📜 Инструкция по применению Гопантам®
💊 Состав препарата Гопантам®
✅ Применение препарата Гопантам®
📅 Условия хранения Гопантам®
⏳ Срок годности Гопантам®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГОПАНТАМ®

GOPANTAM

 

Препаратнинг савдо номи: Гопантам®

Таъсир этувчи модда (ХПН): гопантен кислотаси

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 0,25 г ёки 0,5 г гопантен кислотаси

Ёрдамчи моддалар: магний карбонати, кальций стеарати, тальк, метилцеллюлоза.

Таърифи: оқ рангли, яссицилиндрик шаклли, риска ва фаскали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ноотроп воситалар.

АТХ коди: N06BX.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Таъсир доираси структурасида гамма-аминомой кислотаси борлиги билан боғлиқ. Ноотроп ва тиришишга қарши таъсирга эга. Мотор қўзғалишни камайтиради, бир вақтнинг ўзида ҳатти-ҳаракатни тартибга солади ва ишлаш қобилияти ва ақлий фаолиятни фаоллаштиради.

Фармакокинетикаси

Меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Гематоэнцефалик тўсиқдан ўтади. Метаболизмга учрамайди ва 48 соат давомида ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

 

Қўлланилиши

  • бош миянинг органик шикастланишларидаги (шу жумладан нейроинфекциялар ва бош мия жароҳатларининг оқибатлари) ва невротик тартибсизликдаги когнитив бузилишлар,
  • экстрапирамид гиперкинезлар (миоклонус – тутқаноқ, Гентингтон хореяси, гепатолентикуляр дегенерация, Паркинсон касаллиги ва бошқ.), шунингдек нейролептикларни қабул қилиш чақирган экстрапирамид синдромининг корректори сифатида (гиперкинетик ва акинетик),
  • тутқаноқда тиришишга қарши воситалар билан бирга,
  • психоэмоционал юкламалар, ақлий ва жисмоний ишлаш қобилиятини пасайиши, диққатни жамлашни ва эслаб қилишни енгиллаштириш учун,
  • турли этиологияли сийишни бузилишлари (поллакиурия, императив сийдик қистови, императив сийдикни тута олмаслик, энурез),
  • болалардаги ақлий қолоқликда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан 15-20 минут кейин буюрилади.

Катталар учун бир марталик доза 0,5-1 г, болалар учун – 0,25-0,5 г; катталар учун суткалик доза – 1,5-3 г, болалар учун – 0,75-3 г ни ташкил этади. Даволаш курси 1 ойдан 4 ойгача, алоҳида ҳолларда – 6 ойгача. 3-6 ойдан кейин такрорий даволаш курсини ўтказиш мумкин.

Болаларга, ақлий қолоқлигида: 0,5 г дан кунига 4-6 марта 3 ой давомида; нутқни ривожланиши орқада қолганида 0,5 г дан кунига 3-4 марта 2-3 ой давомида буюрилади.

Нейролептик синдромининг корректори сифатида катталарга 0,5-1 г дан кунига 3 марта, болаларга – 0,25-0,5 г дан кунига 3-4 марта буюрилади. Даволаш курси 1-3 ойни ташкил этади.

Тутқаноқда: болаларга 0,25-0,5 г кунига 3-4 марта, катталарга 0,5-1 г дан кунига 3-4 марта, узоқ вақт давомида (6 ойгача) буюрилади.

Тикларда: болаларга 0,25-0,5 г дан кунига 3-6 марта, 1-4 ой давомида; катталарга 1,5-3 г дан кунига, 1-5 ой давомида буюрилади.

Сийишнинг бузилишларида: катталарга 0,5-1 г дан кунига 2-3 марта; болаларга 0,25-0,5 г дан (суткалик доза 25-50 мг/кг) буюрилади. Даволаш курси 2 ҳафтадан 3 ойгачани ташкил этади.

Узоқ даволаниш шароитида бошқа ноотроп ва марказий нерв тизимини рағбатлантирувчи воситаларини бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (ринит, конъюнктивит, тери тошмалари). Бундай ҳолатда доза камайтирилади ёки препарат бекор қилинади. Уйқуни бузилиши ёки уйқучанлик, бошда шовқин – ушбу белгилар одатда қисқа муддатли ва препаратни бекор қилишни талаб қилмайди.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, буйракнинг ўткир оғир касалликлари, ҳомиладорлик (I уч ойлиги) да қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Барбитуратларнинг таъсирини узайтиради, тиришишга қарши воситаларининг таъсирини кучайтиради, фенобарбитал, карбамазепин, нейролептикларнинг ножўя таъсирларини олдини олади. Гопантам®нинг самараси глицин, ксидифон билан қўшилганида кучаяди. Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларнинг (новокаин) таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ножўя таъсирларининг белгиларини кучайиши. Даволаш: фаоллаштирилган кўмир, меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 0,25 г ва 0,5 г. 50 ёки 100 таблетка шиша ёки полимер банкаларда. 10 ёки 50 таблетка контур уяли ўрамда.

10 таблетка контур уясиз ўрамда.

Ҳар бир банка ёки 1, 2, 3, 4, 5 контур ўрам қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.