ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
НАЯТОКС
NAJATOX
Препаратнинг савдо номи: НАЯТОКС
Таъсир этувчи модаллар: оддий кобра илонининг қуруқ заҳари, метилсалицилат, камфора, эвкалипт мойи.
Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма
Таркиби:
100 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 12 СТБ (сичқон таъсир бирлиги) оддий кобра илонининг қуруқ заҳари, 4 г метилсалицилат, 3 г камфора, 2 г эвкалипт мойи (цинеол 1,4 г га эквивалент);
ёрдамчи моддалар: 81 г вазелин, 10 г асалари муми.
Таърифи: бироз сарғиш тусли оқ рангли, камфора, эвкалипт мойи, метилсалицилатнинг ўзига ҳос ҳидили, бир хил суртма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий таъсирловчи восита.
АТХ коди: М02АС
Фармакологик хусусиятлари
НАЯТОКС суртмаси маҳаллий таъсирловчи ва оғриқ қолдирувчи (чалғитувчи) таъсирга эга. Терининг сезувчан рецепторларини таъсирланиши ва юқори фаол моддалар (гистамин, ферментлар, органик кислоталар ва бошқалар) ни сўрилиши қон томирларининг кенгайишига, теридан қуйида жойлашган тўқималар трофикасининг яхшиланишга ёрдам беради ҳамда препаратнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини белгилайди.
Қўлланилиши
Суртма турли этиологияга эга артритларда, невралгия, миалгия, ишиас, радикулитда ва таянч-ҳаракат аппаратининг оғир синдроми билан кечувчи бошқа касалликларида сиртга қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
СИРТГА БУЮРИЛАДИ!
Суртма терининг оғриқли соҳаларига суткада 1 марта 5 г дан 10 г гача (1-2 чой қошиқ суртма) дозада қисмларга бўлиб, суртилади ва терига ишқаланади, кучли оғриқ ҳисларида эса – оғриқли синдром йўқолгунича суткада 2 марта қўлланади. Даволаш курси шифокорнинг маслаҳатисиз 10 кундан ошмаслиги керак. Суртмани қўллагандан сўнг, уни кўзга ва бошқа шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик учун қўлларни яхшилаб ювиш керак.
Ножўя таъсирлари
Айрим ҳолларда препаратни қўллаш тўхтатилганидан сўнг йўқолувчи тери томонидан аллергик реакциялар (қизариш, қичишиш, тошма) бўлиши мумкин! Ҳар қандай ножўя таъсирлар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори шахсий сезувчанлик, тери касалликлари ва суртма суртилган жойда тери қопламларининг механик шикастланиши, ўпканинг фаол туберкулёзи, иситмали ҳолатлар, умумий ҳолсизланиш, бош мияда ва коронар қон айланишининг яққол етишмовчилиги, ангиоспазмларга мойиллик, жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари, ҳомиладорлик ва эмизиш даври, 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан:
Болалар, анамнезда ацетилсалицилат кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул килинганда қўзғаладиган бронхиал астмага кўрсатмалар бўлганида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Дориларининг ўзаро таъсири
Препарат тери гиперемиясини чақиради ва тери ости тўқимасида қон айланишини рефлектор равишда кучайтиради, шундай қилиб, маҳаллий таъсирга эга бошқа препаратлар билан бирга қўлланганида, уларни сўрилишини кучайишига олиб келиши мумкин. Катта миқдорларда ишлатиш метотрексатнинг токсиклигини и ошириши ва гипогликемик воситаларнинг терапевтик самарасини сусайтириши мумкин. Препаратни перорал антикоагулянтлар билан ишлатманг.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни болаларда шифокор маслаҳатисиз қўллаш тавсия этилмайди. Суртмани очиқ яраларга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак. Суртма кўз шиллиқ қаватларига эҳтиётсизлик оқибатида тушган ҳолларда, уларни кўп миқдордаги сув билан ювиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроклилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Сиртга қўллаш учун суртма; 20 г дан суртма алюмин тубада. Битта туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, қоронғи жойда, 15-250С ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.