📜 Инструкция по применению Гриппферон®
💊 Состав препарата Гриппферон®
✅ Применение препарата Гриппферон®
📅 Условия хранения Гриппферон®
⏳ Срок годности Гриппферон®

ГРИППФЕРОН®

препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Қайд этиш рақами

Препаратнинг савдо номи

Гриппферон®

Халқаро патентланмаган номи ёки гурухланган номи

интерферон альфа-2b

Дори шакли

Назал томчилар

Таркиби

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

Таъсир этувчи модда: одам рекомбинанти интерферон альфа- 2b 10000 ХБ дан кам эмас.

Ёрдамчи моддалар: 0,5 мг динатрий эдетати дигидрати, 4,1 мг натрий хлориди, 11,94 мг натрий гидрофосфати додекагидрати, 4,54 мг калий дигидрофосфати, 10 мг повидон-8 минг, 100 мг макрогол-4000, тозаланган сув 1 мл гача.

Таърифи

Тиниқ рангсиз ёки оч-сариқ рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Иммуномодулятор восита.

АТХ коди

L03AB05

Фармакологик хусусиятлари

Препарат иммуномодуляция қилувчи, яллиғланишга қарши ва вирусларга қарши таъсирга эга.

Фармакокинетикаси

Интраназал қўлланилганда, қонга етиб борадиган фаол модданинг концентрацияси аниқлаш чегарасидан деярли паст ва (интерферон альфа 2b нинг аниқлаш чегараси 1-2ХБ/мл) клиник аҳамиятга эга эмас.

Қўлланилиши

Катталар ва болаларда гриппни ва ЎРВИ олдини олиш ва даволаш учун қўлланилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Интерферон препаратлари препаратнинг таркибига кирувчи компонентларни индивидуал ўзлаштираолмаслик.

Аллергик касалликларнинг оғир шаклларида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Гриппферон® ҳомиладорликнинг барча даври давомида ёшга доир дозасига мувофиқ қўллашга рухсат этилган.

Қўллаш усули ва дозалари

Касалликнинг биринчи симптомларида Гриппферон® 5 кун давомида қўлланади:

  • 0 дан 1 ёшгача ҳар бир бурун йўлига 1 томчидан кунига 5 марта (бир марталик доза 1000 ХБ, суткалик доза 5000 ХБ)
  • 1 ёшдан 3 ёшгача ҳар бир бурун йўлига 2 томчидан кунига 3-4 марта (бир марталик дозаси 2000 ХБ, суткалик доза 6000-8000 ХБ)
  • 3 ёшдан 14 ёшгача ҳар бир бурун йўлига 2 томчидан кунига 4-5 марта (бир марталик доза 2000 ХБ, суткалик доза 10000 ХБ)
  • Катталарга ҳар бир бурун йўлига 3 томчидан кунига 5-6 марта (бир марталик доза 3000 ХБ, суткалик доза 15000-18000 ХБ).

ЎРВИ ва гриппни олдини олиш учун:

  • бемор билан алоқада бўлганда ва/ёки совуқ қотишда препарат бир марталик ёшга доир дозасида кунига 2 марта томизилади. Зарурати бўлганида олдини олиш курслари яна такрорланади.
  • касалланиш мавсумий ошишида препарт ёшга доир дозасида бир марта эрталаб 24-48 соат интервал билан томизилади.

Ҳар бир томизишдан кейин препаратни, бурун бўшлиғида бир текис тақсимланиш учун бармоқлар билан бурун қанотларини уқалаш тавсия этилади.

 

Ножўя таъсири

Аллергик реакциялари.

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири

Интраназал томирларни торайтирувчи препаратларни Гриппферон® билан бирга қўллаш мумкин эмас, чунки бу бурун бўшлиғи шиллиқ пардасини қўшимча қуришига ёрдам беради.

 

Чиқарилиш шакли

Бурун томчилари 1000 ХБ/мл. 5 мл ёки 10 мл дан дозаловчи-томчилагичли пластик флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутиларга жойланган.

Яроқлилик муддати

2 йил. Очилган флакон 30 кундан ортиқ сақланмасин.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Сақлаш шароити

2º дан 8º гача бўлган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.