ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МЕТРОГИЛ®
METROGIL
Препаратнинг савдо номи: Метрогил®
Таъсир этувчи модда (ХПН): метронидазол
Дори шакли: сиртга қўллаш учун гель
Таркиби:
1 грамм гель қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: метронидазол – 10,0 мг
ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, карбомер 940, метилпарагидроксибензоат, натрий гидроксиди, пропилпарагидроксибензоат, пропиленгликоль, тозаланган сув.
Таърифи: рангсиздан сариқ ранглигача бўлган бир хил гель.
Фармакотерапевтик гуруҳи: микробларга қарши ва протозойларга қарши восита
АТХ коди: D06BX01
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Протозойларга қарши ва микробларга қарши препарат, 5-нитроимидазол ҳосиласидир. Таъсир механизми анаэроб микроорганизмлар ва содда ҳайвонларнинг хужайра ичидаги транспорт протеинлари томонидан метронидазолнинг 5-нитрогуруҳини биокимёвий қайтарилишидан иборат. Метронидазолнинг қайтарилган 5-нитрогуруҳи микроорганизмларнинг нуклеин кислоталарининг синтезини ингибиция қилиб, микроорганизм хужайраларидаги ДНК билан ўзаро таъсирлашади, бу бактерияни нобуд бўлишига олиб келади.
Trichomonas vaginalis, шунингдек грамманфий анаэроблар Bacteroides spp. (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus), Fusobacterium spp. ва айрим граммусбат микроорганизмлар (Eubacterium spp., Clostridium spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp. сезгир штаммлари). Бу штаммлар учун МБК 0,125-6,25 мкг/мл ни ташкил қилади.
Сиртга қўлланилганида ҳуснбузарга қарши таъсир кўрсатади, унинг таъсир механизми аниқ эмас (соч фолликулалари ва ёғ безлари секретида аниқланадиган Demodex folliculorum канасига таъсири ва бу секретни ишлаб чиқарилишига бирон-бир таъсири билан боғлиқ эмас).
Сиртга қўллаш учун метронидазол эҳтимол антиоксидант фаолликка эга. У нейтрофиллар томонидан яллиғланиш жойида тўқималарнинг шикастланишини чақириши мумкин бўлган потенциал оксидент ҳисобланган фаол кислород, гидроксил радикаллар ва водород пероксидини ишлаб чиқарилишини аҳамиятли даражада камайтиради. Сиртга қўллаш учун метронидазол пушти ҳуснбузарларда кузатиладиган телеангиэктазияларга нисбатан самарали эмас.
Аэроб микроорганизмлар ва факультатив анаэроблар метронидазолга сезгир эмас, лекин аралаш флора (аэроблар ва анаэроблар) бўлганида метронидазол оддий аэробларга қарши самарали антибиотиклар билан синергик таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши минимал даражада, сиртга қўлланилгандан кейин қон зардобида жуда кам миқдорда аниқланади. Сўрилган метронидазол йўлдош ва гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) орқали ўтади. Сmax – 66 нг/мл гача (7,5 мг метронидазолга эквивалент 1 г гель суртилганда).
Қўлланилиши
Пушти ҳуснбузар (шу жумладан постстероид), вульгар ҳуснбузар, терининг инфекцион касалликлари, оёқларнинг трофик яралари (веналарнинг варикоз кенгайиши, қандли диабет фонида), секин битувчи яралар, ётоқ яралар, куйиш, экзема, себореяли экзема, ёғли себорея, себореяли дерматит, геморрой, орқа чиқарув канали ёриқларида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга қўллаш учун буюрилади.
Дастлаб тозаланган терига юпқа қават қилиб суткада 2 марта, эрталаб ва кечқурун 3-9 хафта давомида суртилади. Зарурати бўлганида окклюзион боғлам қўйилади. Даволаш курсининг ўртача давомийлиги 3-4 ойни ташкил этади, терапевтик самара одатда даволашнинг 3 хафтасида намоён бўлади.
Ножўя таъсирлари
Маҳаллий қўлланилганида қондаги метронидазолнинг концентрацияси жуда паст, шунинг учун тизимли ножўя самаралар ривожланишининг эҳтимоли кам.
Кам ҳолларда қуйидагилар кузатилиши мумкин: аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми); гиперемия, терини кепакланиши ва ачишиши, кўз ёши оқиши (агар гель кўзларга яқин суртилган бўлса).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг таркибига кирувчи компонетларга, шунингдек нитроимидазол ҳосилаларига юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бир вақтда қўлланилганида варфарин ва бошқа билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради (протромбин вақтини узайтиради).
Махсус кўрсатмалар
Кўз шиллиқ қавати ва кўз атрофига суртилмасин (кўз ёши оқишини чақириши мумкин). Гелни кўзларга тушиши ҳолатларида дарҳол кўп миқдордаги сув билан ювиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида ҳомиладор аёлларга буюриш тавсия этилмайди. Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.
Автомобилни бошқариш ва ҳаракатланувчи механик қурилмаларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири
Препарат автомобилни бошқариш ва ҳаракатланувчи механик қурилмаларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратни тавсия этилган дозаларда ушбу юбориш усулида қўлланилганда дозани ошириб юборилиши ҳолатлари кузатилмаган.
Чиқарилиш шакли
Сиртга қўллаш учун гель 1%.
- 30 г дан учи алюмин мембрана ва мембранани тешиш учун учлиги бўлган полиэтилен бураладиган қопқоқ билан беркитилган алюмин тубада.
- 30 г дан учи алюмин фольга, ламинация қилинган полиэтилен ва фольгани тешиш учун учлиги бўлган (ёки учлиги бўлмаган) полипропилен қопқоқ билан беркитилган ламинация қилинган пластик тубада. Бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.