Илова-варақа: пациент учун маълумот
Вазилип® плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 10 мг
Вазилип® плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 20 мг
Вазилип® плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 40 мг
Симвастатин
Ушбу препаратни қўллашни бошлашдан олдин, илова-варақадаги барча маълумотларни диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун мухим маълумот сақлайди.
- Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. У сизга яна керак бўлиши мумкин.
- Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
- Ушбу препарат шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Бу уларга зарар етказиши мумкин, ҳатто агарда Сизда касалликнинг ўхшаш белгилари кузатилса хам.
- Агарда Сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу шунингдек ушбу аннотацияда кўрсатилмаган ножўя самараларига ҳам тааллуқли. 4 бўлимга қаранг.
Ушбу илова-варақада қандай маълумот сақланади
- Вазилип® препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади
- Вазилип® препаратини қўллашдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак
- Вазилип® препаратини қандай қабул қилиш керак
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
- Вазилип® препаратини қандай сақлаш керак
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
- Вазилип® препарати ўзи нима, ва у нима учун мўлжалланган.
Вазилип® таъсир этувчи модда симвастатин сақлайди. Вазилип® – қонда умумий холестерин, “ёмон” холестерин (ПЗЛП-холестерини) ва триглицеридлар номи остидаги ёғ моддалари даражасини пасайтириш учун қўлланадиган препаратдир. Бундан ташқари, Вазилип® “яхши” холестерин (ЮЗЛП-холестерини) даражасини оширади. Вазилип® статинлар номи остидаги препаратлар гурухига киради.
Холестерин – қон оқимида аниқланадиган бир неча ёғ моддаларидан бири. Сиздаги умумий холестерин даражаси асосан ПЗЛП- ва ЮЗЛП-холестериндан иборатдир.
ПЗЛП-холестерин кўпинча “ёмон” холестерин деб аталади, чунки у бляшкалар ҳосил қилиб, Сизнинг қон томирларингизда тўпланиши мумкин. Бундай бляшкаларни тўпланиши артерияларни торайишига олиб келиши мумкин. Бундай торайиш хаётий мухим аъзолар, масалан, юрак ва бош мияни қон билан таъминланишини секинлаштиради. Қон билан таъминланишни бундай сусайтирилиши юрак хуружлари ва инсультларга олиб келиши мумкин.
ЮЗЛП-холестерини кўпинча “яхши” холестерин деб аталади, чунки у зарарли холестеринни артерияларда тўпланишига ва юрак касалликларини ривожланишига тўсқинлик қилади.
Триглицеридлар – юрак касалликлари хавфини оширувчи, қон оқимидаги ёғларнинг яна бир шакли. Сиз ушбу препаратни қўллаш вақтида холестерин миқдори паст бўлган пархезга риоя қилишингиз керак.
Агар Сизда қуйидагилар бўлса, холестерин миқдори паст бўлган пархезга қўшимча равишда Вазилип® қўлланади:
- қонда холестерин даражаси юқори (бирламчи гиперхолестеринемия) ёки қонда ёғларнинг даражаси юқори (аралаш гиперлипидемия);
- қонда холестериннинг даражасини оширувчи наслий касаллик (гомозигот наслий гиперхолестеринемия). Сиз шунингдек бошқа препаратларни хам олишингиз мумкин.
- юрак ишемик касаллиги (ЮИК) ёки ЮИК ни ривожланишини юқори хавфи (анамнездаги қандли диабет, инсульт ёки қон томирларининг бошқа касалликлари туфайли). Вазилип® қондаги холестериннинг даражасидан қатъий назар, юрак касалликлари томонидан бузилишлар хавфини пасайтириш йўли билан хаёт давомийлигини ошириши мумкин.
Кўпчилик пациентларда холестерин даражасини ошишини тез кўринадиган белгилари бўлмайди. Сизнинг шифокорингиз оддий қон тахлили ёрдамида холестерин даражасини аниқлаши мумкин. Мунтазам равишда шифокор хузурига боринг, холестерин даражасини кузатинг ва мақсадингизни шифокор билан мухокама қилинг.
- Сиз Вазилип® препаратини қўллашдан олдин нималарни билишингиз керак.
Вазилип® препаратини қабул қилманг;
- агар Сизда симвастатинга ёки бу препаратнинг бошқа компонентларига (6 бўлимда санаб ўтилган) аллергия бўлса;
- агар Сизда жигар билан боғлиқ муаммолар бўлса;
- агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки бола эмизсангиз;
- агар Сиз қуйида кўрсатилган таъсир этувчи модда бўлган бир ёки бир неча препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз:
- итраконазол, кетоконазол, позаконазол ёки вориконазол (замбуруғли инфекцияларни даволаш учун восита);
- эритромицин, кларитромицин ёки телитромицин (инфекцияларни даволаш учун);
- ОИВ-протеаза ингибиторлари, масалан, нелфинавир, ритонавир ва саквинавир (ОИВ-протеаза ингибиторлари ОИВ-инфекциясини даволаш учун қўлланади)
- боцепревир ёки телапревир (С гепатити вируси инфекциясини даволаш учун)
- нефазадон (депрессияни даволаш учун)
- кобицистат
- гемфиброзил (холестерин даражасини пасайтириш учун)
- циклоспорин (аъзолар трансплантациясидан кейин пациентларни даволаш учун)
- даназол (эндометрийни бачадон чегараларидан ташқарига ўсиб кетиш холати бўлган эндометриозни даволаш учун одам организмидан олинадиган гормон)
- агар Сиз охирги 7 кунда фузидий кислотаси номли препаратни (бактериал инфекцияни даволаш учун) қабул қилаётган ёки қабул қилган бўлсангиз
Агар Сизда юқорида кўрсатилган препаратлар юзасидан ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Махсус кўрсатмалар
Ўз шифокорингизга хабар беринг:
- ўзингиздаги барча касалликлар ҳақида, шу жумладан аллергия ҳақида.
- кўп миқдорда алкоголни истеъмол қилиш ҳақида.
- агар Сизда қачонлардир жигар касалликлари бўлган бўлса. Вазилип® Сизга тўғри келмаслиги мумкин.
- агар Сизда операция режалаштирилган бўлса, Вазилип® таблеткалари препаратини қўллашни қисқа муддатга тўхтатиш талаб қилиниши мумкин.
- агар Сиз осиёлик бўлсангиз, чунки бундай ҳолларда Сизга бошқа доза кўрсатилган бўлиши мумкин.
- агар Сиз охирги 7 кун мобайнида ичга ёки инъекциялар кўринишида фузидиат кислотаси номли препаратни (бактериал инфекцияни даволаш учун) қабул қилаётган ёки қабул қилган бўлсангиз. Фузидиат кислотаси ва Вазилип®нинг мажмуаси мушаклар томонидан жиддий муаммоларни (рабдомиолиз) келтириб чиқариши мумикн.
Вазилип® препаратини қабул қилишни бошлашингиздан олдин ёки Вазилип® препаратини қўллаш вақтида жигар томонидан бузилишлар бўлганида, Сизнинг шифокорингиз қон таҳлилини ўтказиши керак. Ушбу таҳлил Сизнинг жигарингиз фаолиятини текшириш учун мўлжалланган.
Сизнинг шифокорингиз Вазилип® препарати билан даволашни бошланганидан кейин жигар фаолиятини текшириш учун Сизга қон таҳлилини ўтказишни тавсия этиши мумкин.
Агар Сизда диабет бўлса ёки уни ривожланиш хавфи бўлса, бу препарат билан даволаниш вақтида Сизнинг шифокорингиз Сизнинг ҳолатингизни синчиклаб назорат қилади. Қонда қанд ва ёғнинг даражаси юқори бўлган ҳолларда, ортиқча тана вазни ва юқори артериал босим бўлганда, Сизда диабет ривожланиши мумкин.
Сиз шунигдек доимий мушак кучсизлиги борлиги ҳақида шифокор ёки фармацевтга хабар беришингиз керак. Бу ҳолатни диагностикаси ва даволаш учун қўшимча таҳлиллар талаб қилиниши мумкин.
Ўпканинг оғир касаллиги борлиги ҳақида шифокорга хабар беринг.
Мушакларда тушунтириб бўлмайдиган оғриқ, оғриқлилик ва кучсизлик ривожланганда, дарҳол шифокорга хабар беринг. Бу, кам ҳолларда кузатиладиган мушаклар томонидан жиддий характерга эга бўлган, жумладан мушак тўқимасини емирилишининг буйракни шикастланишига олиб келувчи бузилишлар туфайли зарур; кам ҳолларда эса ўлим билан якунланиш қайд этилган.
Мушакларнинг емирилишини бундай хавфи Вазилип® препаратини юқори дозаларда, айниқса 80 мг дозада қўлланганда кузатилади. Мушакларни емирилишини хавфи, шунингдек пациентларнинг айрим гуруҳларида ҳам ошган. Агар Сизда қуйида келтирилган ҳолатлардан биронтаси кузатилса, шифокорга хабар беринг:
- сиз катта миқдорда алкоголь истеъмол қиласиз
- сизда буйрак билан боғлиқ муаммолар бўлса
- сизда қалқонсимон бези билан боғлиқ муаммолар бўлса
- сизнинг ёшингиз 65 ёки катта бўлса
- сиз аёлсиз
- сизда “статинлар” ёки фибратлар деб номланувчи гиполипидемик препаратлар билан даволаниш вақтида мушакларга оид қандайдир муаммолар бўлса
- сиз ёки сизнинг яқин қариндошингизда наслий мушак касалликлари бўлса.
Бошқа дори препаратлари ва Вазилип®
Агар Сиз қуйидаги таъсир этувчи моддалардан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, шифокорга хабар бериш ўта муҳимдир. Вазалип® препарати ва бу препаратларни қўллаш мушаклар томонидан бузилишлар хавфини оширади (улардан айримлари юқорида, “Вазилип® препаратини қабул қилманг” бўлимида кўрсатилган).
- циклоспорин (кўпинча пациентларда аъзолар трансплантациясидан кейин қўлланади)
- даназол (эндометрийни бачадондан ташқарига ўсиб кетиш ҳолати ҳисобланган, эндометриозни даволаш учун одам организмдан олинадиган гормон)
- фаол модда сифатида итраконазол, кетоконазол, позаконазол ёки вориконазол сақловчи препаратлар (замбуруғли инфекцияларни даволаш учун)
- таъсир этувчи модда сифатида гемифиброзил ва бензофибрат сақловчи фибратлар (холестеринни пасайтириш учун)
- эритромицин, кларитромицин, телитромицин ёки фузидиат кислотаси (бактериал инфекцияларни даволаш учун). Бу препарат билан даволаниш вақтида фузидиат кислотасини қабул қилманг. Шунингдек ушбу илова-варақанинг 4 бўлимига қаранг.
- ОИВ-протеаза ингибиторлари, масалан, индинавир, нелфинавир, ритонавир ва саквинавир (ОИТС ни даволаш учун)
- Боцеправир ёки телапревир (вирусли С гепатити инфекциясини даволаш учун)
- нефазадон (депрессияни даволаш учун)
- таъсир этувчи модда сифатида кобицистат сақловчи препаратлар
- амиодарон (номунтазам юрак уришини даволаш учун)
- верапамил, дилтиазем ёки амлодипин (юқори артериал босимни, юрак касалликлари оқибатидаги кўкракдаги оғриқни, ёки юрак томонидан бошқа бузилишларни даволаш учун)
- ломитапид (холестеринни тўпланиши билан боғлиқ бўлган жиддий ёки кам учрайдиган генетик касалликни даволаш учун қўлланади)
- колхицин (подаграни даволаш учун)
- агар сизга бактериал инфекцияни даволаш учун ичга фузидиат кислотасини қўллаш зарурати бўлганда, бу препарат билан даволашни вақтинчалик тўхтатиш керак. Вазилип® препаратини фузидиат кислотаси билан бирга қўллаш кам ҳолларда ҳолсизликка, мушакларда оғриқлилик ва оғриқларга олиб келиши мумкин (рабдомиолиз). Рабдомиолиз ҳақида кенгроқ маълумотни олиш учун 6-бўлимга қаранг.
Юқорида кўрсатилган препаратлардан ташқари, агар Сиз бошқа препаратларни, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, ўз шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг. Хусусан, агар Сиз қуйидаги таъсир этувчи моддалардан биронтасини сақловчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз шифокорга хабар беринг:
- қон лахталарини ҳосил бўлишига тўсқинлик қилувчи таъсирга эга модда сақловчи препаратлар, масалан, варфарин, фенпрокумон ёки аценокумарол (антикоагулянтлар)
- фенофибрат (холестерин даражасини пасайтириш учун ҳам қўлланади)
- ниацин (холестерин даражасини пасайтириш учун ҳам қўлланади)
- рифампицин (туберкулёзни даволаш учун).
Шунингдек, агар Сиз ниацин (никотин кислотаси) ёки ниацин-сақловчи препарат қабул қилаётган бўлсангиз, ёки хитойлик бўлсангиз, шифокорга хабар беринг.
Шунингдек Сизга янги препаратни буюраётган шифокорга, Сиз аллақачон Вазилип® қабул қилаётганингиз ҳақида хабар беринг.
Вазилип® препаратини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш
Грейпфрут шарбати айрим дори препаратларини, шу жумладан Вазилип®, организм томонидан ишлатилишига таъсир қилувчи бир ёки бир неча компонентлар сақлайди. Грейпфрут шарбатини истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши, фертилликка таъсири
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, ҳомиладорликни режалаштирсангиз ёки ҳомиладорман деб ўйласангиз, Вазилип®ни қабул қилманг. Агар Сиз Вазилип® препаратини қўллаш вақтида ҳомиладор бўлиб қолсангиз, дарҳол уни қабул қилишни тўхтатинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг. Агар Сиз эмизаётган бўлсангиз, Вазилип®ни қабул қилманг, чунки бу препаратни кўкрак сутига ўтиши номаълум.
Ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Болалар ва ўсмирларда қўлланиши
Вазилип® препаратининг хавфсизлиги ва самарадорлиги 10-17 ёшли ўғил болаларда ва камида бир йил олдин ҳайз кўриш цикли бошланган қиз болаларда ўрганилган. Вазилип® препаратини қўллаш 10 ёшдан кичик болаларда ўрганилмаган. Янада батафсил маълумот олиш учун шифокор билан маслаҳатлашинг.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш
Вазилип®ни Сизнинг транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятингизга таъсир қилиш эҳтимоли кам. Лекин, Вазилип® препарати қўлланганидан кейин айрим пациентларда бош айланиши пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Вазилип® лактоза сақлайди
Агар Сизнинг шифокорингиз, Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик бор деган бўлса, ушбу дори препаратини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
- Вазилип® препаратини қандай қабул қилиш керак
Сизнинг шифокорингиз ҳолатингизга, ушбу даволаш ва Сизга хос бўлган хавфга қараб, препаратнинг керакли дозасини белгилайди.
Вазилип®ни доимо, Сизга шифокор айтганидек аниқ қўллаш керак. Агар Сизда шубҳа туғилса, Ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Вазилип® препарати билан даволаниш вақтида холестерин миқдори паст бўлган парҳезга риоя қилиш керак.
Дозалаш
Ичга қабул қилиш учун тавсия этиладиган доза суткада Вазилип® 10 мг, 20 мг ёки 40 мг ли препаратининг 1 таблеткасини ташкил қилади.
Катталар
Стандарт бошланғич доза суткада 10, 20 мг еки бошқа холатларда 40 мг ни ташкил қилади. Сизнинг шифокорингиз камида 4 ҳафтадан кейин, дозага тузатиш киритиш мумкин, у суткада 80 мг дан ошмайди. Суткада 80 мг дан ортиқ қабул қилманг.
Агар Сиз юқорида кўрсатилган айрим дори препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз, ёки буйрак функциясини айрим бузилишлари кузатилса, шифокорингиз Сизга пастроқ дозаларни буюриши мумкин.
80 мг доза фақат холестериннинг даражаси жуда юқори бўлган ва юрак касалликларини юқори хавфи гуруҳидаги, пастроқ дозаларда холестериннинг даражасини белгиланган қийматларига эришилмаган катта пациентларга тавсия этилади.
Болалар ва ўсмирларда қўлланиши
Болаларда (10-17 ёшли) тавсия этилган стандарт бошланғич доза кечқурунги вақтда суткада 10 мг ни ташкил қилади. Максимал тавсия этилган доза суткада 40 мг ни ташкил қилади.
Юбориш усули ва давомийлиги
Вазилип®ни кечқурунги вақтда қабул қилинг. Препаратини овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Сизнинг шифокорингиз Сизга даволашни тўхтатишни айтмагунича, Вазилипни қабул қилишни давом эттиринг. Агар Сизнинг шифокорингиз Сизга Вазилип®ни ўт кислоталарининг секвестрантларини сақловчи холестерин даражасини пасайтириш учун бошқа препаратлар билан бирга буюрса, Вазилип®ни ўт кислоталарининг секвестрантларини қўллашдан камида 2 соат олдин ёки 4 соат кейин қабул қилиш керак.
Агар Сиз Вазилип® препаратини керагидан ортиқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз
- бу ҳақида шифокор ёки фармацевтга хабар беринг.
Вазилип® препаратининг дозасини ўтказиб юбориш
- қўшимча дозани қабул қилманг, кейинги куни одатдаги вақтда Вазилип® препаратининг одатдаги миқдорини қабул қилинг.
Агар Сиз Вазилип® препаратини қўллашни тўхтатсангиз
- шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг, чунки холестерин даражаси яна ошиши мумкин.
Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш юзасидан қўшимча саволлар пайдо бўлса, Ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
Ҳамма бошқа дори препаратларига ўхшаб, Вазилип® ҳам, гарчи улар ҳаммада бўлмасада, ножўя самаралар чақириши мумкин.
Ножўя самаралар ривожланишининг тез-тезлигини аниқлаш учун қуйидаги мезонлар қўлланади:
- кам (1000 одамдан кўпи билан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин)
- жуда кам (10000 одамдан кўпи билан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин)
- номаълум (бор бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас)
Қуйидаги жиддий ножўя самаралари ривожланиши ҳақида хабар берилган.
Ушбу жиддий ножўя самаралар ривожланган ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатинг ва дархол бу ҳақида шифокорга хабар беринг ёки яқиндаги касалхонанинг шошилинч ёрдам бўлимига мурожаат қилинг.
- мушакларда оғриқ, оғриқлилиқ, кучсизлик ҳисси ёки спазмлари. Кам ҳолларда мушаклар томонидан бундай бузилишлар жиддий характерга эга бўлиши мумкин, шу жумладан буйракни шикастланишига олиб келувчи мушакларнинг парчаланиши; жуда кам ҳолларда ўлим билан якунланиш қайд этилган.
- ўта юқори сезувчанлик (аллергик) реакциялари, шу жумладан:
- юз, тил ва томоқни шиши, у нафасни ахамиятли қийинлашишини чақиради
- мушакларда кучли оғриқ, одатда, елкаларда ва сонларда
- оёқ-қўл ва бўйин мушакларида тошма ва кучсизлик
- бўғимларда оғриқ ва яллиғланиш (ревматик полимиалгия)
- қон томирларни яллиғланиши (васкулит)
- одатдаги бўлмаган кўкаришларни ҳосил бўлиши, терида тошмалар ва шиш (дерматомиозит), эшакеми, терини қуёш нурига сезучанлиги, иситма, гиперемия
- нафасни қийинлашиши (хансираш) ва лоҳаслик
- югирикни эслатувчи симптомлар (тошма, бўғимлар томонидан бузилишлар ва қон хужайралари томонидан бузилишлар)
- қуйидаги симптомлар билан жигарни яллиғланиши: тери ва кўзларни сарғайиши, қичишиш, сийдикни тўқ рангга бўялиши, ични оқиш келиш, чарчоқлик ва кучсизлик, иштаҳани йўқолиши, жигар етишмовчилиги (жуда кам ҳолларда)
- меъда ости безини яллиғланиши кўпинча қоринда кучли оғриқ билан бирга кечади.
Кам ҳолларда қуйидаги ножўя самаралари ҳақида хам хабар берилган:
- қизил қон ҳужайралари сонини камайиши (анемия)
- қўл ва оёқларни увишиши ёки кучсизлиги
- бош оғриғи, санчилиш ҳисси, бош айланиши
- овқат хазм бўлишини бузилиши (қорин оғриғи, қабзият, метеоризм, ҳазм бўлмаслик, диарея, кўнгил айниши, қусиш)
- тошма, қичишиш, сочларни тўкилиши
- кучсизлик
- уйқуни бузилиши (жуда кам ҳолларда)
- хотирани пасайиши (жуда кам ҳолларда), хотирани йўқолиши, онгни чалкашиши
Шунингдек қуйидаги ножўя самаралар қайд этилган, лекин мавжуд маълумотлар асосида уларнинг тез-тезлигини бахолаш мумкин эмас (тез-тезлиги номаълум):
- эректил дисфункция
- депрессия
- нафасни бузилишини чақирувчи ўпкани яллиғланиши, турғун йўтал ва/ёки хансираш ва иситмани хам қўшиб
- баъзида пайларни узилиши билан асоратланган пайлар томонидан бузилишлар
- доимий характерга эга бўлган мушакларини кучсизлиги
Статинлар қўлланганида, шунингдек қўшимча потенциал ножўя самаралари ҳақида ҳам хабар берилган:
- уйқуни бузилиши, шу жумладан даҳшатли туш кўриш
- жинсий бузилишлар
- қандли диабет. Агар Сизда қонда қанд ва ёғнинг даражаси юқори бўлса, Сизда ортиқча тана вазни ёки юқори артериал босим бўлса, бунинг эҳтимоли кўпроқ. Сизнинг шифокорингиз бу препаратни қўллаш вақтида ҳолатингизни назорат қилади.
Лаборатория кўрсаткичлари
Жигар функциясини ва мушак ферментининг (креатининкиназа) холати ҳақида далолат берувчи қон тахлилининг айрим лаборатор кўрсаткичларини ошиши аниқланган.
- Вазилип® препаратини қандай сақлаш керак
Бу препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.
30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин
Бу препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлламанг.
Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
Дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташлаш мумкин эмас.
Сиз ишлатмайдиган дори препаратларини қандай йўқотиш кераклигини фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
Вазилип® препарати нима сақлайди
Фаол модда – симвастатин. Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка 10, 20 мг ёки 40 мг симвастатин сақлайди.
- Ёрдамчи моддалар:
- Ядро: лактоза моногидрати, ўта желатинланган крахмал, бутилгидроксианизол, сувсиз лимон кислотаси, аскорбин кислотаси, жўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати.
- Қобиқ: гипромеллоза, тальк, пропиленгликоль, титан диоксиди.
Вазилип® препарати ва ўрам ичидагиси қандай кўринишга эга
Вазилип® таблеткалари 10 мг: думалоқ, икки томонлама бироз қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, четлари кесилган таблеткалар.
Вазилип® таблеткалари 20 мг: думалоқ, икки томонлама бироз қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, четлари кесилган таблеткалар.
Вазилип® таблеткалари 40 мг: думалоқ, икки томонлама бироз қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, четлари кесилган ва бир томони рискали таблеткалар.
7 таблеткадан ПВХ/ПЭ/ПВДХ фольга ва алюмин фольга блистерда.
2, 4 ёки 12 блистердан илова-варақа билан бирга картон қутига жойланади.
Бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича.