📜 Инструкция по применению Смекта
💊 Состав препарата Смекта
✅ Применение препарата Смекта
📅 Условия хранения Смекта
⏳ Срок годности Смекта

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СМЕКТА®

SMECTA®

 

Препаратнинг савдо номи: Смекта®

Таъсир этувчи модда (ХПН): диосмектит

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

Бир пакетча (3 г) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: диоктаэдрик смектит (диосмектит) – 3 г;

ёрдамчи моддалар: глюкоза моногидрати, натрий сахарини, апельсин ароматизатори, ванилин ароматизатори.

Таърифи: суспензияни тайёрлаганда бироз апельсин ҳидли, оқдан бироз оч-сариқ ранглигача бўлган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: диареяга қарши восита.

АТХ коди: А07ВС05

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Смекта® табиий йўл билан олинган препарат бўлиб, адсорбция қилувчи таъсир кўрсатади. Шиллиқ тўсиқни барқарорлаштиради, шиллиқнинг гликопротеидлари билан поливалент боғлар ҳосил қилади, шиллиқнинг миқдорини оширади, унинг гастропротектор хусусиятларини (хлорид кислотанинг водород ионларига, сафродаги тузлар, микроорганизмлар ва уларнинг токсинларига салбий таъсирига нисбатан) яхшилайди.

Селектив сорбцион хусусиятларга эга, бу унинг дискоид-кристалл тузилиши билан тушунтирилади; меъда-ичак йўлларининг бўшлиқларидаги бактериялар ва вирусларни адсорбция қилади. Смекта®  радиошаффоф препарат бўлиб, аҳлат рангини ўзгартирмайди, терапевтик дозаларда физиологик ичак транзити вақтига таъсир қилмайди.

Фармакокинетикаси

Диоктаэдрик смектит меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди, ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Қўлланилиши

  • болалар ва чақалоқларда орал регидратация билан комплексда ва катталарда ўткир диарея
  • сурункали диарея
  • гастритда, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигида, колитда жиғилдон қайнаши, қорин дам бўлиши ва қоринда дискомфорт ҳиссини симптоматик даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ўткир диареяни даволаш

Болалар

1 ёшгача: кунига 2 пакетчадан 3 кун давомида, сўнгра кунига 1 пакетчадан буюрилади.

1 ёшдан катта: кунига 4 пакетчадан 3 кун давомида, сўнгра кунига 2 пакетчадан буюрилади.

Катталар

Ўртача кунига 3 пакетча.

Амалиётда даволаш курсининг бошида (биринчи 3 кун давомида) суткалик доза икки марта оширилиши мумкин.

Бошқа кўрсатмалар

Болалар:

1 ёшгача: кунига 1 пакетча буюрилади.

1 ёшдан 2 ёшгача: кунига 1-2 пакетча буюрилади.

2 ёшдан катта: кунига 2-3 пакетча буюрилади.

Катталар:

Ўртача кунига 3 пакетча.

Қўллаш усули

Ичга буюрилади. Пакетчанинг ичидагиси бевосита истеъмол қилинишидан олдин эритилиши керак.

Болалар:

Пакетчанинг ичидагиси болалар бутилкасида (50 мл) эритилади ва кун давомида бир неча қабул қилишга тақсимланади ёки бирон бир ярим суюқ маҳсулот (бўтқа, пюре, компот, болалар озуқаси) билан аралаштирилади.

Катталар:

Пакетчанинг ичидагиси ½  стакан сувда эритилади.

Қабул қилиш учун энг яхши вақт – овқат қабул қилишлар орасида, эзофагитда – овқатдан кейин буюрилади.

Тавсия қилинган даволаш курси: 3-7 кун.

Ножўя таъсирлари

Тез-тез: қабзият (бундай ҳолларда дозани пасайтириб, даволашни давом эттириш мумкин).

Тез-тез эмас: ичакни дам бўлиши, қусиш.

Эшакеми, тошма, қичишиш ёки ангионевротик шишни ўз ичига олувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари тўғрисида хабарлар бўлган.

Шунингдек қабзиятни оғирлашиши тўғрисида хам хабар берилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик

– фруктозани ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат бир вақтда қабул қилинаётган дори воситаларнинг сўрилиш тезлиги ва/ёки даражасини камайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Смекта®  ва бошқа дори воситаларни қабул қилиш орасидаги интервал 1-2 соатни ташкил қилиши керак.

Анамнезида оғир сурункали қабзиятлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ўткир диареяси бўлган болаларга, сувсизланишга йўл қўймаслик учун препарат орал регидратацион эритмани олдиндан қабул қилиш билан комплексда қўлланиши лозим.

Катталарда ўзига хос холатлардан ташқари ҳолларда, регидратация зарур ҳисобланмайди.

Орал ёки вена ичига юбориладиган регидратацион эритма билан регидратация давомийлиги касалликнинг кечиши, пациентнинг ёши ва ўзига хос хусусиятларига қараб буюрилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига хослиги.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя таъсирлар кучайиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун алюмин фольга ва полиэтилен билан ламинация қилинган қоғоз пакетчаларга жойланган.

10 ёки 30 пакетчадан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.