📜 Инструкция по применению V-Азитромицин
💊 Состав препарата V-Азитромицин
✅ Применение препарата V-Азитромицин
📅 Условия хранения V-Азитромицин
⏳ Срок годности V-Азитромицин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

V-АЗИТРОМИЦИН

V-AZITHROMYCIN

 

Препаратнинг савдо номи: V-Азитромицин

Таъсир қилувчи модда (ХПН): азитромицин

Дори шакли: қобиқ қопланган таблеткалар

Таркиби:

Бир қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 524.01 мг (500 мг азитромицинга эквивалент бўлган) азитромицин дигидрати;

ёрдамчи моддалар: олдиндан желатинланган крахмал, кросповидон, сувсиз кальций гидрофосфати, натрий лаурил сульфати, магний стеарати.

қобиғи: гидроксипропилцеллюлоза, титан диоксиди, лактоза, глицерин триацетати.

Таърифи: оқ, капсуласимон шаклли, бир томонида фирма гравировкаси бўлган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик (макролидлар гуруҳи)

АТХ коди: J01FA10

 

Фармакологик хусусиятлари

Кенг таъсир доирасига эга антибиотик. Макролид антибиотиклар – азалидлар кичик гуруҳи вакили ҳисобланади. Яллиғланиш ўчоғида юқори концентрациялари ҳосил қилинганида бактерицид таъсир кўрсатади. Азитромициннинг таъсир механизми микроб хужайраларининг оқсиллари синтезини сусайтириши билан боғлиқ. Рибосоманинг 50S суббирлиги билан боғланиб, пептидтранслоказани трансляция босқичида сусайтиради, оқсил синтезини сусайтиради, бактерияларни ривожланишини ва ўсишини секинлаштиради. Қатор граммусбат, грамманфий, анаэроб, хужайра ички ва бошқа қатор микроорганизмларга нисбатан фаолликка эга.

Азитромицинга граммусбат кокклар: Streptococcus pneumoniae, St. pygones, St. agalactiae, C, F ва G гуруҳи стрептококклари, Staphylococcus aureus, St. viridans; грамманфий бактериялар: Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis, Bordetella pertussis, B. parapertusis, Legionella pneumophila, H.ducrei, Campylobacter jejuni, Neisseria gonorrhoeae ва Gardnerella vaginalis; баъзи анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides bivius, Clostridium perfringens, Peptostreptococcus spp; ва шунингдек Chlamydiatrachomatis, Mycoplasma pneumoniae, Ureaplasma urealyticum, Treponema pallidum, Borrelia burgdoferi сезгир.

Азитромициннинг минимал бостирувчи концентрациялари (МБК).

МВК90 (мкг/мл) Микроорганизмлар
МВК90 ≤0,01 мкг/мл Haemophilus ducreyi, Mycoplasma pneumoniae
МВК90 0,01-0,1 мкг/мл Actinomyces species, Bordetella pertussis, Bordetella burgdorferi, Gardnerella virginalis, Mobiluncus species, Moraxella catarrhalis, Propionibacterium acnes
МВК90 0,01-2,0 мкг/мл Bacteriodes bivius, Bordetella parapertussis, Brucella melitensis, Campylobacter jejuni, Clostridium perfringens, Fusobacterium necrophorum, Haemophilus infl uenzae, Haemophilus parainfl uenzae, Helicobacter pylori, Chlamydia pneumoniae, Chlamydia trachomatis, Legionella pneumophila, Listeria monocytogenes, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Pasteurella haemolytica, Pasteurella multocida, Peptococcus species, Peptostreptococcus, Plesiomonas shigelloides, Staphylococcus aureus, Streptococcus agalactiae, Staphylococcus epidermidis, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus viridans, Streptococcus группалари C, F, G, Ureaplasma urealyticum, Vibrio cholerae, Vibrio parahaemolyticus
МВК90 2,0-8,0 мкг/мл Acinetobacter calcoaceticus, Aeromonas hydrophylia, Bacteroides fragilis, Bacteroides oralis, Clostridium diffi cile, Escherichia coli, Eubacterium lentum, Fusobacterium nucleatum, Salmonella enteritidis, Salmonella typhi, Shigella sonnei, Yersinia enterocolitica
МВК90 >10 мкг/мл Citrobacter species, Corynebacterium species, Enterobacter aerogenes, Enterobacter cloacae, Enterococcus faecalis, Enterococcus faecium, Eubacterium limosum, Klebsiella pneumoniae, Klebsiella oxytoca, Mycoplasma hominis, Proteus species, Pseudomonas aeruginosa, Serratia marcescen

Фармакокинетикаси

Азитромицин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, бу унинг кислотали муҳитга чидамлилиги ва липофиллиги билан боғлиқ. 500 мг ичга қабул қилинганидан кейин азитромициннинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига 2,5-2,96 соатдан кейин эришилади ва у 0,4 мг/л ни ташкил қилади. Биокиришаолишлиги 37% ни ташкил қилади.

Азитромицин нафас йўлларига, урогенитал йўлларининг аъзолари ва тўқималарига (хусусан простата безига), тери ва юмшоқ тўқималарга яхши киради. Тўқималардаги юқори концентрацияси (қон плазмасидагидан 10-50 марта юқори) ва узоқ муддатли ярим чиқарилиш даври азитромицинни қон плазмасининг оқсиллари билан паст даражада боғланиши, шунингдек уни эукариот хужайраларига кириш хусусияти ва рН паст бўлган лизосомаларни ўраб турган муҳитда йиғилиши билан боғлиқ. Бу ўз навбатида, катта тахминий тақсимланиш ҳажмини (31.1 л/кг) ва юқори плазма клиренсини белгилайди. Азитромициннинг асосан лизосомаларда тўпланиш хусусияти хужайра ички қўзғатувчиларининг элиминацияси учун муҳимдир. Фагоцитлар азитромицинни инфекция жойлашган жойга етказиши исботланган бўлиб, у жойда у фагоцитоз жараёнида ажралиб чиқади. Азитромициннинг инфекция ўчоғидаги концентрацияси соғлом тўқималардагига нисбатан (ўртача 24-34% га) ишончли даражада юқори ва яллиғланиш шишининг даражаси билан тўғри келади. Фагоцитлардаги юқори концентрациясига қарамасдан, азитромицин уларнинг фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Азитромицин яллиғланиш ўчоғида, охирги доза қабул қилинганидан кейин 5-7 кун давомида бактерицид концентрацияларда сақланади, бу қисқа даволаш курсларини (3 кунлик ва 5 кунлик) ишлаб чиқиш имкониятини беради.

Жигарда деметилланади, ҳосил бўлган метаболитлари фаол эмас.

Азитромицинни қон плазмасидан чиқарилиши 2 босқичда ўтади: ярим чиқарилиш даври препарат 8 соатдан 24 соатгача бўлган оралиқда қабул қилинганидан кейин 14-20 соатни ва 24 соатдан 72 соатгача оралиқда – 41 соатни ташкил қилади, бу препаратни суткада 1 марта қабул қилиш имкониятини беради.

 

Қўлланилиши

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларда:

  • Юқори нафас йўлларининг ва ЛОР аъзоларининг инфекциялари (ангина, синусит, тонзиллит, фарингит, ўрта отит);
  • Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (бактериал ва атипик пневмониялар, бронхит);
  • Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сарамас, импетиго, иккиламчи инфицирланган дерматозлар);
  • Chlamydia trachomatis чақирган урогенитал йўлларининг инфекциялари, (асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицит);
  • Лайма касаллиги (боррелиоз), бошланғич босқичини даволаш учун (erythema migrans);
  • Меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг Helicobacter Pylori билан ассоциацияланган касалликларида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан 1 соат олдин ёки 2 соат кейин, суткада 1 марта.

Катталарга ва 12 ёшдан ошган ва тана вазни 45 кг дан катта болаларга:

  • нафас йўлларининг юқори ва қуйи бўлимларининг, ЛОР-аъзоларининг инфекцияларида, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида (сурункали миграцияланувчи эритемадан ташқари) – суткада 500 мг дан 1 қабулда, 3 кун давомида (курслик доза – 1,5 г);
  • сийдик–жинсий аъзоларининг ўткир инфекцияларида (асоратланмаган уретрит ёки цервицит) – бир марта 1 г буюрилади;
  • Лайм (боррелиоз) касаллигида I босқични даволаш учун (erythema migrans) – биринчи куни 1 г ва 500 мг дан ҳар куни 2 кундан 5 кунгача (курс дозаси – 3 г);
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг Helicobacter pylori билан ассоциацияланган яра касаллигида – суткада 1 г дан мажмуавий антихеликобактер даволашнинг таркибида 3 кун давомида, даволаш давомийлиги шифокор қарори бўйича белгиланади.

Буйрак фаолиятини ўртача бузилиши бўлган пациентлар учун (креатинин клиренси минутига 40 мл дан кам) дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Ножўя таъсирлари

Азитромицин кам ҳолларда ножўя реакцияларни чақиради.

Ножўя таъсирлар тез-тезлиги бўйича қуйидаги тарзда таснифланган: жуда тез-тез (>1/10); тез-тез (>1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (>1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (>1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас). Ножўя таъсирлар ҳар бир гуруҳда тез-тезлигига нисбатан кўпроқ учрайдиганлардан камроқ учрайдиганларгача шкаласи бўйича кўрсатилган.

Инфекцион ва паразитар касалликлар: тез-тез эмас – кандидоз, орал кандидоз, қин инфекцияси, номаълум – сохтамембраноз колит.

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – лейкопения, нейтропения, номаълум – тромбоцитопения, гемолитик анемия.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – Квинке шиши, ўта юқори сезувчанлик, номаълум – анафилактик реакциялар.

Руҳиятни бузилиши: тез-тез эмас – невроз, кам ҳолларда – безовталик, номаълум-тажоввуз, ҳавотирланиш.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош айланиши, бош оғриғи парестезия, таъмни бузилиши, тез-тез эмас – гипестезия, уйқучанлик, уйқусизлик, номаълум – ҳушдан кетиш, тиришишлар, психомотор гиперфаоллик, таъм ва ҳид билишни бузилиши, уйқуни бузилиши, миастения гравис.

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – кўришни бузилиши.

Эшитиш аъзоларини бузилиши ва лабиринт бузилишлари: тез-тез – карлик, тез-тез эмас – эшитишни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши, кам ҳолларда – бош айланиши.

Юрак томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – юракни  уриб кетиши номаълум – torsade de pointes (пируэт тахикардияси); аритмия, шу жумладан вентрикуляр тахикардия.

Қон томирлари томонидан бузилишлар: номаълум – гипотензия.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, метеоризм, тез–тез – қусиш, диспепсия, тез-тез эмас – гастрит, қабзият, номаълум – панкреатит, тилни оқариши.

Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – гепатит, кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши, номаълум – жигар етишмовчилиги, жигар некрози, холестатик сариқлик.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез – тошма, қичишиш, тез-тез эмас – Стивенс-Джонсон синдроми, фотосезувчанлик, эшакеми; номаълум – токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: тез-тез – артралгия.

Буйрак ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: номаълум – буйракларни ўткир яллиғланиши, интерстициал нефрит.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар: тез-тез – чарчоқ, тез-тез эмас – кўкракда оғриқ, шиш, ҳолсизлик, астения.

Лаборатор ва инструментал маълумотлар: тез-тез – қонда лимфоцитлар сонини камайиши, эозинофиллар сонини ошиши, тез-тез эмас – аспартатаминотрансфераза ва аланинаминотрансфераза даражасини ошиши, қон зардобида билирубин миқдорини камайиши, қон зардобида креатинин, мочевина даражасини ошиши, қон зардобида калий миқдорини ўзгариши, номаълум – ЭКГ да QT интервалини узайиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Азитромицин ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик (шунингдек, бошқа макролидларга);
  • Оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги;
  • 12 ёшгача бўлган ва тана вазни 45 кг кам болалар (ушбу дори шакли учун);
  • Эмизиш даври;
  • Эрготамин ва дигидроэрготамин билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: аритмияда (юрак қоринчалари аритмияси ва QT интервалини узайиш синдромини ривожланиш хавфи), терфенадин ва QT интервалини узайтирувчи дори воситалари билан бир вақтда қўллашда, жигар фаолиятини ўртача бузилишида, сурункали буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 40 мл дан кам).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антацидлар (алюмин ва магний сақловчи), этанол ва овқат азитромицинни (перараль шакл учун) сўрилишини секинлаштиради ва пасайтиради, шунинг учун овқат ва келтирилган дори воситалари билан қабул қилиш орасидаги интервал 1 соат олдин ёки 2 соат кейинни ташкил қилиши керак.

Варфарин ва азитромицин бирга буюрилганида (одатдаги дозаларда) протромбин вақтини ўзгариши аниқланмаган, аммо макролидлар ва варфаринни ўзаро таъсирлашувида антикоагуляцион самарани кучайишини ҳисобга олиб, пациентларда протромбин вақтини синчиклаб назорат қилиш керак.

Дигоксин ва азитромицинни бирга қабул қилинганида қонда дигоксиннинг концентрациясини назорат қилиш керак, чунки кўпчилик макролидлар дигоксинни ичакда сўрилишини оширади, натижада қонда унинг концентрациясини оширади.

Триазолам, мидазолам, циметидин, эфавиренз, флуконазол, индинавир, триметоприм/сульфаметоксазол билан бирга қўлланганида уларнинг қондаги концентрациясига азитромициннинг таъсири ҳақида маълумотлар йўқ, лекин бундай ўзаро таъсирини инкор этиб бўлмайди, чунки юқорида келтирилган препаратлар билан макролидларнинг ўзаро таъсирлари мавжуд.

Азитромицинни эрготамин ёки дигидроэрготамин билан бирга қўлланганида уларнинг заҳарли таъсири (вазоспазм, дизестезия) кучайиши мумкин.

Терфенадин ва азитромицинни бирга қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки терфенадин ва турли хил антибиотикларни бир вақтда қўллаш аритмия ва Q-T интервалини узайишини чақириши аниқланмаган. Бундан келиб чиқиб, терфенадин ва азитромицинни бирга қўллаганда юқорида келтирилган асоратларни истисно қилиб бўлмайди.

Азитромицин томонидан гепатоцитларида микросомал оксидланишни ингибирланиши ҳисобига циклосерин, билвосита антикоагулянтлар, фелодипин, шунингдек СУР3А4 ферменти иштирокида микросомал оксидланишига учрайдиган дори воситаларини (карбомазепин, терфекадин, циклоспорин, гексобарбитал, шохкуя алкалоидлари, вальпроат кислотаси, дизопирамид, бромокриптин, фенитоин, перорал гипогликемик воситалар, теофиллин ва бошқа ксантин ҳосилалари) чиқарилишини секинлаштиради ва плазмадаги концентрацияси ва заҳарлилигини оширади.

Линкозамидлар азитромициннинг самарадорлигини сусайтиради, тетрациклин ва хлорамфеникол эса кучайтиради.

Бирга қўлланганида азитромицин карбамазепин, диданозин, рифабутин ва метилпреднизолоннинг қондаги концентрацияга таъсир кўрсатмайди.

Махсус кўрсатмалар

Аллергик реакциялар: кам ҳолатларда оғир аллергик реакциялар, анафилактик шиш ва анафилаксия қайд этилган. Бундай реакцияларнинг айримлари узоқ давом этади ва доимий кузатувни ва даволашни талаб қилади.

Жигар функциясини бузилиши: жигарнинг оғир касалликлари бўлган беморларда азитромицинни эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим. Сариқлик, сийдик рангини тўқлашиши, қон кетишларига мойиллик ёки жигар энцефалиопатияси билан боғлиқ астения тезда ривожланганда жигар функциясини текширишни ўтказиш керак.

Эрготамин: бу дори воситаларини азитромицин билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Иккиламчи инфекция: сезгир бўлмаган организмлар, шу жумладан замбуруғлар томонидан чақирилган иккиламчи инфекция белгиларини мониторинг қилиш тавсия қилинади.

Clostridium Difficile билан ассоцияланган диарея: оғирлик даражаси енгил диареядан ўткир колитгача ўзгариши мумкин. Бундай симптомлар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Буйрак функциясини бузилиши: оғир буйрак етишмовчилиги (СКФ<10 мл/мин) бўлган беморларда азитромицинни тизимли таъсири ошади.

ЭКГ реполяризация ва QT интервалини узайиши: юқори ҳавф гуруҳидаги пациентларни даволашда ўта эҳтиёткорлик зарур:

  • наслий ёки ҳужжат билан тасдиқланган QT интервалини узайиши;
  • QT интервалини узайтирувчи дори препаратларини масалан, IA ва III синфи аритмияга қарши, цизаприд ва терфенадинни бир вақтда қабул қилиш;
  • электролит мувозанатини бузилиши, айниқса гипокалиемия ва гипомагниемия;
  • клиник аҳамиятли брадикардия, аритмия ёки оғир юрак етишмовчилиги.

Азитромицин билан даволанаётган пациентларда миастения симптомларини зўрайиши мумкин.

Стрептококк инфекциялари: Азитромицин ўткир фарингитни даволашда самарали, аммо ўткир ревматик иситмани профилактикасида унинг самарадорлиги тўғрисида маълумотлар йўқ.

Дозани қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолларда, ўтказиб юборилган дозани иложи борича тезроқ, кейингиларини эса – 24 соатли интервал билан қабул қилиш керак.

Антацидлар билан бир вақтда қўлланганида 2 соатли танаффусга риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация. Қўллаш тажрибаси азитромицинни ҳомилага зарарли таъсирини кўрсатмайди. Шунга қарамай дори воситасини фақат жуда зарур ҳолларда буюриш мумкин.

Азитромицин билан даволаниш вақтида эмизиш тўхтатилади.

Автотранспортни бошқариш ва механик қурилмаларда ҳизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири. Препаратни автотранспортни бошқариш ва механик қурилмаларда ҳизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Азитромицин дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Макролид антибиотиклар дозасини ошириб юборилиши эшитиш қобилиятини вақтинчалик йўқолиши, кучли кўнгил айниши, қусиш ва диарея билан бирга кечади. Дозани ошириб юборилишига шубҳа туғилганида қусишни чақириш ва дарҳол шифокорга ёрдам учун мурожаат қилиш лозим.

Даволаш: даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

3 таблеткадан ПВХ/А1 блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Савдо Лицензиясининг эгаси

Vieco Pharmaceuticals FZCO

JAFZA, Почтовый ящик 17114

Дубай, ОАЭ

Қуйидаги корхонанинг лицензиясига мувофиқ ишлаб чиқарилган

LABORATORIOS Azevedos – Indústria Farmaceutica, SA

Estrada Nacional 117-Kм2, Alfragide

2614-503 Амадора, Португалия

 

Ишлаб чиқарувчи

Sofarimex – Indústria química e Farmacêutica, S.A.

Av. das Indústrias -Alto de Colaride- Agualva

2735-213 Агуалва-Касен, Португалия

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.