ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ХИЯН
HIAN
Препаратнинг савдо номи: Хиян
Таъсир этувчи модда (ХПН): левоноргестрел
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 0,03 мг левоноргестрел;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, сахароза, маккажўхори крахмали, ЭДТА динатрий, метилпарабен, калий полакрилини, магний стеарати, плёнка қобиғи (этилцеллюлоза, тальк, акация қатрони, сахароза, ЭДТА, микрокристалл целлюлоза, титан диоксиди, полиэтиленгликоль 6000).
Таърифи: оқ, думалоқ, икки томонлама қавариқ, қандли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: перорал контрацептив восита.
АТХ коди: G03AC03.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Левоноргестрел таъсири остида бачадон бўйни шиллиғи қовушоқроқ бўлади, бу сперматозоидларни бачадан бўшлиғига киришига тўсқинлик қилади. Левоноргестрел эҳтимол гипофизнинг олдинги бўлаги билан боғлиқ гонадотропинни тормозлаш орқали овуляцияни ҳар доимо ҳам ингибиция қилмайди.
Фармакокинетикаси
Левоноргестрел ичга қабул қилинганда меъда-ичак йўлларида тез ва тўлиқ сўрилади. Левоноргестрелнинг биокираолишлиги тахминан 100% ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан юқори даражада боғланади. Қондаги максимал концентрацияси 0,5-2 соатдан кейин аниқланади. Кейинчалик препаратнинг концентрацияси 2 ёки 24 соатлик ярим чиқарилиш даври билан икки фазали пасайиш билан характерланади. Аъзолар ва тўқималар бўйича яхши тақсимланади. Препаратнинг 60% сийдик билан, 40% ичак орқали чиқарилади. Ҳар куни такроран қабул қилиш таъсир этувчи модда ва унинг метаболитларини тўпланиши билан кечмайди.
Қўлланилиши
Препарат узоқ муддатли контрацепция, шунингдек ҳомиладорликни олдини олишнинг гормонал бўлмаган усулларини қўллаётган аёлларда контрацепциянинг қўшимча усули сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат кунига 1 мартадан танаффуссиз ичга қабул қилинади. Препаратни ҳайз циклининг 1-чи кунидан қабул қилиш бошланади. Таблеткаларни чайнамасдан ва оз миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади, кечки овқатдан кейин, уйқудан олдин қабул қилган афзал. Кейинчалик препаратни ҳудди шу соатда қабул қилиш керак, чунки таблеткаларни қабул қилиш орасидаги интервал 24 соатдан ошмаслиги керак. Бунда контрацептив самарасига препаратни ҳар куни қабул қилишнинг 14-чи куни эришишни эътиборга олиш керак. Бу давр давомида контрацепциянинг гормонал бўлмаган усулларини қўллаш керак.
Ножўя таъсирлари
Қон ва лимфатик тизим:
Тез-тез эмас: тромбоэмболия ёки тромб ҳосил бўлиши.
Метаболизм ва овқат ҳазм қилиш тизими:
Тез-тез: гипергликемия, тана вазнини ошиши.
Руҳий бузилишлар:
Тез-тез: кайфиятни ўзгариши.
Нерв тизими томонидан бузилишлар:
Тез-тез: бош оғриғи, толиқиш.
Қон томир бузилишлари:
Тез-тез: суюқликни тутилиши.
Меъда-ичак бузилишлари:
Тез-тез: қоринда оғриқ ёки мушак спазмлари, диарея, кўнгил айниши.
Гепато-билиар бузилишлар:
Кам ҳолларда: жигар функционал тестларини ўзгариши, сариқлик.
Тери ва тери ости тўқимаси бузилишлар:
Тез-тез эмас: мелазма, ҳуснбузар, терида тошма.
Репродуктив тизим:
Тез-тез: аменорея, тўсатдан қон кетиши, меноррагия.
Тез-тез эмас: сут безларида таранглашиши, уларни оғриқлиги.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик; жигар фаолиятини бузилиши билан кечувчи касалликлар; хавфли ўсмалар ва уларни мавжудлигига шубҳа; анамнезда тромбоэмболиялар ва тромбофлебитлар; оғир даражали юрак-қон томир касалликлари; аниқланмаган этиологияли бачадондан қон кетиши; ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Жигарда метаболизм индуктори-препаратлари билан бир вақтда қўлланилганда левоноргестрелнинг метаболизми кучаяди.
Карбамазепин, фенитоин, фенобарбитон, рифампицин, ритонавир, рифабутин, гризеофульвин левоноргестрел сақловчи препаратларнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин.
Левоноргестрел препаратлари циклоспориннинг метаболизмини сусайтириши ҳисобига унинг токсиклигини кучайтириши ва токсикликнинг хавфини ошириши мумкин.
Антидиабетик препаратлар углеводларнинг метаболизмини ўзгартириши мумкин. Антидиабетик даволашнинг дозасини бошқариш керак.
Препарат ламотриджин, клофибрат, кортикостероидлар, гипотензив воситалар, селегилин ва ксантин каби бошқа препаратлар билан ўзаро таъсир қилиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Кўпчилик аёлларда 0,03 мг дозада левоноргестрел таблеткаларини қабул қилиш ҳайз циклига таъсир кўрсатмайди: ҳайз одатдаги интерваллардан кейин юзага келади, қон кетиши нормал давомийлик ва жадалликка эга. Айрим ҳолларда ҳайз цикллари орасидаги интервал ва ҳайз қон кетишлари жадаллигини ўзгариши кузатилиши мумкин, бу ҳайз циклининг янги моделини ривожланиши оқибати ҳисобланади. Агар ҳайз қон кетиши охирги ҳайздан 6 хафтадан кейин кузатилмаса, ҳомиладорлик мавжудлигига текшириш ва у йўқлигидагина левоноргестрелни қабул қилишни давом эттириш керак. Левоноргестрелни қабул қилиш тўхтатилгандан кейин жинсий безлар фаолияти тез тўлиқ тикланади, бу ҳомиладор бўлишнинг нормал қобилиятини таъминлайди.
Препаратнинг контрацептив самарасига қуйидагилар таъсир кўрсатиши мумкин: таблеткани мунтазам қабул қилмаслик, қусиш ва ич кетиши билан кечувчи ичак томонидан бузилишлар, кам ҳолларда – метаболизмнинг шахсий хусусиятлари ва алоҳида гуруҳ медикаментларни қабул қилиш.
Қабул қилишнинг биринчи ойлари давомида ҳайз цикллари орасидаги турли жадалликдаги қон кетишлар кузатилиши мумкин, улар препаратни қабул қилишни давом эттиришга тўсқинлик қилмайди.
Қабул қилиш ўтказиб юборилган ёки аввалги таблетка қабул қилингандан 24 соатдан кейинроқ қабул қилинганда – препаратнинг контрацептив таъсири тўхтайди. Бундай ҳолларда таблеткани қабул қилишни давом эттириш керак. Бунда контрацептив самарасига препаратни ҳар куни қабул қилишнинг 14-чи куни эришилади. Бу давр давомида контрацепциянинг гормонал бўлмаган усулларини қўллаш керак (ҳарорат усулидан ташқари). Икки ва ундан кўп таблеткаларни қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолларда ҳайз пайдо бўлгунича контрацепциянинг механик усулларини қўллаш керак, бунда ҳомиладорликни истисно қилиш керак.
Левоноргестрелни туғруқ, аборт, бошқа гормонал контрацептивларни қўллагандан кейин, шунингдек эмизикли оналарда қўллаш шифокор кўрсатмаси бўйича амалга оширилади.
Таблетка қабул қилингандан кейин қусиш ёки диарея пайдо бўлган ҳолларда кейинги таблеткани кейинги 3 соат давомида қабул қилиш керак. Агар қусиш ёки диарея такрорланса ҳомиладорликдан сақланиш мақсадида кейинги 14 кун давомида контрацепциянинг механик усулларини қўшимча қўллаш керак.
Эҳтиёткорлик чоралари
Левоноргестрел кардиоваскуляр, буйрак касалликлари, қандли диабет, астма, тутқаноқ, мигрень ёки суюқликни тутилиши томонидан оғирлашадиган бошқа ҳолатлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак. Анамнезида депрессия, порфирия бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Сабаби аниқланмаган вагинал қон кетиши, анамнезида артериал гипертензия хавфи юқори бўлганда левоноргестрел қўлланилмайди.
Қабул қилганда мигренсимон бош оғриғи ёки одатдаги бўлмаган кучли бош оғриғи, кўришни ва эшитишни тўсатдан бузилишлари, тромбофлебит ёки тромбоэмболия белгилари, артериал босимни ҳаддан ташқари ошиши, гепатит, сариқлик, тарқалган қичишиш, тутқаноқ хуружларини тезлашиши, эпигастрал соҳада кучли оғриқлар пайдо бўлганда препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.
Препаратни қабул қилиш текширишнинг айрим лаборатор усулларининг кўрсаткичларига таъсир қилиши мумкин: глюкозага толерантлик, холестерин ва триглицеридларнинг даражаси, қонни ивиши, қалқонсимон бези фаолияти, жигар фаолияти тестлари, гонадотропин ва хужайралар оқсили, боғловчи гормонлар. Жарроҳлик аралашувларида тромб ҳосил бўлиши хавфини оширади.
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик: препаратни ҳомиладорлик вақтида қабул қилиш мумкин эмас.
Эмизиш: препаратни эмизиш даврида қўллаш мумкин. Кўкрак сутининг миқдори ва сифатига жиддий таъсири ҳақида хабарлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг юқори дозаларини қабул қилгандан кейин оғир ножўя таъсирлар ҳақида маълумотлар йўқ. Дозани ошириб юборилиши кўнгил айниши, ҳайз циклини бузилишини чақириши мумкин. Специфик антидоти йўқ, даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
28, 35 таблеткалар Ал ва ПВХ/ПВДХ блистерда. 1, 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича