ДЕПАНТОЛ®
дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Препаратнинг савдо номи Депантол®
Халқаро патентланмаган номи ёки гуруҳланган номи
Декспантенол + Хлоргексидин&
Дори шакли Сиртга қўллаш учун крем.
Таркиби
1 г крем қуйидагиларни сақлайди:
Таъсир этувчи моддалар: декспантенол – 52,5 мг, хлоргексидин биглюконати – 8,02 мг (хлоргексидин биглюконати 20% ли эритма кўринишида ишлатилади – 42,7 мг);
ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль – 100 мг, макрогол цетостеарати – 16 мг, цетостеарил спирти [цетил спирти 60% дан кўп эмас, стеарил спирти 40% дан кам эмас] – 54 мг, суюқ парафин – 100 мг, вазелин – 100 мг, натрий гидрофосфат додекагидрати – 0,2 мг, калий дигидрофосфати – 7,8 мг, сув – 1 г гача.
Таърифи Оқ ёки деярли оқ рангли крем.
Фармакотерапевтик гуруҳи
Тўқималар репарациясини рағбатлантирувчиси
АТХ коди: D08AC52
Фармакологик хусусиятлари
Мажмуавий препарат. Декспантенол – В гуруҳи витамини, организмда пантотенат кислотасига метаболизм бўлади, у коэнзим А нинг таркибий қисми бўлиб, ацетил гуруҳини қўшилиш жараёнларида, углеводлар ва ёғлар алмашинувида, ацетилхолин, глюкокортикостероидлар, порфиринлар синтезида иштирок этади; терининг регенерациясини рағбатлантиради, хужайра метаболизмини нормаллаштиради, митозни тезлаштиради ва коллаген толаларнинг мустаҳкамлигини оширади. Регенерация қилувчи, витамин, метаболик ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Хлоргексидин – микробларга қарши препарат, антисептик воситадир. Граммусбат ва грамманфий бактериялар, шу жумладан Staphylococcus spр., Enterococcus spp., Pseudomonas aeruginosa, E. coli, Streptococcus spp. ларга, шунингдек ачитқи замбуруғлари ва дерматофитларга нисбатан самарали. Қон, йиринг, турли секретлар ва органик моддаларда ўз фаоллигини сақлаб қолади.
Депантол® креми жароҳатнинг юзасини инфекциялардан ҳимоя қилади, инфекцион жароҳатни кечишини сусайтиради ва битишни тезлаштиради.
Қўлланилиши
Терининг инфекцияланган жароҳатларини даволаш ва олдини олиш:
– инфекцияланиш хавфи бўлганида яраларга ишлов бериш учун (шилинишлар, кесилишлар, тирналишлар, ёриқлар, қашланишлар, шу жумладан ҳашоратлар чаққанидан кейин, куйишлар, трофик яралар);
– операциядан кейинги жароҳатларга ишлов бериш учун;
– инфекцияланган яралар, куйишлар (шу жумладан қуёшдан), ётоқ яралар, кўкаришлар, кесилишлар, ёриқлар, трофик яралар, бичилишларни даволаш учун;
– инфекцияланган дерматозларни (шу жумладан экзема ва атопик дерматит) даволаш учун қўлланади.
Болаларда, шунингдек йўргак дерматитида, инфекцияланиш белгилари бўлган тирналишларда қўлланади.
Эмизикли оналарда – инфекцияланиш белгилари бўлган сут безлари сўрғичларининг ёриқлари ва яллиғланишида қўлланади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга буюрилади. Крем терининг шикастланган соҳасига кўрсатмалар бўйича суткада 1 ёки бир неча марта юпқа қилиб суртилади. Эмизикли оналар кремни сўрғичнинг инфекцияланган юзасига эмизгандан кейин суртишлари мумкин. Эмадиган болаларда инфекцияланган жойларга кийим алмаштирилганидан ёки сувли муолажалардан кейин суртилади.
Ножўя таъсири
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Ўзаро таъсири
Хлоргексидин совун ва бошқа анионли моддалар билан мос келмайди.
Махсус кўрсатмалар
Кўзга тушишига йўл қўймаслик керак. Ҳомиладорликда ва лактацияда катта соҳаларга қўллашдан сақланиш керак.
Чиқарилиш шакли
Сиртга қўллаш учун крем.
25, 30 ёки 50 г дан алюмин тубаларда. Ҳар бир туба препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Яроқлилик муддати
2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Сақлаш шароити
Болалар ололмайдиган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.