ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СЕРСЕНЦА
SERSENCA
Препаратнинг савдо номи: Серсенца
Таъсир этувчи модда (ХПН): фосфолипидлар
Дори шакли: вена ичига юбориш учун эритма.
Таркиби:
Препаратнинг 1 ампуласи қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 250 мг фосфатидилхолин (соя дуккакларидан олинган фосфолипидлар шаклида);
ёрдамчи моддалар: натрий дезоксихолат, 96% ли этанол, all-rac-α-токоферилацетат, рибофлавин (рибофлавин натрий фосфати шаклида), бензил спирти, натрий хлориди, натрий гидроксиди ва/ёки хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, кўкимтир-сариқ рангли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Жигар ва ўт чиқариш йўллари касалликларини даволаш учун қўлланадиган препаратлар. Гепатопротектор восита.
АТХ коди: A05BA
Фармакологик хусусиятлари
Серсенца препаратининг таркибига кирувчи фосфолипидлар ҳужайралар ва ҳужайра органеллаларининг қобиғини асосий тузилиш элементлари ҳисобланадилар; кимёвий тузилиши бўйича эндоган фосфолипидларга тўғри келадилар, аммо фаоллиги бўйича уларнинг таркибида политўйинмаган ёғ кислоталарининг миқдори юқори бўлганлиги туфайли эндоген фосфолипидлардан устун турадилар. Ушбу юқори энергетик молекулаларни гепатоцитларнинг ҳужайра мембраналарини шикастланган соҳаларига сафланиши жигар ҳужайраларининг бутунлигини тиклайди, уларнинг регенерациясига ёрдам беради. Гарчи уларнинг цис-иккиламчи боғлари политўйинмаган ёғ кислоталарини фосфолипидларнинг мембраналарида углеводород занжирларини параллел жойлашишини бартараф қилса-да, фосфолипид тузилмаларининг жойлашиш зичлиги эса сусаяди, бу моддалар алмашинуви тезлигини оширади. Ҳосил бўлган функционал блоклар мембраналарга фиксация бўлган ферментларнинг фаоллигини оширадилар ва муҳим метаболик жараёнларни нормал, физиологик йўл билан кечишига ёрдам берадилар.
Нейтрал ёғлар ва холестеринни оксидланиш жойларига ташиб, фосфолипидлар липопротеинлар метаболизмини бошқаради, бу жараён асосан юқори зичликдаги липопротеинларни холестерин билан боғланиш ҳусусиятини ошиши ҳисобига юз беради.
Шундай қилиб, липидлар ва оқсиллар метаболизмига; жигарнинг детоксикацион фаолиятига; жигарнинг ҳужайра тузилмалари ҳамда фосфолипидларга боғлиқ ферментлар тизимини сақлаб туришга меъёрлаштирувчи таъсир кўрсатади, бу эса жигарда бириктирувчи тўқималарни шаклланишига тўсқинлик қилади.
Фосфолипидларни сафрога экскреция бўлганида литоген индекс пасаяди ва сафрони барқарорлашувчи юз беради.
Фармакокинетикаси
Асосан юқори зичликдаги липопротеидлар билан боғланиб, фосфатидилхолин, хусусан жигар ҳужайраларига келади.
Холин компонентини ярим чиқарилиш даври 66 соатни; тўйинмаган ёғ кислоталарники эса – 32 соатни ташкил этади.
Препаратнинг тахминан 5% ахлат билан чиқарилади.
Қўлланилиши
- Жигарнинг ёғли дистрофияси (шу жумладан, қандли диабетда);
- ўткир ва сурункали гепатитлар, жигар циррози, жигар ҳужайралари некрози, жигар энцефалопатияси, кома ва кома олди ҳолати, жигарни токсик шикастланиши (шу жумладан, алкоголизмда);
- жигарни дори воситалари таъсирида шикастланиши;
- ҳомиладорлик токсикози ва гестозларида жигарнинг функционал синамаларини яққол ўзгаришлари; жигарнинг ўткир сариқ дистрофияси (ўткир гепатоз, Шихен синдроми); ҳомиладорларнинг ҳавфсиз холестази (ҳомиладорлар гепатози);
- операциядан олдин ва кейинги даволаш, айниқса, гепатобилиар соҳаларда ўтказилган операцияларда;
- холестаз ва ўт тошлари ҳосил бўлишини қайталанишини олдин олиш;
- псориаз (ёрдамчи даволаш сифатида);
- нур касаллигида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Серсенца препарати вена ичига юбориш учун мўлжалланган, маҳаллий таъсирланиш реакциялари бўлиши мумкинлиги туфайли, уни тери остига ва мушак ичига юбориш мумкин эмас.
Катталар ва 12 ёш ҳамда ундан катта болаларга бошқа тавсиялар бўлмаганида, препаратни вена ичига оқим билан аста-секин суткада 5-10 мл (1-2 ампула) дан, оғир ҳолатларда эса – суткада 10 мл дан 20 мл гача (2-4 ампула) юбориш керак. Бир мартада 10 мл (2 ампула) гача препаратни юбориш мумкин.
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга суткада 2-5 мл дан буюрилади.
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга суткада 2 мл гача буюрилади.
Препаратни пациентнинг қони билан 1:1 нисбатда суюлтириш тавсия этилади. Пациентнинг шахсий қонини ишлатиш имкони бўлмаганида, препаратни суюлтириш учун таркибида электролитлар сақламаган инфузион юбориш учун 5% ёки 10% ли декстроза (глюкоза) эритмасини, 1:1 нисбатда қўллаш керак. Даволаш давомийлиги клиник-лаборатор кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади ва 2-5 кундан 10-20 кунгача бўлган муддатни ташкил этиши мумкин.
Шифокорнинг кўрсатмасига қараб, препаратни 250-300 мл 5% ли декстроза (глюкоза) эритмасида суюлтириб, минутига 40-50 томчи тезлик билан томчилаб юбориш мумкин.
Препаратнинг суюлтирилган эритмаси бутун юбориш вақти давомида тиниқ бўлиб қолиши керак.
Препаратни парентерал юборишдан имкон борича перорал қабул қилишга ўзгартириш тавсия этилади.
Бир шприцда бошқа дори воситалари билан аралаштирилмасин. 0,9% ли натрий хлорид эритмасида ва Рингер эритмасида суюлтирилмасин!
Ножўя таъсирлари
Ножўя самараларнинг ривожланиш тезлигини баҳолаш мақсадида қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 – < 1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1000 – < 1/100), кам ҳолларда (≥ 1/10000 – < 1/1000), жуда кам ҳолларда (< 1/10000), учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар ривожланиш тезлигини аниқлаш имконини бермайди).
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: юқори дозаларда қўлланганида кам ҳолларда диарея ривожланиши мумкин.
Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда препаратнинг таркибида бензил спирти борлиги сабабли, юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкин; жуда кам ҳолларда тери аллергик реакциялари (тошма, экзантема ёки эшакеми) ривожланиши мумкин; учраш тезлиги номаълум – қичишиш бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- 3 ёшгача бўлган болалар, шу жумладан янги туғилган чақалоқлар ва чала туғилган чақалоқларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Антикоагулянтлар билан ўзаро таъсир қилиши мумкин, шунинг учун бир вақтда қўлланганида антикоагулянтнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири маълум эмас.
Махсус кўрсатмалар
Фақат тиниқ эритмаларни қўллаш керак!
Вена ичига юбориш учун эритмани суюлтириш учун электролитли эритмаларни қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Серсенца препаратининг таркибида бензил спирти борлиги сабабли, у йўлдош тўсиғи орқали ўтиши мумкин, ҳомиладорликда она учун даволашдан кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳоллардагина препаратни қўллаш мумкин.
Лактация даврида Серсенца препаратини қўллаш зарурати бўлганида, препаратни қўллаш ҳавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқлиги сабабли, эмизишни тўхтатиш керак.
Педиатрияда қўлланиши
Препаратни 3 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас (препаратнинг таркибида бензил спирти борлиги сабабли).
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автотранспортни ҳайдаш, шунингдек диққатни юқори жамлаш билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Кузатилмаган.
Чиқарилиш шакли
Вена ичига юбориш учун эритма. 5 мл дан сариқ рангли 5 шиша ампула контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
2оС-8оС ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.