📜 Инструкция по применению Иммунал таблеткалар
💊 Состав препарата Иммунал таблеткалар
✅ Применение препарата Иммунал таблеткалар
📅 Условия хранения Иммунал таблеткалар
⏳ Срок годности Иммунал таблеткалар

ЎРАМ ИЛОВА-ВАРАҚАСИ: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

Иммунал/Immunal

таблеткалар

Echinacea purpurea (L) succus siccum

организмни грипп вирусига қарши чидамлилигини оширади

 

Таркиби

1 таблеткада гуллаётган эхинацея пурпуранинг (Echinacea purpurea (L) Moench herba, succus siccum, 31-60:1) янги йиғилган ўтидан олинган 80 мг қуритилган шарбатини сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: магний стерати, лактоза моногидрати, коллоид кремний диоксиди, натрий сахарини, ванилин, олча ҳушбўйи.

 

Ташқи кўриниши

Думалоқ, икки томони ясси оч-жигарранг рангли доғлари бўлган таблеткалар.

 

Чиқарилиш шакли

Ўрамда 20 (2х10) таблеткадан.

 

 

  1. ИММУНАЛ ТАБЛЕТКАЛАРИ ЎЗИ НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ

Иммунал – ўсимлик хомашёсидан тайёрланган иммунитетни рағбатлантирувчи препаратдир. Иммунал таблеткаларининг таъсир этувчи моддаси, гуллаётган эхинацея пурпура ўсимлигининг янги йиғилган ўтидан олинган қуритилган шарбати ҳисобланади (Echinacea purpurea (L) Moench).

Эхинацея пурпура фаол моддалари организмнинг табиий ҳимоя кучларини кучайтирувчи ва иммунитетни специфик бўлмаган рағбатлантирувчиси сифатида таъсир қилади.

Лейкоцитлар сонини ошириб (гранулоцитлар ва макрофаглар) ва фагоцитозни фаоллаштириб, улар касаллик чақирувчи микроорганизмларни йўқотишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, эхинация пурпураси ўтининг грипп ва герпес қўзғатувчиларига нисбатан вирусларга қарши таъсири аниқланган.

 

Қўлланилиши

  • иммунитетни рағбатлантириш,
  • шамоллаш касалликлари ва гриппни олдини олиш ва уларни қисқа муддатда даволаниши;
  • нафас йўлларининг асоратланмаган вирусли ва бактериал касалликларининг симптомларини (тумов, ангина, йўтал, ҳолсизлик) енгиллаштириш,
  • сурункали инфекцион касалликларни антибиотиклар билан давомли даволашда ёрдамчи дори воситаси сифатида қўлланади.

 

  1. ИММУНАЛ ТАБЛЕТКАСИНИ ҚЎЛЛАШ ОЛДИДАН

Иммунал таблеткаларини қабул қилманг, агар Сизда:

  • препаратнинг компонентларига, эхинацея ва мураккаб гуллилар оиласига кирувчи ўсимликларга (мойчечак, арника, тирноқгул, бўймадарон) ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик;
  • ривожланиб борувчи тизимли касалликлар, масалан, туберкулёз ва саркоидоз;
  • коллагенозлар ва тарқоқ склероз каби аутоиммун касалликлар;
  • иммунтанқислик (ОИТВ-инфекция, ОИТС);
  • иммун тизимини сусайишини чақирувчи даволаш, масалан, ракни даволаш ёки аъзо ёки суяк кўмигини трансплантацияси билан боғлиқ бўлган даволаш;
  • лейкоцитларни шикастланиши билан кечувчи қоннинг ҳар қандай тизимли касалликлари (масалан, агранулоцитоз, лейкоз).
  • аллергик диатез (эшакеми, атопик дерматит, бронхиал астма).

Препаратни 1 ёшдан кичик болаларга қўллаш мумкин эмас.

 

Эҳтиёткорлик чоралари

Кўрсатилган дозадан оширманг.

Агар препаратни қабул қилиш фонида холати ёмонлашса ёки тана ҳароратини ошиши кузатилса ёки агар белгилари 10 кундан узоқ сақланса шифокор билан маслахатлашинг.

Агар аллергияга наслий мойиллик бўлса иммунал таблеткаларини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслахатлашиш керак.

Иммунал 1 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга тавсия қилинмайди, чунки уларда препаратнинг самарадорлиги тасдиқланмаган. 1 ёшдан катта болаларда специфик хавфи хақида маълумотлар йўқ.

 

Бошқа дори воситаларини қабул қилиш

Агар Сиз бирон бир бошқа, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситасини қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилмоқчи бўлсангиз шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳар қандай дори воситасини қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Иммунални ҳомиладорлик ва эмизиш даврида таъсири хақида етарлича маълумотлар йўқлиги туфайли, ушбу препарат ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қабул қилиш тавсия этилмайди.

 

Транспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқаришга таъсири

Текширилмаган.

 

Айрим препаратнинг компонентлари ҳақида маълумот

Иммунал таблеткалари лактоза сақлайди. Агар Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик бўлса, унда таблеткаларни қўллашдан олдин ўзингизнинг шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

 

  1. ИММУНАЛ ТАБЛЕТКАЛАРИНИ ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАШ КЕРАК

Қўллашни касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида бошлаш керак.

 

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар, шунингдек кекса ёшдаги пациентлар:

1 таблеткадан кунига 3-4 марта.

 

Қўллаш усули

Ичга қўллаш учун буюрилади.

Таблеткаларни сув билан ичиш керак. Овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади.

 

Қабул қилиш давомийлиги

Қисқа муддатли профилактика ва даволаш учун препаратни узлуксиз 10 кун давомида қабул қилиш тавсия этилади. 14 кунлик танаффусдан кейин курсни такрорлаш мумкин.

Агар симптомлар зўрайса ёки 10 кундан кўп сақланса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.

 

Дозани ошириб юборилиши

Эхинацея пурпуранинг дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.

Агар доза ошириб юборилганидан кейин ножўя самаралар аниқланса, шифокорга мурожаат қилинг.

 

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАРИ

Барча дори воситалари каби, Иммунал таблеткалари ҳам гарчи ҳар кимда ҳам ривожланмасада ножўя самараларни чақириши мумкин.

Ножўя самараларининг тез-тезлиги номаълум. Алоҳида ҳолларда (тери тошмаси, қичишиш, обструкция билан бронхоспазм ва астма кўринишида намоён бўлувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари) терини ангионевротик шиши, Квинке шиши, Стивенс-Джонсон синдроми (аллергик реакциялар натижасидаги оғриқли тери реакциялари), анафилактик шок пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда дори воситасини қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокорингиз билан боғланинг.

Препарат атопияси бўлган пациентларда аллергик реакциялар чақириши мумкин.

Аутоиммун касалликлари (тарқалган склероз, тугунли эритема, аутоиммун тромбоцитопения, Эванс синдроми билан, буйрак каналчалари дисфункцияси билан кечувчи Шегрен синдроми) билан боғлиқлиги таърифланган.

Узоқ муддат қўлланганида (8 ҳафтадан кўп) лейкоцитлар миқдорини пасайиши таърифланган.

Агар бирон бир ножўя самаралари жиддий тус олса ёки Сиз ушбу илова-варақада санаб ўтилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳолда шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.

 

  1. САҚЛАШ ШАРОИТИ

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати: 3 йил

Дори препаратларини доимо оригинал ўрамда сақланг ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатманг. Яроқлилик муддатининг тугаш санаси кўрсатилган ойининг охирги куни ҳисобланади.

 

Дори воситаларни канализацияга ёки маиший чиқиндиларга ташламанг. Ортиқча дорилардан қандай йўқ қилиш ҳақида дорихонада сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

 

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.