ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙУРИҚНОМА
КАЛЬЦИЯ ГЛЮКОНАТ
CALCII GLUCONAS
Препаратнинг савдо номи: Кальция глюконат
Таъсир этувчи модда (ХПН): кальций глюконати.
Дори шакли: инъекция учун эритма.
Таркиби:
10 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: кальций глюконати – 940 мг.
ёрдамчи моддалар: кальций Д сахарат – 45 мг; инъекция учун сув – 10 мл гача.
Таърифи: тиник, рангсиз суюқлик.
Фармакотерапевтик гурухи: Минерал препаратлар.
АТХ коди: А12АА03
Фармакологик хусусиятлари
Кальций ионлари нерв импульсларининг ўтказилишида, силлиқ ва скелет мушакларининг қисқаришида, миокарднинг фаолиятида, қоннинг ивишида қатнашади, кальций суяк тўқимасининг шаклланиши, бошқа тизим ва аъзоларни фаолияти учун зарур. Қонда кальций ионларининг концентрацияси кўплаб патологик жараёнларда камаяди, яққол гипокальциемия эса тетаниянинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Кальций глюконати гипокальциемияни бартараф қилишидан ташқари, қон томирларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, аллергияга қарши, яллиғланишга қарши, қон кетишини тўхтатувчи таъсир кўрсатади. Кальций хлориддан фарқли равишда нисбатан камроқ, маҳаллий қитиқловчи таъсир кўрсатади, шунинг учун мушак ичига ва тери остига юбориш учун қўлланилиши мумкин.
Фармакокинетикаси
Препарат парентерал юборгандан кейин қон оқими билан бирга барча аъзо ва тўқималарга бир текис тақсимланади. Қон плазмасида кальций ионлашган шаклда бўлади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига ўтади. Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
Кальций глюконати қалқонолди безлари фаолияти етишмовчилигида, организмдан кальцийнинг кўп чиқиб кетишида (жумладан, узоқ муддатли сувсизланишда), қўшимча восита сифатида аллергик касалликларда (зардоб касаллиги, эшакеми, ангионевротик шиш ва бошқаларда), дорилар билан даволашдаги аллергик асоратларда турли сабабли патологик жараёнлардаги (яллиғланиш жараёнининг экссудатив босқичи, геморрагик васкулит, нур касаллиги ва бошқаларда) қон томирларнинг ўтказувчанлигини камайтириш учун; паренхиматоз гепатитда, жигарнинг токсик шикастланишида, нефритда, эклампсияда, гиперкалиемияда, пароксизмал миоплегиянинг гиперкалиемик шаклида, тери касалликларида (терини қичиши, экзема, псориаз ва бошқаларда) қон кетишини тўхтатувчи восита сифатида, шунингдек, магний тузлари, шовул кислотаси ёки унинг эрийдиган тузлари, фтор кислотасининг эрийдиган тузлари билан захарланишда антидот сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни вена ичига ва мушак ичига юборилади. Эритмали ампула юбориш олдидан тана ҳароратигача иситилади. Кальций глюконатни вена ичига инъекциясини тез юборилганда пайдо бўладиган ножўя реакциялардан сақланиш учун препаратни секинлик билан тахминан 1,5 мл ни 1 минут давомида юбориш зарур.
Катталарга касаллик характери ва беморнинг аҳволига қараб 10% эритма 5-10 мл дан ҳар куни, кунора ёки ҳар 2 кунда юборилади.
Болаларга некроз ривожланиши эҳтимоли бўлганлиги сабабли препаратни мушак ичига юбориш тавсия этилмайди. Болаларга уларнинг ёшига қараб вена ичига 10% ли кальций глюконат эритмасини 1 мл дан 5 мл гача юборилади.
Ножўя таъсирлари
Ичга қабул қилинганда қабзият, меъда – ичак йўлларини шиллиқ қаватини таъсирланиши кузатилиши мумкин.
Мушак ёки вена ичига юборилганда кўнгил айниши, қусиш, диарея, брадикардия бўлиши мумкин. Вена ичига юборилганда оғиз бўшлиғида, сўнгра бутун тана бўйлаб қизиш ҳисси кузатилиши мумкин.
Вена ичига тез юборилганда артериал босимни пасайиши, аритмия, хушдан кетиш, юрак тўхташи кузатилиши мумкин.
Мушак ичига юборилган соҳада некроз кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Тромбозларга мойиллик, гиперкальциемия, яққол намоён бўладиган атеросклероз, қон ивишининг кучайишида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Шприцни кальций глюконати эритмаси билан тўлдиришдан олдин шприцда этил спирти қолдиқлари бўлмаслигини текшириш (глюконат чўкмага тушади) керак. Кальцийнинг бошқа препаратлари билан бирга буюриш тавсия этилмайди. Бирга қўлланганда кальций каналлари блокаторларининг таъсирини камайтиради. Кальций глюконатни верапамилдан олдин ва кейин вена ичига юбориш унинг гипотензив таъсирини пасайтиради, лекин антиаритмик самарасига таъсир қилмайди. Хинидин билан бир вақтда қўлланганда қоринча ички ўтказувчанлигининг секинлашишини ва хинидиннинг захарлилигини ошириши мумкин. Юрак гликозидлари билан даволаш вақтида кардиотоксик таъсирини кучайиши муносабати билан кальций глюконатни парентерал қўллаш тавсия қилинмайди. Кальций глюконати ва ангишвонагул гуруҳи препаратларини бир вақтда қўлланганда салбий оқибатларни пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли дигитализация бўлган пациент кальций препаратларини вена ичига қабул қилиши мумкин эмас. Кальций глюконати ва тетрациклинлар бир вақтда перорал қўлланганда, охиргини таъсири уларни сурилишини пасайиши сабабли камайиши мумкин.
Эҳтиёткорлик чоралари:
Гиперкальциуриянинг енгил шакли бўлган, калавали фильтрациянинг камайиши ёки нефроуролитиаз анамнезда кузатилган пациентларни даволаш давомида сийдигидаги кальций ионлари концентрацияси назорат қилиш керак. Нефроуролитиаз ривожланиши ҳавфини камайтириш учун кўп миқдорда суюқлик ичиш тавсия қилинади.
Тўлдиришдан олдин шприц спирт қолдиқлари сақлаш керак эмас.
Кальций глюконатни тез юборилганда вазодилятация, қон босимини тушиши, брадикардия, юрак аритмиялари, ҳушдан кетиб қолиш ва юракни тўхтаб қолиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Педиатрия амалиётида қўлланилиши
Болаларда даволаш учун препарат фақат вена ичига қўлланади. Некроз ривожланиш бўлиши мумкинлиги туфайли препарат мушак ичига юбориш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш тавсия қилинмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида гиперкальциемия ривожланиши мумкин. Бундай ҳолда антидот сифатида кальцийтонин қўлланади, уни вена ичига кунида тананинг 1 кг вазнига 5-10 ХБ ҳисобидан юборилади (препарат 500 мл натрий хлориди изотоник эритмасида суюлтирилади, кунига 2-4 марта томчилаб 6 соат давомида юборилади).
Чиқарилиш шакли
10% ли эритма, ампулаларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан химояланган жойда, хона ҳароратида сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт билан.