📜 Инструкция по применению Релаксил
💊 Состав препарата Релаксил
✅ Применение препарата Релаксил
📅 Условия хранения Релаксил
⏳ Срок годности Релаксил

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕЛАКСИЛ

RELAXIL

Препаратнинг савдо номи: Релаксил

Дори шакли: қаттиқ капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 125 мг валериананинг 0,8% ли қуруқ сув-спиртли экстаркти (Valeriana officinalis L.), 25 мг қалампир ялпизнинг қуруқ экстракти (Mentha piperita L.), 25 мг доривор лимонўтнинг қуруқ экстракти (Melissa officinalis L.);

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, картошка крахмали, оғир магний оксиди, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

Қаттиқ желатин капсула азорубин (Е 122) ва қора бриллиант BN (Е 151) бўёвчилари сақлайди.

Таърифи: қаттиқ желатин капсулалар №2. Капсуланинг корпуси ва қопқоқчаси яшил рангда. Капсула ичидагиси – киритмали қўрғир-жигаррангдан то кулранг-жигарранггача бўлган кукун ёки прессланган масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ухлатувчи ва седатив препаратлар.

АТХ коди: N05CМ.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Релаксил – енгил седатив таъсирга эга ўсимликдан олинган мажмуавий препаратдир. Препарат тинчлантирувчи самара кўрсатади ва кучсиз транзитор асабийлашишда (ақлий юклама, қўзғалган ҳолат, таъсирчанликда кундалик седатив восита сифатида) қўлланади.

Валериана седатив таъсир кўрсатади. У безовталик, қўзғалиш ва асабий юклама оқибатидаги зўриқиш каби таъсирчанлик симптомларида ҳолатга ижобий таъсир кўрсатади. Уйқусизликда тезроқ уйқуга кетишга ёрдам беради.

Лимонўт шунингдек седатив ва спазмолитик таъсир кўрсатади.

Қалампир ялпиз тинчлантирувчи препаратларда валериана билан бирга анъанавий қўлланади.

Релаксил кучли таъсир қилувчи тинчлантирувчи воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаган неврозларда қўлланади.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг фармакокинетик тадқиқотлари ўтказилмаган.

Қўлланилиши

Қуйидаги симптомлар билан кечувчи неврозларда:

  • асабий қўзғалиш;
  • безовталик;
  • диққатни жамлашни пасайиши;
  • уйқуни бузилишларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: ақлий юклама, қўзғалган ҳолат ёки таъсирчанликда – 2 капсуладан суткада 2 марта; уйқусизликда – 2 капсуладан уйқудан
1 соат олдин буюрилади. Капсулаларни бутунлигича, овқатланишдан қатъий назар сув билан қабул қилинади. Релаксил препарати учун таъсирни аста-секин намоён бўлиши характерли. Даволашнинг оптимал самарасига эришиш учун препаратни камида 2 ҳафта давомида узлуксиз қўллаш тавсия этилади. Даволаш муддати чекланмаган. Препаратни ҳатто узоқ вақт қўллаганда ҳам кўникиб қолиш кузатилмайди.

Даволаш тўхтатилгандан кейин бекор қилиш синдроми кузатилмайди. Агар даволаш бошлангандан кейин 14 давомида ҳолатнинг яхшиланиши кузатилмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади, лекин баъзида меъда-ичак йўллари томонидан симптомлар (кўнгил айниши, абдоминал спазмлар) пайдо бўлиши мумкин, уларнинг тез-тезлиги аниқланмаган. Жуда кам ҳолларда уйқучанлик, астеник кўринишлар (ҳолсизлик, кайфиятни пасайиши) кузатилган. Агар бошқа ножўя кўринишлар (масалан, юқори сезувчанлик реакциялари – тошмалар, қичишиш, терини қизариши) пайдо бўлса, шифокорга мурожаат этиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Синтетик ухлатувчи воситалар билан мажмуада қўллашдан олдин тиббий диагностика ва шифокор кузатуви талаб этилади. Бир вақтда қўлланилганда бошқа седатив ва ухлатувчи воситаларнинг таъсири кучайиши мумкин.

Қўллашдаги хавфсизликнинг тегишли чоралари

Жигар фаолиятини оғир бузилишлари ёки анамнезида оғир жигар касалликлари бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Депрессияси бўлган беморларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат капсула қобиғининг таркибида азорубин (Е 122) ва қора бриллиант (Е 151) бўёвчиси сақлайди, улар юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда аллергик реакциялар чақириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун Релаксилни бу даврда қўллаш тавсия этилмайди.

Болалар.

Препарат 12 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди.

Автотранспортни бошқарганда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Препарат тавсия этилган дозаларда автомобилни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди, лекин препаратнинг седатив таъсири туфайли, шахсий сезувчанликни аниқлаганча эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.

Препарат яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин ва болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари. Тахминан 20 г валериана илдизларининг, препаратнинг 42 капсуласига эквивалент бир марталик дозаси юқори толиқиш, абдоминал спазмлар, ёруғликка сезувчанлик, қўлларда тремор, қорачиқларни кенгайиши, тушкунлик, иш қобилиятини ва диққатни жамлашни пасайиши, бош айланиши каби кучсиз симптомларни чақириши мумкин. Бу симптомлар 24 соат давомида ўтиб кетади. Лимон ўти барглари ва қалампир ялпиз дозасини ошириб юборилиши ҳақида хабарлар йўқ.

Даволаш: симптоматик даволаш (меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қўллаш).

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан блистерда, 2 блистердан қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.