📜 Инструкция по применению Мерказолил
💊 Состав препарата Мерказолил
✅ Применение препарата Мерказолил
📅 Условия хранения Мерказолил
⏳ Срок годности Мерказолил

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕРКАЗОЛИЛ

                                                                MERKAZOLIL

 

Препаратнинг савдо номи: Мерказолил

Таъсир этувчи модда (МНН): тиамазол

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 100% ли моддага қайта хисобланганда 5 мг  тиамазол;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати – 55,7 мг; микрокристалл целюллоза – 75,8 мг; натрий карбоксиметилкрахмали – 1,4 мг; коллоид кремний диоксиди – 1,4 мг; кальций стеарати – 0,7 мг.

Таърифи: оқдан сарғиш ёки оч сариқ туслидан оқ ранглигача бўлган, яссицилиндрик, фаска ва рискали таблеткалар. Бироз «мармарликка» йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антитиреоид восита.

АТХ коди: Н03ВВ02

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Антитиреоид препарат; қалқонсимон безида трийод ва тетрайодтирониннинг ҳосил бўлиши билан бўлган тирониннинг йодланишда иштирок этадиган пероксидаза ферментини блоклаб, қалқонсимон бези гормонларининг синтезини бузади, тироксиннинг (Т4) ички секрециясини пасайтиради.

Бу хусусияти этиологиясидан қатъий назар тиреотоксикознинг симтоматик даволашни ўтказишга имкон беради. Меркозолил қалқонсимон безининг фолликулаларидан синтезланган тирониннинг ажралиб чиқиш жараёнига таъсир қилмайди. Бу билан турли давомийликдаги яширин даври тушунтирилади, улар қон плазмасида трийодтиронин (Т3) ва Т4 даражасини меъёрлашувига мос келиши, яъни клиник манзарани яхшиланиши мумкин. Мерказолил қалқонсимон безининг ҳужайраларини парчаланишидан кейин гормонларни ажралиб чиқиши оқибатида (радиофаол йод билан даволашдан кейин ёки тиреоидитда) ривожланган тиреотоксикозга таъсир қилмайди. Мерказолил асосий алмашинувни пасайтиради, қалқонсимон бездан йодидларнинг ажралиб чиқишини тезлаштиради, синтезини ва гипофиз томонидан тиреотроп гормонини чиқарилишини реципрок фаоллашувини оширади, бу қалқонсимон безининг бироз гиперплазияси билан бирга кечади.

Бир марта қабул қилинган дозанинг таъсирини давомийлиги деярли 24 соатни ташкил қилади.

 

Фармакокинетикаси

Препарат перорал қўлланганда яхши сўрилади, овқат қабул қилиш сўрилишнинг миқдори ва тезлигига таъсир қилмайди. Биокиришаолишлиги – 93%. Плазма оқсиллари билан амалда боғланмайди. Қалқонсимон безининг тўқимасида тўпланади. Оз миқдори кўкрак сутида аниқланади. Тақсимланиш ҳажми – 0,6 л/кг. Препарат қабул қилинганидан кейин плазмадаги максимал концентрациясига эришиш вақти 30-60 минутни ташкил қилади,      60 мг доза перорал юборилганида плазмадаги максимал концентрацияси 1,184 мкг/мл га етади. Метаболизми нофаол метаболитларини ҳосил бўлиши билан жигарда амалга оширилади. Организмдан буйраклар орқали, бунда 10% дан камроғи ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

 

 

Қўлланилиши

  • тиреотоксикоз;
  • тиреотоксикозни жарроҳлик даволашга тайёрлаш;
  • тиреотоксикозни радиофаол йод билан даволашга тайёрлаш;
  • радиофаол йоднинг таъсирини яширин даврида даволаш. Радиофаол йоднинг таъсири бошлангунича (4-6 ой давомида) ўтказилади;
  • умумий ҳолат ёки шахсий сабаблар муносабати билан радикал даволашни ўтказиш мумкин бўлмаганида, алоҳида ҳолларда – тиреотоксикозни узоқ муддатли бир маромда сақлаб турувчи даволаш;
  • латент тиреотоксикоз, автоном аденома ёки анамнезида тиреотоксикоз бўлганида йод препаратлари буюрилганида (йод сақловчи рентгеноконтраст воситаларни қўллаш ҳолларини ҳам қўшиб) тиреотоксикозни олдини олишда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткаларни ичга овқатдан кейин, чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилиш керак. Суткалик доза бир қабулга буюрилади ёки икки-уч бир марталик дозаларга бўлинади. Даволашнинг бошида бир марталик дозалар кун давомида қатъий бир аниқ вақтларда қабул қилинади.

Сақлаб турувчи дозани бир қабулда эрталабки нонуштадан кейин қабул қилиш керак.

Тиреотоксикоз:

Катталарда даволашни бошида тиреотоксикознинг оғирлик даражасига қараб, Мерказолил суткада 3 марта (ҳар 8 соатда) умумий  дозада қўлланади:

  • енгил тиреотоксикоз ҳолида суткада 15 мг (3 таблетка);
  • ўртача номоён бўлган тиреотоксикоз ҳолида суткада 20-30 мг (4-6 таблетка);
  • тиреотоксикознинг оғир ҳолларида суткада 40 мг (8 таблетка).

Қалқонсимон безининг фаолияти меъёрлашганидан кейин препарат бир маромда сақлаб  турувчи доза – суткада 2,5 дан 10 мг гача бўлган дозаларда (1/2-2 таблетка) 1 ёки 2 қабулда буюрилади.

Ҳомиладорликда препарат максимал кичик дозаларда суткада 2,5-1 мг дан буюрилади. Болаларга даволашнинг бошида одатда суткада 300-500 мкг/кг тана вазнига 3 қабулда буюрилади; бир маромда сақлаб турувчи доза – суткада 200-300 мкг/кг тана вазнига 2 қабулда.

3 ёшгача бўлган болаларга препарат сувда ингичка осилмагача эритилади, бевосита қабул қилишдан олдин тайёрланади. Мерказолил билан даволашнинг давомийлиги беморнинг шахсий эҳтиёжига қараб аниқланади. Препаратни терапевтик қўллаш тажрибаси, диффуз токсик бўқоқдаги тиреотоксикозни даволаш давомийлиги 1,5-2 йилни ташкил қилиши кераклигини кўрсатади.

Тиреотоксикозни жарроҳлик даволашга тайёрлашда эутиреоид ҳолатига эришилгунича суткада 20-40 мг дан 3-4 ҳафта давомида (алоҳида ҳолларда – узоқроқ) режалаштирилган операция кунигача буюрилади; шу вақтдан бошлаб левотироксинни қўшимча қабул қилиш тавсия этилади. Тиамазолни қабул қилиш операциядан бир кун олдин тўхтатилади. Операцияга тайёрлаш учун керак бўлган вақтни қисқартириш мақсадида, қўшимча бета-адреноблокаторлар ва йод препаратлари буюрилади.

Радиофаол йод билан даволашга тайёрлаш: эутиреоид ҳолатига эришилгунича суткада 20-40 мг дан буюрилади. Кўрсатма: тиамазол ва тиомочевина ҳосилалари қалқонсимон безининг тўқималарини нур билан даволашга сезувчанлигини пасайтириши мумкин.

Радиофаол йоднинг таъсирини латент даврида даволаш: касалликнинг оғирлигига қараб радиофаол йоднинг таъсири бошлангунгача суткада 5-20 мг дан (4-6 ой) буюрилади.

Узоқ муддатли тиреостатик самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш: суткада 2,5-10 мг дан қўшимча левотироксиннинг кичик дозаларини қабул қилиш билан.

Латент тиреотоксикоз, автоном аденома ёки анамнездаги тиреотоксикоздаги йод препаратларини буюришда (ш жумладанйод сақловчи рентгенконтраст препаратларни қўллаш ҳолларида), тиреотоксикозни олдини олиш: суткада 10-20 мг тиамазол ва кунига 1 г перхлорат калий 8-10 кун давомида йод сақловчи воситаларини қабул қилишдан олдин буюрилади.

Жигар етишмовчилигида препарат минимал самарали дозаларда буюрилади.

Барча ҳолларда препарат билан даволашни шифокор белгилайди.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (қичишиш, тошма, эшакеми), миелопоэзни сусайиши  (агранулоцитоз, гранулоцитопения, тромбоцитопения), апластик анемия, дори иситмаси, гипогликемия билан бўлган аутоиммун синдроми, ёйилган лимфоаденопатия, сиаладенопатия, неврит, таъмни бузилиши, алопеция, полиневрит, югуриксимон синдром, гипопротромбинемия (петехиялар, қон кетишлар), периартрит, гепатит, холестатик сариқлик, терини қичишиши, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрияда оғриқ, артралгия, миалгия, парестезиялар, яққол ҳолсизлик, бош оғриғи, бош айланиши, терининг гиперпигментацияси, шишлар, тана вазнини ошиши, кам – нефрит. Препаратнинг юқори дозалари қабул қилганида субклиник ва клиник гипотиреоз ривожланиши мумкин. Шунингдек қалқонсимон безини катталашиши бошланиши мумкин, бу эса қонда ТТГ миқдорини ошиши билан боғлиқ.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • тиамазол ёки тиомочевина ҳосилаларига юқори сезувчанлик;
  • карбимазол ёки тиамазол билан илгари ўтказилган даволаш вақтидаги агранулоцитоз;
  • гранулоцитопения (шу жумладан анамнездаги);
  • даволашни бошлаш олдидаги холестаз;
  • лактация даврида қўллаш мумкинэмас.

Эҳтиёткорлик билан

Хомиладорларда, трахеяни торайиши билан бўлган жуда катта ўлчамли бўқоқли беморларда (фақат операцияга тайёрлаш даврида қисқа муддатли даволаш), жигар етишмовчилигида, антикоагулянтлар, юрак гликозидлари, ҳамда аминофиллин олаётган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Литий препаратлари, бета-адреноблокаторлар, резерпин, амиодарон тиамазолнинг самарасини (унинг дозасини тўғрилаш талаб қилинади) оширади.

Сульфониламидлар, метамизол натрий лейкопенияни ривожланиш хавфини оширади.

Мелотоксик дори воситалари препаратнинг гематотоксиклиги белгиларини кучайтиради.

Самарасини йод танқислиги оширади, кўплиги эса (масалан, йоднинг катта миқдорини сақловчи дори воситаларини қабул қилиш фонида) заифлаштиради.

Лейкоген ва фолат кислотаси тиамазол билан бир вақтда қўлланганида лейкопениянинг ривожланишини хавфи камаяди. Гентамицин тиамазолнинг антитиреоид таъсирини кучайтиради. Тириотоксикоз туфайли тиамазол қабул қилган пациентларда эутиреоид ҳолатга эришилгандан кейин юрак гликозидларининг (дигоксин ва дигитоксин), аминофиллиннинг қабул қилинаётган дозаларини камайтириш, шунингдек қабул қилинаётган варфарин ва бошқа антикоагулянтлар кумарин ва индандион ҳосилаларининг дозаларини оширишнинг зарурати пайдо бўлиши мумкин (фармадинамик ўзаро таъсири).

 

Махсус кўрсатмалар

Даволаш вақтида периферик қоннинг назоратини ўтказиш керак (дозани танлаш даврида 1-2 ҳафталик интервал билан ва тутиб турувчи даволаш даврида ойига 1 марта).

Қалқонсимон безининг трахеяни торайтирувчи сезиларли катталашиши бўлган беморларда мерказолил левотироксин билан қисқа муддатда буюрилади, чунки узоқ муддат қўлланганида бўқоқни катталашиши ва трахеяни янада кўпроқ сиқилиш мумкин. Беморларни синчиклаб кузатувини (ТТГ даражасини, трахеал ўтказилишини назорати) ўтказиш керак.

Мерказолил буюрилган бемор иситма, этни увишиши, йўтал, томоқ оғриқлари, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яллиғланиши, фурункуллар пайдо бўлганида, албатта шифокорга мурожат қилиш кераклиги тўғрисида огоҳлантирилиши керак, чунки бу кўринишлар агранулоцитознинг белгилари бўлиши мумкин.

Даволаш вақтида ноаниқ генезли тери ости қон қуйилишлари ёки қон кетишлари, ёйилган тери тошмаси ва қичишиш, кўнгил айниши ёки қусишлар, сариқлик, кучли эпигастрал оғриқлар ва яққол ҳолсизликни пайдо бўлиши препаратни бекор қилишни талаб этади.

Даволашни эрта тўхтатиш ҳолларида қайталаниш бўлиши мумкин.

Эндокрин офтальмопатиянинг пайдо бўлиши ёки кечишини ёмонлашиши, Мерказолил билан тўғри ўтказилган даволашдан бўлган ножўя таъсир эмас.

Даволаш тугаганидан кейин кам ҳолларда кечки гипотиреоз пайдо бўлиши мумкин, у препаратнинг ножўя таъсири эмас, балки, асосий касалликнинг чегарасида кечувчи қалқонсимон безининг тўқимасидаги яллиғланиш ва деструктив жараёнлар билан боғлиқдир.

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланилиши

Тиамазол йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва хомила қонида онадагидек концентрацияга эришади. Шунинг учун хомиладорликда препарат фақат ўта зарур ҳолда минимал самарали дозада қалқонсимон безининг гормонлари препаратларини қўшимча қабул қилмасдан шифокорнинг синчиков кузатуви остида қўлланиши керак. Тиамазолнинг юқори дозаси ҳомилада бўқоқ ҳосил бўлиши ва гипотиреозни чақириши мумкин.

Тиамазол шунингдек кўкрак сутига ўтади ва унда она қонидаги даражасига мувофиқ концентрацияга етиши мумкин. Эмизиш даврида тиреотоксикозни даволашни давом эттиришининг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач сўнг қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрияда оғриқлар, иситма, артралгия, терини қичишиш, шишлар. Апластик анемия (панцитопения) ёки агранулоцитоз биринчи соатларда юзага чиқиши мумкин. Кам – гепатит, нефротик синдром, эксфолиатив дерматит, нейтропения, марказий нерв тизимини сусайиши ёки рағбатлантирилиши.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, симптоматик даволаш. Тиамазолнинг дозасини сурункали ошириб юборилиши қалқонсимон безини катталашиши ва гипотиреозни ривожланишига олиб келади. Бундай ҳолларда препарат билан даволаш тўхтатилади. Левотироксин билан ўринбосар даволаш, агарда бу гипотиреознинг оғирлик даражаси билан оқланса, ўтказилади. Одатда тиамазол бекор қилинганидан кейин қалқонсимон безининг фаолиятини ўз-ўзидан тикланиши кузатилади.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 5 мг, 10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

5 контур уяли ўрамлар қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.