унинг конъюгати ҳосил бўлади.
Р450 цитохроми 3А4 ферменти карбамазепиннинг карбамазепин-10,11-эпоксидга биотрансформациясини таъминлайдиган асосий изофермент бўлиб ҳисобланади. Ушбу метаболик реакциялар оқибатида шунингдек 9-гидрокси-метил-10-карбамоилакридан «кичик» метаболити ҳам ҳосил бўлади. Карбамазепинни бир марта перорал қўлланилганидан кейин фаол модданинг тахминан 30 фоизи эпоксидли метаболизмнинг якуний маҳсулотлари кўринишида сийдикда аниқланади.
Карбамазепин биотрансформациясининг бошқа муҳим йўллари турли моногидроксилатли ҳосилаларнинг, шунингдек уридилдифосфат-глюкуронозилтрансфераза (UGT2В7) иштирокида карбамазепиннинг N-глюкурониди ҳосил бўлишига олиб келади.
Чиқарилиши
Ўзгармас карбамазепиннинг ярим чиқарилиши даври препарат бир марта қабул қилинганидан кейин ўртача 36 соатни ташкил этади. Карбамазепиннинг жигар микросомал ферментлари фаоллигини индукциялашга қодирлиги муносабати билан доимий қабул қилинганида ярим чиқарилиши даври ўртача 16-24 соатни ташкил этади. Бошқа препаратлар, микросомал ферментларнинг индукторлари (масалан, фенитоин, фенобарбитон) билан биргаликда даволанаётган пациентларда ярим чиқарилиши даври ўртача 9-10 соатни ташкил этади.
10,11-эпоксид метаболитининг ярим чиқарилиши ўртача даври препарат бир марта қабул қилинганидан кейин ўрта ҳисобда 6 соатни ташкил этади.
400 мг карбамазепин бир марта орал қабул қилинганидан кейин унинг 72% сийдик билан ва 28% нажас билан чиқарилади. Буйракларда тахминан 2% ўзгармас карбамазепин кўринишида ва тахминан 1 фоизи фармакологик фаол 10,11-эпоксид метаболити кўринишида қайта сўрилади.
Пациентларда фармакокинетик тавсиф кўрсаткичлари
Қон плазмасида карбамазепиннинг даволаш мувозанат концентрацияси сезиларли индивидуал ўзгаришларга эга. Пациентларнинг кўпчилиги учун у 4-12 мкг/мл атрофида бўлади, бу 17-50 мкмоль/л га мос келади. 10,11-эпоксид-карбамазепин концентрацияси қон плазмасида карбамазепин даражасининг тахминан 30 фоизини ташкил этади.
Карбамазепин кучли даражада чиқарилиши туфайли болаларга даволаш концентрацияларини қўллаб-қувватлаш учун катталарга нисбатан карбамазепиннинг юқори дозалари (мг/кг да) керак бўлиши мумкин.
Кекса ёшдаги пациентларда улардан ёшроқ бўлган катта ёшдаги пациентларга нисбатан карбамазепин фармакокинетикаси ўзгаришига кўрсатмалар мавжуд эмас.
Жигар ва буйрак фаолиятида бузилиши бўлган пациентларда карбамазепин фармакокинетикасига доир маълумотлар мавжуд эмас.
Қўлланилиши
- эпилепсияда: оддий парциал хуружлар (фокал хуружлар); мураккаб парциал хуружлар (психомотор хуружлар); тарқоқ, асосан фокал генездаги хуружлар (уйқу пайтида тарқоқ хуружлар, диффуз тарқоқ хуружлар); эпилепсиянинг аралаш шаклларида;
- учталик нерв невралгиясида;
- тил-бўғиз нервининг идиопатик невралгиясида;
- оғриқ синдроми билан диабетик нейропатияда;
- тарқоқ склерозда эпилепсия шаклдаги тиришишларда;
- алкоголли абстинентли синдромда тиришиш хуружлари ривожланишини олдини олишда;
- психозда (асосан маниакал-депрессив ҳолатларда, ташвишли, ажитацияланган ва ипохондрик депрессия ва кататоник қўзғалувчанликда) қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Мезакар® 2-3 марта ичга қабул қилиш учун буюрилади. Мезакар® препаратини овқатланиш вақтида, ундан кейин ёки овқатланишлар оралиғида озроқ миқдордаги суюқлик, масалан бир стакан сув билан ичиш мумкин.
Хитойлик Хан этник гуруҳига ва тай миллатига мансуб пациентларни даволаниш бошланишидан олдин HLA-B*1502 аллели катта эҳтимол билан карбамазепин келтириб чиқарадиган оғир Стивенс-Жонсон синдроми ривожланиши хавфини назарда тутиши муносабати билан мазкур аллел мавжудлигига тестдан ўтказиш тавсия этилади («Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари» бўлимида генетик синовлар ва тери реакциялари ҳақидаги ахборотга қаранг).
Эпилепсияда:
Карбамазепин дозалари хуружларни мос равишда назорат қилишга эриши учун ҳар бир бемор учун индивидуал равишда танланиши керак. Оптимал дозани аниқлаш учун қон плазмасида карбамазепин концентрациясини мониторинг қилиш фойдали бўлиши мумкин. Эпилепсияни даволашда плазмадаги концентрация одатда 4-12 мкг/мл (17-50 мкмоль/л) ни ташкил этиши керак («Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари» бўлимига қаранг).
Катталарда: Мезакар® препаратининг барча дори шакллари учун дозани шундай тарзда босқичма-босқич ошириш тавсия этиладики, бунда танланган доза ҳар бир пациентга индивидуал равишда мос келсин.
Мезакар® препарати дозасини бир неча қабул қилишларга ажратиш лозим, бироқ бошланғич тавсия этилган доза бир кунда 1-2 марта 100-200 мг ни ташкил этади. Сўнгра оптимал таъсирга эришиш учун дозани босқичма-босқич ошириш мумкин, у кўпинча 800-1200 мг/суткани ташкил этади. Айрим ҳолларда суткада 1600 мг ёки ҳатто 2000 мг зарур бўлиши мумкин.
Кексаларда: дориларнинг ўзаро таъсирини инобатга олган ҳолда кекса ёшдаги пациентларга дозани эҳтиёткорлик билан танлаш лозим.
Болалар ва ўсмирларда: Мезакар® препаратининг барча дори шакллари учун дозани шундай тарзда ошириш тавсия этиладики, бунда танланган доза ҳар бир пациентга индивидуал равишда мос келсин.
Одатда даволашни суткада бир неча қабул қилишлар билан тана вазнининг ҳар бир килограммига 10-20 мг дозада ўтказиш лозим.
Мезакар®таблеткаларини жуда ёш болаларда қўллаш тавсия этилмайди.
5-10 ёшда: суткада 400–600 мг (суткада 2-3 х 200 мг таблетка, бир неча марта қабул қилиш учун) дозада.
10-15 ёшда: суткада 600–1000 мг (суткада 3-5 х 200 мг таблетка, бир неча марта қабул қилиш учун) дозада.
>15 ёшда: суткада 800-1200 мг (дозаси катталардаги каби) дозада.
Тавсия этиладиган энг юқори доза
6 ёшгача: 35 мг/кг/сутка
6-15 ёш: 1000 мг/сутка
>15 ёш: 1200 мг/сутка.
Эпилепсияга қарши препаратлар мумкин бўлганида монотерапия сифатида буюрилиши керак, бироқ политерапияда дозани оширишнинг айнан ўша режимига амал қилинади.
Мезакар® препаратини эпилепсияга қарши ўтказилаётган даволашга аста-секин, дозани ушлаб турган ҳолда ёки, агар зарурат бўлса, бошқа антиэпилептиклар дозасини ўзгартирган ҳолда қўшиш лозим («Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири ёки ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари» бўлимига қаранг).
Учталик нерв невралгияси
Суткада 200–400 мг ни ташкил этадиган бошланғич дозани оғриқ тўлиқ йўқ бўлишига қадар (суткада 3-4 марта ўртача 200 мг га) ошириб борилади. Кўпчилик пациентлар учун препаратнинг суткада 3-4 марта 200 мг ли дозаси оғриқсиз ҳолатни ушлаб туриш учун етарли бўлади. Айрим ҳолларда Мезакар® препаратининг суткада 1600 мг ли дозаси керак бўлади. Оғриқ йўқолганидан кейин дозани қўллаб-қувватлови минимал дозагача аста-секин пасайтирилади. Тавсия қилинадиган энг юқори доза суткада 1200 мг га тенг. Оғриқ йўқолганидан кейин даволашни янги хуруж пайдо бўлишига қадар аста-секин якунлаш лозим.
Кексаларда:
Учталик нерв невралгиясида дозалари
Кекса ёшдаги инсонларда препаратларнинг ўзаро таъсири ва эпилепсияга қарши турли воситаларнинг фармакокинетика хусусиятлари фарқланиши муносабати билан Мезакар® препарати дозаларини эҳтиёткорлик билан танлаш лозим.
Кекса ёшдаги пациентлар учун 100 мг ли бошланғич доза тавсия этилади. 100 мг ли бошланғич дозани оғриқ синдроми йўқолишига қадар босқичма-босқич (одатда суткада 3 ёки 4 марта 200 мг) ошириш керак. Сўнгра дозани қўллаб-қувватловчи минимал дозага қадар пасайтириш лозим. Айрим ҳолларда Мезакар® препаратининг суткада 1600 мг ли дозаси керак бўлади. Тавсия қилинадиган энг юқори доза суткада 1200 мг га тенг. Оғриқ йўқолганидан кейин даволашни янги хуруж пайдо бўлишига қадар аста-секин якунлаш лозим.
Литий билан даволаб бўлмайдиган пациентларда маниакал-депрессив психозни олдини олиш
Бошланғич доза бир нечта марта қабул қилган ҳолда суткада 400 мг га тенг, дозани симптомлар устидан назорат ўрнатилишига қадар ёки бир кунда бир нечта марта қабул қилган ҳолда 1600 мг йиғинди дозасига эришилишига қадар босқичма-босқич ошириб борилади. Одатда даволашни бир нечта марта қабул қилишга ажратган ҳолда суткада 400-600 мг доза билан олиб бориш лозим.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳларида
Буйрак/жигар фаолияти бузилишида
Буйрак ёки жигар фаолиятида бузилишлари бўлган пациентларда карбамазепин фармакокинетикаси ҳақидаги маълумотлар йўқ.
Ножўя таъсирлари
Хавфсизлик профилига доир йиғма ахборот
Айниқса Мезакар® препарати билан даволашни бошланишида ёки препаратнинг ўта юқори бошланғич дозаси қабул қилинганида, ёки кекса ёшдаги пациентларни даволашда тез-тез ёки жуда тез-тез номақбул реакциялар, масалан, марказий нерв тизими (МНТ) томонидан (бош айланиши, бош оғриғи, атаксия, уйқучанлик, сирқовланиш, диплопия); меъда-ичак йўллари томонидан (кўнгил айнаши, қусиш), шунингдек аллергик тери реакциялари юзага келади.
Дозага боғлиқ ножўя реакциялари, қоида тариқасида, бир неча кундан кейин ўзидан ўзи ҳам, препарат дозаси вақтинча пасайтирилганидан кейин ҳам йўқолади. МНТ томонидан ножўя реакцияларнинг ривожланиши препарат дозасини нисбий ошириб юборилиши ёки қон плазмасида фаол модда концентрациясининг кучли ўзгаришлари оқибати бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда қон плазмасида фаол субстанцияси даражасини мониторинг қилиш ва препаратнинг суткалик дозасини алоҳида кичикроқ (3-4) дозаларга ажратиш тавсия этилади.
Клиник синовларларда ва ўзидан ўзи берилган хабарларда олинган номақбул реакцияларнинг йиғма жадвали
Ножўя таъсирлар MedDRA бўйича аъзолар тизимларини таснифлаш асосида тақдим этилган.
Аъзолар тизимларининг ҳар бир синфида номақбул реакциялар улар юзага келиши тез-тезлиги бўйича келтирилган бўлиб, аввал энг кўр учрайдиган таъсирлар, сўнгра эса оғирлиги даражаси камроқ реакциялар санаб ўтилади. Қуйида санаб ўтилган номақбул реакциялар қуйидагича (CIOMS III) таснифланган: «жуда тез-тез » (≥1/10), «тез-тез» (≥1/100, <1/10), «тез-тез эмас» (≥1/1000, <1/100), «кам ҳолларда» (≥1/10000, <1/1000), «жуда кам ҳолларда» (<1/10000).
Қон ва лимфа тизимлари томонидан | |
Жуда тез-тез: | Лейкопения |
Тез-тез: | Тромбоцитопения, эозинофилия |
Кам ҳолларда: | Лейкоцитоз, лимфаденопатия |
Жуда кам ҳолларда: | Агранулоцитоз, апластик анемия, панцитопения, чин эритроцитар аплазия, анемия, мегалобластик анемия, ретикулоцитоз, гемолитик анемия |
Номаълум: | Суяк илиги фаолиятининг сўндирилиши |
Иммун тизими томонидан | |
Кам ҳолларда: | Препаратга нисбатан юқори сезувчанликнинг секинлашган реакциялари, улар иситмали қалтираш, тери тошмаси, томирларнинг яллиғланиши, лимфаденопатия, псевдолимфома, артралгия, лейкопения, эозинофилия, гепатоспленомегалия, жигар функционал пробалари кўрсаткичларининг ўзгариши ва турли комбинацияларда учрайдиган сафро йўлларининг йўқолиши синдроми (жигар ички сафро йўлларининг бузилиши ва йўқолиши) билан кечади. Жараёнга бошқа аъзолар (масалан, жигар, ўпка, буйраклар, ошқозон ости бези, миокард, йўғон ичак) жалб қилиниши мумкин. |
Жуда кам ҳолларда: | Анафилактик реакция, шиш, ангионевротик шиш, гипогаммаглобулинемия |
Номаълум**: | Дорига нисбатан эозинофилия ва тизимли ҳолатлар (DRESS) билан кечадиган тери реакцияси |
Инфекцион ва паразитар касалликлар | |
Номаълум**: | ВЭБ-инфекциянинг реактивацияси |
Эндокрин тизими томонидан | |
Тез-тез: | Шиш, суюқликнинг ушланиб қолиниши, тана вазнининг ортиши, антидиуретик гормон келтириб чиқарган гипонатриемия ва қоннинг осмолярлилиги пасайиши (АДГ таъсири), у кам ҳолларда яққол ифодаланган лоҳаслик, қусиш, бош оғриғи, онгнинг хиралашуви, асаб бузилиши билан интоксикацияга олиб келади. |
Жуда кам ҳолларда: | Галакторея, гинекомастия |
Метаболизм ва овқатланиш томонидан | |
Кам ҳолларда: | Фолий танқислиги билан анемия, иштаҳанинг пасайиши |
Жуда кам ҳолларда: | Ўткир порфирия (ўткир интермитацияловчи ва аралаш порфирия), ўткир бўлмаган порфирия (тери-жигар порфирияси) |
Руҳият томонидан | |
Кам ҳолларда: | Галлюцинациялар (кўриш ва эшитиш билан), депрессия, тажовузкорлик, ажитация, қўзғалувчанлик ҳолати, онгнинг хиралашуви. |
Жуда кам ҳолларда: | Психознинг фаоллашуви |
Нерв тизими томонидан | |
Жуда тез-тез: | Атаксия, бош айланиши, уйқучанлик |
Тез-тез: | Диплопия, бош оғриғи |
Тез-тез эмас: | Анормал ғайри ихтиёрий ҳаракатлар (масалан, тремор, астериксис, дистония, учиб тортишиш), нистагм |
Кам ҳолларда: | Дискинезия, кўз ҳаракатининг бузилиши, нутқнинг бузилиши (масалан, артикуляциянинг бузилиши ёки нутқнинг тушунарсиз эканлиги), хореоатетоз, периферик нейропатия, парестезия, парез. |
Жуда кам ҳолларда: | Хавфли нейролептик синдром, миоклонусли ва периферик эозинофилияли асептик менингит, дисгевзия |
Номаълум**: | Седатив таъсир, хотиранинг бузилиши |
Кўриш аъзолари томонидан | |
Тез-тез: | Аккомодациянинг бузилиши (масалан, кўришнинг хиралиги) |
Жуда кам ҳолларда: | Кўз гавҳарининг хиралашиши, конъюнктивит |
Эшитиш аъзоси ва мувозанат томонидан | |
Жуда камда: | Эшитишнинг бузилиши, масалан, қулоқларда шовқин, юқори эшитиш сезувчанлиги, эшитишнинг пасайиши, тон юқорилиги қабул қилинишини ўзгариши |
Юрак томонидан | |
Кам ҳолларда: | Юрак ўтказувчанлигининг бузилиши |
Жуда кам ҳолларда: | Аритмия, ҳушдан кетиш билан атриовентрикуляр блокада, брадикардия, юракнинг турғун етишмовчилиги, юрак ишемик касаллигининг кучайиши |
Томирлар томонидан | |
Кам ҳолларда: | Гипертония ёки гипотония |
Жуда кам ҳолларда: | Томир коллапси, эмболизм (масалан, ўпка эмболияси), тромбофлебит. |
Нафас олиш, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан | |
Жуда кам ҳолларда: | Иситмали қалтираш, ҳансираш, пневмонит ёки пневмония билан кечадиган ўпкада юқори сезувчанлик реакциялари |
Меъда-ичак йўллари томонидан | |
Жуда тез-тез: | Кўнгил айнаши ва қусиш |
Тез-тез: | Оғизнинг қуриши, суппозиторийлар қўлланилганида ректал ачишишлар пайдо бўлиши мумкин |
Тез-тез эмас: | Диарея, қабзият |
Кам ҳолларда: | Қоринда оғриқ |
Жуда кам ҳолларда: | Панкреатит, глоссит, стоматит |
Номаълум**: | Колит |
Гепатобилиар тизим томонидан | |
Кам ҳолларда: | Гепатининг холестатик, паренхиматоз (гепатоцеллюляр) ёки аралаш шакли, сафро йўлларининг йўқолиши синдроми, сариқлик |
Жуда кам ҳолларда: | Жигар етишмовчилиги, жигарнинг гранулематоз шикастланиши |
Тери ва тери ости тўқималари томонидан | |
Жуда тез-тез: | Эшакеми, у ўткир аллергик дерматит бўлиши мумкин |
Тез-тез эмас: | Эксфолиатив дерматит |
Кам ҳолларда: | Тизимли қизил югурик, қичишиш |
Жуда кам ҳолларда: | Стивенс-Жонсон синдроми*, токсик эпидермал некролиз, ёруғликка сезувчанлик реакцияси, кўп шаклли эритема, бўғимсимон эритема, пигментациянинг бузилиши, пурпура, акне, жадал терлаш, алопеция, ортиқча тукларнинг пайдо бўлиши |
Номаълум**: | Ўткир тарқоқ экзентематоз пустулёз**, лихеноидли кератоз, онихомадезис |
Суяк-мушак тизими, бириктирувчи тўқима ва суяклар томонидан | |
Кам ҳолларда: | Мушак заифлиги |
Жуда кам ҳолларда: | Суяк тўқимасида метаболизмнинг бузилиши (плазмада кальций ва қонда 25-гидроксихолекальциферол миқдорининг қисқариши), бу остеомаляция/остеопороз, артралгия, мушак оғриқлари, мушак спазмларига олиб келади |
Номаълум**: | Синишлар |
Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан | |
Жуда кам ҳолларда: | Тубулоинтерстициал нефроз, буйрак етишмовчилиги, буйраклар фаолиятининг бузилиши (масалан, альбуминурия, гематурия, олигурия ва қонда мочевина/ азотемия), сийдикнинг тутилиб қолиши, тез-тез сийиш |
Репродуктив тизим томонидан | |
Жуда кам ҳолларда: | Жинсий бузилишлар/эректил дисфункция, сперматогенез бузилиши (сперматозоидлар сонини ва/ёки уларнинг ҳаракатчанлигини пасайиши) |
Умумий бузилишлар ва препаратни юбориш жойида асоратлар | |
Жуда тез-тез: | Чарчаш |
Лаборатория тадқиқотлари ва инструментал тадқиқотларнинг натижалари | |
Жуда тез-тез: | Гамма-глутамилтранспептидазанинг ошиши (жигар ферментлари индукцияси муносабати билан), бу кўпинча клиник аҳамиятга эга эмас |
Тез-тез: | Қонда ишқорий фосфатаза даражасининг ошиши |
Тез-тез эмас: | Трансаминазалар даражасини ошиши |
Жуда кам ҳолларда: | Кўз ички босимининг юқорилиги, қонда холестерин, юқори зичликдаги липопротеин, триглицеридлар даражасининг ошиши. Қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши: L-тироксин (эркин тироксин, тироксин, трийодтиронин) даражасининг пасайиши ва тиреотроп гормони даражасининг ошиши, бу одатда клиник кўринишларга эга эмас, қонда пролактин даражасини ўсиши |
Номаълум**: | Суяк зичлигининг пасайиши |
* Айрим Осиё мамлакатларида кам ҳолларда намоён бўлади. «Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари» бўлимига қаранг.
**Ўзидан ўзи берилган хабарларда келтирилган қўшимча ножўя реакциялар (тез-тезлиги номаълум).
Қуйидаги салбий ҳолатлар Мезакар® препаратининг рўйхатдан ўтказилганидан кейинги қўлланилиши тажрибасида ўзидан ўзи берилган хабарлардан ва адабиётдан олинган. Мазкур реакциялар ҳақида аҳоли мустақил равишда ноаниқ миқдорда хабар қилганлиги туфайли, уларнинг тез-тезлигини аниқ баҳолаш мумкин эмас, шу сабабли улар «номаълум» тоифасига киритилади. Ножўя таъсирлар MedDRA бўйича аъзолар тизимлари таснифи асосида тақдим этилган. Аъзолар тизимларининг ҳар бир синфида номақбул реакциялар уларнинг юзага келиши тез-тезлиги бўйича, энг оғир даражасидан бошлаб келтирилган.
Пациентларда карбамазепин билан узоқ вақт даволанганда суяк тўқимаси минерал зичлигининг пасайиши, остеогенез бузилишлари, остеопороз ва суяк синиши ҳолатлари ҳақида хабарлар берилган. Карбамазепиннинг суяк тўқимаси метаболизмига таъсири механизми аниқланмаган.
Генетик маркерлар ва Стивенс–Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, дориларга нисбатан юқори сезувчанлик синдроми, ўткир тарқоқ экзентематоз пустулёз ва макулопапулёзли тошма каби терининг салбий ҳолатлари юзага келиши ўртасида етарлича далиллар мавжуд. Япон миллатига мансуб ва европалик пациентларда мазкур реакциялар HLA-A*3101 аллели мавжуд бўлганида карбамазепин қўлланилиши билан боғлиқ. Бошқа маркер – HLA-B*1502 хитойлик Хан этник гуруҳига, тай миллатига мансуб пациентларда ва келиб чиқиши осиёлик бўлган айрим инсонларда Стивенс–Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз билан кучли ўзаро боғлиқликни кўрсатди.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Анамнезда карбамазепинга ёки кимёвий жиҳатдан ўхшаш дори препаратларга (трициклик антидепрессантлар каби) ёки препаратнинг бошқа таркибий қисмларига юқори сезувчанликда.
Атриовентрикуляр блокадали, анамнезда суяк илиги билан қон ҳосил қилинишини сўндирилиши ёки жигар порфирияси (масалан, ўткир такрорланиб турувчи порфирия, вариегат порфирияси, кечки тери порфирияси) мавжуд бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Мезакар® препаратини моноаминоксидаза ингибиторлари билан комбинацияда қўллаш мумкин эмас («Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири ёки ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари» бўлимига қаранг).
Махсус кўрсатмалар
Кўмир сорбентлари билан гемоперфузияни ўтказиш тавсия этилади. Гемодиализ карбамазепин дозаси ошириб юборилганлигини даволашнинг самарали усули бўлиб ҳисобланади. Дозани ошириб юборилиши бошлангандан кейин 2 ва 3-кунлари доза ошириб юборилишининг симптомлари такроран кучайиши мумкин, карбамазепиннинг секин сўрилишидан келиб чиқади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида
Ҳомиладорлик даврида
Маълумки, эпилепсия билан касалланган ва даволанмаётган оналардан туғилган болалар ҳомила ривожланиши бузилишларига, жумладан ривожланиш нуқсонларига бошқаларга нисбатан кўпроқ мойил бўладилар. Мезакар® препаратини умуртқалар тўш суягининг қопланмаслиги (spina bifida) ва бошқа туғма нуқсонлар – бош чаноғи-юз тузилмалари ривожланишининг нуқсонлари (тиртиқ лаб, бўри оғиз), юрак-томир тизими аъзоларининг нуқсонлари, гипоспадия, шунингдек бошқа аъзолар тизимлари нуқсонлари каби туғма касалликлар ва ривожланиш нуқсонлари билан боғлиқлиги ҳақидаги хабарлар мавжуд.
Пациентларни ҳомила ривожланиши бузилишининг юқори хавфи эҳтимоли ҳақида хабардор қилиш, шунингдек туғруқдан олдинги текширувини ўтказиш лозим. Шимолий америка ҳомиладорлар регистри маълумотларига асосланган ҳолда туғилгандан кейин 12 ҳафталик даврида аниқланган жарроҳлик, тиббий, косметик аҳамиятга эга ривожланишнинг асосий туғма нуқсонлари ҳиссасига ҳомиладорликнинг биринчи триместрида фақат карбамазепин билан даволанган 3,0% (95% ИИ 2,1–4,2%) оналар ва эпилепсияга қарши даволашни қабул қилмаган 1,1% (95% ИИ 0,35–2,5%) ҳомиладор аёллар тўғри келади (нисбий хавф 2,7, 95% ИИ 1,1–7,0).
Юқорида баён қилинганларни инобатга олган ҳолда:
- эпилепсияси бўлган ҳомиладор аёлларни даволаш ўта эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак.
- агар Мезакар® препаратини қабул қилаётган аёл ҳомиладор бўлиб қолса ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлса, ёки ҳомиладорлик даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида, даволашдан кутиладиган самарани ва эҳтимол кутиладиган асоратларни, айниқса ҳомиладорликнинг биринчи 3 ойида, синчковлик билан солиштириш лозим.
- Бола туғиш давридаги аёлларга Мезакар® препаратини монотерапия сифатида буюриш лозим, чунки ҳомиланинг туғма нуқсонлари ривожланиши тез-тезлиги препаратни монотерапия сифатида буюрилишига нисбатан эпилепсияга қарши комбинацияланган даволаш қўлланилганида юқори бўлади. Ривожланиш нуқсонлари карбамазепинни политерапия таркибида қўлланилиши натижаси сифатида маълум бир препаратларга боғлиқ равишда ўзгариб туриши мумкин ва уларнинг хавфи вальпроат билан комбинацияда юқори бўлиши мумкин.
- карбамазепинни самарали минимал дозада буюриш лозим. Плазмадаги концентрацияси хуружларнинг пайдо бўлиши назорат қилиниши шарти билан 4-12 мкг/мл даволаш диапазонининг минимал даражасида ушланиб турилиши керак. Карбамазепин қўлланилганида нуқсонларнинг ривожланиши хавфи дозага, айнан эса доза 400 мг/суткадан ортиқни ташкил этганида, боғлиқ бўлишига далил мавжуд. Ривожланиш бузилишлари сони карбамазепин юқори дозаларини қабул қилиш вақтига нисбатан камроқ бўлган.
- пациентларни ҳомила ривожланиши бузилишининг юқори хавфи эҳтимоли ҳақида хабардор қилиш, шунингдек туғруқдан олдинги текширувни ўтказиш лозим.
- ҳомиладорлик вақтида эпилепсияга қарши самарали даволашни тўхтатиб туриш лозим эмас, чунки касалликнинг ривожланибю кетиши она ва ҳомилага салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Мониторинг ва огоҳлантириш
Маълумки, ҳомиладорлик даврида фолий кислотаси танқислиги ривожланади. Эпилепсияга қарши воситалар ушбу танқисликни кучайтириши ҳақида хабар берилган. Бу эпилепсияга қарши воситаларни қабул қилган аёллардан туғиладиган болаларда туғма нуқсонлар тез-тезлиги ортишига хизмат қилади. Шу сабабли ҳомиладорликка қадар ва ҳомиладорлик вақтида фолий кислотасини қўшимча равишда қабул қилиш тавсия этилади.
Янги туғилган чақалоқлар
Янги туғилган чақалоқларда юқори қон кетишини олдини олиш мақсадида ҳомиладорликнинг охирги ҳафталарида аёлларга, шунингдек янги туғилган чақалоқларга K1 витаминини буюриш тавсия этилади.
Оналари Мезакар® препаратини тиришишларга қарши бошқа воситалар билан бирга қабул қилган янги туғилган чақалоқларда эпилепсия хуружлари ва/ёки нафас сўндирилишининг бир неча ҳоллари баён қилинган. Бундан ташқари, оналари Мезакар® препаратини қабул қилган янги туғилган чақалоқларда қусиш, диарея ва/ёки овқатланиш сустлигининг бир неча ҳоллари ҳақида хабар берилган. Эҳтимол, ушбу реакциялар ўзи билан препарат қабул қилинишини бекор қилиш синдроми янги туғилган чақалоқларда намоён бўлишини ифодалайди.
Бола туғиш ёшидаги аёллар ва контрацепция воситалари
Ферментларнинг индукцияси муносабати билан Мезакар® препарати эстрогенлар ва/ёки прогестеронни сақлайдиган ҳомиладорликка қарши перорал воситалар самарадорлигини пасайтириши мумкин, шу сабабли бола туғиш ёшидаги аёллар препарат билан даволаш даврида ҳомиладорликдан сақланишнинг муқобил усулларини қўллаши лозим.
Лактация даврида
Карбамазепин она сутига сингиб ўтади, унда концентрация қон плазмасидаги даражасидан 25-60% ни ташкил этади. Шу сабабли янги туғилган чақалоқлар учун она сути билан эмизишнинг афзалликларини ва эҳтимоли бўлган номақбул оқибатларни таққослаш лозим. Мезакар® препаратини қабул қилувчи оналар болаларини она сути билан эмизишлари мумкин, аммо шу шарт биланки, эҳтимоли бўлган ножўя реакциялар (масалан, яққол ифодаланган уйқучанлик, аллергик тери реакциялари) ривожланишига нисбатан бола устидан кузатув ўрнатилади. Карбамазепинни антенатал равишда ёки она сути билан қабул қилган болаларда холестатик гепатит ҳоллари баён қилинган бўлиб, шу муносабат билан гепато-билиар тизим томонидан ножўя таъсирларни ташҳислаш мақсадида бундай болалар устидан кузатув олиб бориш лозим.
Фертиллиги
Эркаклар фертиллигининг бузилишлари ва/ёки сперматогенез бузилишлари ҳақида кам ҳолларда хабарлар берилган.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Р450 3А4 цитохроми (CYP3A4) карбамазепиннинг фаол метаболити – 10,11-эпоксиди ҳосил бўлишини катализация қиладиган асосий фермент бўлиб ҳисобланади. CYP3A4 ингибиторларини бир вақтда қўлланилиши қон плазмасида карбамазепин концентрацияси ошишини келтириб чиқариши мумкин, бу ўз навбатида ножўя реакциялар ривожланишига олиб келиши мумкин. CYP3A4 индукторларини бир вақтда қўлланилиши карбамазепин метаболизмини кучайтириши мумкин, бу қон зардобида карбамазепин концентрацияси пасайишига ва даволаш самараси сусайишига олиб келади. Шундай тарзда CYP3A4 индуктори қабул қилинишини тўхтатиш карбамазепин метаболизми тезлигини пасайтириши мумкин, бу қон плазмасида карбамазепин даражаси ошишига олиб келади.
Карбамазепин CYP3A4 нинг ҳамда жигарда І фаза ва ІІ фаза бошқа фермент тизимларининг кучли индуктори бўлиб ҳисобланади, шу сабабли қон плазмасида метаболизмини индукциялаш йўли орқали CYP3A4 билан кўпроқ метаболизмга учрайдиган бошқа препаратларнинг концентрациясини пасайтириши мумкин.
Одамнинг микросомал эпоксид-гидролазаси ўзи билан карбамазепин-10,11-эпоксиднинг 10,11-трансдиол ҳосилалари ҳосил бўлишига жавобгар бўлган ферментни ифодалайди. Одамнинг микросомал эпоксид-гидролазаси ингибиторларини бир вақтда қўлланилиши қон плазмасида карбамазепин-10,11-эпоксидининг концентрациялари ошишига олиб келиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларга олиб келувчи ўзаро таъсирлар
Мезакар® препаратини моноаминоксидаза (МАО) ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди; препарат қўлланилиши бошланишидан олдин, агар клиник ҳолатлар имкон берса, МАО ингибитори қабул қилинишини энг камида 2 ҳафта олдин ёки ундан эртароқ тўхтатиш зарур («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг).
Плазмада карбамазепин даражасини ошириши мумкин бўлган воситалар
Қон плазмасида карбамазепин даражасини ошиши номақбул реакциялар (бош айланиши, уйқучанлик, атаксия, диплопия) пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлиги туфайли, қуйида санаб ўтилган препаратлар билан бир вақтда қўлланилганида Мезакар® препарати дозасига мувофиқ равишда тузатиш киритиш ва/ёки қон плазмасида унинг даражаларини назорат қилиш зарур.
Аналгетиклар, яллиғланишга қарши препаратлар: декстропропоксифен.
Андрогенлар: даназол.
Антибиотиклар: макролидли антибиотиклар (масалан, эритромицин, кларитромицин), ципрофлоксацин.
Антидепрессантлар: флуоксетин, флувоксамин, пароксетин, тразодон.
Эпилепсияга қарши воситалар: вигабатрин.
Замбуруғга қарши воситалар: азоллар (масалан, итраконазол, кетоконазол, флуконазол, вориконазол). Вориконазол ёки итраконазол билан даволанаётган пациентларга эпилепсияга қарши муқобил воситалар тавсия этилиши мумкин.
Антигистамин препаратлар: лоратадин.
Антипсихотик препаратлар: оланзапин.
Туберкулёзга қарши препаратлар: изониазид.
Вирусларга қарши препаратлар: ОИВ ни даволаш учун протеаза ингибиторлари (масалан, ритонавир).
Карбоангидраза ингибиторлари: ацетазоламид.
Юрак-томир дори воситалари: дилтиазем, верапамил.
Овқат ҳазм қилиш йўллари касалликларини даволаш учун препаратлар: эҳтимол циметидин, омепразол.
Бошқа моддалар: грейпфрут шарбати, никотинамид (фақат юқори дозаларда).
Қон плазмасида карбамазепиннинг фаол метаболити бўлган 10, 11-эпоксиди даражасини ошириши мумкин бўлган препаратлар
Қон плазмасида карбамазепиннинг фаол метаболити бўлган 10, 11-эпоксидининг юқори даражаси ножўя реакциялар (масалан бош айланиши, уйқучанлик, атаксия, диплопия) ривожланишини келтириб чиқариши мумкинлиги туфайли, кветиапин, примидон, прогабид, вальпрой кислотаси, валноктамид ва валпромид каби препаратлар билан бир вақтда қўлланилганида Мезакар® препарати дозасига мувофиқ равишда тузатиш киритиш ва/ёки қон плазмасида унинг даражасини назорат қилиш зарур.
Қон плазмасида карбамазепиннинг даражасини пасайтириши мумкин бўлган препаратлар
Қуйида санаб ўтилган препаратлар билан бир вақтда қўлланилганида Мезакар® препарати дозасига мувофиқ равишда тузатиш киритиш зарур бўлиши мумкин.
Эпилепсияга қарши препаратлар: окскарбазепин, фенобарбитал, фенитоин (фенитоин билан интоксикацияни ва карбамазепиннинг субтерапевтик концентрацияларини олдини олиш мақсадида, карбамазепин билан даволаш бошланишидан олдин қон плазмасида фенитоин концентрацияси 13 мкг/мл етишига қадар унга тузатиш киритиш тавсия этилган) ва фосфенитоин, примидон ва клоназепам (гарчанд унга доир маълумотлар қарама-қарши бўлса ҳам).
Ўсмаларга қарши препаратлар: цисплатин ёки доксорубицин.
Туберкулёзга қарши препаратлар: рифампицин.
Бронходилататорлар ёки астмага қарши препаратлар: теофиллин, аминофиллин.
Дерматологик препаратлар: изотретиноин.
Бошқа моддалар билан ўзаро таъсири: қизилпойчани (Hypericum perforatum) сақлайдиган препаратлар.
Қон плазмасида бир вақтда қўлланилиши буюрилган препаратлар даражасига карбамазепиннинг таъсири
Карбамазепин қон плазмасида айрим препаратлар даражасини пасайтириши ва уларнинг таъсирларини камайтириши ёки тенглаштириши мумкин. Қуйида келтирилган препаратлар дозасига клиник талабларга мувофиқ тузатиш киритиш зрурати юзага келиши мумкин.
Аналгетиклар, яллиғланишга қарши препаратлар: бупренорфин, метадон, парацетамол (карбамазепинни парацетамол (ацетаминофен) билан узоқ вақт қўлланилиши гепатотоксиклик ривожланишини келтириб чиқариши мумкин), феназон (антипирин), трамадол.
Антибиотиклар: доксициклин, рифабутин.
Антикоагулянтлар: перорал антикоагулянтлар (масалан, варфарин ва аценокумарол).
Антидепрессантлар: бупропион, циталопрам, миансерин, сертралин, тразодон, трициклик антидепрессантлар (масалан, имипрамин, амитриптилин, нортриптилин, кломипрамин).
Қусишга қарши воситалар: аперпитант.
Эпилепсияга қарши препаратлар: клобазам, клоназепам, этосукцимид, ламотриджин, окскарбазепин, примидон, тиагабин, топирамат, вальпрой кислотаси, зонисамид. Фенитоин билан интоксикацияни ва карбамазепиннинг субтерапевтик концентрациялари юзага келишини олдини олиш мақсадида плазмада фенитоиннинг тавсия этилган концентрацияси карбамазепин билан даволашга қўшимча қилинишига қадар 13 мкг/мл дан ортиқ бўлмаслиги керак. Қон плазмасида мефенитоин даражасини ортишининг якка ҳоллари ҳақида хабар берилган.
Замбуруғга қарши препаратлар: итраконазол, вориконазол. Вориконазол ёки итраконазол билан даволанаётган пациентларга эпилепсияга қарши муқобил воситалар тавсия этилиши мумкин.
Антигельминт препаратлар: альбендазол.
Ўсмаларга қарши препаратлар: иматиниб, циклофосфамид, лапатиниб, темсиролимус.
Нейролептик препаратлар: клозапин, галоперидол ва бромперидол, оланзапин, кветиапин, рисперидон, зипразидон, арипипразол, палиперидон.
Вирусларга қарши препаратлар: ОИВ ни даволаш учун протеаза ингибиторлари (масалан, индинавир, ритонавир, саквинавир).
Анксиолитиклар: алпразолам.
Бронходилататорлар ёки астмага қарши препаратлар: теофиллин.
Контрацептив препаратлар: гормонал контрацептивлар (контрацепциянинг муқобил усулларини қўллаш имкониятини кўриб чиқиш лозим).
Юрак-томир дори воситалари: кальций каналлари блокаторлари (дигидропиридин гуруҳи), масалан, фелодипин, дигоксин, симвастатин, аторвастатин, ловастатин, церивастатин, ивабрадин.
Кортикостероидлар: кортикостероидлар (хусусан преднизолон, дексаметазон).
Эректил дисфункцияни даволаш учун қўлланиладиган воситалар: тадалафил.
Иммунодепрессантлар: циклоспорин, эверолимус, такролимус, сиролимус.
Тиреоидли препаратлар: левотироксин.
Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири: эстрогенлар ва/ёки прогестеронларни сақловчи препаратлар.
Алоҳида кўриб чиқилиши керак бўлган препаратлар комбинациялари
Карбамазепин ва леветирацетамни бир вақтда қўлланилиши карбамазепин токсиклигини кучайишига олиб келиши мумкин.
Карбамазепин ва изониазидни бир вақтда қўлланилиши изониазиднинг гепатотоксиклиги кучайишига олиб келиши мумкин.
Карбамазепин ва литий препаратларини бир вақтда қўлланилиши қон плазмасида литийнинг ҳатто даволаш даражаларида ҳам нейротоксикликни кучайишига олиб келиши мумкин. Карбамазепин ва метоклопрамидни ёки кучли транквилизаторларни (галоперидол, тиоридазин) бир вақтда қўлланилиши ножўя неврологик таъсирлар кучайишига олиб келиши мумкин.
Мезакар® препарати ва айрим диуретиклар (гидрохлоротиазид, фуросемид) билан комбинацияланган даволаш симптоматик гипонатриемия юзага келишига олиб келиши мумкин.
Карбамазепин қутбламайдиган мушак релаксантлари таъсирларига (масалан, панкурония) тўсқинлик қилиши мумкин. Ушбу препаратлар дозаларини ошириб зарурати юзага келиши мумкин, пациентларга эса кутилганидан анча тез нейромушак блокадаси якунланиши мумкинлиги туфайли ҳолатни синчков мониторинг қилиш зарур бўлади.
Карбамазепин бошқа психотроп препаратлар каби алкоголь таъсирини кўтара олиш имкониятини пасайтириши мумкин, шу сабабли пациентларга алкоголни истеъмол қилишдан тийилиш тавсия этилади.
Серологик тадқиқотларга таъсири
Карбамазепин перфаназин концентрациясини аниқлаш учун ВЭЖХ-таҳлилнинг сохта мусбат натижасини бериши мумкин.
Карбамазепин ва 10, 11-эпоксид трициклик антидепрессантлар концентрациясини аниқлаш учун қутбланган флуоресценция усули бўйича иммунологик таҳлилнинг сохта мусбат натижасини бериши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Огоҳлантириш
Мезакар® препаратини қабул қилиш чоғида агранулоцитоз ва апластик анемия ривожланиши мумкин. Бироқ, бу ҳолатлар жуда кам ҳолларда юзага келганлиги муносабати билан уларнинг юзага келиши хавфи юзасидан миқдорий баҳо бериш қийин. Маълумки, даволашни қабул қилмаган умумий популяцияда агранулоцитоз ривожланиши умумий хавфи бир йилда 1 млн. аҳолига 4,7 ҳолатни, апластик анемиянинг эса – бир йилда 1 млн. аҳолига 2,0 ҳолатни ташкил этади.
Препарат қўлланилиши вақтида турли тез-тезликда (кам ҳоллардан то тез-тезгача) тромбоцитлар ёки лейкоцитлар сонини пасайиши қайд этилади. Даволаш бошланишидан аввал, шунингдек даволаниш жараёнида вақти-вақти билан қоннинг клиник таҳлилларини ўтказиш, жумладан тромбоцитлар, ва эҳтимол, ретикулоцитлар сонини ҳисоблаш, шунингдек қон зардобида темир концентрациясини аниқлаш лозим.
Эҳтимол қилинган гематологик бузилишларга хос токсикликнинг эрта белгилари, шунингдек тери қопламалари ва жигар томонидан симптомлар ҳақидаги ахборотни пациентлар ва уларнинг қариндошлари эътиборига етказиш зарур. Пациент иситмали қалтироқ, томоқда оғриқ, тошма, оғиз бўшлиғида яра, петехий ва пурпуралар кўринишида сабабсиз қон қуйилишлари, геморрагияларнинг юзага келиши каби номақбул реакциялар пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарурлиги ҳақида хабардор қилинади.
Агар лейкоцитлар ёки тромбоцитлар сони шак-шубҳасиз паст бўлса ёки даволаш вақтида пасайса, пациентни ва қоннинг умумий таҳлилини синчков равишда кузатиш зарур («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг). Бироқ оғир, ўсиб борувчи лейкопения ёки иситмали қалтироқ ёки томоқда оғриқ каби клиник ҳолатлар намоён бўлиши билан лейкопения ривожланса, даволашни тўхтатиш лозим. Суяк илиги фаолияти сезиларли равишда сўндирилганида Мезакар® препарати қўлланилишини бекор қилиш зарур.
Препарат буюрилишидан олдин ва даволаш жараёнида жигар фаолиятини, айниқса анамнезда жигар касалликлари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган пациентларда, шунингдек кекса ёшдаги пациентларда текшириш зарур. Мавжуд жигар фаолияти бузилишлари кучайганида ёки жигарнинг фаол касаллиги пайдо бўлганида препарат қўлланилиши дарҳол бекор қилиниши лозим.
Карбамазепинни қабул қилаётган пациентларда жигар фаолияти тестларининг натижалари, айниқса гамма-глутамилтрансфераза нормадан ташқарида бўлиши мумкин. Бу эҳтимол ушбу ферментни жигарда индукцияси оқибати бўлиши мумкин. Ферментнинг индукцияси шунингдек қонда ишқорий фосфатаза даражаси ошишини келтириб чиқариши мумкин. Жигар метаболизмининг юқори кўрсаткичлари карбамазепин қўлланилишини бекор қилиш оқибати бўлиб ҳисобланмайди.
Карбамазепин қўлланилиши туфайли жигар томониданоғир реакциялар жуда кам ҳолларда кузатилади. Жигар дисфункцияси симптомлари ёки жигарнинг фаол касаллиги юзага келганида пациентни тезда текширувдан ўтказиш, Мезакар® препарати билан даволашни эса текширув натижалари олинишига қадар тўхтатиб туриш зарур.
Эпилепсияга қарши препаратларни қабул қилаётган пациентларда ўз жонига қасд қилиш хулқи, шу жумладан ўз жонига қасд қилиш фикрлари юзага келиши юқори хавфи қайд этилади.
Эпилепсияга қарши препаратларни рандомизацияланган плацебо-назорат қилинувчи тадқиқотлари давомида олинган маълумотларнинг метатаҳлили ҳам ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва хулқи хавфининг бир оз ошишини кўрсатган. Бундай хавфнинг юзага келиши механизми номаълум, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар карбамазепин қўлланилганидан кейин ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва хулқи хавфининг ошишини истисно этмайди.
Шу муносабат билан депрессия ривожланишини, ўз жонига қасд қилиш хулқини, кайфиятдаги бошқа ўзгаришларни ёки пациентнинг ноодатий хулқини ўз вақтида аниқлаш мақсадида пациент ҳолатини синчков назорат қилиш лозим. Пациентларга (ва пациентларни парваришлаётган шахсларга) ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва хулқи белгилари пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилишни тавсия этиш лозим.
Мезакар® препарати қўлланилганида оғир дерматологик реакциялар, жумладан Стивенс-Жонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) жуда кам ҳолларда қайд этилган. Оғир (бир қатор ҳолларда пациент ҳаётига таҳдид соладиган) тери реакциялари ривожлнганида, пациент касалхонага ётқазилиши керак. Кўп ҳолларда Стивенс-Жонсон синдроми ва Лайелл синдроми препарат билан даволашнинг дастлабки ойларида ривожланган. Баҳолаш натижаларига кўра ушбу реакциялар оқ танли ирқ устун бўлган мамлакатлардаги 10 000 та янги фойдаланувчилардан 1-6 тасида пайдо бўлади. Агар симптомлар оғир тери реакцияларини (Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми/токсик эпидермал некролизни) кўрсатаётган бўлса, Мезакар® препарати қўлланилишини бекор қилиш ва муқобил даволаш масаласини кўриб чиқиш зарур.
Тери реакциялари
Карбамазепин қўлланилганида оғтр ва гоҳида ўлим билан якунланадиган тери реакциялари, жумладан токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) ва Стивенс-Жонсон синдроми жуда кам ҳолларда қайд этилган. Ушбу реакциялар оқ танли ирқ устун бўлган мамлакатлардаги 10000 та янги фойдаланувчилардан 1-6 тасида пайдо бўлади, бироқ Осиё мамлакатларида хавф тахминан 10 марта юқори бўлади.
Пациентларни иммун тизими томонидан келиб чиқадиган салбий ҳолатларга мойиллик туғдирувчи турли HLA-аллелларнинг дахлдорлигини исботловчи жуда кўп далиллар пайдо бўлмоқда.
Хан этник гуруҳига, тай миллатига мансуб пациентларда ва келиб чиқиши осиёлик бўлган айрим инсонларда HLA-B*1502 аллель
Хитойлик Хан этник гуруҳига, тай миллатига мансуб пациентлар Стивенс-Жонсон синдроми ривожланиши хавфи ва карбамазепин қўлланилиши. Хитойлик Хан этник гуруҳи ва тай миллатига мансуб пациентлар орасида HLA-B*1502 аллелини ташувчилар халқнинг 10 фоизини ташкил этади. Ушбу пациентларда препарат билан даволаш бошланишидан олдин ушбу аллел мавжудлигига тест ўтказиш лозим. Агар пациентни аллел мавжудлигига таҳлили мусбат натижани берса, у ҳолда препарат билан даволашни бошламаслик керак, терапевтик даволашнинг бошқа вариантлари йўқ бўлган ҳоллар бундан мустасно. Текширувлардан ўтган ва (HLA)-B*1502 га нисбатан манфий натижа олган пациентлар Стивенс-Джонсон синдроми ривожланишининг паст хавфига эга бўлади, бироқ реакциялар яна юзага келиши мумкин.
Осиёлик халқларга мансуб пациентлар карбамазепинни қабул қилиниши муносабати билан Стивенс-Жонсон синдроми/токсик эпидермал некролиз (ССД/ТЭН) ривожланишининг юқори хавфини назарда тутувчи бошқа маълумотлар ҳам мавжуд. Осиёлик бошқа халқлар орасида мазкур аллел ташувчилар сони юқори (Филиппин ва Малазияда 15% дан ортиқ) бўлганлиги туфайли, пациентларда (HLA)-В*1502 аллели мавжудлигига генетик скрининг ўтказиш зарурати бор.
Европеоид, африкалик, испан ирқларига мансуб пациентларда, шунингдек японлар ва корейсларда (HLA)-B*1502 улуши сезиларли эмас (< 1%).
Европалик ва япон миллатига мансуб пациентларда HLA-A*3101 аллель
Европалик ва япон миллатига мансуб пациентларда мавжуд бўлган HLA-А*3101 аллели карбамазепин билан даволашда Стивенс-Жонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, дорилар таъсирида эозонофилия билан кечадиган тошма ёки оғирлиги даражаси камроқ бўлган шаклда ўткир тарқоқ экзантематоз пустуллёз ва макулопапулёз тошма каби аллергик тери реакцияларининг ривожланиши хавфини оширишини тахмин қилишга имкон берувчи маълумотлар мавжуд.
HLA-А*3101 аллелининг тарқалганлиги этник популяцияда кенг ўзгариб туради ва европалик популяцияда 2% дан 5% гачани ҳамда японларда тахминан 10% ни ташкил этади.
HLA-А*3101 аллелининг мавжудлиги карбамазепин келтириб чиқарган тери реакцияларнинг (кўп ҳолларда камроқ даражада жиддий) юзага келиши хавфини умумий популяцияда 5% дан Шимолий Европа авлодлари вакилларида 26% гача ошириши мумкин, унинг мавжуд эмаслиги эса ўз навбатида хавфни 5% дан 3,8% гача пасайтириши мумкин.
Карбамазепинни буюришдан олдин HLA-А*3101 аллелининг мавжудлигига пациентларни скринингдан ўтказишга тавсия қилиш учун маълумотлар етарли эмас.
HLA-А*3101 аллели мавжудлиги исботланган пациентларда карбамазепин ёки кимёвий жиҳатдан яқин бўлган бирикмаларнинг қўлланилиши, агар препаратни қўллашдан олинган фойда кутиладиган хавфдан ортиқ бўлса, ўзини оқлаши мумкин.
Бошқа дерматологик реакциялар
Тезда ўтиб кетувчи енгил дерматологик реакциялар, масалан изоляцияланган макуляр ёки макулопапулёз экзантемалар ривожланиши ҳам мумкин. Одатда улар ўзгармас дозаларда ҳам, препарат дозаси пасайтирилганида ҳам бир неча кун ёки ҳафтадан кейин ўтиб кетади. Анча жиддий дерматологик реакцияларнинг эрта белгиларини енгил ўтиб кетувчан реакциялардан фарқлаш жуда мураккаб бўлганлиги туфайли, пациент ҳолати ёмонлашганида препарат қўлланилишини дарҳол тўхтатиш учун пациент синчков кузатув остида бўлиши керак.
Пациентда HLA-B*1502 аллелининг мавжудлиги карбамазепинга нисбатан тери томонидан тиришишларга қарши воситаларга юқори сезувчанлик синдроми ёки сезиларли бўлмаган тошмалар (макулопапулёз тошмалар) каби камроқ жиддий бўлган номақбул реакциялар юзага келиши билан боғлиқ эмас.
Юқори сезувчанлик реакциялари
Мезакар® юқори сезувчанлик реакциялари ривожланишини, жумладан эозинофилияли ва тизимли симптомлар (DRESS) билан дорилар таъсирига боғлиқ тошма, DRESS билан боғлиқ HHV6 реактивацияси, иситмали қалтироқ, тошмалар, васкулит, лимфаденопатия, псевдолимфома, артралгия, лейкопения, эозинофилия, гепатоспленомегалия, жигар фаолияти кўрсаткичлари ўзгаришлари ва сафро йўллари йўқолиши синдроми (жумладан ички сафро йўлларининг бузилиши ва йўқолиши) билан секин кечадиган ҳамда турли комбинацияларда намоён бўлиши мумкин бўлган кўплаб юқори сезувчанлик реакцияларини келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек бошқа органларга (ўпка, буйраклар, ошқозон ости бези, миокард, йўғон ичакка) ҳам таъсир бўлиши мумкин.
Умуман олганда юқори сезувчанликни кўрсатувчи симптомлар пайдо бўлганида, Мезакар® препарати қўлланилишини дарҳол тўхтатиш керак.
Карбамазепинга нисбатан юқори сезувчанлик реакциялари бўлган пациентларни бундай пациентларнинг тахминан 25-30 фоизида окскарбазепинга нисбатан ҳам юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкинлиги ҳақида хабардор қилиш керак.
Карбамазепин ва фенитоин қўлланилганида кесишувчан юқори сезувчанлик ривожланиши мумкин.
Мезакар® препаратини абсансларни (типик ёки нотипик) ўз ичига оладиган аралаш хуружли пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Бундай пациентларда препарат хуружларни келтириб чиқариши мумкин. Хуружлар пайдо бўлганида препаратни қўллаш дарҳол тўхтатилиши лозим.
Хуружлар перорал дори шаклларидан суппозиторийларга ўтилганида тез-тез юз бериши мумкин.
Дозани пасайтирилиши ва препарат қўлланилишини бекор қилиш синдроми
Мезакар® препарати қўлланилишини тўсатдан бекор қилиш хуружларни келтириб чиқариши мумкин, шу сабабли карбамазепин қўлланилишини босқичма-босқич бекор қилиш лозим. Мезакар® препарати қўлланилишини дарҳол бекор қилиш зарурати бўлганида эпилепсияси бўлган пациентларда эпилепсияга қарши янги препаратга ўтишни тегишли дори воситалари билан даволаш фонида амалга ошириш керак.
Эндокрин таъсирлари
Мезакар® препаратини, шунингдек ҳомиладор бўлишга қарши гормонал воситаларни қабул қилаётган аёлларда ҳайзлараро қон кетиши ҳақидаги хабарлар мавжуд. Мезакар® препарати ҳомиладор бўлишга қарши гормонал воситаларнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин, шу сабабли репродуктив ёшдаги аёлларда Мезакар® препарати қўлланилганида ҳомиладор бўлишдан ҳимояланишнинг муқобил усулларидан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқиш лозим.
Мезакар® препаратини қабул қилаётган ва ҳомиладор бўлишдан ҳимояланишнинг гормонал воситалари зарур бўлган пациентлар камида 50 мкг эстрогенни сақловчи препаратни қабул қилиши ёки ҳомиладор бўлишдан ҳимояланишнинг бошқа ногормонал услубини танлаши керак.
Қон плазмасида препарат даражасини мониторинг қилиш
Қон плазмасида карбамазепин дозалари ва даражаси ўртасида, шунингдек қон плазмасида карбамазепин даражаси ва клиник самарадорлиги ҳамда таъсирини кўтара олиш ўртасида ўзаро боғлиқликларга қарамай, қон плазмасида препарат даражасини мониторинг қилиш хуружлар тез-тезлиги тўсатдан ошиб кетганида/пациент комплаенси текширилганида, ҳомиладорлик даврида, болалар ва ўсмирларни даволашда; абсорбция бузилишига шубҳа қилинганида, препаратнинг шубҳа қилинган токсиклигида ва биттадан ортиқ препарат қўлланилганида мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.
Эҳтиёткорлик чоралари
Мезакар® препарати фақат тиббий кузатув остида, фойда/хавф нисбати баҳоланганидан кейин ва анамнезда юрак, жигар ёки буйрак бузилишлари, бошқа препаратларга нисбатан ножўя гематологик реакциялари бўлган ҳамда Мезакар® препарати билан даволаш курси тўхтатилган ҳолларда пациентлар ҳолати синчков мониторинг қилиниши шарти билан қабул қилиниши лозим.
Даволаш бошланишида ва даволаш вақтида маълум бир даврийлик билан сийдикнинг умумий таҳлилини ўтказиш ва қонда мочевина азоти даражасини аниқлаш тавсия этилади.
Гипонатриемия
Карбамазепин қўлланилганида гипонатриемия ривожланиши ҳоллари маълум. Натрий даражаси пасайиши билан боғлиқ буйрак фаолиятида бузилишлари бўлган пациентларда, шунингдек натрий даражасини пасайтирувчи воситалар (диуретиклар, антидиуретик гормоннинг ноадекват секрецияси билан боғлиқ бўлган дори воситалари каби) билан биргаликда даволанганда, даволашдан олдин қонда натрий даражасини ўлчаш лозим. Шундан кейин қонда натрий даражасини ҳар 2 ҳафтада, сўнгра даволашнинг дастлабки 3 ойи давомида 1 ойлик интевал билан ёки клиник заруратга қараб ўлчаш лозим. Бу биринчи навбатда кекса ёшдаги пациентларга тааллуқли. Гипонатриемия пайдо бўлганида клиник кўрсатмалар мавжуд бўлганида сув истеъмолини чеклаш лозим.
Гипотиреоидизм
Карбамазепин қалқонсимон без гормонлари концентрациясини пасайтириши мумкин, шу муносабат билан гипотиреоидизми бўлган пациентлар учун қалқонсимон без гормонлари билан ўрнини босувчи даволаш дозасини ошириш зарур. Ўрнини босувчи даволаш дозаларини аниқлаш учун қалқонсимон без фаолиятини мониторинг қилиш тавсия этилади.
Антихолинергик таъсирлар
Мезакар® ўртача антихолинергик фаолликни намоён қилади. Шундай қилиб, кўз ички босими юқори ва сийдик тутилиши бўлган пациентлар даволаш вақтида синчков кузатув остида бўлиши керак.
Руҳий таъсирлар
Латент психоз фаоллашиши, кекса ёшда пациентларда эса онгнинг хиралашуви ёки қўзғалувчанлик эҳтимолини ёдда тутиш лозим.
Ўзаро таъсирлари
CYP3A4 ингибиторларини ёки эпоксид гидролаза ингибиторларини карбамазепин билан бир вақтда қўллаш ножўя реакцияларни (қон плазмасида мувофиқ равишда карбамазепин ёки карбамазепин-10,11-эпоксиди концентрацияси ошишини) келтириб чиқариши мумкин. Мезакар® препарати дозасига тузатиш киритиш ва плазмадаги концентрацияларни назорат қилиш лозим.
CYP3A4 индукторларини карбамазепин билан бир вақтда қўллаш қон зардобида карбамазепин концентрацияси пасайишига ва даволаш самараси сусайишига олиб келиши мумкин. Шундай тарзда CYP3A4 индуктори қабул қилинишини тўхтатиш қон плазмасида карбамазепин даражаси ошишига олиб келиши мумкин. Мезакар® препарати дозасига тузатиш киритиш лозим.
Карбамазепин CYP3A4 нинг ҳамда жигарда І фаза ва ІІ фаза бошқа фермент тизимларининг кучли индуктори бўлиб ҳисобланади, шу сабабли қон плазмасида метаболизмини индукциялаш йўли орқали CYP3A4 билан кўпроқ метаболизмга учрайдиган бошқа препаратларнинг концентрациясини пасайтириши мумкин.
Мезакар® ва гормонал контрацептивларни қабул қилаётган бола туғиш ёшидаги пациентларни мазкур турдаги контрацепция воситалари самарадорлиги пасайиши ҳақида огоҳлантириш лозим. Мезакар® препарати қўлланилганида контрацепциянинг муқобил ногормонал усулидан фойдаланиш тавсия этилади.
Автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Мезакар® препаратини қабул қилаётган пациентнинг тезкор реакцияга қодирлиги (айниқса даволаш бошланишида ёки дозани танлаш даврида) хуружлар ва ножўя реакцияларга, жумладан бош айланаши, уйқучанлик, атаксия, диплопия, аккомодациянинг бузилиши ва кўришнинг хиралигига олиб келувчи тиббий ҳолат оқибатида бузилиши мумкин. Шу сабабли автомобилни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда пациент эҳтиёткор бўлиши лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: Дозани ошириб юборилишининг белгилари ва симптомлари одатда марказий нерв, юрак-томир ва нафас олиш тизимларини, шунингдек дориларга нисбатан номақбул реакцияларни қамраб олади.
Марказий нерв тизими томонидан: МНТ фаолиятини сўндирилиши, йўналиш олишни йўқотиш, онгнинг паст даражаси, уйқучанлик, ажитация, галлюцинациялар, кома; кўришнинг хиралашуви, тушунарсиз нутқ, дизартрия, нистагм, атаксия, дискинезия, гиперрефлексия (бошланишида), гипорефлексия (кейинчалик); тиришишлар, психомотор бузилишлари, миоклонус, гипотермия, мидриаз.
Нафас олиш тизими томонидан: нафас олишни сўндирилиши, ўпканинг шишиши.
Юрак-томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни пасайиши ва ошиши, QRS комплекси кенгайган ҳолда ўтказувчанликни бузилиши; юрак тўхтатб қолиши келтириб чиқарган ҳушдан кетишлар.
Меъда-ичак йўллари томонидан: қусиш, меъдадан овқатни эвакуации қилинишини ушланиб қолиши, йўғон ичак моторикасининг пасайиши.
Таянч-ҳаракатланиш аппарати томонидан: карбамазепиннинг токсик таъсиридан келиб чиқадиган рабдомиолиз ҳоллари.
Сийдик ажратилиши тизими томонидан: сийдикнинг тутилиб қолиши, олигурия ёки анурия; суюқликнинг ушланиб қолиши; карбамазепиннинг антидиуретик гормон таъсирига ўхшаш бўлган таъсиридан келиб чиқадиган сувли интоксикация.
Лаборатория кўрсаткичлари томонидан ўзгаришлар: гипонатриемия, эҳтимол метаболик ацидоз, эҳтимол гипергликемия, креатинфосфокиназа мушак фракцияси фаоллигини ошиши.
Даволаш:
Специфик антидот мавжуд эмас.
Дастлабки даволаш пациентларнинг клиник ҳолатига асосланиши керак; касалхонага жойлаштириш лозим.
Карбамазепин билан заҳарланганликни тасдиқлаш ва дозани ошириб юборилганлиги даражасини баҳолаш учун плазмада карбамазепин концентрацияси аниқланади.
Меъда ичидаги моддаларни эвакуация қилиш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қўллаш амалга оширилади. Меъда ичидаги моддаларни кеч эвакуация қилиш сўрилиш кечиктирилишига ва соғайиш даврида интоксикация симптомларининг такроран пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Интенсив даволаш бўлимида симптоматик даволаш, юрак фаолиятини мониторинг қилиш, сув-электролит баланси бузилишларини синчковлик билан тўғрилаш қўлланилади.
Чиқарилиш шакли
Блистерда 10 та таблетка, картон қутида тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга 5 та блистер жойланган.
Сақлаш шароитлари
25°С юқори бўлмаган ҳароратда қуруқ, қуёш нурларидан ҳимоя қилинган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.