ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЦИНЕПАР® ИБУ КИД
CINEPAR® IBU KID
Препаратнинг савдо номи: Цинепар® Ибу Кид
Таъсир этувчи модда (ХПН): ибупрофен
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия
Таркиби:
Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ибупрофен БФ – 100 мг;
ёрдамчи моддалар: аравий камеди, сувсиз коллоид кремний диоксиди, сорбитол эритмаси, полисорбат 80, лимон кислотаси, натрий цитрати, сахароза, метилпарабен, пропилпарабен, карамель бўёвчиси, мультифрукт ароматизатори, гулсапсар мойи ароматизатори, тозаланган сув.
Таърифи: крем рангидан оч жигарранг ранггача бўлган суспензия
Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши восита.
АТХ коди: M01AE01
Фармакологик ҳусусиятлари
Цинепар® Ибу Кид суспензияси таркибида оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирларга эга бўлган ностероид яллиғланишга қарши восита (НЯҚВ) бўлган ибупрофен сақлайди. Ибупрофен ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 циклооксигеназа ферментининг носелектив ингибитори ҳисобланади, простагландинлар синтезини камайтиради.
Яллиғланишга қарши самараси қон томирлар ўтказувчанлигини пасайиши, микроциркуляцияни яхшиланиши, ҳужайралардан яллиғланиш медиаторлари (ПГ, кининлар, ЛТ) ажралиб чиқишини пасайиши ва яллиғланиш жараёнини энергия билан таъминланишини сусайиши билан боғлиқ. Оғриқ қолдирувчи таъсири яллиғланиш жадаллигини пасайиши, бардикининни ишлаб чиқарилишини ва унинг альгогенлигини камайиши билан боғлиқ.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан сўнг ибупрофен яхши сўрилади, 1% дан камроқ қисмигина сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатга бўлган икки фазали вақт эгри чизиғига эга. Ибупрофенни плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 99% ни ташкил этади. Тахминан 99% ибупрофен иккита асосий метаболитлари, А ((+) 2-4- (2-гидрокси-2-метил-пропил фенил) пропион кислотаси) ва В ((+) 2-4- (2-карбоксипропил фенил) пропион кислотаси) ҳосил бўлгунигача метаболизмга учрайди, ва буйраклар орқали чиқарилади. Ибупрофенни плазмадан ярим чиқарилиш даври 1,9 соатдан 2,2 соатни ташкил этади.
Қўлланилиши
Цинепар® Ибу Кид суспензияси иситмани туширувчи, оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирларга эга ва иситмани, шу жумладан эмлашдан кейинги иситмани тушириш учун, қулоқ оғриқ, тиш оғриғи, тишларни оғриқли ёриб чиқиши, танадаги оғриқ, бош оғриғи каби оғриқлар, ва шамоллаш ҳамда грипп симптомлари, енгил ва ўртача даражадаги мушак оғриқлари, пайларни чўзилиши, ювенил артритда буюрилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичиш учун. Қўллашдан олдин яхшилаб чайқатилсин.
6-12 ёшгача бўлган болалар: кунига 10 мл дан 3-4 марта.
2-6 ёшгача бўлган болалар: кунига 5 мл дан 3-4 марта.
6 ойликдан бошлаб гўдаклар – 2 ёшгача бўлган болалар: кунига 2,5 мл дан 3-4 марта.
3-6 ойликкача бўлган гўдаклар: кунига 2,5 мл дан 2-3 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилади.
Ножўя таъсирлари
МИЙ аъзолари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, НЯҚВ-гастропатия (иштаҳани пасайиши, эпигастрал соҳада оғриқ ва дискомфорт), таъсирланиш, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши ва оғриқ, милкларнинг шиллиқ қаватида яра ҳосил бўлиши, афтоз стоматит, панкреатит, қабзият/диарея, метеоризм, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, бўлиши мумкин – меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланиши ва МИЙдан қон кетиши, жигар фаолиятини бузилиши.
Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, ҳавотирлик, асабийлик, таъсирчанлик, психомотор қўзғалувчанлик, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, асептик менингит (кўпроқ аутоиммун касалликлари бўлган пациентларда), эшитишни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши, қайтувчан токсик амблиопия, ноаниқ кўриш ёки жисмларни иккиланиши, кўзларни қуриши ва таъсирланиши, конъюнктива ва қовоқларни шиши (аллергик генезли), скотома.
Юрак-қон томир тизими ва қон тизими (қон яратиш, гемостаз) томонидан: юрак етишмовчилиги, тахикардия, АБни ошиши, эозонофилия, анемия, шу жумладан гемолитик, тромбоцитопеник пурпура, агранулоцитоз, лейкопения.
Респиратор тизими томонидан: ҳансираш, бронхоспазм.
Сийдик-таносил тизими томонидан: шиш синдроми, буйрак фаолиятини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, полиурия, цистит.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси (эритематоз, уртикар), терини қичишиши, эшакеми, аллергик ринит, аллергик нефрит, Квинке шиши, анафилактик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз.
Бошқалар: кучли терлаш.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Цинепар® Ибу Кид суспензиясини бронхиал астма, эшакеми ёки аспирин ёки НЯҚВга нисбатан аллергик реакциялар бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас. Уни шунингдек операциядан кейинги оғриқни даволаш учун ва ибупрофенга ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ножўя таъсирларни ривожланиш ҳавфи юқори бўлганлиги сабабли, ибупрофен ва аспиринни бир вақтда қўллаш одатда тавсия этилмайди. Цинепар® Ибу Кид суспензияси фуросемид ва тиазидларнинг натрий уретик таъсирини пасайтириши мумкин. Ибупрофен ААФ ингибиторларининг антигипертензив таъсирини камайтириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Анамнезида МИЙни жиддий бузилишлари бўлган пациентларга, кўп чекадиган ва алкоголизмда Цинепар® Ибу Кид суспензиясини эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Бронхиал астма ёки ўпкаларни сурункали обструктив касалликлари билан хасталанган пациентларга ибупрофенни буюрганда эҳтиёткорлик талаб этилади.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Цинепар® Ибу Кид суспензиясини дозасини ошириб юборилиши жигарни жиддий шикастланишига ва баъзида буйракни ўткир тубуляр некрозига олиб келиши мумкин. Ацетилцистеин ёки метионин ёрдамида ўз вақтида даволаш муҳим аҳамиятга эга. Меъдани ювиш, ёки сунъий равишда қусишни чақириш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш (болаларга бир кг тана вазнига 1-2 г) ёки осмотик сурги воситасини қўллаш мумкин.
Чиқарилиш шакли
60 мл/100 мл қаҳрабо рангли ПЭТ бутилка дозатор ҳамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Салқин, қоронғи ва қуруқ жойда, +25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.