ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВАЛИДОЛ
VALIDOLUM
Препаратнинг савдо номи: Валидол
Таъсир этувчи модда (ХПН): Валдол (изовалериана кислотасининг ментил эфиридаги ментол эритмаси).
Дори шакли: Тил ости таблеткалари.
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: Изовалериана кислотасининг ментил эфиридаги ментол эритмаси – 0,06 г.
Ёрдамчи моддалар: майдаланган қанд (упаси), кальций стеарати.
Таърифи: Оқдан оч-сариқ ранггача бўлган, ясси цилиндрик шаклли, рискали ва фаскали, ўзига хос ментол ҳидли таблеткалар. Таблетканинг юзасида кулранг доғлари бўлишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антиангинал восита.
Код АТХ: С01ЕХ
Фармакологик хусусиятлари
Препарат марказий нерв тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, шунингдек оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларининг сезгир нерв рецепторларини (“совуққа сезгир”) рефлектор қўзғатиш йўли орқали томирларни ўртача кенгайтирувчи рефлектор (коронаролитик) таъсир кўрсатади. Рецепторларни рағбатлантириш эндорфинлар, энкефалинлар, динорфинлар ва оғриқ сезувчанлигини камайишида томир ўтказувчанлигини нормаллашиши ва юрак-томир фаолияти ва нерв тизимини муҳим механизмларини бошқарилишида муҳим роль ўйновчи бошқа опиоид пептидларни ажралиб чиқиши индукцияси билан кечади. Препаратнинг таъсири остида физиологик фаол моддалар – гистамин, кининлар ва бошқалар ажралиб чиқади.
Сублингвал қўлланганда Валидол оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларидан сўрилади. Терапевтик самара тахминан 5 минутдан кейин бошланади. Сўрилгандан кейин жигарда биотрансформацияга учрайди ва глюкуронидлар кўринишида сийдик билан чиқарилади.
Қўлланилиши
– енгил даражадаги стенокардия хуружлари;
– денгиз ва ҳаво касаллиги;
– истерия;
– невроз;
– нитратларни қабул қилиш боғлиқ бош оғриғида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Таблеткаларни тўлиқ сўрилгунгача оғизда (тил остида) ушлаш керак.
Катталар учун бир марталик доза 1-2 таблеткани; суткалик доза 2-4 таблеткани ташкил қилади. Зарурати бўлганида суткалик дозани ошириш мумкин. Максимал суткалик доза – 600 мг. Даволаш курси – 7 кунгача.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Яққол артериал гипотензия; ўткир миокард инфаркти. Болаларда қўллаш мумкин эмас.
Қўллашдаги тегишли хавфсизлик чоралари: препарат қанд сақлайди, буни қандли диабети бўлган пациентлар эътиборга олишлари керак.
Ножўя таъсирлари
Узоқ вақт қўлланганида, баъзида мустақил тез ўтиб кетувчи енгил кўнгил айниши, кўз ёши оқиши, бош айланиши, қисқа муддатли артериал гипотензия, уйқучанлик кузатилиши мумкин.
Аллергик реакциялар, шу жумладан Квинке шиши, тошма, қичишиш ривожланиши мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Валидол психотроп воситалар, опиоид анальгетиклар, алкогол ва наркоз учун воситаларнинг седатив самарасини кучайтиради.
Антигипертензив препаратлар Валидол билан бирга қўлланганида уларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.
Валидол нитратларни қабул қилишга боғлиқ бош оғриғи яққоллигини камайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.
Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида, агар, шифокор фикрига кўра она учун кутилган ижобий самара ҳомила/бола учун потенциал хавфдан юқори бўлсагина қўллаш мумкин.
Болалар.
Препаратни болаларни даволаш учун қўллашдаги тажриба йўқ.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Препаратни қабул қилгандан кейин биринчи соатлар давомида, ножўя самаралари (бош айланиши ва уйқучанлик) кутилиши мумкин бўлганлиги туфайли, диққатни жамлашни талаб қилувчи автотранспорт воситаларини бошқариш ёки ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, қўзғалувчан ҳолат, юрак фаолиятини бузилиши, артериал босимни пасайиши, марказий нерв тизимини сусайиши.
Даволаш: препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволаш ўтказиш керак.
Чиқарилиш шакли
10, 20 ёки 30 таблеткадан контур-уяли ўрамларда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.