ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВАКСИГРИП
VAXIGRIP
Препаратнинг савдо номи: Ваксигрип (гриппни олдини олиш учун фаолсизлантирилган сплит-вакцина).
Таъсир этувчи модда (ХПН): йўқ
Дори шакли: мушак ичига ва тери остига юбориш учун суспензия 0,5 мл ли бир дозани сақловчи шприцда.
Таркиби:
бир доза (0,5 мл суспензия) қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: товуқ эмбрионларида культивация қилинган, фаолсизлантирилган, парчаланган грипп вируслари қуйидагиларга эквивалент штаммларда тақдим қилинган:
А (H1N1) * ………… 15 мкг гемагглютинин;
А (H3N2) * ………… 15 мкг гемагглютинин;
В * ……………………. 15 мкг гемагглютинин.
ёрдамчи компонентлар: натрий хлориди, калий хлориди, натрий гидрофосфат дигидрати, калий дигидрофосфати, 0,5 мл гача инъекция учун сув сақловчи буфер эритмаси.
Ушбу вакцина ЖССТ Шимолий ярим шар учун тавсияларига ва 2017-2018 й. мавсуми грипп вакциналарининг таркиби бўйича ЕИ қарорига мувофиқдир.
Таърифи: бироз оқиш, кучсиз товланувчи суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Гриппга қарши вакциналар. Грипп вируси – фаолсизлантирилган. сплит-вакцина (парчаланган) ёки юза жойлашган антигенлар
АТХ коди: J07BB02
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Вакциналар учун фармакокинетик хусусиятларни баҳолаш талаб этилмайди.
Фармакодинамикаси
Ваксигрип ҳам юза, ҳам ички антигенларни сақловчи парчаланган (сплит-) вакциналар синфига мансуб.
Серопротекцияга эришиш учун одатда 2-3 ҳафта талаб этилади. Гомологик ёки бир-бирига яқин, вакциналарни тайёрлашда ишлатиладиган вирус штаммларига иммунитетни сақланиб туриш давомийлиги ўзгариб туради, лекин одатда 6-12 ойни ташкил этади.
Қўлланилиши
– катталар ва 6 ойликдан катта болаларда гриппни олдини олишда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Вакцина мушак ичига ва тери остига чуқур юборилади.
Вена ичига юборилмасин!
Қўллашдан олдин вакцинани хона ҳароратида тутиб туриш ва чайқатиш керак.
Суспензияда ёт заррачалар бўлган ҳолларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
6 ойликдан 35 ойликкача бўлган болалар учун 0,25 мл бир марталик доза буюрилади.
36 ойликдан ошган болалар ва катталар учун – 0,5 мл буюрилади.
Гриппга қарши биринчи марта вакцинация қилинаётган болаларга вакцинани 4 ҳафталик интервал билан икки марта юбориш кўрсатилган.
0,25 мл юбориш тайинланган болаларни иммунизацияси учун 0,5 мл вакцина сақловчи шприц ишлатилганда, поршенни махсус рискагача босиб, шприцнинг ичидаги моддани ярмини чиқариб ташлаш лозим. Пациентга вакцинанинг қолган қисмини юбориш керак.
Вакцинацияни мамлакатда қабул қилинган тавсияларни ҳисобга олиб ўтказилади.
Вакцинани юбориш техникаси
Вакцина мушак ичига юборилади, тавсия этилган юбориш жойи – 1 ёшгача бўлган болалар учун соннинг олд-латерал юзасининг ўрта қисми, 1 ёшдан ошган болалар ва катталар учун елканинг делтасимон мушаги ҳисобланади.
Вакцина қолдиқлари ва барча чиқиндилар маҳаллий талабларга мувофиқ утилизация қилиниши лозим.
Ножўя таъсирлари
Ножўя таъсирларни аниқлаш қуйидаги мезонларга мувофиқ ўтказилади: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез(≥1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (< 1/10000).
Тез-тез
- иситма, лоҳаслик, бош оғриғи, эт увишиши, кучли терлаш, толиқиш;
- қизариш, шиш, оғриқ, экхимоз, инъекция жойида зичлашиш;
- миалгия, артралгия.
Ушбу реакциялар одатда 1-2 кун давомида ўтиб кетади ва махсус даволашни талаб қилмайди.
Жуда кам ҳолларда
- ўткинчи тромбоцитопения ва лимфаденопатия,
- аллергик реакциялар: ёйилган тери реакциялари, шу жумладан қичишиш, эшакеми ёки носпецифик тошма, анафилактик шок, ангионевротик шиш;
- невралгия, парестезия, фебрил тиришишлар, энцефаломиелит, неврит ва Гийен-Барре синдроми каби неврологик бузилишлар;
- буйрак фаолиятини транзитор бузилиш билан билан кечувчи васкулит.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Вакцинанинг фаол компонентларига, ёрдамчи моддаларидан биронтасига, шунингдек тухум компонентларидаги қолдиқ миқдорларида бўлган моддаларга (овальбуминга, товуқ оқсилига), неомицинга, формальдегидга, октоксинол-9 га ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Ўткир инфекцион касалликда ёки сурункали касалликни зўрайиши ҳолларида вакцинацияни кечиктириш керак.
6 ойликкача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ваксигрип бошқа вакциналар билан бир вақтда қўлланиши мумкин. Бунда препаратлар ҳар хил шприцларни ишлатиш билан тананинг ҳар хил соҳаларига юборилиши керак. Иммуносупрессив даволанаётган пациентларда иммун жавоб пасайган бўлиши мумкин.
Вакцинациядан кейин ОИТВ-1, С гепатити вирусига ва айниқса одам Т-лимфотроп 1 тур вирусига антителаларни иммунофермент (ИФА) усули ёрдамида аниқлашда сохта мусбат натижалар аниқланган. ИФА сохта мусбат натижаларини аниқлаш учун вестерн-блоттинг ишлатилади. Қисқа муддатли сохта мусбат натижалар вакцинага бўлган IgM-билан боғлиқ реакция туфайли юз бериши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Инъекция қилинадиган бошқа вакциналарни ишлатилганда бўлгани каби, препарат юборилганидан кейин анафилактик шок ривожланган ҳолларда тегишли дориларни бўлиши ва яхши тиббий кузатув талаб этилади.
Вена ичига юборилмасин!
Эндоген ёки ятроген иммуносупрессияси бўлган шахсларда эмлашдан кейин гуморал иммун жавоб етарли бўлмаслиги мумкин.
Аввалги эпидемик мавсум вақтида амалга оширилган гриппга қарши вакцинация, келгуси мавсумда ишончли ҳимояни таъминлай олмайди, чунки ҳар бир эпидемик мавсум учун ўзининг грипп вирусининг энг тарқалган штаммлари характерлидир.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Гриппга қарши фаолсизлантирилган вакцина ҳомиладорларда ҳомиладорликнинг ҳар бир босқичида қўлланилиши мумкин. Бироқ хавфсизлик юзасидан энг кенг кўламли маълумотлар 2 ва 3 ойликлар учун келтирилган. Вакцинани ҳомиладорларда ишлатилиши тўғрисида мавжуд маълумотлар, вакцинацияни ҳомилага ва аёл организмига салбий таъсири бўлиши мумкинлигини кўрсатмайди. Вакцина эмизиш даврида ишлатилиши мумкин.
Дори воситасини транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хос хусусиятлари
Ушбу вакцинани ишлатиш автомобилни ёки бошқа техникани бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Тавсия қилинган дозаларга амал қилинганда дозани ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган.
Чиқарилиш шакли
0,5 мл (1 доза) дан вакциналар игнали ёки игнасиз, поршенли нейтрал шиша шприцларда, шприцнинг охири ҳимоя қилувчи резина қалпоқчаси ёки игна тиқини билан беркитилган.
1 шприцдан полимер плёнкали контур учсиз ўрамга жойланган.
1 контур ўрамдан давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
5 шприцдан полимер плёнка контур учсиз ўрамга жойланган.
2 ёки 4 контур ўрамдан давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, совутгичда (2оС дан 8оС гача) ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
12 ой.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.