📜 Инструкция по применению Адитен®
💊 Состав препарата Адитен®
✅ Применение препарата Адитен®
📅 Условия хранения Адитен®
⏳ Срок годности Адитен®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АДИТЕН®

ADITEN®

Препаратнинг савдо номи: Адитен®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): А витамини+Д витамини

Дори шакли: ичга қабул учун томчилар

Таркиби:

1 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: А витамини (пальмитат кўринишида) – 1500 ХБ, колекальциферол (Д3 витамини) – 400 ХБ

ёрдамчи моддалар: Е витамини, аскорбин кислотаси, метилпарабен, пропил парабен, натрий сахарин, пропилен гликоль, полиоксил 40, гидрирланган канакунжут мойи, глицирин, натрий цитрат, лимон кислотаси, бутилгидрокситолуол, тутти фрутти, тозаланган сув.

Таърифи: тутти фрутти ҳидли тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар.

АТХ коди: A11C.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

А витамини ретинни фаолиятида, эпителиал тўқимани ўсиш ва фаолиятида, репродуктив фаолиятида ва эмбронал ривожланишида муҳим роль ўйнайди.

Д3 витамин бу кальций ва фосфорни гомеостазини бошқарувчисидир.

Фармакокинетикаси

Д3 витамини одатдаги дозалари овқат билан деярли тўлиқ сўрилади. Юқори дозаларда Д3 витаминининг 2/3 қисми сўрилади, қолгани аҳлат билан чиқарилади. Д3 витаминининг метаболизмга учрамаган қолдиғи ёғ тўқимасида сақланади, шунинг учун узоқ биологик парчаланиш даврига эга.

Қўлланилиши

  • А витамини ва Д витаминини танқислиги
  • рахит ва рахитсимон касалликлар
  • эмизикли болаларда ва катта ёшдаги болаларда жисмоний ривожланишдан орқада қолиш
  • тери ва шиллиқ қаватини касалликлари (масалан, псориаз, ихтиоз, дерматозлар)
  • ҳолсизланган ва/ёки тез-тез касалланадиган болаларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

  • рахитда суткада 1 мл-2 мл (30-60 томчи),
  • 4 ҳафталик чала туғилган болаларга – суткада 1 мл-2 мл дан буюрилади.

1 ойликкача бўлган болаларда препарат фақат шифокорни кўрсатмаси бўйича қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда А ва/ёки Д витаминига юқори сезувчанлик аниқланади.

Гипервитаминоз симптомлари қуйидаги бузилишларга олиб келиши мумкин.

  • овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши қусиш, қабзиятлар, иштаҳани йўқолиши, оғиз бўшлиғини қуриши, жигар функциясини бузилиши,
  • сийдик-чиқариш тизими томонидан: полиурия, сийдик-тош касаллиги,
  • скелет тизими томонидан: суяк ва бўғим оғриқлари,
  • тўқималарни кальцификацияси, соч тўкилиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, А ва/ёки Д гипервитаминози, буйрак етишмовчилиги, суст сўрилиш ҳолатида қўллаш мумкин эмас. А, Д витаминларини сақловчи бошқа препаратларни қабул қилиш ҳолларида дозани ошириб юборилишни бартараф қилиш мақсадида витаминларни йиғинди дозаларини ҳисобга олиш зарур.

Дориларнинг ўзаро тасъири

Тутқаноққа қарши воситалар рифампицин, неомицин, холестирамин, суюқ парафин-А ва Д3 витаминларини реабсорбциясини пасайтиради. Тиазидлар билан бир вақтда қўллаш гиперкалиемия хавфини оширади. Юрак гликозидлари билан қўллаш уларни токсик таъсирлари кучайиши мумкин. А витамини юқори дозаларда перорал ивишга қарши воситаларни таъсирини кучайтириши мумкин. Этретинат препаратнинг таъсирини оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

Дозани ошириб юборишдан сақланиш керак.

Буйрак-тош касаллиги бўлган шахсларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат қўлланганда А витаминига бой (масалан, жигар) овқатларни кўп миқдорда қабул қилиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даври. Қўллашдан олдин ҳомиладорлик ёки шубҳа қилинаётган ҳомиладорлик тўғрисида шифокорни хабардор қилиш лозим, дорини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиш мумкинлигига нисбатан шифокорни маслаҳати зарур.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат дозасини ошириб юборилганда (гипервитаминозда) қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин: ҳолсизлик, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, депрессия, рухий бузилишлар, атаксия, ступор.

Дозани ошириб юборишдан кейин даволаш: препаратни қўллашни тўхтатиш. Кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш. Шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

30 мл/15 мл ли флакон градация қилинган пипетка билан.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.