📜 Инструкция по применению Мертенил
💊 Состав препарата Мертенил
✅ Применение препарата Мертенил
📅 Условия хранения Мертенил
⏳ Срок годности Мертенил

ИЛОВА-ВАРАҚА

Мертенил 5 мг, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Мертенил 10 мг, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Мертенил 20 мг, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

ХПН: Розувастатин (Rosuvastatin)

Препаратни қабул қилишдан аввал ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

–           Бу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол уни яна бир бор ўқишингизга тўғри келиши мумкин.

–        Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

–        Бу препарат фақат Сиз учун мўлжалланган. Уни бошқа одамларга берманг. Уларнинг касаллик симптомлари Сизникига ўхшаса ҳам, у уларга зиён етказиши мумкин.

–        Ҳар қандай ножўя самаралар юзага келганида шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Бу ушбу илова-варақада санаб ўтилмаган ҳар қандай ножўя самараларга тегишли.  4-бўлимга қаранг.

Илова-варақанинг мазмуни

  1. Мертенил препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланилади
  2. Мертенил препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак
  3. Мертенил препарати қандай қўлланилади
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар
  5. Мертенил препаратини сақлаш шароити ва яроқлилик муддати
  6. Чиқарилиш шакли ва бошқа маълумотлар

  1. Мертенил препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланилади

 

Розувастатин холестерин биосинтезини сусайтиради; у статин деб номланувчи дори препаратлари гуруҳига киради. Препарат қабул қилинганда қонда паст зичликдаги липопротеинлар холестерини деб номланувчи ёки  ХС-ПЗЛП даражаси пасаяди, бу эса қон томир деворини шикастланиши мумкин, ва қонда юқори зичликдаги липопротеинлар холестерини деб номланувчи ёки  ХС-ЮЗЛП даражаси ошади, бу қон томир деворини ҳимоя қилади.  Бундан ташқари, Мертенил препарати шунингдек юқори концентрацияда қон томир деворларини шикастланиши мумкин бўлган қондаги триглицеридлар даражасини камайтиради.

Сизга Мертенил препарати буюрилган бўлса, демак Сизда холестерин даражаси ошган. Бу дегани, Сизда миокард инфаркти ёки инсульт ривожланиши хавфи мавжуд.

Сизга статин қабул қилиш тавсия этилган, чунки холестерин даражасини яхшилаш учун парҳезни ўзгартириш ёки жисмоний ҳаракатларни кучайтириш етарли бўлмаган.  Мертенил препаратини қабул қилиш вақтида Сиз гипохолестеринли парҳез ва жисмоний машқлар тартибини давом эттиришга амал қилишингиз керак.

Ёки Сизга статин қабул қилиш тавсия этилган, чунки Сизда миокард инфаркти, инсульт ривожланиши хавфини оширувчи ва  соғлиғингиз билан боғлиқ муаммоларни ифодаловчи бошқа омиллар мавжуд.

Аввал Сиз холестериннинг юқори даражасини даволаш учун бошқа дори воситаларини қабул қилган бўлсангиз ҳам, ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг.

  1. Мертенил препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак

Мертенил препаратини қабул қилманг

–        агар Сизда розувастатин ёки ушбу дори препаратининг бошқа ҳар қандай ингредиентига аллергия бўлса (6-бўлимга қаранг);

–        ҳомиладорлик ёки эмизиш вақтида. Агар Сиз Мертенил препаратини қабул қилиш вақтида ҳомиладор бўлиб қолсангиз, препарат қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокор билан боғланинг. Аёллар Мертенил препаратини қабул қилаётган вақтларида ҳомиладорликнинг олдини олувчи ўзларига мос контрацепция усулларидан фойдаланишлари керак;

–           жигар касалликларида;

–           буйракнинг оғир касалликларида;

–        агар Сизни ҳозирги вақтда такрорланувчи ёки тушунарсиз зирқираб турадиган ёки ўткир мушак оғриғи безовта қилаётган бўлса;

–        агар Сиз таркибида циклоспорин моддаси (масалан, аъзолар трансплантациясидан кейин қўлланиладиган) мавжуд бўлган дори препаратини қабул қилаётган бўлсангиз.

Агар юқорида кўрсатилганларидан биронтаси Сизга тегишли бўлса, препарат қабул  қилишдан воз кечинг ва шифокорга мурожаат қилинг.

Мертенил препаратининг 40 мг ли дозасини (максимал доза) қуйидаги ҳолатларда қабул қилманг:

–        агар Сизда буйракнинг ўртача ифодаланган касаллиги (шубҳа туғилганда шифокорга мурожаат қилинг);

–           қалқонсимон без функцияси бузилиши мавжуд бўлганида;

–        агар Сизни такрорланувчи ёки тушунарсиз зирқираб турадиган ёки ўткир мушак оғриғи безовта қилаётган бўлса, шахсий ва оилавий анамнезда мушак бузилишларини кузатилиши, ёки холестерин даражасини камайтирувчи бошқа препаратларни қабул қилганда ўтмишда мушак касалликларининг мавжудлиги;

–           агар Сиз мунтазам алкоголни кўп миқдорда истеъмол қилсангиз;

–        агар Сиз осиёлик (япон, хитой, филиппинлик, вьетнам, корейс ёки ҳинду) бўлсангиз;

–           агар Сиз холестерин даражасини пасайтириш учун фибрат деб номланувчи бошқа дори препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз.

Агар юқорида кўрсатилганларидан биронтаси Сизга тегишли бўлса, препарат қабул  қилишдан воз кечинг ва шифокорга мурожаат қилинг.

Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари

Мертенил препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Мертенил препаратини эҳтиёткорлик билан қўлланг

–           буйрак касалликларида;

–           агар Сизда аввал жигар касаллиги аниқланган бўлса;

–        агар Сизда такрорланувчи ёки тушунарсиз зирқираб турадиган ёки ўткир мушак оғриғи бўлса, шахсий ва оилавий анамнезда мушак бузилишларини кузатилиши, ёки холестерин даражасини пасайтирувчи бошқа препаратларни қабул қилишда ўтмишда мушак касаллиги мавжуд бўлса. Агар Сизда такрорланувчи ёки тушунарсиз зирқираб турадиган ёки ўткир мушак оғриғи бўлса, айниқса Сиз лоҳасликни сезсангиз ёки тана ҳарорати ошса, дарҳол бу ҳақида шифокорга хабар беринг. Шунингдек, препаратни қабул қилиш фонида Сизда мушаклар ҳолсизлиги сақланиб қолса, шифокор ёки фармацевтга хабар беринг;

–           кўп миқдордаги алкоголни мунтазам истеъмол қилганда;

–           қалқонсимон без функциясини бузилиши мавжуд бўлганда;

–        агар Сиз холестерин даражасини пасайтириш учун фибрат деб номланувчи бошқа дори препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз;

–        ОИТВ-инфекциясини даволаш учун дори препаратлари, масалан, лопинавир/ритонавир қабул қилганда: «Мертенил препарати ва бошқа дори препаратлари» га қаранг;

–        агар бемор 10 ёшдан кичик бўлса: Мертенил препаратини 10 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас;

–        агар бемор 18 ёшдан кичик бўлса: Мертенил препаратининг 40 мг ли таблеткаларини 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўлланилиши тўғри келмайди;

–        агар Сиз 70 ёшдан ошган бўлсангиз  (шифокор Мертенил препаратининг Сизга мос келадиган бошланғич дозасини тўғри танлаши керак);

–        агар Сиз осиёлик (япон, хитой, филиппинлик, вьетнам, корейс ёки ҳинду) бўлсангиз. Шифокорингиз Мертенил препаратининг Сизга мос келадиган  бошланғич дозасини тўғри танлаши керак.

Агар юқорида кўрсатилганларидан биронтаси Сизга тегишли бўлса (ёки Сиз бунга ишонмасангиз), препарат қабул қилишдан воз кечинг ва шифокорга мурожаат қилинг.

Мертенил препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг

–           агар Сизда яққол нафас етишмовчилиги бўлса.

Статинлар кам миқдордаги одамларда жигар шикастланишига олиб келиши мумкин. У қондаги «жигар» ферментлари фаоллигининг ошишини аниқлаш оддий таҳлил ёрдамида аниқланади. Шунинг учун ҳам шифокорингиз одатда бу қон таҳлилини (жигар функционал синамасини) Мертенил препарати қабул қилгунча ва препарат билан даволанаётган вақтда ўтказади.

Агар Сизда қандли диабет ёки унинг ривожланиш хавфи мавжуд бўлса, Сиз ушбу препарат билан даволанаётганингизда, шифокор Сизнинг аҳволингизни синчковлик билан кузатади. Агар Сизда қондаги глюкоза ва липидлар концентрацияси юқори бўлса, ортиқча тана вазни ва артериал босимни ошиши кузатилса, эҳтимол Сиз қандли диабет ривожланиши хавфига дучор бўлишингиз мумкин.

Болалар ва ўсмирлар

Болаларни даволаш фақат мутахассислар томонидан олиб борилади.

Мертенил 10 ёшгача бўлган болаларда қўлланилиши тавсия этилмайди.

Мертенил препарати ва бошқа дори воситалари

Агар Сиз бошқа ҳар қандай дори препаратларини яқинда қабул қилган, қабул қилаётган ёки энди қабул қилмоқчи бўлсангиз бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Шифокорингизга Сиз қуйидаги дори препаратларидан биронтасини қабул қилаётганингиз ҳақида хабар беринг, чунки Мертенил препарати қуйидаги дори препаратларидан бирининг таъсирини ўзгартириши ёки дори препаратларидан бири Мертенил препаратининг таъсирини ўзгартириши мумкин.

–        Циклоспорин (масалан, аъзолар трансплантациясидан кейин қўлланиладиган; қонда розувастатин концентрациясини оширади).

–        Варфарин (ёки қонни суюлтириш учун қўлланиладиган бошқа ҳар қандай препарат; розувастатин билан бир вақтда қўлланилганда ушбу самара янада кучайиши мумкин).

–        Гемфиброзил, фенофибрат каби фибратлар (қондаги холестерин даражасини пасайтириш учун қўлланиладиган; қонда розувастатин концентрациясини оширади), ёки холестерин даражасини камайтириш учун қўлланадиган бошқа дори препарати (эзетимиб каби).

–        Овқат ҳазм қилишга таъсир кўрсатувчи дори препаратлари (масалан, меъдада кислотани нейтраллаш учун қўлланиладиган препаратлар; қонда розувастатин концентрациясини камайтиради).

–           Эритромицин (антибиотик; қонда розувастатин концентрациясини камайтиради).

–        Перорал контрацептив (контрацептивдан ажралиб чиқувчи қондаги гормонлар миқдорини оширувчи таблеткалар).

–           Ўринбосар гормонал даволаш (қонда гормонлар даражаси ошади).

–        Ритонавир лопинавир билан, атазанавир ва/ёки типранавир (ОИТВ-инфекциясини даволаш учун қўлланиладиган дори препаратлари; қонда розувастатин концентрациясини оширади).

Мертенил препарати овқат, суюқлик ва алкоголь билан бирга қўлланилганда

Сиз Мертенил препаратини овқатланишдан қатъий назар  қабул қилишингиз мумкин.

Мертенил препаратини қабул қилиш давомида ҳаддан ташқари кўп миқдорда мунтазам алкоголь истеъмол қилишдан сақланинг.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, ёки бола эмизсангиз, ёки ҳомиладорман деб тахмин қилаётган бўлсангиз, ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, ушбу препаратни қўллашдан аввал шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки бола эмизсангиз, Мертенил препаратини қабул қилманг. Агар Сиз Мертенил препаратини қабул қилиш вақтида ҳомиладор бўлиб қолсангиз, Сиз препарат қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокор билан боғланинг. Аёллар Мертенил препаратини қабул қилиш вақтида ҳомиладорликнинг олдини олиш мақсадида ўзларига мос контрацепция усулларидан фойдаланишлари лозим.

Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш

Мертенил препаратини транспорт воситаларини ва механизмларни бошқаришга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Бироқ айрим одамларда Мертенил препарати билан даволаниш вақтида бош айланиши рўй бериши мумкин. Агар Сиз бош айланишини сезсангиз транспорт воситаларини ва механизмларни бошқаришдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Мертенил препарати лактоза сақлайди

Агар Сизга шифокор Сизда қанднинг айрим турларини (лактоза ёки сут қанди) ўзлаштираолмаслик мавжудлиги тўғрисида хабар берса, ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокор билан боғланинг.

 

  1. Мертенил препарати қандай қабул қилинади

Ҳамиша препаратни шифокор тавсиясига қатъий амал қилган ҳолда қўлланг.  Шубҳа туғилган ҳолатларда шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Катта ёшдаги беморлар учун тавсия этилган дозалар

Агар Сиз Мертенил препаратини холестериннинг юқори даражаси туфайли қабул қилаётган бўлсангиз

Бошланғич доза

Агар Сиз холестерин даражасини камайтирувчи энг юқори дозадаги бошқа препаратни (статин) қабул қилган бўлсангиз ҳам, Сизнинг Мертенил препарати билан даволанишингиз кунига 5 мг ёки 10 мг ли дозадан бошланиши керак.  Сизнинг бошланғич дозангизни танлаш қуйидагиларга боғлиқ бўлади:

–           Сизнинг холестерин даражангиз.

–           Сизда миокард инфаркти ёки инсульт ривожланиши хавфи мавжудлиги.

–        Сизда турли ножўя самараларга сезгирлигингизни оширувчи омилларнинг мавжудлиги.

Шифокор Сизга энг минимал доза (5 мг) ни буюришга қарор қабул қилиши мумкин, агар:

–        Сиз осиёлик  (япон, хитой, филиппинлик, вьетнам, корейс ёки ҳинду) бўлсангиз.

–           Сизнинг ёшингиз 70 дан юқори бўлса.

–           Сизда буйрак функциясини ўртача бузилиши бўлса.

–           Сизда зирқираб турадиган ёки кучли мушак оғриқлари пайдо бўлиш (миопатия) хавфи бўлса.

Дозанинг ошириш ва максимал суткалик доза

Шифокор Сизга буюрилган препарат дозасини ошириш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Бу Мертенил препаратининг Сизга мос келадиган дозасини қабул қилишингиз учун қилинади.

Ҳар бир дозага тузатиш киритиш оралиғидаги интервал давомийлиги тўрт ҳафтани ташкил қилади.

Агар Сиз даволанишни 5 мг суткалик дозадан бошлаган бўлсангиз, шифокор уни икки марта 10 мг гача, кейин 20 мг гача ва кейин зарурат туғилганда 40 мг суткалик дозагача ошириш ҳақида қарор қабул қилади. Агар Сиз даволанишни 10 мг дозадан бошлаган бўлсангиз, шифокор уни икки марта 20 мг гача ва кейин зарурат туғилганда  40 мг гача ошириш ҳақида қарор қабул қилади.

Мертенил препаратининг максимал суткалик дозаси 40 мг ни ташкил қилади. У фақат холестерин даражаси юқори бўлган, миокард инфаркти ёки инсульт ривожланиши хавфи юқори бўлган, холестерин даражаси 20 мг ли дозада етарли даражада камаймаган беморларда қўлланилади.

Агар Сиз Мертенил препаратини миокард инфаркти ёки инсульт ривожланиши хавфини камайтириш мақсадида ёки соғлиғингиз билан боғлиқ муаммолар туғилганда қабул қилаётган бўлсангиз:

Тавсия қилинаётган суткалик доза 20 мг ни ташкил қилади. Бироқ шифокор юқорида кўрсатилган омиллар мавжуд бўлса, жуда оз миқдордаги дозада қабул қилиш тўғрисида қарор қилиши мумкин.

 

Болалар ва ўсмирлар

10-17 ёшдаги болалар учун тавсия этиладиган дозалар

Одатдаги бошланғич доза 5 мг ни ташкил этади. Шифокор Сиз учун мос дозани танлаш учун дозани ошириши мумкин.

Мертенил препаратининг максимал суткалик дозаси 20 мг ни ташкил қилади.

Дозани кунига бир марта қабул қилинг.

Мертенил препаратининг  40 мг ли таблеткалари болаларда қўлланилмайди.

Таблеткаларни қабул қилаётган вақтда

Таблеткаларни бутунлигича сув билан бирга ютинг.

Мертенил препаратини кунига бир марта қабул қилинг. Таблеткаларни куннинг исталган вақтида қабул қилиш мумкин.

Таблеткаларни ҳар куни бир вақтда қабул қилишга ҳаракат қилинг, бу Сизга препаратни қабул қилиш зарурлигини эслатиб туришда ёрдам беради.

Холестерин даражасини мунтазам назорат қилиш

Сизда холестерин мавжудлиги ва унинг даражаси нормада эканлигига ишонч ҳосил қилиш, холестериннинг даражасини назорат қилиш мақсадида Сиз шифокорга мурожаат қилишингиз муҳим.

Шифокор  Мертенил препаратининг Сизга тўғри келадиган дозасини қабул қилишингиз учун дозани  ошириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Мертенил препаратини қабул қилиш нима учун муҳим?

Ҳаттоки холестерин даражаси нормал кўрсаткичгача пасайган бўлса ҳам, Сиз учун Мертенил препаратини қабул қилишни давом эттириш муҳим, чунки препарат холестерин даражасини такроран ошишига тўсқинлик қилади.

Агар Сиз Мертенил препаратининг буюрилган дозасидан кўпроғини қабул қилган бўлсангиз

Маслаҳат учун шифокорга ёки яқиндаги касалхонага мурожаат қилинг.

Агар Сизни стационарга госпитализация қилишса ёки Сиз бошқа касаллик сабабли даволанаётган бўлсангиз, Сиз тиббиёт ходимига Мертенил препаратини қабул қилаётганлигингиз ҳақида хабар беринг.

Сиз Мертенил препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз  

Хавотирланманг, фақат режалаштирилган кейинги дозани белгиланган вақтда қабул қилинг. Фақат унутиб қолдирилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта ошириб қабул қилманг.

Агар Сиз Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Агар Сиз Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатмоқчи бўлсангиз, бу ҳақида шифокорни хабардор қилинг. Агар Сиз Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатсангиз,  Сизда яна холестерин даражаси ошиши мумкин.

Агар Сизда препаратни қабул қилиш бўйича қўшимча саволлар туғилса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар

Бошқа дори препаратлари каби, бу препарат ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, бироқ бу барча пациентларда кузатилмайди.

Сиз бу ножўя самаралар ҳақида хабардор бўлиши муҳим. Одатда улар аҳамиятсиз ва маълум вақтдан сўнг ўтиб кетади.

Агар Сизда қуйидаги аллергик реакциялардан бири содир бўлса, Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг:

–           Юз, лаб, тил ва/ёки томоқ шишига боғлиқ бўлмаган нафас олишни қийинлашиши

–        Ютинишни қийинлашишини чиқариши мумкин бўлган юз, лаб, тил ва/ёки томоқ шиши

–           Кучли тери қичишиши (пуфакларни пайдо бўлиши)

Бундан ташқари қуйидаги ҳолатлар юзага келганда Мертенил препаратини қабул қилиш тўхтатинг ва дарҳол шифокорни хабардор қилинг, агар Сизда мушакларда ғайриодатий зирқираб турадиган ва ўткир оғриқлар пайдо бўлса ва улар Сиз кутгандан ҳам узоқ давом этса. Мушак симптомлари катталарга қараганда, болалар ва ўсмирларда кўпроқ учрайди. Шунингдек, холестерин даражасини пасайтирувчи бошқа дори препаратларини (статин) қўллаганда жуда кўп бўлмаган одамларда нохуш мушак самаралари аниқланган, бу эса кам ҳолларда рабдомиолиз  номи билан танилган, баъзи ҳолларда ҳаёт учун хавфли бўлган мушаклар шикастланишига олиб келади.

Тез-тез учрайдиган ножўя самаралар (тахминан 10 пациентдан бирида учрайди): Бош оғриғи.

Қоринда оғриқ.

Қабзият.

Кўнгил айнишини ҳис этиш.

Мушакларда оғриқ.

Ҳолсизлик ҳисси.

Бош айланиши.

Сийдикда оқсил даражасини ошиши, бу одатда Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатмаса ҳам мустақил равишда нормага қайтади (фақат Мертенилнинг       40 мг ли таблеткаси).

Қандли диабет. Агар Сизда қондаги глюкоза ва липидлар концентрацияси юқори бўлиши, ортиқча вазн ва артериал босим ошиши эҳтимоли мавжуд бўлса. Сиз ушбу препарат билан даволанаётганигизда шифокор Сизнинг аҳволингизни назорат қилиб туради.

Тез-тез учрамайдиган ножўя самаралар (тахминан 100 пациентдан бирида учрайди): Тошма, қичима ва эшакеми.

Сийдикда оқсил даражаси ошиши, бу одатда Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатмаса ҳам мустақил равишда нормага қайтади (фақат Мертенилнинг 5 мг, 10 мг ва 20 мг ли таблеткалари).

 

Кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралар (тахминан 1000 пациентлардан бирида учрайди):

Оғир аллергик реакциялар – юз, лаб, тил ва/ёки томоқ шиши, ютиниш ёки нафас олишни қийинлашиши, кучли тери қичишиши (пуфакларни пайдо бўлиши) каби симптомларни ўз ичига олади.  Агар Сиз ўзингизда аллергик реакция мавжуд деб ҳисобласангиз, Мертенил препарати қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.

Мушакларни шикастланиши. Агар Сизда мушакларда ғайриодатий зирқираб турадиган ва ўткир оғриқлар пайдо бўлса ва улар Сиз кутгандан ҳам узоқ давом этса, эҳтиёт чораларини кўриш мақсадида Мертенил препарати қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Қориндаги кучли оғриқ (меъда ости безининг яллиғланиши).

Қонда “жигар” ферментлари фаоллигини ошиши.

Қонда тромбоцитлар миқдорини камайиши, бу эса қон кетиши ёки кўкаришлар пайдо бўлишига олиб келади.

Жуда кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралар (тахминан 10000 пациентдан бирида учрайди):

Сариқлик (терини ва кўз оқсилини сарғайиши).

Жигарни яллиғланиши (гепатит).

Сийдикда қон излари.

Қўл ва оёқларни увишиши (нейропатия).

Бўғимларда оғриқ.

Хотирани бузилиши.

Гинекомастия (эркакларда сут безларини катталашиши).

Тез-тезлиги номаълум

Депрессия.

Уйқуни бузилиши (шу жумладан уйқусизлик ва даҳшатли тушлар кўриш).

Ҳансираш.

Йўтал.

Диарея (ични суюқ келиши).

Стивенс-Джонсон синдроми (тери шикастланишининг оғир шакли, оғиз бўшлиғи, кўз, жинсий аъзоларнинг пуфак ҳосил қилиб шикастланиши).

Шиш.

Периферик нейропатия (қўл ва оёқларда увишиш, санчиш, оғриш ёки ачишиш ҳисси).

Пайларни шикастланиши, баъзан уларни узилиш асоратлари.

Доимий мушак заифлиги.

Қуйидаги ножўя самаралар статин деб номланувчи ушбу гуруҳга кирувчи дори препаратларини қўллаганда қайд этилган:

–           Жинсий фаолиятни бузилиши

–           Нафас олишни бузилиши, шу жумладан доимий йўтал ва/ёки ҳансираш ёки иситма.

  1. Мертенил препаратини сақлаш тартиби ва яроқлилик муддати

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамда ёруғлик таъсиридан ҳимояланган жойда сақланади.  Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати

3 йил.

Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўллаш мумкин эмас.

Дори препаратларини канализацияга ташлаш ёки маиший чиқиндилар билан бирга утилизация қилиш тавсия этилмайди. Қабул қилиш тўхтатилган дори препаратларини қандай қилиб йўқотишни фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилишга йўналтирилган.

  1. Чиқарилиш шакли ва бошқа маълумотлар

 

Мертенил препаратининг таркиби

Таъсир этувчи модда: розувастатин  5, 10 ёки 20 мг.

Ёрдамчи моддалар:

Таблетка ядроси:

магний стеарати, микрокристалл целлюлоза (12), магний гидроксиди, кросповидон (А типи), лактоза моногидрати.

Таблетка қобиғи:

титан диоксиди (E171), макрогол 3350, тальк, поливинил спирти.

Препарат таърифи ва ўрами

Препарат таърифи:

Мертенил плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалари, 5 мг:

Оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, тахминан 5,5 мм диаметрли таблеткалар. Таблетканинг бир томонида «C33» гравировкаси бор.

Мертенил плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалари, 10 мг:

Оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, тахминан 7,0 мм диаметрли таблеткалар. Таблетканинг бир томонида «C34» гравировкаси бор.

Мертенил плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалари, 20 мг:

Оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, тахминан 9,0 мм диаметрли таблеткалар. Таблетканинг бир томонида «C35» гравировкаси бор.

Ўрами:

10 таблетка ПА/Ал/ПВХ-плёнка ва алюмин фольгали блистерда.

3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Дорихоналардан бериш тартиби:

Рецепт бўйича

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.