ИЛОВА-ВАРАҚА
(пациентлар учун маълумот)
Валерианы экстракт
Препаратнинг савдо номи: Валерианы экстракт
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: валериананинг қуюқ экстракти – (валериана илдизи илдизпояси билан, экстрагент – этил спирти 40% (ҳажм/ҳажм)) – 20 мг,
ёрдамчи моддалар: магний карбонати асоси, картошка крахмали, тальк, желатин, қанд, пигментли титан диоксиди, асалари муми, парафин, кунгабоқар мойи, хинолин сариғи
Е 104, коллоид кремний диоксиди.
Таърифи: икки томони қавариқ юзали, сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: бошқа ухлатувчи ва седатив воситалар.
АТХ коди: N05CM09.
Фармакологик хусусиятлари
Валериана илдизи препаратлари седатив таъсирга эга, уйқуни келишини енгиллаштиради ва уйқу сифатини яхшилайди.
Қўлланилиши
Юқори нерв қўзғалувчанлигида (неврастения) ва уйқуни бузилишида қўлланилади.
Кўрсатилган кўрсатмалар бўйича қўлланилиши фақат давомли қўллаш тажрибасига асосланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Юқори нерв қўзғалувчанлигида (неврастения): 20 мг дан 100 мг гача (1-5 таблетка), умумий ўзлаштираолиниши ва седатив самарага эришишга қараб, кунига 6 мартагача қабул қилинади.
Уйқуни бузилишида: 20 мг дан 100 мг гача (1-5 таблетка) уйқудан ярим-бир соат олдин, зарурати бўлганида дори воситасини (1-5 таблетка) кечқурун олдиндан қабул қилиш тавсия этилади.
Даволаш курсининг давомийлиги касалликни ўзига хосилигига, эришилган самарага ва дори воситасини ўзлаштираолинишига қараб, шифокор томонидан белгиланади.
Жигар ва/ёки буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда қўллашнинг ўзига хослиги: маълумотлар йўқ.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар ривожланиши (тери тошмаси, қичишиш, гиперемия, терини шиши), бош оғриғи, умумий ҳолсизлик, иш қобилиятини пасайиши, уйқучанлик, жиззакилик, хавотирлик, меъда-ичак бузилишлари (кўнгил айниши, қоринда оғриқ) юз бериши мумкин. Катта дозалари брадикардияга ва аритмияга, шунингдек ичак моторикасини пасайишига (қабзиятга) олиб келиши мумкин.
Ножўя реакциялар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар юз берган холларда, дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Валерианага, шунингдек дори воситасининг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақидаги маълумотлар чекланган.
Валериана препаратларини синтетик седатив воситалар билан мажмуаси шифокорнинг олдиндан маслаҳат беришини ва даволаш жараёнида шифокор кузатувини талаб этади.
Махсус кўрсатмалар
Фруктозани ўзлаштираолмаслиги ёки глюкоза-галактозани мальабсорбцияси бўлган пациентлар ушбу дори воситасини қабул қилмасликлари керак.
Самараси аста-секин ривожланиши туфайли, валериана препаратини рухий қўзғалувчанлик ва уйқуни бузилиши симптомларини камайтириш шошилинч зарурат туғилган ҳолларда қўллаш тавсия этилмайди.
Агар 2 ҳафта давомида дори воситасини узлуксиз қабул қилинганда, касаллик симптомлари сақланса ёки ҳолатни ёмонлашиши юз берса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Болаларда қўлланилиши
12 ёшдан кичик болаларда қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Етарли маълумотларни йўқлиги туфайли, 12 ёшгача бўлган болаларга буюриш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация вақтида қўлланилиши
Ҳомиладорлик ва лактация вақтида қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Ҳомиладорлик ва лактация вақтида етарли маълумотларни йўқлиги туфайли препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Транспорт воситаларини бошқариш ва харакатланувчи механизмларига хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири
Даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқариш ва юқори эътиборни, тез руҳий ва ҳаракат реакцияларни талаб этадиган бошқа ишларни бажаришдан сақланиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилишида шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Симптомлари: дори воситасини тавсия этилган дозалардан ортиқ дозаларда узоқ муддат қабул қилиш, эзилганлик ҳисси, бош оғриғи, уйқучанлик, иш қобилиятини пасайиши, меъда-ичак йўллари томонидан дискомфорт, юрак фаолиятини издан чиқиши (брадикардия), ҳаддан ташқари юқори дозани (тахминан 20 г валериана илдизи) бир марта қабул қилинганда қоринда спастик характердаги оғриқлар, кўкракда сиқилиш ҳисси, бош айланиши, умумий ҳолсизлик, қўллар тремори ва қорачиқларни кенгайиши ривожланиши мумкин.
Даволаш: юқори дозани бир марта қабул қилинганда қусишни чақириш, меъдани ювиш (препаратни қабул қилгандан кейин 2 соатдан кам эмас) тавсия этилади. Дори воситасини юқори дозаларда узоқ муддат қабул қилинганда дори воситасини бекор қилиш тавсия этилади. Специфик антидоти йўқ. Симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
10 ёки 25 таблеткадан ПВХ пленкали ва алюмин фольгали контур-уяли ўрамда.
5 контур уяли ўрамлар 10 таблеткадан ёки 2 контур уяли ўрамлар 25 таблеткадан илова-варақа билан бирга картон қутида. (Ўрами №10х5; 25х2).
50 таблеткадан шиша флаконда. 1 флакон илова-варақа билан бирга картон қутида (ўрами №1).
Сақлаш шароити
Намликдан ҳимояланган, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.