📜 Инструкция по применению Дермазол® таблеткалар
💊 Состав препарата Дермазол® таблеткалар
✅ Применение препарата Дермазол® таблеткалар
📅 Условия хранения Дермазол® таблеткалар
⏳ Срок годности Дермазол® таблеткалар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДЕРМАЗОЛ®

DERMAZOL

 

Препаратнинг савдо номи: Дермазол®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): коконазол

Дори шакли: қобиқ билан қопланмаган таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда:  кетоконазол              200 мг

Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза РН 102, натрий кроскармеллоза, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди, бутилланган гидрокситолуол.

тизимли қўллаш учун замбуруғга қарши воситалар, имидазол ҳосилалари.

Таърифи: оқ, думалоқ, икки томони қавариқ таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун замбуруғга қарши воситалар, имидазол ҳосилалари.

АТХ коди:  J01AB02

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кетоконазол имидазол диоксолан ҳосиласи бўлиб, замбуруғларга қарши восита ҳисобланади, у перорал қўлланганда самарали ва дерматофитлар, ачитқисимонлар ва бошқа патоген замбуруғларга нисбатан кенг таъсир доирасига эга.

Лаборатор шароитлардаги тадқиқотлар кетоконазол замбуруғ хужайраларида эргостерол синтезини сусайтиришини кўрсатди. Эргостерол замбуруғларнинг хужайра мембраналарининг ҳаёт учун муҳим бўлган компоненти ҳисобланади. Унинг синтезини ёмонлашуви оқибатида замбуруғга қарши таъсирига олиб келади.

Кунига бир марта 200 мг дозалашда плазмада тестостерон концентрациясини ўтувчан камайишини кузатиши мумкин. Кетоконазолни юборишни тўхтатгандан сўнг 24 соат давомида тестостероннинг концентрацияси аввалги концентрацияга қайтади.  Бундай дозада узоқ муддат даволаш вақтида тестостеронни концентрацияси одатда кузатиладиганидан фарқ қилмайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Кетоконазол кучсиз икки асосли восита ҳисобланади, шундай қилиб эритиш ва сўрилиш учун кислотали муҳитни талаб қилмайди. Қон плазмасидаги тахминан 3,5 мкг/мл ўртача максимал концентрацияга овқат билан қабул қилинадиган 200 мг бир марталик дозани перорал қабул қилгандан кейин, 1 дан 2 соат давомида эришилади.

Тақсимланиши

Лаборатория шароитларида, плазма оқсиллари, асосан альбумин фракциялари билан боғланиши тахминан  99% ни ташкил қилади.  Кетоконазол тўқималарда кенг тарқалади; фақат кетоконазолнинг озгина қисми орқа мия суюқлигига ўтади.

Метаболизми

Меъда-ичак йўлларидан сўрилганидан кейин, кетоконазол бир неча фаол бўлмаган метаболитларга айланади. Метоболизмнинг асосий аниқланган йўллари бўлиб, имидазолни ва пиперазин халқасини оксидланиши ва деградацияси, оксидланган О-деалкилланиши ва ароматик гидроксилланиши ҳисобланади.

 

 

Чиқарилиши

Плазмадан чиқарилиши – икки босқичли. 2 соат ярим парчаланиш даври билан, биринчи 10 соат давомида ва бундан кейин 8 соат давомида. Дозанинг тахминан 13% сийдик билан, ундан 2 – 4 % гачаси ўзгармаган ҳолатда чиқарилади. Чиқарилишнинг асосий йўли – меъда-ичак орқали сафро билан.

Аҳолининг махсус гуруҳ шароитлари

Жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Кетоконазолнинг умумий фармакокинетикаси соғлом инсонларникидан фарқ қилмайди.

 

Қўлланилиши

Жигарни жиддий токсиклигининг хавфи туфайли Дермазол 200 мг таблетка фақат потенциал фойда потенциал хавфдан юқори бўлсагина, бошқа замбуруғга қарши даволаш самарасини мавжудлигига эътибор бериб қўлланилиши лозим.

– Дерматомикоз ва малассезия (аввал ранг-баранг темиратки деб номланган) фолликулитни даволаш, жойлашган жойи туфайли маҳаллий даволанмаса, шикастланишларни қамраб олиш ёки терининг чуқур инфекциялари, флуконазол, тербинафин ва итраконазолни чидамли  бўлган ёки ўзлаштираолмасликда қўлланилади.

– Тери шиллиқ қаватини сурункали кандидози, тери кандидози ва оғиз-халқум кандидозини даволаш, жойлашган жойи туфайли маҳаллий даволанмаса, шикастланишларни қамраб олиш ёки терининг чуқур инфекциялари, флуконазол ва итраконазолни чидамли  бўлган ёки ўзлаштираолмасликда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар:

Бир таблеткадан (=200 мг) кунига бир марта овқатланиш вақтида буюрилади. Агар ушбу дозага адекват реакция бўлмаса, у ҳолда доза кунига 1 марта 2 таблеткагача (=400 мг)  оширилиши лозим.

Болалар:

– Тана вазни 15 дан 30 кггача бўлган болалар: таблеткани ярми (=100 мг) кунига бир марта овқатланиш  вақтида буюрилади.

– Тана вазни 30 кгдан юқори бўлган болалар: катталар учун каби доза буюрилади.

Даволаш давомийлиги

Клиник характеристика ва лаборатор тадқиқотлар микозни тузалиб кетганлигини кўрсатмагунича, барча кўрсатмалар учун даволаш танаффузларсиз давом этиши зарур. Ноадекват даволаш даври фаол инфекцияни қайталанишига олиб келиши мумкин. Бироқ, узоқ давом этган даволанишда жиддий жигар токсиклигини хавфи ошади; 10 кундан ортиқ давом этадиган курслар фақат даволашга реакцияларни афзалликлари ва даволашни давом эттиришни хавфини тўлиқ кўриб чиққандан кейингина буюрилиши лозим, жигар фаолияти эса, синчковлик билан назорат қилиниши керак.

Малассезия инфекциясини даволаш учун одатда даволаниш 4 хафтадан ошмаслиги лозим.

Ножўя таъсирлари

Кетоконазолни ножўя самаралари одатда кучсиз ва вақтинчалик характерга эга.

Кўпинча диспепсия, кўнгил айниши, қоринда оғриқ ва диарея каби меъда-ичак йўллари томонидан ножўя самаралари хақида хабар берилган. Кам ҳолларда бош оғриғи, жигар ферментларининг қайтувчан юқори фаоллиги, хайз кўриш циклининг бузилиши, бош айланиши, қусиш, ёруғликдан қўрқиш, парестезия ва аллергик реакциялар кузатилган.

Алоҳида ҳолларда тромбоцитопения, алопеция, импотенция ва бош мия ички босимини қайтувчан ошиши (кўрув нерви дискининг шиши ва яллиғланиш, болаларда қорачиқни катталашиши) ҳолатлари кузатилган.

Шунингдек, қон плазмасида тестостерон даражасини вақтинчалик камайиши кузатилган, бироқ бу тезда ўтиб кетган ва тестостероннинг даражаси норма чегарасида бўлган.

Агар кўрсатилгандан юқори дозалар қўлланилса, баъзи ҳолларда гинекомастия ва олигоспермия келиб чиқиши мумкин.

Кам ҳолларда гепатит белгилари ривожланиши мумкин, бироқ бу ушбу дори воситасини дарҳол организмдан чиқариб ташлаганда қайтувчан ҳолатдир.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Дермазол 200 мг таблеткаларини қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:

– Кетоконазолга, бошқа ҳар қандай тўлдирувчиларга ёки замбуруғларга қарши бошқа имидазолга маълум аллергияси бўлган беморлар;

– Жигарнинг ўткир ва сурункали касалликлари бўлган беморларга;

– CYP3A4 субстратларини бирга буюриш: астемизол, бепридил, галофантрин, дизопирамид, цисаприд, дофетилид, левацетилметадол (левометадил), мизоластин, пимозид, куинидин, сертиндол ёки терфенадинларни Дермазол 200 мг таблеткалари билан бирга қўллаш мумкин эмас, чунки плазмада ушбу дори маҳсулотларини юқори концентрациялари QT интервалини узайишига ва баъзи ҳолларда юрак қоринчаларини липиллаш – хилпиллаши келиб чиқишига олиб келиши мумкин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

– Кетоконазолни сўрилишига таъсир этувчи препаратлар: меъданинг кислоталилигига таъсир этувчи препаратлар кетоконазолни сўрилишини ёмонлаштиради.

– Кетоконазолни метаболизмига таъсир этувчи препаратлар: кетоконазол асосан CYP3A4 цитохром орқали метоболизмга учрайди. Рифампицин, рифабутин, карбамазепин, изониазид, невирамин ва фенитоин каби ферментларни индукция қилувчи препаратлар кетоконазолни биокираолишлигини аҳамиятли пасайтиради. Плазма даражаси кутилаётгандан паст бўлса, агар кетоконазол якка қўлланилса (бирга буюришларсиз) плазма даражасини назорат қилиш зарурати йуқ.

Кетоконазолни ферментларни кучли индукция қилувчи препаратлар билан мажмуавий қўллаш тавсия этилмайди. Ритонавир кетоконазолни биокираолишлигини оширади. Шунинг учун агар у параллел буюрилса, у ҳолда кетоконазол дозасини қисқартиришни кўриб чиқиш лозим.

– Кетоконазолни бошқа препаратлар метаболизмига  таъсири: айрим жигар ферментлари Р450, хусусан CYP3A оиласи билан метаболизмга учрайдиган препаратларни метаболизмини ингибиция қилиши мумкин. Бу уларни таъсирини ошишига ва/ёки узайишига, шу жумладан салбий таъсирига олиб келиши мумкин.

– Кетоконазол ва домперидонни бирга буюриш тавсия этилмайди, чунки уларнинг мажмуаси плазмада домперидонни юқори концентрациясига ва QT давомийлигини ошишига олиб келиши мумкин.

Кетоконазол билан даволаниш вақтида қўллаш мумкин бўлмаган препаратлар:

– CYP3A4 субстратларини бирга буюриш: астемизол, бепридил, галофантрин, дизопирамид, цизаприд, дофетилид, левацетилметадол (левометадил), мизоластин, пимозид, хинидин, сертиндол ёки терфенадинларни Дермазол 200 мг таблеткалари билан бирга қўллаш мумкин эмас, чунки плазмада ушбу дори воситаларини юқори концентрациялари QT интервалини узайишига ва алоҳида ҳолларда юрак қоринчаларини липиллаш – хилпиллашига олиб келиши мумкин.

– Ҳаддан зиёд ва давомли фармакодинамик жавоб сабабли, триазолам ва орал мидазоламни бирга буюриш мумкин эмас.

– CYP3A4 орқали метаболизмга учрайдиган симвастатин ва ловастатин каби ГМК-КоА- редуктаза ингибиторлари билан бирга буюриш.

– Дигидроэрготамин, эргометрин (эргонавин), эрготамин ва метилэргометрин (метилэргонавин) каби шохкуя алкалоидларини бирга буюриш.

– Низолдипинни бирга буюриш.

– Эплеренонни бирга буюриш.

-Иринотеканни бирга буюриш.

– Эверолимус ва сиролимусни (=Рапамицин) бирга буюриш.

Қуйидаги препаратлар билан кетоконазолни бирга ичга буюришда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим ва плазмада унинг концентрациясини, ўзаро таъсирини ёки ножўя самараларини назорат қилиш лозим.

Агар кетоконазол билан бирга буюрилса, агар зарурати бўлса, уларнинг дозаси камайтирилиши лозим. Буни мажмуавий даволашни буюришда ҳисобга олиш лозим.

Масалан:

– перорал антикоагулянтлар.

– Индинавир, саквинавир каби ОИТВ протеаза ингибиторлари.

– Барвинка алкалоидлари, бусульфан, доцетаксел, эрлотинибом ва иматиниб каби, ўсмаларга қарши айрим воситалар;

– CYP3A4 ёрдамида метаболизмга  учрайдиган секин кальций каналларини блокаторлари: масалан: дигидропиридин ва верапамил бўлиши мумкин.

– Айрим иммуносупрессив воситалар: циклоспорин ва такролимус.

– CYP3A4 ферменти томонидан парчаланадиган, аторвастатин каби ГМК-КоА редуктаза ингибиторлари.

– Будесонид, флутиказон, дексаметазон ва метилпреднизолон каби айрим глюкокортикоидлар.

– Дигоксин (Р-гликопротеинни ингибиция қилиниши орқали).

– Бошқалар: цилостазол, буспирон, альфентанил, фентанил, силденафил, солифенацин, алпразолам, бротизолам, вена ичига мидозолам, кветиапин, репаглинид, толтеродин, триметрексат, эбастин, элетриптан ва ребоксетин.

Гиперемия, тошма, периферик шишлар, кўнгил айниши ва бош оғриғи каби характерланадиган алкоголга дисульфираминсимон реакция истисно ҳолатлари ҳақида хабар берилган.

Барча симптомлар бир неча соат давомида тўлиқ йўқолиб кетади.

Махсус кўрсатмалар

Жигарни жиддий токсиклигининг хавфи туфайли Дермазол 200 мг таблетка фақат потенциал фойда потенциал хавфдан юқори бўлсагина, бошқа замбуруғга қарши даволаш самарасини мавжудлигига эътибор бериб қўлланилиши лозим.

Жигар токсиклиги

Жуда кам ҳолларда жиддий жигар етишмовчилиги, шу жумладан ўлим ҳолатлари ёки жигарни кўчириб ўтказишни талаб этувчи ҳолатлар кетоконазолни перорал қўлланганида келиб чиққан. Айрим пациентларда жигар касалликлари хавфини яққол омиллари бўлмаган. Даволашни биринчи ойи давомида, шу жумладан айримлари – биринчи хафтаси давомида келиб чиқиши ҳолатлари хақида хабар берилган, 10 кундан ортиқ давом этадиган курслар фақат даволашга реакцияларни афзалликлари ва даволашни давом эттиришни хавфини тўлиқ кўриб чиққандан кейингина буюрилиши лозим, жигар фаолияти эса, синчковлик билан назорат қилиниши керак.

Барча пациентлар даволаниш бошида жигар токсиклигини кўрсатувчи белгилар ва симптомларнинг элементар билимлари хақида маслаҳат олишлари керак.

Пациент агар ўзини соғлом ҳис қилмаса ёки анорексия, кўнгил айниши, қусиш, чарчаш, сариқлик, қоринда оғриқ ёки  сийдикни тўқ рангга бўялиши каби симптомлар келиб чиққан ҳолатида даволашни тўхтатиш зарурати ҳақида маълумот олиши лозим.

Бундай ҳолатлар пайдо бўлса даволашни дарҳол тўхтатиш ва жигар фаолиятини таҳлилини ўтказиш лозим.

Жигар фаолиятини назорати

Дермазол 200 мг таблеткалари билан даволанаётган барча пациентларда жигар фаолияти назоратини ўтказиш лозим.

Жигарни ўткир ёки сурункали касалликларини бартараф этиш мақсадида даволашни бошлашдан аввал жигар фаолиятини назоратини ўтказиш керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”бўлимига қаралсин).

Жигар фаолиятини назорати даволашни 2 ва 4 –ҳафталарида ўтказилиши лозим, сўнгра даволаш тўхтагандан кейин, агар жигарнинг ҳар қандай кўрсаткичлари нормал чегарага нисбатан 3 мартадан кўпроққа ошса, ҳар ойда текширув ўтказилиши керак.

Жигар ферментларинг миқдори юқори бўлган ёки бошқа препаратлар билан даволаниш оқибатида жигар токсиклигини ўтказган беморларда, агар кутилган фойда жигарни шикастланишини потенциал хавфдан устун бўлган айрим ҳоллардагина даволаш бошланиши керак ва жигар фаолиятини аниқлаш учун янада кўпроқ таҳлил (LFT) ўтказишга эътибор бериш  лозим.

Тана вазни 15 кгдан кам болаларда Дермазол 200 мг таблеткаларини қўллаш чегараланган. Шунинг учун кичик ёшдаги болаларни даволаш учун Дермазол 200 мг таблеткасини қўллаш тавсия этилмайди.

Фойда/ҳавфни баҳолаш кетоконазол ишлатилгунигача, узоқ муддат даволашни талаб этадиган ҳаёт учун хавф туғдирувчи касалликлар билан боғлиқ бўлмаган ҳолатлардагина ўтказилиши лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик даврида Дермазол 200 мг таблеткасини қўллаш ҳақида чекланган маълумотлар мавжуд. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар репродуктив токсикликни кўрсатди. Инсонлар учун потенциал хавф номаълум. Шундай қилиб, агар она учун потенциал фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан ошмаса, ҳомиладорлик вақтида Дермазол 200 мг таблеткасини қўллаш мумкин эмас.

Лактация даври

Кетоконазол даволанаётган онанинг сутига ўтиши сабабли, Дермазол 200 мг таблеткаси билан даволаниш вақтида эмизиш мумкин эмас.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автомобилни хайдаш ва ускуналарни бошқариш қобилиятига таъсири тадқиқотлари ўтказилмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши ва бош оғриғи. Баъзи ҳолларда дозани камайтириш етарли ҳисобланади, жиддий ҳолатларда эса, санчиш ҳисси ва спазмларда  Дермазол 200 мг таблеткалари билан даволашни тўхтатиш лозим. Таблеткани ҳаддан зиёд дозасини қўллаш ҳолатларида қусишни чақириши мумкин, меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмирни буюриш лозим. Пациент ҳолатини синчков назоратини ўтказиш ва симптоматик даволаш зарур. Махсус антидоти мавжуд эмас.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан алу-алу стрипда, ҳар бир картон ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга. 3 ўрамдан картон қутида.

10 таблеткадан алу-алу стрипда, 3 стрипдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қўтида.

 

Сақлаш шароити

25o Сдан юқори бўлмаган, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.