ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РИАБАЛ
RIABAL
Препаратнинг савдо номи: Риабал
Таъсир этувчи модда (ХПН): прифиний бромиди
Дори шакли: сироп
Таркиби:
5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 7,5 мг прифиний бромиди (Prifinium bromide)
ёрдамчи моддалар: сахароза, 70% ли суюқ сорбитол, глицерин, пропиленгиколь, гликамил (моноаммоний глицирризинати), натрий цитрати, Caramel Cream ҳушбўйи, натрий сахаринати, натрий бензоати, FD &C Yellow No.6 бўёвчиси, Allura Red FD & C (Red no.40) бўёвчиси, тозаланган сув.
Таърифи: ширин карамель таъмига эга тўқ сариқ сироп
Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда-ичак йўлларини патологиясини даволаш учун қўлланиладиган восита (антихолинэргик восита)
АТХ коди: A03AB18
Фармакологик хусусиятлари
Риабал овқат ҳазм қилиш йўлларининг асосан М-холинорецепторларига таъсир этувчи антихолинергик восита прифиний бромиди сақлайди. Хлорид кислотасининг секрециясини (ажралиб чиқишини) камайтиради ва меъда ширасининг пептик (секретор) фаоллигини пасайтиради. Меъда ости безининг ташқи секретор фаоллигини (овқат ҳазм қилувчи шираларни ажралиб чиқишини) пасайтиради. Меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушаклари тонучини пасайтиради, меъдани бўшашига ёрдам беради, овқат ҳазм қилиш йўлларининг ошган мотор (ҳаракат) фаоллигига мувофиқлаштирувчи таъсир кўрсатади.
Фармакокинетика
Сўрилиши – секин, сафро ва буйрак орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
Қусиш: чақалоқлар ва болалардаги оддий қусиш; ўткир гастроэнтеритларда (меъда ва ингичка ичакнинг шиллиқ қаватларини яллиғланишида); иситмали ҳолатларда (тана ҳарорати кескин ошганида); дори воситаларини ўзлаштира олмасликда қўлланилади.
Абдоминал оғриқли синдром (қоринда оғриқ): йўғон ичакнинг ўтказувчанлигини бузилиши ва қоринни дам бўлиши билан кечувчи ёки кечмайдиган функционал касалликлари; меъда-ичак йўлларининг шиллиқ мушакларини психоген табиатига эга спазмлари; меъда-ичак йўлларининг касалликларини этиологик (бевосита касалликнинг юз бериш сабабларига таъсир этувчи) даволашга қўшимча сифатида қўлланилади.
Сийдик-таносил тизимининг оғриқли синдромлари: сийишга қистовлар, сийдик кислотаси ва уратларни сийдик билан чиқарилиши, циститлар ва пиелитларда қўлланилади
Гастроэндоскопияда ва меъда-ичак йўллари радиографиясида дори воситалари билан тайёргарлик. Дисменорея ва қусишда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
3 ойликдан кичик болалар: | 1 мл дан ҳар 6-8 соатда |
3-6 ойлик болалар: | 1-2 мл дан ҳар 6-8 соатда |
6-12 ойлик болалар: | 2 мл дан ҳар 6-8 соатда |
1-2 ёшли болалар: | 5 мл дан ҳар 6-8 соатда |
2-6 ёшли болалар: | 5-10 мл дан ҳар 6-8 соатда буюрилади |
Ножўя таъсирлари
Оғизни қуриши, қорачиқларни кенгайиши, аккомодацияни бузилиши (ранг ажратишни бузилиши), уйқучанлик. Кўрсатилган симптомлар препаратнинг дозаси пасайтирилганда ёки уни бекор қилинганда йўқолади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Кўз ички босимини ошиши, простата бези гипертрофияси, сийдик чиқариш йўллари функциясини сийишни тутили билан намоён бўлувчи издан чиқиши.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Прифиния бромиди антидепрессантлар, наркотик анальгетлар, антипсихотик ва антигистамин дори воситаларини (нейролептикларни), М-холиноблокловчи ва паркинсонга қарши препаратларни таъсирини кучайтиради, шу билан боғлиқ улар ножўя таъсирларини кучайиши хавфи ошади.
Махсус кўрсатмалар
Антихолинергик таъсирга эга препаратларни қабул қилиш кўзни ички босимини ошиш сабабаи бўлиши мумкин.
Простата бези гипертрофияси бўлган пациентларда сийиш сони камаяди, бир вақтда қовуқ хажми максимал ошади, бу дизурияни ёмонлашишига олиб келади.
У пациентов с гипертрофией простаты частота мочеиспускания снижается, одновременно Прифиния бромидни ҳомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиш учун қўллашга мумкин бўлмаган холатлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ҳолсизлик, бош айланиши, тахикардия, ортостатик гипотензия; галлюцинациялар.
Даволаш: меъдани аспирация ва ювиш йўли билан тозалаш керак. Тузли сурги воситаларини буюриш керак. Антихолинергик препаратларнинг марказий ва периферик нарв тизимига таъсирини назорат қилиш учун Физостигмин салицилатини (1-2 мг) мушак ичига, вена ичига ёки тери остига юбориш керак.
Чиқарилиш шакли
Ичга қабул қилиш учун сироп 60 мл дан флаконларда пипеткаси билан.
Сақлаш шароити
15°С – 25°С ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.