📜 Инструкция по применению ВАКЦИНЫ ПОЛИОМИЕЛИТ ПЕРОРАЛЬНОЙ 1, 2, 3 ТИПОВ
💊 Состав препарата ВАКЦИНЫ ПОЛИОМИЕЛИТ ПЕРОРАЛЬНОЙ 1, 2, 3 ТИПОВ
✅ Применение препарата ВАКЦИНЫ ПОЛИОМИЕЛИТ ПЕРОРАЛЬНОЙ 1, 2, 3 ТИПОВ
📅 Условия хранения ВАКЦИНЫ ПОЛИОМИЕЛИТ ПЕРОРАЛЬНОЙ 1, 2, 3 ТИПОВ
⏳ Срок годности ВАКЦИНЫ ПОЛИОМИЕЛИТ ПЕРОРАЛЬНОЙ 1, 2, 3 ТИПОВ

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВАКЦИНЫ ПОЛИОМИЕЛИТ ПЕРОРАЛЬНОЙ 1, 2, 3 ТИПОВ

 

Дори шакли – ичга қабул қилиш учун эритма.

Препарат бир эмлаш дозасида (0,2 мл- 4 томчи) қуйидагиларни сақлайди:

Фаол компонент: полиомиелит вируси, аттенуирланган 1 тур Сэбина штаммлари – камида 106,0 ТЦД50

2 тур – камида 105,0 ТЦД50

3 тур – камида 105,5 ТЦД50

вируснинг инфекцион бирлиги (ИБ), тўқима цитопатоген дозаларида (ТЦД) келтирилган. Ёрдамчи моддалар: магний хлориди – 0,018 г – стабилизатор; канамицин – 30 мкг – консервант.

 

Таърифи

Тиниқ, сарғиш-қизилдан пушти-малина рангли, ҳидсиз, чўкмасиз, кўринарли ёт киритмаларсиз суюқлик.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи – МИБП-вакцина.

Перорал полиомиелит вакцинаси африка яшил мартишкаларининг буйрак хужайраларининг бирламчи культуралари ёки Эрла эритмасида 0,5% лактальбумин гидролизати эритмаси шаклида Vero қатори хужайраларининг ўзлаштириладиган культурасида бир марта пассажи билан африка яшил мартишкаларининг буйрак хужайраларининг бирламчи культураларида ўстирилган полиомиелит вирусининг аттенуирланган 1, 2, 3 тур Сэбина штаммларидан иборат.

 

Иммунологик хусусиятлари

Вакцина эмланган (90-95%) шахсларда 1, 2, 3 тур полиомиелит вирусига турғун иммунитет ҳосил қилади.

 

Қўлланилиши

Полиомиелитни фаол профилактикасида қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Қуйидагиларда қўллаш мумкин эмас:

  1. Аввалги перорал полиомиелит вакцинаси билан эмлаш билан бирга кечган неврологик бузилишлар;
  2. Иммунтанқислик холатлари (бирламчи), хавфли ўсмалар, иммуносупрессия (даволаш курси тугаганидан кейин камида 6 ой дан кейин эмлаш амалга оширилади);
  3. Режали эмлаш касалликнинг ўткир кўринишлари ва сурункали касалликларни зўрайиши тугагунигача кечиктирилади. Узоқ муддатли ЎРВИ, ўткир ичак касалликлари ва бошқаларда эмлаш тана ҳарорати нормаллашиши биланоқ дарҳол амалга оширилади.

Қўллаш усули

Диққат: вакцина фақат перорал қўллаш учун мўлжалланган.

Вакцинани бир қабулга 4 томчидан қўлланади. Вакцинанинг эмлаш дозасини овқатдан 1 соат олдин флаконга илова қилинадиган томчилагич ёки пипетка ёрдамида оғизга томизилади. Вакцинани сув ёки бошқа суюқлик билан ичиш, шунингдек эмлашдан кейин бир соат давомида овқатланиш ёки ичиш мумкин эмас.

Полиомиелитга қарши биринчи ва иккинчи вакцинация фаолсизлантирилган полиомиелит вакцинаси (ФПВ) билан, ФПВ ни қўллаш бўйича йўриқномасига ва амалдаги профилактик эмлашнинг Миллий календарига мувофиқ амалга оширилади.

Полиомиелитга қарши учинчи вакцинация ва кейинги ревакцинация профилактик эмлашнинг Миллий календари асосида болаларда полиомиелит перорал вакцинаси (ППВ) билан амалга оширилади.

Биринчи учта эмлашлар вакцинация курсини ташкил этади.

Эмлашлар
Вакцинация Ревакциянация
ФПВ ППВ ППВ
1 2 3* 4* 5* 6*
Ёш 3 ой 4,5 ой 6 ой 18 ой 20 ой 14 ёш

*ОИВ билан инфекцияланган оналардан туғилган болалар, ОИВ инфекцияли болалар, болалар уйларида тарбияланувчи болалар – полиомиелитга қарши ИПВ учинчи вакцинация ва кейинги ревакцинация –полиомиелитни профилактикаси учун фаолсизлантирилган вакцинация амалга оширилади.

Эмлашлар орасидаги интервални узайтиришга фақат айрим ҳолларда, тиббий қарши кўрсатмалар мавжудлигида йўл қўйилади, биринчи учта эмлашлар орасидаги интервални қисқартиришга йўл қўйилмайди.

Агар биринчи учта эмлаш орасидаги интерваллар узайтирилган бўлса, учинчи ва тўртинчи эмлаш орасидаги интервални 3 ойгача қисқартиришга рухсат берилади.

Эпидемиологик кўрсатмаларга кўра полиомиелитга қарши вакцинация перорал полиомиелит вакцинаси билан амалга оширилади.

Эпидкўрсатмалар бўйича эмланиши керак бўлган шахслар, тартиблар муддати ва эмлашлар сони полиомиелит жараёнининг эпидемиологик хусусиятларига боғлиқ ҳолда, ҳар бир конкрет холатда шахсий равишда аниқланади ва эпидкўрсатмаларга қараб амалдаги профилактик эмлаш календарига мувофиқ: полиомиелит ўчоғида мулоқотда бўлган, шу жумладан ёввойи полиовируси чақирган (ёки касалликка шубҳа бўлганида):

3 ойликдан 18 ёшгача бўлган болалар – бир марта; тиббий ходимлар – бир марта; полиомиелитга эндемик (ривожланмаган) бўлган давлатлардан (худудлар) келган, 3 ойликдан 15 ёшгача бўлган болалар – бир марта (эмлашлар ҳақида ишонарли маълумотлар мавжудлигида) ёки уч марта (мавжуд бўлмаганда); аниқ яшаш жойига эга бўлмаган шахслар (улар аниқланганда) 3 ойликдан 15 ёшгача – бир марта (эмлашлар ҳақида ишонарли маълумотлар мавжудлигида) ёки уч марта (мавжуд бўлмаганда);  полиомиелитга эндемик (ривожланмаган) бўлган давлатлардан (худудлар) келганлар билан мулоқатда бўлган шахслар, 3 ойликдан то ёшдан қаътий назар – бир марта; тирик полиовируслар, материаллар билан, полиомиелитни ёввойи вируси билан зарарланган (потенциал зарарланган) материаллар билан ишловчи шахсларда –– ишга қабул қилинганда бир  марта, ёшга боғлиқ эмас.

Полиомиелитга қарши барча эмлашлар препаратнинг номи, эмлаш санаси, дозаси, серия рақами, эмлашга бўлган реакцияни кўрсатилган ҳолда ўрнатилган ҳисоб шаклларида қайд этилади.

 

Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Болаларни профилактик эмлаш ўтказиладиган кун ҳақида ота-оналарни аввалдан огоҳлантириш керак.

Очилган флакондаги ишлатилмаган вакцина томчилагич ёки резина тиқин билан зич беркитилган флаконда, 2 дан 8оС ҳароратда 2 суткагача сақланиши мумкин. Асептика қоидаларига риоя қилган ҳолда резина тиқин орқали вакцинани стерил шприц ёрдамида тортишга рухсат берилади. Бундай ҳолларда флаконда қолган ва ўзининг физик хусусиятларини йўқотмаган вакцина яроқлилик муддатининг охиригача сақланиши мумкин.

Бутунлиги, маркировкаси бузилган флакондаги, шунингдек унинг физик хусусиятлари (ранги, тиниқлиги ва бошқалар) ўзгарган, яроқлилик муддати ўтган, транспортировка ва сақлаш шароитлари бузилган препарат қўллашга яроқсиздир.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ноҳуш оқибатларга олиб келмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Вакцинани юборилишига ножўя таъсирлар деярли мавжуд эмас.

Айрим аллергияга мойил бўлган эмланган шахсларда жуда кам холларда эшакеми турдаги тошма ёки Квинке шиши кўринишидаги аллергик асоратлар кузатилиши мумкин.

Жуда кам ҳолларда эмланган шахсларда ҳам, эмланган шахслар билан контактда бўлган шахсларда ҳам вакцина билан боғлиқ паралитик полиомиелит (ВАПП) пайдо бўлиши мумкин.

Эмланган шахслар атрофидаги шахслар орасида вакцина вирусини айланиб юришини чеклаш учун ота-оналарга болани эмлашдан кейин шахсий гигиена қоидаларига (алоҳида кроват, тувак, бошқа болалардан алоҳида чойшаб, кийим ва иммунотанқислиги бўлган беморлардан эмланган болани алоҳида қилишга риоя қилиш кераклигини тушунтириш керак.

 

Бошқа иммунобиологик препаратлар билан ўзаро таъсири

Полиомиелитга қарши эмлашни АКДС-вакцина (АДС- ёки АДС-М анатоксин) билан бир кунда амалга оширишга рухсат берилади, полиомиелит вакцинасини профилактик эмлашларнинг Миллий календарини бошқа препаратлари билан бир вақтда юборишга рухсат берилади.

 

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда вакцинани тиббий қўллашни имконияти ва ўзига хослиги ўрганилмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Вакцина транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Сурункали касалликларни зўрайиши бўлган болаларда режали эмлаш, бола тўлиқ соғайгунча қолдирилади.

 

Чиқарилиш шакли

2,0 мл (10 доза) дан флаконларда. Вакцинали 10 флакон ёки 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Яроқлилик муддати

Минус 20оС ва ундан паст ҳароратда – 2 йил, 2 дан 8оС гача ҳароратда – 6 ой.

Яроқлилик муддати ўтган вакцинани қўллаш мумкин эмас.

 

Транспортировка шароитлари

СП 3.3.2.2329-08 га мувофиқ минус 2 дан 8оС гача ҳароратда.

 

Сақлаш шароити

СП 3.3.2.2329-08 га мувофиқ (СП 3.3.2.1248 – 03 га ўзгартиришлар ва қўшимчалар) вакцина қуйидагича сақланади: “совутиш занжири” ни биринчи босқичида – 20оС ва ундан паст ҳароратда, вакцинани 2 оС дан 8оС гача бўлган ҳарорат режимида ташиш, кейинчалик минус 20оС гача такрорий музлатишга рухсат этилади (“совутиш занжири” ни иккинчи босқичи). “Совутиш занжирининг ” учинчи ва тўртинчи босқичларида вакцина 2 дан 8оС гача ҳароратда сақланади.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Бериш тартиби

Даволаш-профилактика ва санитар-профилактика муассасалари учун.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.