ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЦИПРОКЦИН 250/500
CIPROKCIN 250/500
Препаратнинг савдо номи: Ципрокцин 250/500
Таъсир қилувчи модда (ХПН): ципрофлоксацин
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка сақлайди:
Фаол модда: ципрофлоксацин гидрохлориди 250 мг, 500 мг.
Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристаллик целлюлоза, натрий метилгидроксибензоат, натрий пропилгидроксибензоат, магний стеарати, тозаланган тальк, натрий крахмал гликоляти, коллоид кремний диоксиди, натрий кроскармеллоза, қуруқ крахмал.
Плёнка қобиғи: гидроксипропилметилцеллюлоза, тозаланган тальк, титан диоксиди, полиэтилен гликоль-6000.
Таърифи: оқ, таъсири узайтирилган, икки томони қавариқ, плёнкали қобиқ билан қопланган бир томонида “CIPROKCIN 250” (Ципрокцин 250 таблеткалар учун), “CIPROKCIN 500” (Ципрокцин 500 таблеткалар учун) ёзувли таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал синтетик воситалар (фторхинолонлар гуруҳи).
АТХ коди: J01MA02
Фармакологик хусусиятлари
Ципрокцин фторхинолонлар гуруҳига кирувчи кенг бактерицид таъсир доирали микробларга қарши препаратдир. Таъсир механизми бактерияларни кўпайиш вақтида хромосомаларни сегментли деспирализацияси ва спирализацияси жараёнида катта аҳамиятга эга бўлган ДНК – гираза ферментининг фаоллигини ингибирлаши билан боғлиқ. Кўпчилик грамманфий ва граммусбат микроорганизмларга нисбатан юқори фаол: кўкйиринг, гемофил ва ичак таёқчалари, шигеллалар, салмонеллалар, менингококк, гонококк, стафилококкларнинг кўпчилик штаммлари (пенициллиназа ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқармайдиган, метициллинрезистент), энтерококкларнинг айрим турлари, ҳамда кампилобактер, легионеллалар, микоплазмалар, хламидиялар ва микобактериялар. Бета-лактамазаларни ишлаб чиқарувчи организмларга нисбатан фаол. Аминогликозидлар, пенициллинлар, учинчи авлод цефалоспоринлари, тетрациклинлар ва бошқа антибиотикларга чидамли бактерияларга қарши жуда самарали восита. Препаратга резистентлик жуда секин ҳосил бўлади (кўп поғонали тур). Препаратга резистент бўлган микроорганизмлар: Ureaplasma urealyticum, Clostridium difficile, Nocardia asteroides, Streptococcus faecum, Treponema pallidum.
Препаратга сезгир бактерияларга фагоцитлар ичида ҳам таъсир кўрсатиб, иммунологик тизимни тутиб туради. Кислотали муҳитда фаоллиги камаяди.
Фармакокинетикаси
Ципрокцин меъда-ичак йўлларидан тез ва яхши сўрилади. Асосан ўн икки бармоқ ва ингичка ичакларда сўрилади. Ичга қабул қилинганида ципрофлоксациннинг биологик кираолишлиги 70 дан 80% гачани ташкил этади. Овқат қабул қилиш сўрилишини секинлаштиради, аммо Сmax ва биокираолишлигини ўзгартирмайди. Тахминан 20-30% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Препарат қабул қилинган вақтдан токи уни қонда пайдо бўлиши аниқланишигача бўлган вақти, одатда 30 минутдан кам. Қонда максимал концентрацияга етиш вақти 1-1,5 соатни ташкил этади. Тўқималар, суюқлик ва ҳўжайраларга кириб юқори концентрация хосил қилади. Ципрофлоксациннинг ўпка тўқимасидаги ва простата безидаги концентрацияси қон зардобидаги концентрациясидан бир неча марта ортиқ. Жигарда метаболизмга учраб, кам фаол метаболитлари ҳосил қилади. Буйрак клиренси минутига 3-5 мл/кг ни ташкил этади. Асосан буйраклар орқали, (30-60% атрофида ўзгармаган холда, 15% метаболитлар ҳолида) ва қолган қисми ахлат билан чиқарилади. Ичга қабул қилинганидан сўнг ярим чиқарилиш даври 3-5 соат. Буйракларнинг фаолияти сезиларли бузилганида бу кўрсаткич ошиши мумкин (ҳатто 12 соатгача).
Қўлланилиши
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари инфекциялари (ўткир ва сурункали пиелонефрит, обструктив литиаз, цистит, сийдик йўлларининг асоратланган ёки қайталланувчи инфекциялари, простатит, эпидидимит), нафас йўлларини инфекциялари (пневмония, бронхопневмония, инфекцияланган плеврит, ўпка абсцесси, инфекцияланган бронхоэктазлар, сурункали бронхитнинг кучайиши), тери ва юмшоқ тўқималарни инфекциялари (инфекцияланган яралар, жароҳат инфекциялари, абсцесслар, целлюлитлар, ташқи отит, инфекцияланган куйишлар), меъда-ичак йўлларининг инфекциялари (қорин тифи, бактериал диарея ва бошқалар), қорин бўшлиғининг инфекциялари (перитонит, қорин бўшлиғи ичидаги абсцесс, холангит, холецистит, ўт қопи эмпиемаси), кўз, ўрта қулоқ ва ёндош бўшлиқлар, суяк ва бўғимлар, кичик чаноқ аъзоларининг инфекциялари, гонорея. Иммунитети пасайган беморларда инфекцияларни олдини олиш ва даволаш.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга. Таблеткаларни оч қоринга ёки овқатдан сўнг, бутунлигича озгина суюқлик билан ютиш лозим. Доза инфекциянинг жойлашиши ва кечишини оғирлик даражасига, шунингдек микроорганизмнинг сезгирлигига боғлиқ ҳолда равишда шахсий белгиланади. Буйрак фаолиятининг ўртача ва яққол бузилишлари бўлган беморларда дозани тўғрилаш талаб қилинади (яъни креатинин клиренси 20 мл/мин дан кам бўлганида, бир марталик доза ўртача дозанинг 50% суткада 2 марта буюрилади ёки одатдаги бир марталик доза суткада бир марта юборилади). Жуда оғир ҳолларда ва ципрофлоксацинга сезгирлиги кам бўлган микроорганизмлар чақирган қайталланувчи инфекцияларда, препаратнинг кундузги дозасини бир қабулга 750 мг гача ошириш мумкин, кунига 2 марта хар 12 соатда қабул қилинади.
Кекса беморлар учун дозани камайтириш лозим (одатда 1/3 га).
Сийдик чиқариш йўллари инфекцияларида суткада 2 марта 0,25-0,5 г дан буюрилади; даволаш курси 7-10 кун. Асоратланмаган гонореяда бир марта 0,25-0,5 г; гонококк инфекцияси хламидия ва микоплазма инфекцияси билан бирга қўшилганида 0,75 г дан ҳар 12 соатда 7-9 кун давомида буюрилади. Шанкроидда 0,5 г дан суткада икки марта бир неча кун. Бурун-халқумдаги менингококк ташувчиликда бир марта 0,5 г ёки 0,75 г дозада. Салмонеллаларни сурункали ташувчиликда 0,25 г дан суткада 4 марта буюрилади. Пневмонияда, остеомиелитда 0,75 г дан суткада 2 марта, 7-14 кун давомида буюрилади. Staphylococcus aureus чақирган меъда-ичак йўлларининг инфекцияларида 0,75 г дан ҳар 12 соатда, 7-28 кун давомида буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Меъда-ичак йўллари ва жигар томонидан: кўнгил айниши, қусиш, овқат ҳазм бўлишининг бузилиши, диарея, қорин соҳасида оғриқ, метеоризм, иштаҳани йўқолиши, холестатик сариқлик, гепатит.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, мигрень, чарчоқлик, ҳолсизлик, уйқусизлик, қўзғалиш, тремор, периферик невралгия, парестезиялар, кўп терлаш, ҳаракат координациясини бузилиши, тиришиш, безовталик, депрессия, галлюцинациялар, тунги даҳшатлар (бу реакциялар препаратни бекор қилишни талаб қилади).
Тери реакциялари: қичишиш, эшакеми, фотосенсибилизация, қизариш.
Юрак-томир тизими томонидан: тахикардия, ҳушдан кетишлар, гипертензия, стенокардия, миокард инфаркти, церебрал тромбозлар.
Қон яратиш тизими томонидан: эозинофилия, лейкоцитопения, лейкоцитоз, анемия, гемолитик анемия, тромбоцитопения, тромбоцитоз.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: гломерулонефрит, дизурия, полиурия, кристаллурия, альбуминурия, уретрал қон кетишлар, хатто транзитор буйрак етишмовчилиги ривожланишигача бўлган фаолиятини бузилиши мумкин.
Сезги аъзолари томонидан: таъм ва ҳид сезишни бузилиши, кўришни бузилиши (диплопия, хроматопсия), қулоқда шовқин, вақтинчалик эшитмаслик (айниқса баланд товушларга).
Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: тери тошмалари, дорилар таъсиридаги иситма, кам – Квинке шиши, бронхоспазм, артралгия, жуда-кам ҳолларда – анафиликтик шок, петехиялар, геморрагик пуфакчалар, миалгия, васкулит, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелла синдроми кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ципрофлоксацинга ёки бошқа фторхинолонларга юқори сезувчанлик, 15 ёшгача бўлган болалар (ёшларда тоғайларни шикастланишига олиб келиши мумкин), кексалар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Фторхинолонлардан ташқари, бошқа антибиотиклар ва антибактериал воситалар билан бир вақтда буюрилганида, уларнинг таъсирининг сусайиши аниқланмаган.
Темир препаратлари, сукральфат, алюминий, магний ёки кальций гидроксидини сақловчи антацидлар бир вақтда қабул қилинганида препаратнинг сўрилишини пасайишини чақиради, шунинг учун бу препаратларни қўллаш орасидаги вақт 4 соатдан кам бўлмаслиги керак. Теофилин билан бир вақтда қўллаш унинг ножўя таъсирини кучайтиради, бу теофилиннинг миқдорини камайтиришни талаб қилади. Циклоспорин билан бир вақтда қабул қилиш креатининнинг қон плазмасидаги даражасини ошишига олиб келади, шунинг учун ушбу кўрсаткични назорат қилиш (ҳафтада 2 марта) лозим. Варфарин билан бир вақтда қўлланганида варфариннинг таъсири кучаяди. Пробенецид билан бирга буюриш препаратнинг таъсири кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Бош мия томирларининг яққол атеросклерози, мия қон айланишининг бузилишлари, тутқаноғи, анамнезида тиришиш ҳуружлари бўлган, буйрак фаолияти бузилган беморларда (фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича) эҳтиёткорлик билан буюрилади. Даволаниш вақтида беморлар етарли миқдорда суюқлик қабул қилишлари лозим. Оғир даражали ва узоқ давом этувчи диарея ҳолларида сохтамембраноз колит ташҳисини истисно қилиш лозим, у препарат қўллашни дарҳол бекор қилишни ва керакли даволашни буюрилишини талаб қилади. Препарат билан даволаш фонида айрим лаборатория кўрсаткичлари ўзгариши мумкин: сийдикда чўкма пайдо бўлиши, қон зардобида креатинин, мочевина, билирубин, жигар трансаминазаларининг концентрациясини вақтинча ошиши; айрим ҳолларда – гипергликемия, кристаллурия ёки гематурия, протромбин кўрсаткичларини ўзгариши.
Даволаниш вақтида фотоаллергик реакцияларининг пайдо бўлиш эҳтимоли туфайли, бевосита қуёш нурлари билан контактдан сақланиш керак.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат реакциялар тезлигини пасайтириши мумкин (айниқса алкоголь билан бир вақтда қўлланганида), касби юқори диққат ва тезкор реакцияларни талаб этадиган шахслар (масалан, транспорт ҳайдовчилари) ҳисобга олишлари керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: баъзида ципрофлоксацин дозаси аҳамиятли даражада ошириб юборилганида буйракларни ўткинчи шикастланиши аниқланган.
Даволаш: махсус антидоти номаълум. Меъдани ювиш ва қусишни чақириш керак.
Қўшимча равишда гемодиализ ёки перитонеал диализ ўтказиш мумкин.
Чиқарилиш шакли
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 250 мг ва 500 мг дан 10 таблетка алюмин стрипда, 1 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида..
Сақлаш шароити
Салқин, қоронғу ва қуруқ жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.