📜 Инструкция по применению Глемпид®
💊 Состав препарата Глемпид®
✅ Применение препарата Глемпид®
📅 Условия хранения Глемпид®
⏳ Срок годности Глемпид®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

Глемпид®

таблеткалар

1 мг, 2 мг, 3 мг, 4 мг, 6 мг

(глимепирид)

 

Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани диққат билан ва тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Бу варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг
  • Бу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган ва Сиз уни бошқа шахсларга бермаслигингиз керак. Ҳатто агар уларда касалликни шу симптомлари бўлса ҳам, у уларга зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сизда бирон-бир ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу хақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг (4 бўлимга қаранг).

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:

  1. Глемпид® препарати нима ва у нима учун қўлланади
  2. Глемпид® таблеткаларини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
  3. Глемпид® таблеткаларини қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Глемпид® таблеткалари препаратини қандай сақлаш кекрак
  6. Яроқлилик муддати
  7. Дорихоналардан бериш тартиби
  8. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

  1. Глемпид® препарати нима ва у нима учун қўлланади

Глемпид® қонда қанд миқдорини пасайтирувчи дори воситалари гуруҳига киради. Ушбу препарат сульфонилмочевина ҳосилалари гуруҳига мансуб дори воситалари синфига киради. Глемпид® қисман инсулин ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш йўли билан ва қисман организмнинг шахсий инсулинининг фаоллигини ошириш йўли билан қонда қанд миқдорини пасайтиради.

Глемпид® дори воситаларисиз парҳез, тана вазнини камайтириш ва жисмоний юклама қонда қанд миқдорини етарли даражада пасайтирмаган ҳолларда 2-тип қандли диабетни даволаш учун қўлланади. Глемпид® ни инсулин билан бирга қўллаш мумкин.

  1. Глемпид® таблеткаларини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак

Глемпид® препаратини қуйидаги ҳолатларда қабул қилманг:

  • Агар Сизда глимепиридга, сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилаларига (масалан, глибенкламид каби қонда қанд даражасини пасайтириш учун препаратлар) ёки сульфаниламидларга (бактериал инфекцияларни даволаш учун препаратлар, масалан, сульфаметоксазол) ёки 8 бўлимда келтирилган ҳар қандай ёрдамчи моддаларга аллергия бўлса;
  • Агар Сизда инсулинга-қарам (1-тип) қандли диабет бўлса;
  • Агар Сизда диабетик кома (қонда қанд миқдорини ҳаддан ташқари пасайиши ёки ошиши билан боғлиқ) бўлса;
  • Агар Сизда диабетик кетоацидоз (толиқиш, кўнгил айниши, тез-тез сийиш ва мушаклар ригидлиги симптомлари билан кечувчи организмда кислотали моддаларни тўпланиши кузатиладиган диабетнинг асорати);
  • Агар Сизда оғир буйрак етишмовчилиги бўлса;
  • Агар Сизда жигар фаолиятини бузилиши бўлса.

Тиббий қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Глемпид® таблеткаларини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг:

  • Агар Сиз жароҳат, операция, иситма билан кечувчи инфекция ёки стресснинг бошқа шаклларидан кейин тузалаётган бўлсангиз;
  • Агар Сизда буйрак фаолиятини бузилиши бўлса.

Агар бу Сизга тааллуқли эканлигингизга ишонч ҳосил қилмасангиз, Глемпид® препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Глюкозо-6-фосфат дегидрогеназа ферментини танқислиги бўлган пациентларда гемоглобин даражаси пасайиши ва қизил қон таначаларини парчаланиши (гемолитик анемия) бошланиши мумкин.

  • Қонда ва сийдикда қанд даражасини мунтазам аниқлаш лозим. Қонда қанд миқдорини ҳаддан ташқари пасайиши (гипогликемия) хавфи глимепиридни қабул қилишнинг биринчи хафтасида давомида айниқса юқори бўлади.
  • Глимепирид томонидан чақирилган қонда қанд даражасини пасайиши жигар ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда ёки узоқ вақт оч қолгандан кейин юқори бўлиши мумкин.
  • Агар Сиз бошқа дори воситаларини ёки табиий даволовчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз (“Бошқа дори воситаларини қабул қилиш” бўлимига қаранг).

Қуйидаги омиллар гипогликемия (қонда қанд даражасини пасайиши) хавфини ошириши мумкин:

  • Шифокор кўрсатмасини бажаришни хохламаслик ёки (кўпинча кекса пациентларда) бажараолмаслик;
  • Агар Сиз бошқа дори воситаларини бир вақтда қабул қилаётган бўлсангиз;
  • Агар Сиз ушбу препаратни буюрилгандан юқори дозада қабул қилаётган бўлсангиз;
  • Етарли овқатланмасликда, мунтазам овқатланмасликда, овқатланишни ўтказиб юборилганда ёки овқатланишлар орасидаги интервалда;
  • Агар Сиз ўзингизнинг парҳезингизни ўзгартирган бўлсангиз;
  • Агар Сизда буйрак фаолиятини бузилиши бўлса;
  • Агар Сизда жигар фаолиятини оғир бузилиши бўлса;
  • Агар Сиз баъзи гормонал касалликлари (қалқонсимон бези фаолиятини бузилиши, гипофизнинг олдинги бўлагининг ёки буйрак усти безининг етишмовчилиги каби) бўлса;
  • Агар Сизда жисмоний юклама даражаси юқори, овқатда истеъмол қилинаётган углеводларнинг миқдори эса нормадан кам бўлса;
  • Алкоголни истеъмол қилиш, айниқса овқатланмаслик билан бирга.

Гипогликемия (қонда қанд даражасини пасайиши) симптомларига киради:

  • Тўсатдан очлик ҳисси, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, реакцияни секинлашиши, уйқучанлик, уйқуни бузилиши, безовталик ҳолати, агрессия, диққатни жамлашни бузилиши, жавоб бериш вақтини ёмонлашиши, депрессия, онгни чалкашиши, нутқ ва кўришни бузилиши, нутқни ноаниқлиги, қалтираш, қисман фалаж, сезувчанликни бузилиши, бош айланиши, ожизлик.
  • Бундан ташқари, қуйидаги симптомлар ривожланиши мумкин: совуқ тер, ёпишқоқ тери, қўзғалиш, юрак қисқаришларини тезлашиши, артериал босимни ошиши, кучли юрак уриши, тананинг қўшни соҳаларига тарқалувчи кўкракда тўсатдан кучли оғриқ (стенокардия), юрак қисқаришларини мунтазам бўлмаган ритми (аритмия).

Агар қонда қанд даражасини пасайиши давом этса, Сизда онгни чуқур чалкашиши (делирий), тиришишлар, ўзини назорат қилишни йўқолиши, юзаки нафас ва пульсни секинлашиши ривожланиши мумкин – Сиз ҳушдан кетишингиз мумкин. Қонда қанд даражасини оғир пасайишининг клиник манзараси инсульт симптомларига ўхшаш.

Гипогликемияни даволаш

Одатда бу симптомлар қандни ичга қабул қилинганидан кейин ўтиб кетади. Шунинг учун ҳар доим ўзингиз билан қанд олиб юринг, масалан, қанд бўлаги, ширин мева шарбати, шоколад ва бошқалар. Таббий ширинлаштирувчилар самарасиз. Агар қандни қабул қилиш ёрдам бермаса ёки симптомлар қайталанса, дарҳол шифокорга мурожаат этинг.

Гипергликемия (қонда қанд даражасини ошиши) симптомларига киради: чанқоқлик ҳисси, сийишга қистовларни тезлашиши, оғизни қуриши, терини қуриши. Бундай симптомлар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат этиш лозим.

Бахтсиз ҳодисаларда, жарроҳлик операцияларида, тана ҳарорати ошганида инсулин билан даволашга ўтиш зарурати юзага келиши мумкин.

Лаборатория таҳлиллари

Сиз сийдикда ва қонда қанд даражасини мунтазам назорат қилишингиз лозим. Зарурати бўлганида даволовчи шифокорингиз қон хужайралари сони ва жигар фаолиятини таҳлил қилиш учун қон олади. Бундан ташқари, гликозирланган гемоглобин даражасини аниқлаш тавсия этилади.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Глемпид® препаратини болалар ва ўсмирларда қўллаш ҳақидаги маълумотлар чекланган, шунинг учун Глемпид® ушбу ёш гуруҳидагиларда қўллаш тавсия этилмайди.

Бошқа дори воситалари ва Глемпид® таблткалари препарати

Шифокорингизга ёки фармацевтга Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратлар ҳақида хабар беринг.

Агар Сиз бошқа дори воситаларини бир вақтда қабул қилаётган бўлсангиз, даволовчи шифокорингиз Глемпид® препаратининг дозасини ўзгартириши мумкин. Глемпид® препаратини баъзи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш унинг самарасини кучайтириши ёки сусайтириши мумкин, бу қонда қанд даражасида акс этиши мумкин.

Қуйидаги препаратлар Глемпид® препаратининг гипогликемик самарасини (қонда қанд даражасини пасайтириш) кучайтириши мумкин, бу гипогликемияга олиб келиши мумкин:

  • инсулин ва диабетга қарши перорал препаратлар (масалан, метформин)
  • сийдик чиқариш йўллари инфекцияларини даволаш учун препаратлар (узоқ таъсир этувчи баъзи сульфаниламидлар)
  • бактериал инфекцияларни даволаш учун препаратлар (тетрациклинлар, хлорамфеникол, хинолин антибиотиклари, кларитромицин)
  • оғриқ ва яллиғланишни даволаш учун препаратлар (фенилбутазон, азопропазон, оксифенбутазон, аспирин туридаги препаратлар)
  • депрессияни даволаш учун препаратлар (флуоксетин, МАО ингибиторлари)
  • эркаклар жинсий гормонларини ўрнини босиш учун препаратлар (андрогенлар)
  • мушак тўқимаси массасини оширувчи препаратлар (анаболик стероидлар)
  • антикоагулянтлар – кумарин ҳосилалари
  • замбуруғли инфекцияларни даволаш учун препаратлар (миконазол, флуконазол)
  • артериал босимни пасайтириш учун препаратлар (ААФ ингибиторлари)
  • қонда баъзи ёғларнинг даражасини пасайтириш учун препаратлар (фибратлар)
  • подаграни даволаш учун препаратлар (аллопуринол, пробеницид, сульфинпиразон)
  • ўсмаларни даволаш учун препаратлар (циклофосфамид, ифосфамид, трофосфамид)
  • вена ичига инфузия кўринишида юқори дозаларда буюриладиган қон айланишини яхшилаш учун препаратлар (пентоксифиллин)
  • тана вазнини камайтириш учун препаратлар (фенфлурамин)
  • пичан иситмаси каби аллергик ринит (тумов) ни даволаш учун препаратлар (тритоквалин)
  • симпатолитиклар – юқори артериал босим, юрак етишмовчилиги ёки простата томонидан симптомларни даволаш учун препаратлар
  • юрак қисқаришлари тез-тезлигини бузилишларини назорат қилиш учун қўлланадиган антиаритмик препаратлар (дизопирамид).

Қуйидаги препаратлар Глемпид® препаратининг гипогликемик самарасини (қонда қанд даражасини пасайтириш) сусайтириши мумкин, бу гипергликемияга олиб келиши мумкин:

  • аёллар жинсий гормонларини сақловчи препаратлар (эстрогенлар ва прогестагенлар)
  • сийдикни ҳосил бўлишини рағбатлантирувчи препаратлар (салуретиклар ва тиазид сийдик ҳайдовчи препаратлар)
  • қалқонсимон безини рағбатлантирувчи препаратлар (масалан, левотироусин)
  • аллергия ва яллиғланишларни даволаш учун препаратлар (глюкокортикоидлар)
  • оғир руҳий бузилишларни даволаш учун препаратлар (фенотиазин ҳосилалари, хлорпромазин)
  • юрак қисқаришлари сонини ошириш учун, астмани, бурун битиши, йўтал ва шамоллашни даволаш учун, тана вазнини камайтириш, шунингдек хаёт учун хавф солувчи холатларни даволаш учун препаратлар (адреналин ва симпатомиметиклар)
  • холестерин даражасини ошишини даволаш учун препаратлар (никотин кислотаси)
  • қабзиятларни даволаш учун препаратларни узоқ муддат қўллаш (сурги воситалари)
  • тиришишларни даволаш учун препаратлар (фенитоин)
  • қонда қанд даражасини пасайишини даволаш учун препаратлар (глюкагон)
  • асабийлик ва уйқуни бузилишини даволаш учун препаратлар (барбитуратлар)
  • юқори артериал босимни тез нормаллаштириш ёки қонда қанд даражасини пасайтириш учун препаратлар (диазоксид)
  • инфекциялар, масалан, туберкулёзни даволаш учун препаратлар (рифампицин)
  • кўз ички босимини ошишини даволаш учун препаратлар (ацетазоламид).

Қуйидаги препаратлар Глемпид® препаратининг гипогликемик самарасини кучайириши ёки сусайтириши мумкин:

  • меъда ярасини даволаш учун препаратлар (Н2 гистамин рецепторлари антагонистлари деб номланувчи)
  • бета-блокаторлар, клонедин, гуанедин ва резерпин каби юқори артериал босим ёки юрак етишмовчилигини даволаш учун препаратлар. Бу препаратлар шунингдек гипогликемия симптомларини ниқоблаши мумкин, шунинг учун ушбу препаратларни қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Глемпид® антикоагулянт препаратларнинг (қон ивишини олдини олувчи) (кумарин ҳосилалари, масалан, варфарин) самарасини ёки ошириши, ёки пасайтириши мумкин.

Колесевелам (қонда холестерин даражасини пасайтириш учун препарат) меъда-ичак йўлларидан глимепиридни сўрилишини камайтиради. Ушбу самарадан сақланиш учун Глемпид® ни колесевеламни қабул қилишдан камида 4 соат олдин қабул қилиш лозим.

Глимепирид билан даволаш курси давомида ҳар қандай препаратни қўллашдан олдин шифокор билан албатта маслаҳатлашинг.

Глемпид® таблеткасини овқат, ичимликлар ва алкоголь билан қабул қилиш

Глемпид® ни кунига бир марта, нонуштадан олдин ёки нонушта вақтида (ёки биринчи овқатланишда) қабул қилиш лозим. Таблеткани бутунлигича ютиш ва камида ярим стакан

сув билан ичиш лозим.

Алкоголни истеъмол қилиш Глемпид® препаратининг қонда қанд даражасини пасайтириш қобилиятини кучайтириши ёки сусайтириши мумкин.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, бола эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки болага эга бўлишни режалаштирсангиз, бу препаратни қўллашни бошлашдан олдин бу хақида даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик вақтида Глемпид® ни қўлламанг.

Эмизиш

Глимепирид кўкрак сути билан ажралади. Эмизиш вақтида Глемпид® ни қўлламанг.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, агар Сиз ҳомиладор бўлишингиз эҳтимоли бўлса ва агар Сиз ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин  шифокор билан маслаҳатлашинг.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Қонда қанд даражасини пасайиши ёки ошиши натижасида, ушбу препаратни қабул қилиш вақтида диққатни жамлаш ва реакциялар қобилияти ёмонлашиши мумкин. Сизда кўриш қобилияти ёмонлашиши мумкин (ноаниқ бўлиши). Бундай симптомлар бундай хусусиятлар зарур бўлган ҳолларда, масалан транспорт воситалари ёки механизмларини бошқаришда хавф туғдириши мумкин. Ушбу препаратни қабул қилиш вақтида Сизга транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билаш мумкинлигини шифокордан сўранг, агар:

  • Агар Сизда гипогликемия ҳолатлари тез-тез ривожланса
  • Агар Сизда гипогликемияни кўрсатувчи симптомлар яққол бўлмаса ёки умуман бўлмаса.

Ҳар бир Глемпид® таблеткаси лактоза (сут қанди) сақлайди

Глемпид® таблеткасининг ёрдамчи моддалари таркибига лактоза (сут қанди) киради. Агар шифокор Сизда баъзи қандларни ўзлаштираолмаслик (аллергия) борлигини айтган бўлса, Глемпид® препаратини қўллашдан олдин маслаҳат учун унга мурожаат этинг.

6 мг ли Глемпид® таблеткаси сансет сариқ Е110 бўёвчиси сақлайди

6 мг ли Глемпид® таблеткаси сансет сариқ Е110 бўёвчиси сақлайди, у аллергия чақириши мумкин.

  1. Глемпид® таблеткаларини қандай қабул қилиш керак

Глемпид® ни доимо қатъий шифокорнинг буюриши бўйича қабул қилинг. Шубҳалар бўлганида шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Дозалаш тартиби

Катталар учун одатдаги тавсия этиладиган доза – кунига бир марта 1 мг ли бир таблеткани (қонда қанд миқдорига қараб) ташкил этади. Даволовчи шифокор Глемпид® препаратининг дозасини даволашнинг ҳар 1-2 хафтасидан кейин суткада 2 мг, 3 мг ёки 4 мг га ошириши мумкин. Тавсия этиладиган максимал суткалик дозаси 6 мг га тенг. Глемпид® препаратининг дозаси Сизнинг холатингиз, даволашга бўлган эҳтиёж ва қонда ва сийдикдаги қанд даражаси бўйича лаборатор таҳлил натижаларига боғлиқ. Буюрилганидан кўпроқ таблеткаларни қабул қилманг.

Глемпид® препарати билан даволаш вақтида овқатланишни ўтказиб юбормаслик жуд муҳим. Даволашга инсулинни қўшиш мумкин. Бундай ҳолларда инсулиннинг дозасини шифокор кўрсатади.

Агар метформиннинг (қонда қанд даражасини пасайтириш учун бошқа препаарт) максимал дозаси билан даволаш Сизнинг касаллигингизни етарли назоратини бермаса, даволашга Глемпид® препаратини қўшиш мумкин. Бундай ҳолларда даволовчи шифокорингиз Сизга Глемпид® препаратининг зарур дозасини буюради.

Агар Сизда тана вазни ўзгарса ёки Сиз ҳаёт тарзингизни ўзгартирган бўлсангиз ёки стресс холатига тушган бўлсангиз, буларнинг барчаси Глемпид® нинг дозасини ўзгартириш заруратини чақириши мумкин, шунинг учун бу ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Агар Сизга Глемпид® ҳаддан ташқари кучли ёки ҳаддан ташқари кучсиз самара кўрсатаётгандек туюлса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сиз буюрилганидан кўпроқ Глемпид® таблеткаларини қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз Глемпид® таблеткаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилган бўлсангиз ёки қўшимча дозасни қабул қилсангиз, Сизда гипогликемия (гипогликемия белгилари 2 бўлим “Эҳтиёткорлик чоралари” бўлими келтирилган) ва Сиз қанд (қанд бўлаги, ширин шарбат ёки чой) қабул қилишингиз керак. Дарҳол шифокорга ёки яқиндаги шифохонанинг шошилинч ёрдам бўлмига мурожаат этинг. Қўшимча чораларни кўриш талаб этилиши мумкин. Болаларда таблеткаларни беҳосдан қабул қилгандан кейин гипогликемияни даволашда, гипергликемия ривожланиши хавфидан сақланиш учун қабул қилинаётган қанднинг миқдори синчковлик билан назорат қилиниши лозим.

Гипогликемик ҳолат дарроқ ўтиб келмаганлиги, маълум вақт давом этганлиги туфайли, хавф тўхтамагунигача пациентнинг холатини синчковлик билан назорат қилиш жуда муҳим. Шифохонага мурожаат этиш эҳтиёткорлик чораси сифатида зарур бўлиши мумкин. Шифокорга кўрсатиш учун ўзингиз билан ушбу йўриқномани ва қолган таблеткаларни олиб боринг. Симптомлар Глемпид® таблеткаларини қабул қилгандан 24 соатдан кейин ривожланиши мумкин.

Ҳушдан кетиш ва оғир неврологик симптомлар билан кечувчи оғир гипогликемия шошилинч тиббий ёрдамни ва госпитализацияни талаб этади. Шошилинч ҳолатда шифокорни чақира оладиган пациентнинг ёнида доимо унинг ҳолатини билган одам бўлиши муҳим.

Агар Сиз Глемпид® таблеткаларини ўз вақтида қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз бир дозани унутган бўлсангиз, ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун иккита дозани қабул қилманг. Шунчаки препаратни қабул қилишни шифокор буюрганидек давом эттиринг.

 

Агар Сиз Глемпид® препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Қонда қанд даражаси ошиши мумкин. Препаратни қабул қилишни тўхтатишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Даволовчи шифокорингиз қабул қилишни тўхтатишга рухсат бермагунигача, Глемпид® ни қабул қилишни давом эттиринг.

Қўллаш усули

Ичга қабул қилиш учун таблеткалар.

Глемпид® ни кунига бир марта, нонуштадан олдин ёки нонушта вақтида (ёки биринчи овқатланишда) қабул қилиш лозим. Таблеткани бутунлигича ютиш ва камида ярим стакан сув билан ичиш лозим.

Глемпид® препарати билан даволаш вақтида овқатланишни ўтказиб юбормаслик жуд муҳим.

Агар Сизда ушбу дори воситасини қабул қўллаш билан боғлиқ саволлар туғилса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар

Барча дори воситалари каби, Глемпид® препарати ҳам нонўя самаралар чақириши мумкин, лекин улар ҳаммада пациентларда намоён бўлавермайди.

Агар Сизда қуйидаги ножўя реакциялар пайдо бўлса, дарҳол даволовчи шифокорингизга хабар беринг:

  • Аллергик реакциялар, шу жумладан кўпинча тер тошмалари билан кечувчи қон томирларни яллиғланиши, улар нафас олишни қийинлашиши, шок ривожланиши эҳтимоли билан артериал босимни пасайиши билан оғир даражали реакцияга ўтиши мумкин.
  • Терини ва кўз склерасини сарғайиши, сафрони ажралишини бузилиши (холестаз), жигарни яллиғланиши (гепатит) ва жигар етишмовчилиги билан жигар синамалари натижаларини нормал бўлмаслиги.
  • Қичишиш, тошма, эшакеми ва юқори ёруғликка сезувчанлик билан тери томонидан аллергик реакциялар. Баъзи ўртача яққолликдаги аллергик реакциялар оғир даражали реакцияларга ўтиши мумкин.
  • Оғир гипогликемия, шу жумладан ҳушдан кетиш, тиришиш ва кома.

Баъзи пациентларда қуйидаги ножўя самаралар кузатилиши мумкин:

Кам учрайдиган нохуш самаралар (10000 пациентдан 1-10 тасидан камроқ учрайди):

  • Қоннинг хужайравий таркибини камайиши (одатда препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин нормаллашади):
  • қон пластинкалари (бу қон кетиши ёки қон талашлар хавфини оширади)
  • оқ қон таначалари (бу инфекциялар ривожланиши эҳтимолини оширади)
  • қизил қон таначалари (тери қопламаларини оқариши, холсизлик ва ҳансираш билан кечади)
  • Қонда қанд даражасини пасайиши. Гипогликемия (қонда қанд даражасини нормадан пасайиши) одатда тўсатдан бошланади, оғир даражали бўлиши мумкин ва ҳар доим ҳам мувофиқлаштиришга берилмайди (2 бўлим “Эҳтиёткорлик чоралари”га қаранг).

Жуда кам учрайдиган нохуш самаралар (10000 пациентдан 1 тасидан камроқ учрайди):

  • Аллергик реакциялар, шу жумладан кўпинча тер тошмалари билан кечувчи қон томирларни яллиғланиши, улар нафас олишни қийинлашиши, шок ривожланиши эҳтимоли билан артериал босимни пасайиши билан оғир даражали реакцияга ўтиши мумкин. Агар Сизда бундай симптомлар кузатилса, дарҳол даволовчи шифокрингизга хабар беринг.
  • Терини ва кўз склерасини сарғайиши, сафрони ажралишини бузилиши (холестаз), жигарни яллиғланиши (гепатит) ва жигар етишмовчилиги билан жигар синамалари натижаларини нормал бўлмаслиги. Агар Сизда бундай симптомлар кузатилса, дарҳол даволовчи шифокрингизга хабар беринг.
  • Кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, тўйиш ҳисси, қоринда оғриқ.
  • Қонда натрий даражасини пасайиши (лаборатор таҳлил натижалари асосида).

Тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди):

  • Қичишиш, тошма, эшакеми ва юқори ёруғликка сезувчанлик билан тери томонидан аллергик реакциялар. Баъзи ўртача яққолликдаги аллергик реакциялар ютишни ва нафас олишни қийинлашиши, лабларни, томоқни ёки тилни шиши билан кечувчи оғир даражали реакцияларга ўтиши мумкин. Шундай қилиб, бу ножўя самаралардан биронтаси ривожланганда, бу ҳақида дарҳол даволовчи шифокорингизга хабар беринг.
  • Сульфонилмочевина ва сульфаниламидлар ёки шунга ўхшаш дори воситаларига аллергик реакциялар.
  • Кўришни вақтинча ёмонлашиши мумкин, айниқса Глемпид® препарати билан даволаш курсини бошида. Бу қонда қанд даражасини ўзгариши билан боғлиқ ва кейинчалик нормаллашиши керак.
  • Жигар ферментлари даражасини ошиши (лаборатор таҳлил натижалари бўйича).
  • Қон пластинкалари сонини тўсатдан камайиши (тромбоцитопения) ва терига қон қуйилиши (тромбоцитопеник пурпура).

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериш

Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самаралар аниқланганида, илтимос шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Сизнинг хабарларингиз туфайли, Сиз бу дори воситасининг хавфсизлиги хақида кўпроқ маълумот олишингиз мумкин.

  1. Глемпид® таблеткаларини қандай сақлаш керак

25оС дан паст ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин!

Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Агар Сиз препаратнинг сифатининг ёмонлашганини аниқ белгиларини (масалан, рангини ўзгариши) сезсангиз, препаратни ишлатманг.

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдин олишга ёрдам беради.

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

8.Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Глемпид® таблеткалари нима сақлайди

Таъсир этувчи модда: глимепирид.

Ҳар бир таблетка мувофиқ 1 мг, 2 мг, 3 мг, 4 мг ёки 6 мг глимепирид сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, натрий крахмал гликоляти (А тип), микрокристалл целлюлоза, повидон К-30, магний стеарати ва қуйида санаб ўтилган бўёвчилар:

Глемпид® таблеткалари 1 мг: темир III оксиди (Е 172).

Глемпид® таблеткалари 2 мг: темир II оксиди (Е 172) ва индигокармин (Е 132).

Глемпид® таблеткалари 3 мг: темир II оксиди (Е 172).

Глемпид® таблеткалари 4 мг: индигокармин (Е 132)..

Глемпид® таблеткалари 6 мг: сансет сариқ (Е 110).

Глемпид® таблеткалари препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Ичга қабул қилиш учун таблеткалар.

Ташқи кўриниши:

Глемпид® таблеткалари 1 мг:

Пушти рангли, узунчоқ шаклли, 11х5,5 мм ўлчамли, икки томонида рискали таблеткалар.

Глемпид® таблеткалари 2 мг:

Яшил рангли, узунчоқ шаклли, 11х5,5 мм ўлчамли, икки томонида рискали таблеткалар.

Глемпид® таблеткалари 3 мг:

Оч-сариқ рангли, узунчоқ шаклли, 11х5,5 мм ўлчамли, икки томонида рискали таблеткалар.

Глемпид® таблеткалари 4 мг:

Оч-кўк рангли, узунчоқ шаклли, 11х5,5 мм ўлчамли, икки томонида рискали таблеткалар.

Глемпид® таблеткалари 6 мг:

Оч-тўқ сариқ рангли, узунчоқ шаклли, 11х5,5 мм ўлчамли, икки томонида рискали таблеткалар.

Риска ёрдамида Глемпид® таблеткалари 2мг, 4 мг ва 6 мг икки тенг дозага бўлиш мумкин.

Глемпид® таблеткалари 1 мг ва 3мг таблеткаларида риска фақат ютишни енгиллаштириш учун хизмат қилади. Унинг ёрдамида таблеткани тенг икки дозага бўлиш мумкин эмас.

Ўрами:

10 таблеткадан бир блистерда; 3 блистер (30 таблетка) тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.