📜 Инструкция по применению Қизилмия илдизининг сиропи-LIK
💊 Состав препарата Қизилмия илдизининг сиропи-LIK
✅ Применение препарата Қизилмия илдизининг сиропи-LIK
📅 Условия хранения Қизилмия илдизининг сиропи-LIK
⏳ Срок годности Қизилмия илдизининг сиропи-LIK

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ҚИЗИЛМИЯ ИЛДИЗИНИНГ СИРОПИ-LIK

SIRUPUS RADICIBUS GLYCYRRHIZAE-LIK

Препаратнинг савдо номи: Қизилмия илдизининг сиропи-LIK

Таъсир этувчи модда (ХПН): қизилмия илдизи қуюқ экстракти

Дори шакли: сироп

Таркиби:

100 г сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: қизилмия илдизи қуюқ экстракти – 4 г;

ёрдамчи моддалар: қандли сироп – 86 г, 90% ли этил спирти – 10 г.

Таърифи: қўнғир рангли, ўзига хос ҳидга ва таъмга эга қуюқроқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гурухи: Балғам кўчирувчи восита.

АТХ коди: R05CА

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Биологик фаол моддалар мажмуасини: глицирризин кислотаси, тритерпен кислотаси, гликозидлари, флавоноидлар, ликвиротозид, триоксихальконлар, пентациклик тритерпен, карбеноксален ва бошқаларни сақлайди.

Балғам кўчирувчи, яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади, меъда-ичак йўлларининг сурункали яллиғланиш касалликларида айниқса, меъда шираси кислотаси ошиб кетган ҳолларда, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси битишини тезлаштиради. Глицирризин кислотаси, организмда метаболик ўзгаришларга учраб, кортикостероидга ўхшаш таъсир кўрсатади. Шунингдек организмнинг носпецифик резистентлигини оширади, стафилококк, туберкулёз микобактерияси, ичак таёқчаси микробларига қарши фаолликка эга.

 

Фармакокинетикаси

Препаратнинг фармакокинетик текширишлари ўтказилмаган, чунки препарат турли биологик фаол моддаларни сақлайди.

 

Қўлланилиши

Нафас йўлларининг балғам ажралиши қийин бўлган, йўтал билан кечувчи ўткир ва сурункали инфекцион-яллиғланиш касалликларини (бронхитлар, трахеобронхитлар, бронхопневмония, бронхоэктатик касаллик ва бошқалар) даволашда қўлланади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак асоратланмаган яра касаллигида, юқори секретор фаолиятли сурункали гастритни мажмуавий даволаш таркибида қўлланади. Организмининг носпецифик резистентлигини оширувчи восита сифатида ҳолсизланган пациентларда қўлланади. Болаларда кузатиладиган аллергик дерматит ва дерматозларни даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Қизилмия илдизи сиропи кунига 3 марта ичга қабул қилинади:

  • катталарга – 1 қабул қилишда бир десерт қошиқ ½ стакан сувда буюрилади;
  • 12 ёшдан катталарга – 1 қабул қилишда 1 чой қошиқ ¼ стакан сувда буюрилади;
  • 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга бир қабул қилишда ½ чой қошиқ ¼ стакан сувда буюрилади;
  • 2 ёшгача бўлган болаларга – 1-2 томчидан 1 десерт қошиқ сувда қабул қилинади.

Даволаш курси 7-10 кунни ташкил этади.

Препаратни бундан узоқроқ вақт давомида қўллаш тавсия қилинмайди.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар. Узоқ вақт қўлланилганда артериал қон босимини ошиши, суюқликни тутилиши, хатто шиш пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гипокалиемиянинг ривожланиши эҳтимоли туфайли, қизилмия препаратларини тиазид диуретиклар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Қизилмияни узоқ вақт қўллаш билан боғлиқ гипокалиемия юрак гликозидларининг токсик таъсирини кучайтириши мумкин. Қизилмия ва кортикостероидларни бир вақтда қўлланилганда кортизолнинг ярим чиқарилиш даври узайиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Автомобиль ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препарат этил спирти сақлайди.

Ҳомиладорлик ва лактация.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўрсатилган дозаларда юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилганда гипокалиемия, артериал босимни ошиши, сув-туз алмашинувини бузилиши оқибатида периферик шишлар пайдо бўлиши мумкин.

Симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

50, 90 ёки 100 мл дан бураладиган қопқоқли шиша флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картонли пеналда.

Сақлаш шароитлари

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.