📜 Инструкция по применению ВАКЦИНЫ АНТИРАБИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРАЛЬНОЙ КОНЦЕНТРИРОВАННОЙ ОЧИЩЕННОЙ ИНАКТИВИРОВАННОЙ СУХОЙ, ЛИОФИЛИЗАТА ДЛЯ ПРИГОТОВЛЕНИЯ РАСТВОРА ДЛЯ ВНУТРИМЫШЕЧНОГО ВВЕДЕНИЯ И АНТИРАБИЧЕСКОГО ИММУНОГЛОБУЛИНА
💊 Состав препарата ВАКЦИНЫ АНТИРАБИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРАЛЬНОЙ КОНЦЕНТРИРОВАННОЙ ОЧИЩЕННОЙ ИНАКТИВИРОВАННОЙ СУХОЙ, ЛИОФИЛИЗАТА ДЛЯ ПРИГОТОВЛЕНИЯ РАСТВОРА ДЛЯ ВНУТРИМЫШЕЧНОГО ВВЕДЕНИЯ И АНТИРАБИЧЕСКОГО ИММУНОГЛОБУЛИНА
✅ Применение препарата ВАКЦИНЫ АНТИРАБИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРАЛЬНОЙ КОНЦЕНТРИРОВАННОЙ ОЧИЩЕННОЙ ИНАКТИВИРОВАННОЙ СУХОЙ, ЛИОФИЛИЗАТА ДЛЯ ПРИГОТОВЛЕНИЯ РАСТВОРА ДЛЯ ВНУТРИМЫШЕЧНОГО ВВЕДЕНИЯ И АНТИРАБИЧЕСКОГО ИММУНОГЛОБУЛИНА
📅 Условия хранения ВАКЦИНЫ АНТИРАБИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРАЛЬНОЙ КОНЦЕНТРИРОВАННОЙ ОЧИЩЕННОЙ ИНАКТИВИРОВАННОЙ СУХОЙ, ЛИОФИЛИЗАТА ДЛЯ ПРИГОТОВЛЕНИЯ РАСТВОРА ДЛЯ ВНУТРИМЫШЕЧНОГО ВВЕДЕНИЯ И АНТИРАБИЧЕСКОГО ИММУНОГЛОБУЛИНА
⏳ Срок годности ВАКЦИНЫ АНТИРАБИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРАЛЬНОЙ КОНЦЕНТРИРОВАННОЙ ОЧИЩЕННОЙ ИНАКТИВИРОВАННОЙ СУХОЙ, ЛИОФИЛИЗАТА ДЛЯ ПРИГОТОВЛЕНИЯ РАСТВОРА ДЛЯ ВНУТРИМЫШЕЧНОГО ВВЕДЕНИЯ И АНТИРАБИЧЕСКОГО ИММУНОГЛОБУЛИНА

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВАКЦИНЫ АНТИРАБИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРАЛЬНОЙ КОНЦЕНТРИРОВАННОЙ ОЧИЩЕННОЙ ИНАКТИВИРОВАННОЙ СУХОЙ. ЛИОФИЛИЗАТА ДЛЯ ПРИГОТОВЛЕНИЯ РАСТВОРА ДЛЯ ВНУТРИМЫШЕЧНОГО ВВЕДЕНИЯ И АНТИРАБИЧЕСКОГО ИММУНОГЛОБУЛИНА

 

Антирабик культурал концентрацияланган тозаланган фаолсизлантирилган қуруқ вакцина мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат Сурия оғмахонларининг буйрак хужайраларининг бирламчи культураларида ўстирилган, ультрабинафша нурлар ва формалин билан фаолсизлантирилган, ультрафильтрация усули ёрдамида концентрациялаштирилган ва кейинчалик гельхроматография усули билан тозаланган қутуриш вирусининг вакцинаси Внуково-32 штаммидир.

Антирабик вакцина – оқ рангли ғовак масса, гигроскопик хусусиятга эга.

Вакцинанинг бир дозаси (1,0 мл) қуйидагиларни сақлайди: қутуриш вирусининг специфик антигени Внуково-32 штамми – камида 2,5 ХБ (Халқаро Бирлик) – фаол компонент, альбумин – 5,0 мг (инфузия учун эритма) – турғунлаштирувчи, сахароза – 75,0 мг – турғунлаштирувчи, желатин – 10,0 мг – шакл ҳосил қилувчи. Препарат консервантлар ва антибиотиклар сақламайди.

Иммунологик хусусиятлари. Вакцина қутуриш вирусига қарши иммунитет ҳосил бўлишини индукциялайди.

Қўлланилиши: одамни қутуришга қарши даволаш-профилактик ёки профилактик эмлаш.

Қўллаш усули. Вакцина сақловчи ампула ичидагисини 1,1 мл инъекция учун сувда эритиш керак. Эритиш вақти 5 минутдан ошмаслиги керак. Эритилган вакцина тиниқ ёки кучсиз товланувчи, рангсиздан оч-сариқ ранглигача бўлган суюқликдир.

Эритилган вакцинани елканинг дельтасимон мушагига, 5 ёшгача бўлган болаларга – соннинг олд-ён юзасининг юқори қисмига мушак ичига секин юборилади.

Вакцинани думба соҳасига юборишга рухсат берилмайди.

Бутунлиги, маркировкаси бузилган, шунингдек ранги ва тиниқлиги ўзгарган, яроқлилик муддати ўтган ёки нотўғри сақланган ампуладаги препарат қўллашга яроқсиздир.

Ампулани очиш ва вакцинация муолажаси асептика қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда бажарилади.

Эритилган вакцинани 5 минутдан ортиқ сақлашга йўл қўйилмайди.

Вакцинация қилинган шахс камида 30 минут тиббий кузатув остида бўлиши керак.

Эмлашни амалга ошириш жойлари шокга қарши даволаш воситалари билан таъминланган бўлиши керак.

 

Антирабик ёрдам кўрсатиш

Антирабик ёрдам жароҳат, тирналиш, шилиниш, сўлак теккан жойларга маҳаллий ишлов бериш ва кейинчалик антирабик вакцинани юбориш ёки кўрсатмалар бўлганида антирабик иммуноглобулин (АИГ) ва антирабик вакцинани юборишдан иборат. АИГ ва антирабик вакцинани юбориш интервали – камида 30 минут бўлиши керак.

 

Жароҳатга маҳаллий ишлов бериш

Жароҳат (тишланган, тирналган, шилинган) ва сўлак теккан жойларга маҳаллий ишлов бериш тишлаш ёки жароҳатлангандан кейин дарҳол ёки иложи борича тезроқ бошланишини керак. У бир неча минут (15 минутгача) давомида жароҳат юзасини совунли ёки бошқа ювувчи воситалар (детергентлар) билан яхшилаб ювишдан иборат ёки совун ёки детергентлар йўқлигида жароҳат соҳаси сув билан ювилади. Бундан кейин жароҳатнинг четлари 70% спирт ёки 5% йоднинг сув-спиртли эритмаси билан ишлов берилади.

Иложи борича жароҳатни тикишдан сақланиш керак.

Фақат қуйидаги ҳолларда жароҳатни тикиш кўрсатилган:

  • катта хажмли жароҳатлар – жароҳатга дастлаб ишлов берилганидан кейин сийрак чок билан тикилади;
  • косметик кўрсатмалар бўйича (юз жароҳатини тикиш);
  • ташқи қон кетишини олдини олиш учун қонаб турган томирларни тикиш.

Антирабик иммуноглобулинни қўллаш зарурати бўлганида, уни жароҳатни тикишдан бевосита олдин қўлланади (антирабик иммуноглобулин (АИГ) дозаси бўлимига қаранг).

Жароҳатга маҳаллий ишлов берилганидан кейин дарҳол даволаш-профилактик эмлаш бошланади.

 

Даволаш-профилактик эмлаш

Қўлланилиши. Одамни қутурган ҳайвонлар, қутуриш касаллигига гумон қилинган ҳайвонлар, ёввойи ёки номаълум ҳайвонлар билан контакти ёки тишлаши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар. Мавжуд эмас.

Ҳомиладорлик қўллаш мумкин бўлмаган ҳолат ҳисобланмайди.

Даволаш-профилактик эмлашни тўлиқ схемаси ва схемага изоҳ жадвалда келитирилган (антирабик вакцина ва антирабик иммуноглобулин (АИГ) билан даволаш-профилактик эмлаш схемаси).

Қутуришни юқиш хавфига дучор бўлган барча шахслар даволаш-профилактик эмланиши керак. Агар мажмуавий даволаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлса, дастлаб АИГ ва ундан кейин камида 30 минутдан сўнг антирабик вакцина юборилади.

Антирабик иммуноглобулин (АИГ) қутурган ҳайвонлар, қутуриш касаллигига гумон қилинган ҳайвонлар, ёввойи ёки номаълум ҳайвонлар билан контактда бўлгандан кейин иложи борича эртароқ буюрилади.

Гетерологик (от) антирабик иммуноглобулинини юборишдан олдин пациентни от оқсилига шахсий сезувчанлигини аниқлаш керак (“От қон зардобидан олинган суюқ антирабик иммуноглобулинини қўллаш бўйича йўриқнома” га қаранг). Гомологик (одам) антирабик иммуноглобулинини юборишдан олдин шахсий сезувчанлик аниқланмайди.

Гетерологик антирабик иммуноглобулин тишлангандан кейин камида 3 сутка, гомологик антирабик иммуноглобулин тишлангандан кейин камида 7 сутка давомида юборилиши керак.

Антирабик иммуноглобулин (АИГ) дозаси. Гетероген (от) антирабик иммуноглобулини 1 кг тана вазни учун 40 ХБ дозада буюрилади. Гомологик (одам) антирабик иммуноглобулини 1 кг тана вазнига 20 ХБ дозада буюрилади. Юборилаётган гетерологик антирабик иммуноглобулиннинг хажми 20 мл дан ошмаслиги керак.

Антирабик иммуноглобулинни (АИГ) юбориш. Тавсия этилган АИГ нинг дозасини иложи борича катта қисмини жароҳат атрофидаги тўқима ва жароҳат тубига юбориш керак. Препаратнинг ишлатилмаган қисми антирабик вакцина юборилмаган соҳага мушак ичига чуқур юборилади.

 

Профилактик эмлаш

Қўлланилиши. Профилактика мақсадида қутуришни юқишининг юқори хавфи бўлган шахслар (кўча қутуриш вируси билан ишловчи лаборатория ходимлари; ветеринар ходимлар; егерлар, овчилар, ўрмон назоратчиси; ҳайвонларни тутиш ва парваришлаш ишларини бажарувчи шахслар ва бошқа профессионал гуруҳлар) эмланади.

Вакцина дельтасимон мушакка 0, 7 ва 30 кунлари 1,0 мл дан мушак ичига юборилади. Ревакцинация бир йилдан кейин 1,0 мл дозада ва сўнгра ҳар уч йилда амалга оширилади.

 

Профилактик эмлаш схемаси

Бирламчи эмлаш 1,0 мл дан 0, 7 ва 30 кунлари учта инъекция
Биринчи ревакцинация 1 йилдан кейин Битта инъекция, 1,0 мл
Кейинги ревакцинациялар ҳар 3 йилда амалга оширилади Битта инъекция, 1,0 мл

Қутуришни юқишининг юқори хавфи бўлган шахсларни профилактик эмлаш барча зарур маълумотлар (препаратнинг номи, сериялари, дозалари, юборишлар сони ва санаси) киритилган “профилактик эмлашлар ҳақидаги сертификат” бериладиган даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш хоналарида ўтказилади.

Профилактик эмлаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  1. Ўткир инфекцион ва ноинфекцион касалликлар, зўрайиш ёки декомпенсация босқичидаги сурункали касалликлар – эмлашни соғайгандан (ремиссия) кейин камида бир ой ўтгач ўтказилади.
  2. Антирабик иммуноглобулинни аввалги юборишларга тизимли аллергик реакциялар (тарқалган тошма, Квинке шиши ва бошқалар).
  3. Антибиотикларга аллергик реакциялар.
  4. Ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Антирабик препаратларнинг ножўя таъсирлари

  1. Вакцинани юбориш маҳаллий ёки умумий реакциялар билан кечиши мумкин. Маҳаллий реакция шиш, қизариш, қичишиш, юбориш жойида оғриқ, регионар лимфа тугунларини катталашиши билан характерланади. Умумий реакция лоҳаслик, бош оғриғи, холсизлик, тана ҳароратини ошиши билан намоён бўлади. Симптоматик даволаш, гипосенсибилизацияловчи воситалар ва антигистамин воситалар тавсия этилади.

Айрим холларда неврологик симптомлар ривожланиши мумкин, бундай беморлар касалхонага ётқизилиши керак.

  1. От қон зардобидан олинган антирабик иммуноглобулинни юборилганидан кейин асоратлар кузатилиши мумкин: юборилганидан кейин 1-2 куни пайдо бўладиган маҳаллий аллергик реакция; кўпинча 6-8 куни пайдо бўладиган зардоб касаллиги; анафилактик шок. Анафилактоид реакция ривожланган холларда ёшга боғлиқ дозада адреналин ёки норадреналин ёки 0,2-1,0 мл 5% эфедрин тери остига юборилади.

Зардоб касаллиги симптомлари пайдо бўлганда антигистамин дори воситалари, кортикостероидлар, кальций препаратларини парентерал юбориш тавсия этилади.

Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири

Даволаш-профилактик эмлаш курси вақти давомида бошқа препаратлар билан эмлашни амалга ошириш тақиқланади. Қутуришга қарши эмлаш тугаганидан кейин бошқа вакциналар билан эмлашни ўтказишган камида 2 ойдан кейин рухсат берилади.

Бошқа инфекцион касалликка қарши эмлашдан кейин камида 1 ойдан кейин профилактик эмлашни амалга ошириш мумкин.

Чиқарилиш шакли

Антирабик культурал концентрланган тозаланган фаолсизлантирилган қуруқ вакцина мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат мажмуада ишлаб чиқарилади: 1,0 мл (1 доза) вакцинали 1 ампула ва 1,1 мл эритувчили (инъекция учун сув) 1 ампула. Ўрамда 5 комплект (вакцинали 5 ампула ва эритувчили 5 ампула) сақланади.

От қон зардобидан олинган антирабик иммуноглобулин 5,0 ёки 10,0 мл дан ишлаб чиқарилади; 1:100 суюлтирилган – 1,0 мл дан ампулада. Ўрамда 5 комплект сақланади.

Яроқлилик муддати, сақлаш шароити ва ташилиши

Вакцинанинг яроқлилик муддати – 2 йил.

Вакцинани 2 дан 8оС гача ҳароратда сақланади ва ташилади. Вакцинани 25оС ҳароратда 2 суткадан ошмайдиган муддатда ташилишига йўл қўйилади.

Болалар ололмайдиган жойда сақланади.

 

Антирабик вакцина ва антирабик иммуноглобулин (АИГ) билан даволаш-профилактик эмлаш схемаси

Шикастланиш тоифаси Контракт характери Ҳайвон ҳақида маълумот Даволаш
1 Тери қопламалари шикастланмаган, тери қопламаларига сўлак тегмаган, шиллиқ қаватларга сўлак тегмаган Қутурган Буюрилмайди
2 Уй ёки қишлоқ-хўжалик ҳайвонлари томонидан шикастланмаган тери қопламаларига сўлак тегиши, тирналиш, шилиниш, тана, қўл ва оёқни юзаки тишланиши (бош, юз, бўйин, кафт, қўл ва оёқ бармоқларидан ташқари) Агар 10 сутка давомида кузатишда ҳайвон соғлом бўлса, даволаш тўхтатилади (яъни 3 инъекциядан кейин)

 

Агар ҳайвонда қутуриш йўқлиги лаборатор таҳлил асосида тасдиқланса, қутуриш йўқлиги тасдқланган вақтдан даволаш тўхтатилади.

 

Ҳайвонни 10 кун давомида кузатиш имконияти бўлмаган (ўлдирилган, ўлган, қочиб кетган, йўқолган ва бошқа) барча бошқа ҳолларда, даволаш кўрсатилган схема бўйича давом эттирилади

Дарҳол даволаш бошланади:
1,0 мл вакцина 0, 3, 7, 14, 30 ва 90 куни
3 Шиллиқ қаватларга сўлак тегиши, бош, юз, бўйин, кафт, қўл ва оёқ бармоқлари, гениталийларни барча тишланишлари; Уй ва қишлоқ-хўжалик ҳайвонлари томонидан якка ёки кўплаб чуқур йиртилган жароҳатлар. Ёввойи йиртқич ҳайвонлар, кўршапалак ва кемирувчилар томонидан ҳар қандай сўлак тегиши ва жароҳатлар Агар 10 сутка давомида кузатиш имкони бўлса ва ҳайвон соғлом бўлса, даволаш тўхтатилади (яъни 3 инъекциядан кейин)

 

Агар ҳайвонда қутуриш йўқлиги лаборатор тасдиқланса, қутуриш йўқлиги тасдиқланган вақтдан даволаш тўхтатилади.

 

Кузатиш имконияти бўлмаган барча бошқа ҳолларда, даволаш кўрсатилган схема бўйича давом эттирилади

Антирабик иммунглобулин (АИГ) (антирабик иммуноглобулин (АИГ) дозасига қаранг) ва антирабик вакцина билан 0 куни дарҳол мажмуавий даволаш бошланади:
1,0 мл дан 0, 3, 7, 14, 30 ва 90 кунлари

Антирабик вакцина ва антирабик иммуноглобулин (АИГ) билан даволаш-профилактик эмлаш схемасига изоҳ:

  1. Даволаш-профилактик эмлаш дозаси ва схемаси болалар ва катталар учун бир хил.
  2. Даволаш-профилактик эмлаш курси жароҳатланган шахс антирабик ёрдамга мурожаат қилиш муддати, ҳатто қутурган ҳайвон, қутуришга гумон қилинган ҳайвон, ёввойи ёки номаълум ҳайвон билан контактдан бир неча ойдан кейин ҳам буюрилади.
  3. Даволаш-профилактик ёки профилактик эмлаш курсини тўлиқ қабул қилганига 1 йилдан ошмаган шахсларга антирабик вакцинани 1,0 мл дан 0, 3, 7 кунлари учта инъекция буюрилади; агар бир йил ва ундан ортиқ вақт ўтган бўлса ёки тўлиқ бўлмаган эмлаш курси ўтказилган бўлса, эмлаш “Антирабик вакцина ва антирабик иммуноглобулин (АИГ) билан даволаш-профилактик эмлаш схемаси” га мувофиқ амалга оширилади.
  4. Даволаш-профилактик ёки профилактик эмлаш курсидан кейин эмланган шахсга препаратлар тури ва сериялари, эмлаш курси ва поствакцинал реакциялар мавжудлиги ҳақида маълумот (профилактик эмлашлар ҳақида сертификат) берилади.
  5. Эмлаган шахс билиши керак: унга эмлашни бутун курси давомида ва эмлаш тугатилганидан кейин 6 ой давомида спиртли ичимликлар ичиши таъқиқланади. Эмлаш курси давомида толиқиш, совуқ қотиш, исиб кетишдан сақланиш керак.
  6. Кортикостероидлар ва иммунодепрессантлар вакцинотерапиядаги муваффақият-сизликларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун кортикостероидлар ва иммунодепрессантлар қабул қилиш фонида вирусларни нейтралловчи антителоларни миқдорини аниқлаш мажбурий ҳисобланади. Вирусларни нейтралловчи антителолар йўқлигида қўшимча даволаш курси амалга оширилади.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.