ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РЕКОНАЗОЛ-RG
RECONAZOL-RG
Препартнинг савдо номи: Реконазол-RG
Таъсир этувчи модда (ХПН): Кетоконазол
Дори шакли: Крем
Таркиби:
Фаол модда: Кетоконазол.
Ёрдамчи моддалар: цетостеарил спирти, цетил спирти, суюк вазелин, октадецил кислотаси, спан-60, твин-80, азон, динатрий этилендиамин тетраацетил кислотаси (динатрий эдетати), Е витамини, сувсиз натрий сульфити, пропилгаллат, этил спирти, пропиленгликол, этилпарабен, тозаланган сув.
Таърифи: Оқ ёки деярли оқ рангли крем.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши воситалар.
АТХ коди: D01AC08
Фармакологик хусусиятлари
Препарат замбуруғларга қарши таъсир кўрсатиб, хам фунгицид, хам фунистатик таъсир кўрсатади. Препаратнинг таъсир қилувчи моддаси кетоконазол – имидазолдиаксоланнинг ҳосиласи бўлиб, замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга.
Препаратнинг фунгицид таъсири аччитқи ва диморф замбуруғлар, дерматофитлар, эумицетларга нисбатан намоён бўлади.
Кетоконазолга Pityrosporum orbiculare, Cryptococcus spp., Trichophyton spp., Epidermophyton floccosum, Microsporum spp., Candida spp. лар сезгир. Препаратни шунингдек, айрим граммусбат кокклар (Staphylococcus spp., Streptococcus spp.) га фаоллиги аниқланган. Кетоконазол себореяни келтириб чиқарувчи замбуруғ – Pityrosporum ovate нинг штаммларига қарши юқори замбуруғларга қарши самарадорликка эга.
Препаратнинг замбуруғларга қарши таъсири, замбуруғларнинг ҳужайра мембранасининг таркибига кирувчи липидлар ва эргостерол синтезини бузилишига асосланган.
Шундай қилиб, ҳужайраларнинг кўпайишига тўсқинлик қилувчи ва уларнинг нобуд бўлишига таъсир кўрсатувчи, ҳужайраларнинг колониялар ҳосил қилиш қобилияти пасаяди ва ҳужайра қобиғининг бутунлиги бузилади.
Кетоконазол андрогенларнинг синтезини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Препарат сиртга қўлланганда кетоконазол тизимли қон оқимига ўтмайди. Препаратннг сиртга қўллаш учун мўлжалланган дори шакллари узоқ вақт давомида қўлланганида ҳам кетоконазол қон плазмасида аниқланмайди.
Қўлланилиши
- Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Microsporum canis ва Epidermophyton floccosum лар чақирган терининг дерматофит инфекциялари:
- силлиқ тери дерматомикози,
- чов эпидермофитияси,
- қўл ва оёқ панжаларининг эпидермофитияси,
- Тери кандидози,
- Кепаксимон темиратки,
- Pityrosporum ovale чақирган себореяли дерматитда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозаси
Сиртга буюрилади. Тери кандидози, силлиқ тери дерматомикози, чов эпидермофитияси, қўл ва оёқ панжаларининг эпидермофитияси, кепаксимон темираткида: кремни кунига бир марта, терининг зарарланган жойига ва унга бевосита ёндош бўлган соҳага суртиш тавсия этилади.
Себореяли дерматитда: крем зарарланиш даражасига қараб, зарарланган жойларга кунига бир ёки икки марта суртилади.
Даволаш курсини етарли вақт давомида, ҳеч бўлмаса касалликнинг барча белгилари йўқолганидан сўнг бир неча кун давомида олиб бориш лозим. Даволашнинг 4 чи хафтасидан сўнг, клиник яхшиланиш кузатилмаса, ташҳисни қайта кўриб чиқиш лозим. Инфекция манбалари ва инфекцияни қайта юқишини назорат қилиб туриш учун умумий гигиена қоидаларига риоя қилиш керак.
Оддий даволаш давомийлиги қуйидагича: кепаксимон темиратки– 2-3 ҳафта, тери кандидози– 2-3 ҳафта, чов эпидермофитияси– 2-4 ҳафта, силлиқ тери дерматомикози– 3-4 ҳафта, оёқ панжалари эпидермофитияси– 4-6 ҳафтани ташкил этади.
Себореяли дерматитда ҳолатида одатдаги даволаш давомийлиги- 2-4 ҳафта. Себореяли дерматитда эришилган самарани тутиб турувчи даволаш учун крем ҳафтасида бир ёки икки марта суртилади.
Ножўя таъсирлари
Таъсирланиш ва ачишиш ҳисси. Кам ҳолларда – контакт дерматит каби терининг маҳаллий, аллергик характерли ўзгаришлари.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Сиртга қўллаш учун мўлжалланган препарат қўлланганида дориларнинг ҳеч қандай ўзаро таъсири кузатилмаган.
Махсус кўрсатмалар
Фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Кремни офтальмология амалиётида қўллаш мумкин эмас. Узоқ вақт давомида кортикостероидлар билан даволашни тўхтатишдан сўнг, бекор қилиш синдромини бартараф қилиш учун, эрталаб маҳалий кортикостероидларни ва кечқурун кремни қўллашни давом эттириш, сўнгра эса, аста секин билан 2-3 ҳафта давомида стероидлар билан даволашни бекор қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Кремни юқори дозаларда қўллаш одатда даволаш тўхтатилганидан кейин йўқоладиган эритема, шиш ва ачишиш ҳиссини чақириши мумкин.
Чиқарилиш шакли
2% ли крем, 10 г, 15 г, 20 г, 25 г ва 30 г дан тубаларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратида сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.