ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВАКЦИНА КОКЛЮШНО-ДИФТЕРИЙНО-СТОЛБНЯЧНАЯ АДСОРБИРОВАННАЯ
(АКДС-ВАКЦИНАСИ)
Дори препаратининг номи: Вакцина коклюшно-дифтерийно-столбнячная адсорбированная (АКДС-вакцинаси).
Гуруҳланган номи: дифтерия, кўкйўтал ва қоқшолни олдини олиш учун вакцина.
Дори шакли: мушак ичига юбориш учун суспензия.
Препарат формальдегид билан ўлдирилган I фаза кўкйўтал микроблари ва алюминий гидрооксидида сорбцияланган дифтерия ва қоқшол анатоксинларининг аралашмасидир.
Таркиби:
Препаратнинг бир эмлаш дозаси (0,5 мл) дифтерия анатоксинининг 15 флокулирланган бирлиги (Lf) ни, қоқшол анатоксинининг 5 антитоксин боғловчи бирлиги (ЕС) ни, 10 млрд кўкйўтал микроб хужайраларини, кўпи билан 0,55 мг алюминий гидрооксидини ва кўпи билан 50 мкг формальдегидни сақлайди. Консервант – мертиолят 42,5 дан 57,5 мкг гача.
Таърифи: сарғиш-оқ рангли, ёт қўшимчаларсиз, турганида рангсиз тиниқ суюқлик ва чайқатилганида тўлиқ парчаланувчи сийрак чўкмага бўлинадиган гомоген суспензия.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ТИБП-вакцина.
Иммунобиологик хусусиятлари
Препаратни тасдиқланган схемага мувофиқ юборилиши кўкйўтал, дифтерия ва қоқшолга қарши махсус иммунитетни шаклланишини чақиради.
Қўлланилиши
Болаларда кўкйўтал, дифтерия ва қоқшолни олдини олишда қўлланади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Нерв тизимининг авж олиб борувчи касалликлари, анамнездаги афебрил тиришишлар, АКДС-вакцинасини илгари юборилишига кучли умумий реакцияларнинг (тана ҳароратини биринчи 2 сутка давомида 40о гача ва ундан юқори кўтарилиши, юбориш жойида диаметри 8 см дан ортиқ шиш ва гиперемияни пайдо бўлиши) ривожланиши ёки асоратлар вакцинацияни ўтказиш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳисобланади.
1-изоҳ. Вакцинани қўллашга қарши кўрсатмалари бўлган болалар АДС-анотоксини билан қўллаш бўйича йўриқномага мувофиқ эмланишлари мумкин.
2-изоҳ. Агар бола икки марта эмланган бўлса, унда дифтерия ва қоқшолга қарши вакцинация курси тугалланган ҳисобланади; агар бола бир марта эмланган бўлса, унда вакцинация АДС-М-анатоксини билан давом эттирилиши мумкин, у камида 3 ойдан кейин бир марта юборилади. Иккала ҳолатда ҳам биринчи ревакцинацияни АДС-М-анатоксин билан сўнгги эмлашдан кейин 9-12 ой ўтгач ўтказилади. Агар асорат АКДС-вакцинаси билан учинчи вакцинациядан сўнг ривожланган бўлса, биринчи ревакцинацияни АДС-М-анатоксини билан 12-18 ойдан сўнг ўтказилади.
Кейинги ревакцинациялар 7, 14 ва ҳар кейинги 10 ёшда АДС-М-анатоксини билан ўтказилади.
1% дан ортиқ эмланганларда ҳарорат 38,5оС дан юқори кўтарилганида ёки 4% дан ортиқ эмланганларда яққол маҳаллий реакциялар (юмшоқ тўқималарнинг 5 см дан ортиқ диаметрли шиши, 2 см дан ортиқ диаметрли инфильтратлар) пайдо бўлганида, шунингдек оғир поствакцинал асоратлар ривожланганида, ушбу сериядаги препарат билан эмлаш тўхтатилади.
Аллергик касалликларнинг барқарор кўринишлари (терини локал ўзгаришлари, яширин бронхоспазм ва бошқ.) вакцинацияга қарши кўрсатма ҳисобланмайди, у тегишли даволаш фонида ўтказилиши мумкин.
Вазни 2 кг дан кам оғирлик билан туғилган болалар нормал жисмоний ва психомотор ривожланишида эмланади; тана вазнини ўсишини кечикиши вакцинацияни кечиктиришга асос бўлмайди.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни аниқлаш мақсадида шифокор (ФАП даги фельдшер) эмлаш куни ота-оналар билан сўровнома ва болани мажбурий термометрия билан бирга кўрикдан ўтказади. Эмлашдан вақтинчалик озод этилган болалар кузатув остига ва ҳисобга олинишлари ва ўз вақтида эмланишлари керак.
Қўллаш усули ва дозалаш
АКДС-вакцина билан эмлашларни 3 ойликдан 3 ёшу 11 ой 29 кунлик ёшга етгунича ўтказилади (кўкйўтал билан касал бўлиб ўтган болаларга эмлаш АДС-анатоксин билан ўтказилади).
Препарат 0,5 мл дозада (бир марталик доза) соннинг олд-ташқи соҳасига мушак ичига юборилади. Эмлашдан олдин ампулани гомоген аралашма олингунча яхшилаб чайқатиш керак.
Вакцинация курси 1,5 ойлик интервал билан 3 марта эмлашдан иборат (3 ой, 4,5 ой ва 6 ой).
Интервалларни қисқартириш мумкин эмас.
Интервалларни узайтириш зарурати бўлганида, навбатдаги эмлашни, боланинг соғлиғини ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, иложи борича яқин муддатларда ўтказиш керак.
Ревакцинация 18 ойлик ёшда бир марта ўтказилади (эмлаш муддатлари бузилганида – АКДС-вакцинаси билан сўнгги вакцинациядан кейин 12-13 ой ўтгач ўтказилади.
Изоҳ. Агар бола 3 ёшу 11 ой 29 кунгача АКДС-вакцинаси билан ревакцинация олмаган бўлса, унда ревакцинацияни АДС-анатоксин билан (4 ёш – 5 ёшу 11 ой 29 кунлик учун) ёки АДС-М-анатоксини билан (6 ёш ва ундан ошганлар) ўтказилади.
Бутунлиги бузилган, ёрлиғи бўлмаган ампуладаги препарат, физик хусусиятлари ўзгарганида (рангини ўзгариши, майдаланмаган қумоқлар борлиги), яроқлилик муддати ўтганида, нотўғри сақланганида қўллашга яроқли эмас.
Ампулаларни очиш ва вакцинация муолажалари асептика ва антисептика қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Очилган ампуладаги препаратни сақлаш мумкин эмас.
Препаратни юборилиши белгиланган ҳисобга олиш шаклларида серия рақами, яроқлилик муддати, ишлаб чиқарувчи корхона, юбориш санаси, препаратнинг юборилишига реакциянинг характери кўрсатилган ҳолда қайд этилади.
Қўллашда эҳтиёткорлик чоралари
Ўткир касалликларни ўтказган болаларни соғайганидан кейин камида 4 ҳафтадан сўнг эмланади; респиратор касалликлар (ринит, ҳалқумни бироз қизариши ва бошқ.) нинг енгил кўринишларида эмлашга соғайгандан сўнг 2 ҳафта ўтгач рухсат берилади.
Сурункали касалликлари бўлган беморлар турғун ремиссияга эришилганидан (камида 4 ҳафта) кейин эмланади.
Доза ошириб юборилишининг симптомлари, доза ошириб юборилганида ёрдам кўрсатиш чоралари
Дозани ошириб юбориш ҳоллари аниқланмаган.
Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
Айрим эмланганларда биринчи икки суткада қисқа муддатли умумий (ҳароратни кўтарилиши, ланжлик) ва маҳаллий (оғриқлик, гиперемия, шиш) реакциялари ривожланиши мумкин. Кам ҳолларда асоратлар: тиришишлар (одатда тана ҳароратининг ошиши билан боғлиқ, ғайри оддий қичқириқ эпизодлари, аллергик реакциялар, эшакеми, полиморф тошма, Квинке шиши) ривожланиши мумкин.
Ўта сезувчан болаларда дарҳол кечувчи аллергик реакцияларнинг ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиб, эмланганлар устидан 30 минут давомида тиббий кузатувни таъминлаш керак. Эмлаш ўтказиладиган жойлар шокка қарши даволаш воситалари билан таъминланиши керак.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
АКДС-вакцинани полиомиелит вакцинаси ва профилактик эмлашларнинг миллий тақвимининг бошқа препаратлари (БЦЖ дан ташқари) билан, шунингдек эпидемик кўрсатмалар бўйича профилактик эмлашлар тақвимининг инактивацияланган вакциналари билан бир вақтда (бир кунда) юбориш мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Қўлланилмайди.
Дори препаратини транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлар
Мавжуд эмас.
Чиқарилиш шакли
Ампулаларда 0,5 мл дан (бир эмлаш дозаси) ёки 1,0 мл (икки эмлаш дозаси).
10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқнома, ампула скарификатори билан бирга картон қутида.
5 ампуладан поливинилхлорид ёки импорт плёнкали контур уяли ўрамларда.
2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси, ампула скарификатори билан бирга қутида.
Ампулаларни жойлашда синдириш халқаси ёки очиш нуқтаси бўлган ампулаларга ампула скарификатори қўйилмайди.
Бериш тартиби
Даволаш-профилактика муассасалари учун
Яроқлилик муддати
18 ой. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат қўллашга яроқсиз.
Сақлаш шароити
Препарат СП 3.3.2.1248-03 га мувофиқ, 2 дан 8оС гача бўлган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақланади.
Ташиш шароити
2 дан 8оС гача бўлган ҳароратда, СП 3.3.2.1.1248-03 га мувофиқ ташилади. Музлатишга йўл қўйилмайди.