📜 Инструкция по применению Йоднинг 5% спиртли эритмаси
💊 Состав препарата Йоднинг 5% спиртли эритмаси
✅ Применение препарата Йоднинг 5% спиртли эритмаси
📅 Условия хранения Йоднинг 5% спиртли эритмаси
⏳ Срок годности Йоднинг 5% спиртли эритмаси

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЙОДНИНГ 5% СПИРТЛИ ЭРИТМАСИ

SOLUTIO IODI SPIRITUOSAE 5%

 

Препаратнинг савдо номи: Йоднинг 5% спиртли эритмаси

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): йод, калий йодиди, этанол.

Дори шакли: спиртли эритма.

Таркиби:

йод – 50 г; калий йодид – 20 г; тозаланган сув ва этил спирти тенг миқдорда 1 л гача.

Таърифи: тиник, қизил-қўнғир рангли, ўзига хос ҳидли суюклик.

Фармакологик гуруҳи: Антисептик восита.

АТХ коди: D08АG03

Фармакологик хусусиятлари

Сиртга қўлланилганида антисептик, қўзғатувчи ва чалғитувчи таъсир кўрсатади. Ичга қабул қилинганида қалқонсимон безининг фаолиятига таъсир кўрсатади, диссимиляция, фибринолиз жараёнини кучайтиради, ёғлар алмашинувига яхши таъсир кўрсатади, қон ивишининг тезлигини пасайтиради, балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади.

Заҳмнинг учламчи даврида тўқималарда пайдо бўладиган тугунсимон тузилмаларда йоднинг тўпланиши, уларни юмшаши ва сўрилишига ёрдам беради. Лекин сил ўчоқларида йоднинг тўпланиши яллиғланиш жараёнини кучайтиради.

Фармакокинетикаси

Шикастланмаган тери орқали осон сўрилади. Қалқонсимон безида тўпланади. Йўлдош тўсиғи орқали яхши ўтади. Организмдан асосан буйраклар, қисман меъда-ичак йўллари, тер ва сут безлари орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Сиртга: терининг инфекцион-яллиғланиш шикастланишлари, жароҳатлар, миалгия, трофик ва варикоз яралар, инфекцияланган куйишлар, янги термик ва кимёвий куйишнинг I ва II даражасида қўлланади.

Маҳаллий: тонзилит ва ларингитда қўлланади.

Ичга: атеросклероз, заҳмнинг учинчи босқичида, нафас йўлларининг сурункали яллиғланиш касалликларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга препаратнинг эритмаси билан ҳўлланган пахтали тампон билан терининг шикастланган жойларига ишлов берилади. Жарроҳлик амалиётида ва куйишларда шикастланган юзага қўйилган дока салфеткалар заруратига қараб препарат билан ҳўлланади.

Маҳаллий қўллаш учун 5-10 томчи препаратни 100-200 мл илиқ қайнаган сувда эритилади ва томоқни чайиш учун ишлатилади. 

Атеросклерозни олдини олиш учун ичга, бир кунда 5-10 томчидан 1 марта, 30 кун давомида буюрилади, даволаш йилига 2-3 марта ўтқазилади; атеросклероз ва нафас йўлларининг яллиғланиш касалликларини даволашда кунига 3 марта 10 томчидан буюрилади; заҳмнинг учинчи босқичида кунига 2-3 марта 5-50 томчидан ичилади. Максимал бир марталик дозаси – 20 томчи, суткалик – 60 томчи ташкил қилади. Препаратни сут билан овқатдан кейин қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Сиртга қўлланганида: камдан-кам терининг таъсирланиши.

Ичга қабул қилинганида: терининг аллергик реакциялари, тахикардия, уйқунинг бузилиши, кўп терлаш, диарея (40 дан катта ёшдагиларда), гипо ёки гипертиреоидизм кўринишлари бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Йодга юқори сезувчанлик.

Ичга қабул қилиш учун: ўпка туберкулезқ, нефрит, нефроз, юрак етишмовчилиги, аденомалар (шу жумладан қалқонсимон безида ҳам), фурункулёз, ҳуснбузар тошмаси, сурункали пиодермия, геморрагик диатезлар, эшакеми, ҳомиладорлик, лактация, 5 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сиртга қўлланганида, водород пероксиди ёки бошқа дезинфекцияловчи воситалар билан қўшиб ишлатиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Катта дозаларда узоқ муддат қўлланилганда яққол ринит (тумов), кўп сўлак ажралиши, эшакеми, Квинке шиши каби йодизм кўринишлари билан намоён бўлувчи дозани ошириб юборилиши кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш, қусишни чақириш, меъдани ювиш, кейин симптоматик даволаш керак.

Препарaтни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.  

Чиқарилиш шакли

10 мл, 15 мл, 20 мл, 25 мл, 40 мл, 50 мл  дан қовоқ рангли  шиша флаконларда ёки ПЭТ флаконларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юкори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.