📜 Инструкция по применению V-Ибупрофен
💊 Состав препарата V-Ибупрофен
✅ Применение препарата V-Ибупрофен
📅 Условия хранения V-Ибупрофен
⏳ Срок годности V-Ибупрофен

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

V-ИБУПРОФЕН

V-IBUPROFEN

 

Препаратнинг савдо номи: V-Ибупрофен

Таъсир этувчи модда (ХПН): ибупрофен

Дори шакли: суспензия

Таркиби:

Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100 мг ибупрофен (БФ);

ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, сувсиз лимон кислотаси, натрий бензоати, сахарин натрий, тринатрий цитрати, сорбит, глицерин, ксантан камеди, полисорбат 80, апельсин ароматизатори, тозаланган сув.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, чайқатилгандан кейин бир хил консистенцияли, апельсин ҳидли суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши восита (НЯҚВ).

АТХ коди: М01АЕ01

Фармакологик таъсири

НЯҚВ, фенилпропион кислотасини ҳосиласи. Яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми яллиғланиш, оғриқ ва иситмани патогенезида бош ролни ўйнайдиган простагландинларнинг ўтмишдоши ҳисобланган арахидон кислотасининг метаболизмини асосий ферменти-ЦОГ фаоллигини сусайтириши билан боғлиқдир. Оғриқ қолдирувчи таъсири ҳам периферик (билвосита, простагландинларни синтезини сусайтирилиши орқали), ҳам марказий механизм (марказий ва периферик нерв тизимида простагландинларни синтезини ингибиция қилиниши билан боғлиқ) билан боғлиқ. Тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганда Ибупрофен меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади.

Овқатни бир вақтда қабул қилиш сўрилишни секинлаштиради.

Препарат жигарда метаболизмга учрайди (90%). Т1/2 2-3 соатни ташкил қилади. Дозанинг 80% сийдик билан асосан метаболитлар (70%), 10% – ўзгармаган ҳолда, 20% ичак орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Ибупрофен кенг хавфсизлик профили билан бирга кучли иситма туширувчи, оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши ҳусусиятларга эга.

Препарат қуйидаги касалликларда:

  • юқори нафас йўлларининг инфекциялари ва бошқа бузилишлар билан боғлиқ иситма;
  • ювенил ревматоид артрит;
  • юмшоқ тўқималарни яллиғланиши;
  • травматик яллиғланиш ва носпецифик оғриқларда қўлланади.

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга қабул қилинади.

Доза бола тана вазнига боғлиқ.

Иситма ва оғриқ синдромида препаратни 1 кг тана вазнига 5-10 мг дан суткада 3-4 марта буюрилади.

Максимал суткалик доза кг тана вазнига 30 мг дан ошмаслиги керак.

Ёши Тана вазни Дозаси Максимал суткалик доза
3-6 ойликдан бошлаб

6-12 ойликдан бошлаб

1-4 ёшдан бошлаб

4-7 ёшдан бошлаб

7-10 ёшдан бошлаб

10-12 ёшдан бошлаб

5 кг дан кам

6-10 кг

10-15 кг

15-20 кг

21-29 кг

30-40 кг

50 мг (2,5 мл) кунига 3 марта

50 мг (2,5 мл) кунига 3-4 марта

100 мг (5 мл) кунига  3 марта

150 мг (7,5) кунига 3 марта

200 мг (10 мл) кунига 3 марта

300 мг (15 мл) кунига 3 марта

150 мг

200 мг

300 мг

450 мг

600 мг

900 мг

Кўрсатилган дозадан оширилмасин.

Иммунизациядан кейинги иситмада:

1 ёшгача бўлган болаларга: препаратни 50 мг (2,5 мл) дозада буюрилади.

1 ёшдан катта болаларга: зарурат бўлганида 6 соатдан кейин препаратни худди шу дозада қайта буюриш мумкин. 24 соат давомида 5 мл дан ортиқ қўлланмасин.

Даволаш давомийлиги: препаратни иситма туширувчи восита сифатида 3 кундан ортиқ, оғриқ қолдирувчи сифатида – 5 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Агар иситма (тана ҳароратини ошиши) сақланиб турса, у ҳолда шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Препаратни ишлатиш қоидаси

Суспензияни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб чайқатиш керак.

Суспензияни аниқ дозалаш учун флакон билан бирга ўлчов стаканчаси илова қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя таъсирлар кам кузатилади, аммо қуйидаги ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин:

Меъда-ичак йўллари томонидан: пептик яра, перфорация ёки меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, баъзида ўлим билан якунланувчи, бу айниқса кексаларда кузатилиши мумкин. кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, қабзият, диспепсия, қоринда оғриқ, мелена, қон аралаш қусиш, ярали стоматит, колит ва Крон касаллигини зўрайиши ибупрофенни қўллангандан кейин қайд қилинган. Гасрит кам ривожланган. Кам ҳолларда – меъда-ичак йўллари девори перфорацияси. Жуда кам ҳолларда – панкреатит.

Иммун тизими томонидан: носпецифик аллергик реакциялар ва анафилаксия каби ўта юқори сезувчанлик реакциялари, нафас йўллари реактивлигини бузилиши (астма, бронхоспазм ва ҳансираш), терида турли кўринишлар (ҳар хил турдаги тошма, қичишиш, эшакеми, пурпура, Квинке шиши ва камроқ эксфолиатив ва буллёз дерматозлар (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз ва кўп шаклли эритема).

Юрак-қон томир тизими томонидан: суюқликни тутиб қолиниши, шишлар, гипертензия ва юрак етишмовчилиги кўринишлари ибупрофен билан даволанганда қайд қилинган. Эпидемиологик маълумотлар узоқ муддат даволанишда, айниқса юқори дозаларда (суткада 2400 мг) ибупрофенни қўллаш миокард инфаркти ва инсультни чақирувчи артериал тромбоз хавфини бироз ошишини чақириши мумкинлигини кўрсатди.

Қон тизими ва лимфатик тизим томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз, апластик анемия ва гемолитик анемия.

Марказий нерв тизими томонидан: Руҳий бузилишлар: уйқусизлик, хавотирлик, депрессия, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, кўрув нервини неврити, бош оғриғи, парестезиялар, бош айланиши, уйқучанлик.

Инфекциялар ва инвазиялар: ринит ва энса мушакларини ригидлиги, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, иситма ёки ориентацияни йўқолиши симптомлари билан кечувчи асептик менингит (айниқса тизимли қизил югирик ва бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари каби аутоиммун бузилишлари бўлган пациентларда).

Сезги аъзолари томонидан: кўришни бузилиши ва кўрув нервининг токсик нейропатияси, эшитишни бузилиши, қулоқни шанғиллаши ва бош айланиши.

Гепато-билиар тизими томонидан: жигар фаолиятини бузилиши, жигар етишмовчилиги, гепатит ва сариқлик.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (жуда кам) ва ёруғликни сезувчанлик реакциялари.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши ва турли кўринишдаги токсик нефропатия, шу жумладан интерстициал нефрит, нефротик синдром ва буйрак етишмовчилиги.

Умумий бузилишлар: умумий лоҳаслик, чарчоқлик.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг фаол ёки ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик, меъда-ичак йўллари аъзоларининг эрозив-ярали касалликлари (шу жумладан, меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллигининг зўрайиш босқичи, пептик яра, Крон касаллиги – ярали колит), анамнезида НЯҚП қабул қилиш билан боғлиқ перфорация бўлганлиги, бронхиал астма, қайталанувчи бурун ва бурун атрофидаги бўшлиқлар полипозини тўлиқ ёки қисман бирга кечиши ва ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (шу жумладан, анамнезда) ўзлаштираолмаслик, қон ивишини бузилиши (шу жумладан гемофилия, қон кетиш вақтини узайиши, қон кетишларга мойиллик, геморрагик диатез), меъда-ичак йўлларидан фаол қон кетиши; оғир даражали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам), буйрак касаллигини авж олиши, оғир даражали жигар етишмовчилиги ёки жигарнинг фаол касаллиги, аортокоронар шунтлашдан кейинги ҳолат, тасдиқланган гиперкалиемия, ичакнинг яллиғланишли касалликлари, ҳомиладорлик (III уч ойлиги), лактация.

Дориларнинг ўзаро таъсири

V-Ибупрофен препарати ва антикоагулянтлар бир вақтда қўлланганда охиргиларнинг таъсири кучайиши мумкин.

Ибупрофенни бирга қўллаганда қонда диоксид, фенитоин, метатрексат ва литийнинг концентрациясини оширади.

V-Ибупрофен препаратини диуретиклар ва антигипертензив воситалари билан бир вақтда қўлланганда охиргиларнинг самараси сусайиши мумкин. Ибупрофен бирга қўлланганда минерал кортикостероидлар ва глюкортикоидларнинг ножўя самараларини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва буйракнинг ёндош касалликларида, сурункали юрак етишмовчилигида, даволашни бошлашдан олдин диспептик симптомларда, бевосита жарроҳлик аралашувларини ўтказишдан олдин, анамнезида меъда ичак йўлларидан қон кетишига ва меъда ичак йўлларидан қон кетишига ва меъда ичак касалликларига кўрсатма бўлганида, НЯҚВ ни қабул қилиш билан боғлиқ аллергик реакцияларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш жараёнида жигар ва буйрак фаолиятини, периферик қон манзирасини мунтазам назорат қилиш зарур.

Ҳомиладорликда ва эмизишда қўлланилиши

Ибупрофенни ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлигида қўлланиши фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина оқланган.

Ибупрофен кўкрак сути билан оз миқдорда чиқарилади. Лактация даврида оғриқларда ва сиситмада (суткада 800 мг дан ортиқ) қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш лозим.

Буйрак фаолиятини бузилишида қўлланилиши

Буйрак фаолиятини оғир бузилишларида қўлланмайди. Препаратни 3 ойликдан 6 ойликкача бўлган болаларда анамнезида буйрак касалликлари бўлганида эҳтиёткорлик билан ва фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўллаш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, қулоқларни шанғиллаши, метаболик ацедоз, кома, ўткир буйрак етишмовчилиги, артериал босимини пасайиши, брадикардия, тахикардия.

Даволаш: меъдани ювиш (фақат қабул қилингандан кейин 1 соат давомида) фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, ишқорий суюқлик, жадаллаштирилган диурез симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Препарат 200 мл дан қахрабо рангли, қалпоқчали, болалардан ҳимоялаш учун қулфча билан таъминланган шиша флаконда; 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стаканчаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Ёруғликдан ҳимоя қилиш учун оригинал ўрамида сақлансин.

Флакон очилганидан сўнг сақлаш муддати 3 ойни ташкил этади.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препаратни ишлатманг. Таъсир муддатининг тугаш санаси кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Хеч қандай дори препаратларини оқар сувлар ёки маиший чиқиндилар билан бирга утилизация қилманг. Энди бошқа талаб этилмайдиган дори препаратини нима қилиш хусусида фармацевтдан сўранг. Бу чоралар табиатни муҳофаза қилишга ёрдам беради.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Ўрам очилганидан кейин яроқлилик муддаи 3 ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептсиз берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.