ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДЕНАСОЛ®
DENASOL®
Препаратнинг савдо номи: Денасол®
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): декстроза (глюкоза), натрий хлориди.
Дори шакли: инфузия учун эритма.
Таркиби:
100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: сувсиз глюкоза – 5.0 г, натрий хлориди – 0.9 г.
ёрдамчи модда: тозаланган сув 100 мл гача.
Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш рангли тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: тузли эритмалар.
Код АТХ: В05СВ
Фармакологик хусусиятлари
Регидратация ва дезинтоксикация учун воситадир, организмда йўқотилган суюқликни ўрнини яхши тўлдиради.
Глюкоза осон ўзлаштириладиган қимматли озуқа материали манбаи бўлиб, у парчаланганда тўқималарда организмнинг ҳаётий фаолияти учун зарур бўлган аҳамиятли миқдорда энергия ажралиб чиқади.
Натрий ва хлор ионлари организмда сувни тақсимланишини назорат қилувчи, кислота-ишқор мувозанатини бошқарувчи, қон плазмасида ва ҳужайрадан ташқари суюқликда мувофиқ осмотик босимни тутиб турувчи ҳужайрадан ташқари суюқликнинг муҳим анорганик компонентларидир.
Глюкозанинг натрий хлориди билан инъекция учун эритмаси калориялар ва электролит-лар манбаи сифатида қимматлидир.
Қўлланилиши
Препаратни турли генезли, қусиш, ич кетиши оқибатидаги дегидратацияда, операциядан кейинги даврда, коллапсда, шокда (турли қон ўрнини босувчилари ва шокка қарши суюқликларнинг комопненти сифатида), йўқотилган суюқликнинг ўрнини тўлдириш учун, операция вақтида ва ундан кейин қон плазмаси ҳажмини тутиб туриш учун, организмда углеводларни танқислигининг ўрнини қоплаш учун, геморрагик диатезларда, дезинтоксикация мақсадида инфузион даволаш учун, шунингдек бошқа препаратларнинг эритмаларини тайёрлаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Вена ичига (в/и) томчилаб юборилади.
Юборишдан олдин эритмани 36-38°С гача иситиш керак. Препаратни йирик периферик веналарни таъсирланишини иложи борича камайтириш учун кичик диаметрли игналар ёрдамида секин юбориш тавсия қилинади.
Эритмани қон томирдан ташқари тўқимага тушиши оқибатида инфильтратларни ҳосил бўлишига йўл қўйилмасин. Дозалаш шифокорнинг кўрсатмасига биноан амалга оширилади ва пациентнинг ёши, тана вазни, клиник ҳолати ва лаборатор текширишларининг кўрсаткичларига боғлиқ бўлади. Одатда суткада 300-1500 мл дан, минутига максимал 80 томчигача, болаларга соатига 5 мл/кг тезликда буюрилади.
Катталар учун максимал суткалик доза 2000 мл ни ташкил қилади.
Препаратни гематокрит ва қондаги электролитларнинг концентрациясини назорати остида ўтказилади. Юборилган ва йўқотилган суюқлик мувозанатини ҳар 6 соатда аниқланади.
Ножўя таъсирлари
Препарат қўлланганда турли реакциялар: фебрил реакция (бош оғриғи, тана ҳароратини ошиши), инъекция қилинган жойда инфекциялар, инъекция қилинган жойдан бошланадиган веналар тромбози ёки флебити, экстравазация ва гиперволемия, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея, терлаш, иситма, тахикардия, артериал гипертония, буйрак фаолиятини бузилиши, шишлар, ҳансираш, безовталик, ҳолсизлик, мушакларни тортишиши ва гипертонуси пайдо бўлиши мумкин. Эритмани катта миқдорда юбориш хлоридли ацидозга, гипергидратацияга, организмдан калийни чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин.
Реакциялар пайдо бўлганида юборишни тўхтатиш, пациент ҳолатини баҳолаш, мувофиқ терапевтик қарши чораларни ўтказиш, шунингдек зарурати бўлганида қолган суюқликни экспертиза учун сақлаш зарур.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Гипернатриемия, гипергидратация ҳолати, гипергликемия, қандли диабет, ўпка, бош мияни шиши хавфи билан кечувчи қон айланишини бузилишлари, сурункали буйрак ва юрак етишмовчилиги, кортикостероидларнинг юқори дозалари билан даволаш, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни глюкокортикостероидлар билан бирга қўлланганда гипернатриемия кучаяди. Шунинг учун уни кортикостероидлар, кортикотропин билан қўлланганда пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Махсус кўрсатмалар
Денасол эритмасида натрий ионлари сақланганлиги сабабли, уни зарурат туғилганда димланган юрак етишмовчилиги бўлган беморларда, айниқса операциядан кейинги пациентларда ва кекса одамларда, оғир буйрак етишмовчилигида, сийдик чиқариш йўлларини обструкциясида, гиперволемияда, шунингдек натрийни тутилиши туфайли шишлар билан кечадиган клиник ҳолатларда жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Узоқ муддат парентерал даволашда глюкоза миқдорини ўзгаришларини, шунингдек қонда суюқлик ва электролитларнинг мувозанатини лаборатор ва клиник текширишларни мунтазам ўтказиш йўли билан кузатиш зарур.
Болаларга, айниқса чақалоқларга ва чала туғилган чақалоқларга (буйрак фаолияти ҳали етилмаган ёки суюқликни чиқарилиш қобилияти чекланган бўлса) в/и эритмани дозалаш ва препаратнинг инфузиясини тезлиги гиперкалемия/гипогликемияни ривожланишининг юқори хавфи, зардобни гиперосмолярлиги ва қон қуйилиши эҳтимоли туфайли эҳтиёткор-лик билан танланиши керак.
Глюкозанинг зардобдаги концентрациясини, суюқликни истъемол қилиниши, диурез ва зардобдаги электролитларнинг концентрацияси доимий мониторинги талаб қилинади. Чақалоқларда ва жуда кичик болаларда хатто суюқликнинг оз миқдори сув-туз мувозанатига таъсир қилиши мумкин.
Препарат глюкоза сақлайди, шунинг учун уни яққол ёки субклиник қандли диабети ёки углеводларга ҳар қандай генезли толерантлантлиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Денасолни бошқа препаратларнинг эритмалари билан аралаштирганда юз бериши мумкин бўлган номутаносибликнинг хавфини иложи борича минимумга етказиш учун, ушбу аралашмалар аралаштирилгандан кейинроқ, юборишдан олдин, шунингдек юбориш вақтида лойқа ёки чўкма борлигини аниқлаш учун визуал текширилиши лозим.
Суюқлик мувозанатини, электролитларнинг концентрациясини ўзгаришини ва узоқ парентерал даволаш вақтида кислота ишқор мувозанатини кузатиш мақсадида, шунингдек зарур бўлганда беморнинг ҳолатига кўра вақти-вақти билан клиник баҳолашни амалга ошириш ва лаборатор таҳлилларини ўтказиш керак.
Препаратни ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Препаратни ҳомиладор аёлларга фақат жуда зарур ҳолларда буюриш мумкин. Суюқлик мувозанатини кузатиш, глюкоза ва электролитларнинг концентрациясини, шунингдек онада кислота ишқор мувозанатини вақти-вақти билан кузатиб туриш зарур.
Юборилган суюқликнинг миқдори, чиқарилаётган сийдик ва зардобдаги электролитларнинг даражасини кузатиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозанини ошириб юборилиши
Организмда ортиқча суюқлик (гиперволемия) билан характерланади. Дарҳол юборишни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак. Натрий хлоридининг гипертоник эритмасини, кучли диуретикларни (ўткир юрак етишмовчилигида ва ўпка шишида) юбориш, электролитлар мувозанатини тузатиш тавсия қилинади.
Чиқарилиш шакли
Инфузия учун эритма, 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ёки 500 мл дан шиша бутилкаларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихонадан бериш тартиби
Рецепт бўйича.